Ziyo madrasasi kanali
3.35K subscribers
1.96K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонга етказишини сўраб Аллоҳга дуо қилардилар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ражаб ойи кирганида: «Парвардигоро, Ражаб ва Шаъбонни бизлар учун баракотли қилгин ва бизларни Рамазонга етказгин» деб дуо қилардилар.

(Имом Аҳмад, Табароний, Байҳақий ривоятлари).

@ziyomadrasasi
😢4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
#10танасиҳат

Еттинчи насиҳат:


Гуноҳ ва ёмон ишларни тарк қилиш, ҳамма гуноҳлардан содиқ тавба қилиб, уларни ташлаб, уларга қайтмасликка азм қилиш.

Рамазон тавба ойидир, киши шу ойда тавба қилмаса қачон тавба қилади, ахир?!

Аллоҳ Таоло айтади:
«Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўъминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар».
(Нур сураси: 31 – оят)

@ziyomadrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шаъбон

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди:

قال أهل العلم: صوم شعبان مثل السنن الرواتب بالنسبة للصلوات المكتوبة، ويكون كأنه تقدمة لشهر رمضان. أي كأنه راتبة لشهر رمضان، ولذلك من الصيام في شهر شعبان. وفي الصيام في شعبان فائدة أخرى وهي توطين النفس وتهيئتها للصيام.

«Илм аҳли шундай деди: Шаъбон рўзаси суннат намозларининг фарз намозларига нисбатан тутган ўрнига ўхшайди. Шунингдек, гўё у Рамазон ойига муқаддимадек. Яъни, гўё у Рамазон ойининг суннатига ўхшайди. Шунинг учун Шаъбон ойида рўза тутиш суннат. Яна Шаъбонда рўза тутишнинг бошқа фойдаси бор, у ҳам бўлса нафсни ўргатиш ва уни рўзага тайёрлаш».

📖«Ислом арконлари фатволари» (491-бет).
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Сиз ҳеч жисмонан эмас, маънан қулаганмисиз?
Қалбингиз қулаганми?
Туйғуларингиз  қақшаганми?
Кўнглингиз юз тубан йиқилганми?
Ҳайрон бўлманг, ҳадеб бинолар қулайвермайди.
Баъзан қалбингиз, туйғуларингиз қулайди, барбод бўлади, вайронага айланади.
Энг ёмони ҳам шу.

Биргина жумла билан вайрон бўлган кўнгилни, бутун шаҳарни оёғини остига тўшаб ҳам обод қила олмаслик мумкин.
Жумлаларингизга эътиборли бўлинг, чунки баъзи жумлаларда муҳаббатни ўлдиришга қодир қудрат бор.
Айрим қалблар сиздан ўгирилса, қайта қиё ҳам боқмайдиган  даражада мағрур бўлади.

@ziyomadrasasi
😢6👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
➡️➡️Эртага ПАЙШАНБА рўзадорлар сафида бўлинг.


Қалбингизни ҳамиша уйғоқ тутинг,

Ҳар бир нарсага тафаккур билан боқинг,

Тонг отиши

🍃Тонг билан бирга ҳаёт уйғонади, инсонлар қушлар, ҳайвонлар, ҳашоратлар, балиқлар... ҳамма-ҳаммалари Аллоҳнинг раҳмати билан уйқудан, кичик ўлимдан уйғониб, яна ҳаётдан завқланиб яшашда давом этади.

Кун ботиши билан яна Аллоҳни амрига ҳар бир нарса бўйинсинади, инсонлар, қушлар, ҳайвонлар сукунатга кетишга таёрланганда, Аллоҳ бошқа махлуқларини кечасида яшаш учун инларидан чиқаради, улар ўз ризқларини кечаси топадилар.

Кечасини зулматида чироқ ёқмасангиз йўлингизни топа олмайсиз.
Тонгдаги Аллоҳнинг чироғи келиши билан бутун дунё чироқларини ҳиралаштириб юборади.

🌸   УНУТМАНГ,
Бу дунё гўзаллиги вақтинчага, синовга, имтиҳонга, ҳақни ботилдан, сидқни ёлғондан ажратиб яшаш учунгина озгинага берилган. Дунё ҳаёти узоқ кўриниб, сизни алдаб қўймасин.

Ҳар дақиқада Ўзингизга

♦️"СЕН ИМТИҲОНДАСАН!",
дейишни одат қилинг

Ўшанда Сизни на Дунёни лаззати тортиб кетолмайди ва на уни синовлари йиқитиб қўя олмайди, биласизки...,

🌸СИЗ ЖАННАТЛАРГА ҚАРАБ КЕТМОҚДАСИЗ.


@ziyomadrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#10танасиҳат

Саккизинчи насиҳат:

Руҳий таёргарлик.

Рамазон фазли ва аҳкомлари ҳақида ёзилган китоб, мақолаларни ўқиш ва шу мавзудаги дарсларни тинглаш билан киши ўзини бу муборак ойни кутиб олишга руҳий таёрлаши керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шаъбон ойининг охирги кунларида асҳобларини Рамазонни ғанимат билишга чақириб:

«Рамазон ойи кирди, Рамазон ойи муборак ой, унда рўза тутишни Аллоҳ сизларга фарз қилди, бу ойда жаннатлар эшиклари очилади ва дўзахлар эшиклари беркитилади».
(Имом Аҳмад ривоят қилган.)

@ziyomadrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Ғамларингизга ва дардларингизга шифони саловотларни кўпайтириш ортидан топасиз.

Ҳаётингиздаги муаммоларга ечимни саловотларни кўпайтириш ортидан топасиз.

Фақирлик~барокатларга, Келишмовчилик~мухаббатга,

Ташвишлар ~қувончга,

Адашишлик~ҳидоятга айланишини ҳохласангиз ҳаётингизда Саловотни ўрни бўлсин.

Ҳар тонг ва кечда Саловот айтишга вақт ажратинг.

Аллоҳни суйган бандасини хаққига Саловотни кўпайтиринг,

🌸 Аллоҳ Сизни Дунёингизни гўзал қилади ва Охиратда бахтли бандалардан бўласиз биизниллаҳ.

Жума куни менга Саловотларни кўпайтиринг, Мен Сизларга жавоб қайтараман деган Росулуллохга жамики махлуқотлар ададича, борлиқдаги ҳар бир кўз кўрган ва кўз кўришдан ожиз бўлган нарсалар миқдорича Салому~Саловотлар бўлсин.

🌼 АЛЛОҲУММА,

СОЛЛИ ВАСАЛЛИМ
ВА БАРИК АЪЛА НАБИЙЙИНА МУХАММАД.....


@ziyomadrasasi
👍5🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни Каҳф сурасини ўқишлик ҳақида Наби алайҳиссаломдан сахих хадислар келган, шулардан

من قرأ سورةَ ( الكهفِ ) في يومِ الجمعةِ أضاء له من النور ما بين الجمُعَتَين
الراوي : أبو سعيد الخدري | المحدث : الألباني | المصدر : صحيح الترغيب | الصفحة أو الرقم : 736 | خلاصة حكم المحدث : صحيح

Ким жума куни Каҳф сурасини ўқир экан Аллоҳ унга икки жума, яъни кейинги жумагача нур беради, деганлар,

Қалбга нур, кўзга нур,
баданига нур,дунё охират ишларига нур берилади,
Аллоҳдан Қиёмат куни юзига ва сиротда  нур берилади.

Каҳф сурасини фазли ҳақидаги бошқа хадисларни иснадида заифлик бўлса ҳам, юқоридагига ўхшаш сахих ёки хасан хадислар уларни маъно жиҳатдан қувватлагани учун, фазилатли амаллар бобидан унга амал қилиш,
нур устига аъло нур бўлади, чунки  сахобалар қилган амаллардан,
дейди Ислом Уламолари,

Сиздан атиги 20 дақиқа оладиган Каҳф сурасини ўқишлик,
биизниллаҳ дунё-охиратизни нурга тўлишига сабаб бўлади

Тирик экансиз тиловот ва саловотларни кўпайтириб-Аллоҳдан бериладиган нурларингизни кўпайтириб олинг