ВАҚТНИНГ ҚИЙМАТИ ВА МУҲИМЛИГИ!
بســـــــــم الله الرحمن الرحيم
Агар инсон бирор нарсанинг қиймати ва муҳимлигини билса, у шу нарсага қаттиқ эътибор беради ва уни беҳуда йўқотмайди. Бу ўз-ўзидан маълум. Демак, вақт доимий неъматдаги инсон абадий ҳаётининг ва аламлантирувчи азобдаги тор ҳаётининг негизидир.
Ибн Қоййим айтади:
Инсоннинг вақти бу ҳақиқатда унинг умридир. Вақт булутдек ўтиб кетади. Кимнинг вақти Аллоҳ учун ва Аллоҳ билан бўлса, бас вақт у кишининг ҳаёти ва умридир. Бундан бошқалари эса инсоннинг ҳаётидан ҳисобланмайди. Инсон ўз замони ва вақтининг қадрини билиши, бирор лаҳзасини ҳам беҳуда ўтказмаслиги ва шу вақтда энг афзал сўзу амалларни бажармоғи лозим. Унинг нияти мудом яхшиликда қоим бўлиши ва Дарҳақиқат, Қуръон ва суннат вақтга турли томонлардан эътибор берган. Аллоҳ таоло бир неча сураларнинг бошларида тун, кундуз, тонг, чошгоҳ ва аср вақти каби куннинг бўлаклари билан қасам ичди:
Аллаҳ таоло айтади:
وَٱلَّيۡلِ إِذَا يَغۡشَىٰ
وَٱلنَّهَارِ إِذَا تَجَلَّىٰ
(Борлиқни ўз зулмати билан) ўраб келаётган кечага қасам,
Ёришиб-кўринган кундузга қасам.
(Лайл сураси 1-2 оятлар).
Аллаҳ таоло айтади:
وَٱلۡفَجۡرِ
وَلَيَالٍ عَشۡرٖ
Тонгга қасам.
Зул-ҳижжа ойидаги аввалги ўн кечага қасам.
(фажр сураси, 1-2оятлар).
Аллаҳ таоло айтади:
وَٱلضُّحَىٰ
وَٱلَّيۡلِ إِذَا سَجَىٰ
Чошгоҳ вақтига қасам.
Ўз зулмати билан чор-атрофни) қоплаб-ўраб олган кечага қасамки,
(Зуҳо сураси, 1-2-оятлар).
Аллаҳ таоло айтади:
وَٱلۡعَصۡرِ
إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لَفِي خُسۡرٍ
Аср (вақти)га қасамки.
(Аср сураси, 1-оят).
Маълумки, агар Аллоҳ таоло бирор бир нарса билан қасам ичса, бу айни нарсанинг муҳим ва улуғ эканлигига далолат қилади. Суннатда вақтнинг муҳимлиги ва инсон Қиёматда вақти ҳақида сўралажаги ҳақида таъкидлаб келди.
Вақтнинг муҳимлиги.
وَعَنْ أَبِي بَرْزَة بِرَاءٍ ثُمَّ زَايٍ نَضْلَةَ بنِ عُبَيْدٍ الأَسْلَمِيِّ، رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ عُمْرِهِ فِيمَ أَفْنَاهُ، وَعَنْ عِلْمِهِ فِيمَ فَعَلَ فِيهِ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ، وَفِيمَ أَنْفَقَهُ، وَعَنْ جِسْمِهِ فِيمَ أَبْلاَهُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ.
Абу Барза Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Киши Қиёмат куни умрини нима билан ўтказгани, илмини нимага йўналтиргани, молини қаердан топиб, қаерга инфоқ қилгани ва жисмини нима билан фойдаланиб, эскитгани ҳақида ҳисоб-китоб қилинмагунча икки қадами жилимайди, дедилар.
(Имом Термизий ривояти).

@ziyomadrasasi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹
✨ Рамазоннинг 13-куни барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.✨
✨Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲 ✨

👍3
Тонги ва кечки дуо-зикрларни айтиб юрган инсон ғофиллар сафида бўлмайди.
{Роббингизни ўзингиз (холи бўлганингизда, Унга) зорланиб, овозингизни баланд кўтармай эртаю кеч зикр қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!}¹
1) Аъроф: 205
Шайх Абдулазиз Торифий

👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹السلام عليكم ورحمة الله وبركاته🌹
🌹بســــــــــم الله الرحمن الرحيـــــــــــم🌹
"ZIYO" Madrasamizda Siz Munisa opa-singillarimiz uchun ommaviy "Qur'on Hatm" Xalaqalari tashkil etdik.
Har kuni Madrasamizda, Kun davomida Qur'on Hatmlari o'tkaziladi.
Barchangiz o'zingizga ma'qul bir vaqtda xalaqalarimizda ishtirok etishingiz mumkin.
📌 1-Hatm Guruhimiz
⏰️ Turk Vaqti 06:30 dan 08:30 gacha davom etadi.
📌 2-Hatm Guruhimiz
⏰️ Turk Vaqti 09:00 dan 11:00 gacha davom etadi.
📌 3-Hatm Guruhimiz
⏰️ Turk Vaqti 11:00 dan 13:00 gacha davom etadi.
🌟🌙Bizlarni kuzatishda davom eting, Cheksiz hurmatlar ila "ZIYO" Madrasasi⭐️🌙
⭐️🌙 https://t.me/ziyomadrasasi ⭐️🌙

Ибн Қoййим роҳимаҳуллоҳ айтди:
قال العلامة ابن القيم رحمه الله:
«فأفضل الصائمين أكثرهم ذكراً لله عزوجل في صومهم».
«الوابل الصيب»، ١٠٤.
«Рўза тутганларнинг энг яхшиси, рўзадор ҳолатида Аллоҳ азза ва жаллани энг кўп зикр қилганларидир».
«Вабил ас-соййиб», 104.

👍3🥰1
❗️ Рамазон: Ифторликни расмга олиб реклама қиладиган ой эмас
Балки Рамазон ойи кундузи рўза бўлиб тунида Қуръон ва Қиёмул лайлда бедор ўтказиб Ислом умматига, ҳоссатан мазлумлар ҳаққига дуо қиладиган ойдир.

#Аёллар учун рамазон насиҳатлари
Тўққизинчи насиҳат ✨
Рамазон ойида вақтни беҳуда ўтказмаслик учун амалий қадамлар
Муслима опа-сингиллар! Бу улуғ ойда вақтларингизни Қиёмат куни сизга ютуқ ва бахт келтирадиган ишларга сарфланг.
Жаннатга яқинлаштирадиган ва жаҳаннамдан узоқлаштирадиган
ишларда Рамазон кеча ва кундузларини ғанимат билинг.
Албатта, бу Аллоҳга итоат қилиб, маъсиятлардан узоқлашиш билан бўлади. Рамазонни хайрли ўтказиш учун қуйидагиларга риоя қилинг:
1. Уйдан фақат зарурат ёки ибодат учун чиқинг.
2. Бозорларда айланиб юрманг. Хусусан Рамазоннинг охирги ўн кунлигида ўзингизни ушланг. Ҳайит учун кийим-кечакларни охирги ўн кунликкача ёки Рамазонгача харид қилиш ҳам мумкин.
3. Беҳуда меҳмондорчиликларни йиғиштиринг. Агар касални кўриш каби сабабли зиёрат бўлса, узоқ ўтириб қолманг.
4. Ёмон давралардан четланинг. У ерлар ғийбат, чақимчилик, ёлғон, бошқаларнинг устидан кулиб, таъна етказиш мажлисларидир.
5. Мусобақаларга, (топишмоқ) бошқотирма ечишга, кино ва сериаллар кўришга вақтингизни кетказманг. Акс ҳолда сиз Рамазондан фойдалана олмайсиз.
6. Бомдодгача бедор бўлишдан четланинг. Чунки бу намозларни зое қилишга ва кун бўйи ухлашга олиб боради.
7. Ёмонлар суҳбатидан қочинг.
8. Кунни ухлаб ўтказманг. Баъзи бировлар бомдоддан кейин уйқуга кетиб, пешиндан кейин уйғонадилар. Бу қанақа рўза бўлди?
9. Бутун вақтингиз турли егуликлар тайёрлаш билан ўтмасин.
10. Вақтни ясан-тусан қилиб, бўяниб-тараниб ойна олдида ўтказманг.
11. Вақтни телефон (ҳозирги кунда мессенжер (таҳр))да гаплашишга сарфламанг. Бу иймони заифларнинг очлик ва чанқоқни енгиш учун тутган йўлларидир. Агар улар Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиб, дарс қилганларида, ўзлари учун яхшироқ бўларди.
12. Талашиб-тортишишдан йироқ бўлинг. Чунки бу фақат вақтни зое кетказиш ва ҳаром ишларни қилишга олиб боради. Агар сиз билан кимдир тортишмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман»- деб айтинг.

وحين تكثر الفتن يزداد تمسك أهل القرآن بالقرآن هو ملاذهم ونجاتهم. ولا معين لهم بعد الله إلا ثباتهم على وردهم.
Фитналар кўпайган сари Қуръон аҳли паноҳлари ва нажотлари бўлмиш Қуръонга янада маҳкамроқ боғлана бошлайдилар. Ва уларга Аллоҳдан сўнг вирдларидаги саботларидан бошқа ҳеч қандай ёрдамчи ёқдир.
©️Аҳмад Ийсо ал-Маъсаровий

Рамазоннинг иккинчи ярмида биринчи ярмига нисбатан кўпроқ тоат-ибодатларда тиришиш таъкидланади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар амалларининг зоҳири шундай бўлган.
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тoрифий ҳафизаҳуллоҳ
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тoрифий ҳафизаҳуллоҳ
@ziyomadrasasi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌹
✨ Рамазоннинг 14-куни барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.✨
✨Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲 ✨
@ziyomadrasasi
✨ Рамазоннинг 14-куни барчамизга ҳайирли бўлсин. Рамазоннинг бу улуғ кунлари файзу барокатга ҳайирли солиҳ амалларга тўла бўлсин.✨
✨Аллоҳим Рамазонни Ўзинг биздан рози бўладиган холатда ўтказишимизга ва дўзахдан озод қилинган бандаларинг қаторидан қилишлигингни насиб эт. Ўзинг бизларга тавфиқ,ҳидоят бер амийн 🤲 ✨
@ziyomadrasasi
👍4
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат тилаб, дуо қиладилар», деганлар».
Табароний ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
Мусулмон киши қорни тўқ бўлса ҳам, таомга эҳтиёжи бўлмаса ҳам саҳарликда бирорта хурмо ёки бир-икки қултум сув ичиб олса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади.
Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу у зотнинг «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор», деганларини айтган.
Саҳарлик қилиш учун ширин уйқусидан уйғонганларга Аллоҳнинг беҳисоб раҳмати ёғилсин!
Амийн!

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: يَا رَسُولَ اللهِ قَدْ شِبْتَ قَالَ: شَيَّبَتْنِي هُودٌ وَالْوَاقِعَةُ وَالْمُرْسَلاَتُ وَعَمَّ يَتَسَاءَلُونَ وَإِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَالْبَيْهَقِيُّ وَأَبُو يَعْلَى وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Эй Расулуллоҳ, сочингизга оқ тушибдими?” деб сўради. Шунда у зот: “Менинг сочимни Ҳуд, Воқеа, Мурсалат, Набаъ ва Таквир (суралари) оқартирди”, дедилар” (Термизий, Ҳоким, Байҳақий ва Абу Яъло ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Бизни сочларимизни эса дунё ғами оқартириб юборди😢😢😢

👍2😢2
Рамазон истиғфор ойидир
Яъни бу ойда фаришталар рўзадорлар учун Аллоҳдан мағфират талаб қилишади.
Имом Аҳмад ва Байҳақий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимга Рамазонда беш хислат берилди, улар олдинги бирор умматга берилмаган: рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкдан хушбўйдир; уларга фаришталар мағфират талаб қилишади; Аллоҳ ҳар куни жаннатни безаб, «Солиҳ бандаларим устиларидан меҳнат ва азиятлар улоқтирилиб, сенинг олдингга келишларига оз қолди», дейди; унда бебош шайтонлар кишанланади, натижада улар ундан бошқа пайтларда эришадиган нарсаларига эриша олмай қолишади; охирги кечада рўзадорлар мағфират қилинади», дедилар».

🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️Сен подишохсан бизлар қулларингмиз.
Бизларни гуноҳлардан поклаб энг чиройли аҳлоқларга буриб қўйгин
чунки гўзал аҳлокларга фақат
Сен йуллагувчисан
қалбимиздаги одат бўлиб бизларга сингиб кетган ёмонликлардан бизларни ўзинг поклагин уларни сендан бошқаси кетқизолмас.
Бизларни гуноҳлардан покланиб Рамазондан жаннат билан башоратланиб. Дўзахдан озод бўлиб чиқадиган бандаларингдан қилгин амийн.
Бизларни қалбимизни ўзингни муҳаббатини Росулингни Китобингни ҳамда солих амалларни мухаббати билан тўлдиргин.
Ўзинг яхши кўрганни яхши кўриб амал кила оладиган
қайтарганингдан қайта оладиган имон бергин.
Ҳаётимиз охирини
аввалидан кўпроқ яхшиликларга тўлдириб жонимизни Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадун росулуллоҳда олгин...
Амийн ажмайин