Ziyo madrasasi kanali
3.34K subscribers
1.95K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Рамазон_суҳбатлари | 17 | Закот олишга ҳақдор кишилар ҳақида| Абдулҳафиз…
Islom Nuri
Рамазон_суҳбатлари | 17 | Закот олишга ҳақдор кишилар ҳақида

@ziyomadrasasi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 18-куни  барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

"Аллохдан мен ва сизларни бу фазилатли кунда Ўзининг хузуридан бўлган ризқидан, тавфиқидан, рохматидан, мағфиратидан ва розилигидан махрум қилмаслигини сўрайман"🤲

@ziyomadrasasi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
⭕️Рамазон — Аллоҳни таниш ойи⭕️

⭕️• Бақара сурасининг рўза оятлари асносида Аллоҳ таоло айтади:

"Агар бандаларим сиздан мен ҳақимда сўрасалар бас, мен "Қориб" (Яқин)дирман.."
(Бақара.186

📚 Рамазон ойида ҳеч Роббинг ҳақида сўрадингми?

📖 Рамазонда унинг нечта исмини ўргандинг?

📚Ёки ҳали у ҳақида сўраш хаёлингга ҳам келмадими?

📚У ким? Унинг қанақа исмлари бор ?

📚 Унинг сифатлари нима? Ва У ҳақида кимдан сўрайман?


• У ҳақида Унинг ўзи айтган "Бандаларим" деган номга сазовор зотларгина сўрайдилар..

У бандаларига "Қориб" (Яқин) экан.

• У "Яқинингда" экани гуноҳ қилмоқчи бўлсанг сени уялтиради, қўрқитади..

• У "Яқинингда" экани ёлғизлигингда сени зериктирмайди..

• У "Яқинингда" экани қўрқув пайтида сени шижоатлантиради..

• У "Яқинингда" экани бўшашиш пайтида сенга ғайрат беради..

Қандай "Яқининг" ни танимаслигинг мумкин?
Қандай "Яқининг" билан танишмасдан унга ибодат қилиш мумкин?

Ҳадиси қудсийда айтади:

• "Агар бандам менга бир қарич "яқинлашса" мен унга бир зиро яқинлашаман! Агар менга бир зиро яқинлашса, мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар юруб келса мен унга югуриб бораман" (Бухорий)

"Бас! У ҳақида  сўра!" (Фурқон.59)

@ziyomadrasasi
😢5👍3
#tafakkur

Қуръондан устун бойлик бўлмаганидек, ундан маҳрум бўлишдан ортиқ фақирлик ҳам йўқдир!


@ziyomadrasasi
👍2
Рамозоннинг иккинчи ярмида тоат-ибодатларни янада жидду жаҳд билан бажаришга ҳаракат қилиш керак.
Росулуллоҳ алайҳиссолату вассаллам ва саҳобаларнинг амаллари шундай бўлар эди.

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
👍5
#Quron
4 - Қуръон ўқиш фазилати ҳақидаги боб

Ойша розияллоҳу анҳо ривоят қилишларича:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Қуръонни пухта ўқийдиган киши мукаррам, итоатли мирзалар (яъни фаришталар) билан бирга, Қуръонни тутилиб, қийналиб ўқийдиган киши учун иккита ажр бор."-деган эканлар. (Муттафақун алайҳ)

Шарҳ:
Қози Иёз роҳимаҳуллоҳ: "(...фаришталар билан бирга бўлади) – деган жумланинг икки эҳтимоли бор;

бири: охиратда унинг манзиллари бўлиб, ўша манзилларда фаришталарга ҳамроҳ бўлиши бўлса,

иккинчиси: у фаришталар амалини қилувчи уларнинг йўлини тутувчи эканлиги."-дейдилар.

Қуръонни пухта, пишиқ ўқиб - ўрганган киши фаришталар билан бирга бўлади.

Тутиланиб, ҳижжалаб, қийналиб ўқийдиган кишига эса иккита ажр берилади; бири тиловати, иккинчиси қийналиб машаққат чеккани учун.

Лекин бунинг маъноси Қуръонни тутиланиб, ҳижжалаб, қийналиб ўқийдиган киши уни пухта, пишиқ ўқиб - ўрганган кишидан афзал дегани эмас, балки пухта, пишиқ ўқиб - ўрганган киши афзал ва ажри уникидан кўпроқ бўлади, чунки у фаришталар билан бирга бўлади бу мартаба эса, ундан бошқалар учун зикр қилинмаган.

Давоми бор….

@ziyomadrasasi
👍5
Қуръон сизни яратган Аллоҳнинг каломи.

Шуни ҳеч тасаввур қилиб кўрганмисиз?

Аллоҳ Ўзи рози бўладиган иш ҳам, сизни рози қиладиган иш ҳам, сиз учун атаб қўйилган неъмат ҳам, йўлингизни ёритадиган чироқ ҳам, кўрсатиб берадиган маёқ ҳам, ақлингизни, қалбингизни, оилангизни, мол-давлатингизни ва барча ишларингизни ўнглаб турадиган тартиб ҳам, ҳамма-ҳаммаси Қуръонда мужассам.

Аллоҳга қасамки, бор вақтингизни Қуръон учун сарфласангиз ҳам кўплик қилмайди.

Фақат бўш вақтингизни унга бағишлай кўрманг! Асло! Аксинча, энг қиммат, энг бебаҳо, энг керакли вақтингизни унга тортиқ айланг!

Шундай қилсангиз, Аллоҳ сизга унинг яширин хазиналарини очиб беради.

@ziyomadrasasi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹

Рамазоннинг 19-куни  барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲

"Аллохдан мен ва сизларни бу фазилатли кунда Ўзининг хузуридан бўлган ризқидан, тавфиқидан, рохматидан, мағфиратидан ва розилигидан махрум қилмаслигини сўрайман"🤲

@ziyomadrasasi
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢2
Саноқли кунлар

🌙 Рамазон ойининг муаззам кунлари ўтиб бўлди....

Энди ундан ҳам улуғроқ(охирги ўн кунлик, Лайлатулқадр) кунлари қолди. Роббимиз, агар ўтган кунларимизда қусурга йўл қўйган бўлсак, биз учун унинг қолган (кунларини) яхшила ва биздан уни қабул айла!🤲

@ziyomadrasasi
😢7👍1🥰1
❤️Ойлар Саййиди, яъни ойларнинг энг улуғи бу Рамазондир!

💥Кунларнинн Саййиди Жума кунидир!

❤️Беш вақт намознинг энг улуғи бу Бомдод намозидир!

📷Ушбу ғаниматни бой бермайлик!

🌙 Олдимизда Рамазон ойининг бугунги жумаси ва яна 1та жумаси қолди холос.

❤️Кечаларни ибодатда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга
📖 Саловат айтишлик билан ўтказинг
.


@ziyomadrasasi
😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀 Жума куни ҳафтанинг тарозисидир.

🥀Рамазон ойи йилнинг тарозисидир.

🥀Ҳаж эса умрнинг тарозисидир."


Ибнул Қаюм رحمه لله


Демак жума янги уйга таёргарлик қилишга катта фурсат экан,инсон йил давомида бепарво бўлса ҳам Рамазонда ҳаракатини қилади,инсон умрида берилган Хаж фурсатидан фойдаланиб қолади.

Жума ҳам ҳудди Рамазон ва Хаждагидай фурсат бандага.

Бир биримизни жума билан табриклайвермай янги уйга таёрланишга ишлатиб қолайлик,
яқинларингизга ҳам жума кунги саловотларни ва Каҳф сурасини ўқишни фазилатини айтиб билдириб қўйинг.

🌸 Борадиган янги уйларимизни,
Аллоҳ Жаннат Боғларидан қилсин.

📌Жума кунингиз ва тунингиз фақатгина Аллоҳ тоатида ўтсин,

📌Динингиз Ислом, бу Сиз учун фахрланишликка етарли хужжатдир.


@ziyomadrasasi
👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошига фалокат тушган инсонни фалокатдан қутқариш ва мазлумга ёрдам бериш вожиб амалдир. Уларнинг ҳаққига дуо қилиш энг катта ёрдам бўлиши билан бирга жуда кам куч талаб қилади.  Ҳадисда айтиладики: "Аллоҳнинг ҳузурида энг шарафли амал дуодир"¹

1) Термизий: 3370

Шайх Абдулазиз Торифий

Бугун дуолар мустажоб вақтларда мазлум мусулмон биродарларимизни дуоларингизда унутманглар❗️

Энг оз бўлса ҳам уларга қилаоладигон ёрдамимиз дуоимиздир.


🤲 Дуо мусулмоннинг энг кучлик қуролидир , биродарларимизни унутиб қўймайлик ❗️


@ziyomadrasasi
👍6😢6