Ziyo madrasasi kanali
3.34K subscribers
1.96K photos
1.53K videos
61 files
917 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Forwarded from Pdf kitoblar
Асмоийдан ривоят қилинади: у киши айтади:
«Маккадалигимда рамазон ойи кириб келди. Мен Макканинг иссиқ ҳавосидан қочиб, Тоифда рўза тутиш мақсадида у томон йўл олдим. Шунда менга бир аъробий йўлиқди. Мен унга: «Қаерга кетаяпсан?», десам: «Ушбу муборак ойда, муборак шаҳар (Маккани) истаб кетяпман. У ерда рўза тутмоқчиман», деди.
Мен унга: «У ернинг иссиғидан қўрқмайсанми?», десам, у: «Мен иссиқдан қочиб ўша ерга кетяпман», деди. (Яъни, у ердаги иссиқ дўзах иссиғининг олдида ҳеч нарса эмас-ку! Мен дўзах иссиғидан қочиб, Аллоҳнинг байтига гарчи иссиғ бўлса-да рўза тутиб, ибодат қилгани кетяпман).

(Луғат ва одоб», 1/163).



@Turkiston_A
😢6
Амалларнинг афзал қисми хотималаридир. Рўзанинг хотимаси эса ифтор пайтидир. Рўзадор Парвардигорига энг яқин бўладиган пайт ифтор пайтидир. Шунинг учун бу вақтда рўзадорнинг дуоси қайтарилмайди.

Шайх Абдулазиз Тарифий
😢9👍3
5 Рўза аҳкомлари 1
<unknown>
𝗦𝗛𝗔𝗔𝗕𝗢𝗡 𝗢𝗬𝗜𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗙𝗔𝗭𝗜𝗟𝗔𝗧𝗜 𝟱-𝐃𝐚𝐫𝐬

❁•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•❁

𝗥𝗢̈𝗭𝗔 𝗔𝗛𝗞𝗢𝗠𝗟𝗔𝗥𝗜 -𝟭

@ziyomadrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага улуғ кун, эртага хафта давомида қилган амалларингиз Роббул аъламин хузурига кўтарилади

Тақво сохиби Росулуллоҳ ҳам бу кун ҳақида

Амалларим кўтарилган вақтда, рўзадор туришни истайман дердилар

Жаннатда Росулига яқин манзилни харидорлари бўлса, У Зотга эргашиб,пайшанба рўзасини тутсин

Бир кун тутилган холис нафл рўза учун Аллоҳ бандасини Жаҳаннамдан 70 йилга узоқ қилади

Кўп масиятлар қилиб ўзингизни Жаҳаннамга жуда яқин бориб қолгандай хис қилаётган бўлсангиз

Ундан узоқлаштирадиган амалга албатта киришинг

Танангиз оч қолар бироз чанқарсиз балки

Лекин,эртага рухингиз покиза ризқдан озиқланади
энг ширин тоат булоқларидан имонингиз тўйиб сув ичади

Хафтада икки кун душанба пайшанба рухингизга ширин озуқа бериб туринг
Рухи тўқ инсонгина Роббиси тоатидан чарчамайди

Эртангиз рўзада гўзал ўтсин
Қуръондан кўп ўқинг
оз бўлсада садақа қилинг аҳлингизни хурсанд қилинг касал кўргани боринг
Барча яхшиликни энг аввало Оилангиздан бошланг

Дуоларда фаластин ғоззадаги биродарларингизни унутманг

@ziyomadrasasi
😢5👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
📌Эртага 22.02.2024, ҳижрий тарихда 12 – шаъбон, 1445 йил, пайшанба! ☪️

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг.

📍Эслатма

Эртадан (22.02.2024) бошлаб Шаъбон ойининг рўза тутиш учун ғанимат кунларини қарши оламиз, иншааллоҳ.

▶️ 22 февраль, пайшанба – амаллар Аллоҳга кўтариладиган кун;
▶️ 23 февраль, жума – ойдин кечаларнинг биринчи куни;
▶️ 24 февраль, шанба – ойдин кечаларнинг иккинчи куни;
▶️ 25 февраль, якшанба – ойдин кечаларнинг учинчи куни;
▶️ 26 февраль, душанба,

амаллар Аллоҳга кўтариладиган кун.
Хабарни яқинларингиз билан улашинг,шояд,сиз сабабли кимдир рўза тутса.Бу кунларни рўзадор ҳолатда ўтказувчиларнинг ажрларини Аллоҳ зиёда қилсин!
Шуни ҳам унутмайликки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шаъбон ойида рўза тутишни кўпайтирар эдилар.
Аллоҳ солиҳ амалларимизни ҳусни қабул айласин!

@ziyomadrasasi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#10танасиҳат

Иккинчи насиҳат:

Муборак Рамазон ойига етиб олганингизга Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.

Имом Нававий ўзининг «ал-Азкор» китобида: "Кимга очиқ бир неъмат янгиланса-насиб қилса, ёки очиқ бир бало ундан даф бўлса, у Аллоҳ таъолога шукр қилиб сажда қилиши, ёки Аллоҳга лойиқ бўлган ҳамду санолар айтиши мустаҳабдир" деганлар.

Банданинг тоат-ибодат қилишга муваффақ бўлиши Аллоҳ бандага берган энг буюк неъматлардан бири бўлса, унинг Рамазонга соғ- саломат кириб келиши. буни унга ато қилган Аллоҳга ҳамду сано айтишини тақозо қиладиган яна бир неъматдир.

Алҳамду лиллаҳи ҳамдан касийрон, кама ямбағи лижалали важҳиҳи ва ъазийми султониҳ!

@ziyomadrasasi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Audio
𝗦𝗛𝗔𝗔𝗕𝗢𝗡 𝗢𝗬𝗜𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗙𝗔𝗭𝗜𝗟𝗔𝗧𝗜 𝟲-𝐃𝐚𝐫𝐬

❁•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•❁

𝗥𝗢̈𝗭𝗔 𝗔𝗛𝗞𝗢𝗠𝗟𝗔𝗥𝗜 -𝟮
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Эртага Жума!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотларни кўпайтириб,
Аллоҳ билан самарали тижорат ўрнатиб олинг.
Аллоҳ билан қилинган тижорат ҳеч қачон синмайди.
Дунё тижоратларидай, касодга юз тутмайди,
Охират ҳисобингиз бўлиши,
Дунёда банк картангизда миллиард доллар евролар бўлишидан афзал.
Бу фақат чиройли сўзлар эмас, бу хақиқат.
Дунёда ҳеч вақосиз қолсангиз яқинлар қўллаб юборар,
Охиратда ҳеч вақосиз қолсангиз,
қўллаб юборадиганлар топилмас.
Ўзингиз учун Охират тижоратини бошланг.
Натижасини Охиратда топасизми?
Йўқ,мана шу дунёда тижоратингиз омадли эканлиги сизга билдирилади.
Ризқингизга барокатлар ёғилади,
Оилангизга қайтадан бахт кириб келади.
Фарзандлар ҳидояти,тоатларга бўлган тавфиқдан тижорат омадли бўлганлигини биласиз.
Тижоратни бошланг,жума кунги тижорат кўп баравар кирим олиб келишини унутманг.
Росул алайҳиссалом
🌸Жума куни менга саловотларни кўпайтиринглар,деганлар
Ғамлару-дардларимизни,қайғую-қўрқувларимизни САЛОВОТлар билан ювишни ўрганайлик.
🌸Саловотлар билан юксалиб олинг.
👍3🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замин Ўзини Роббиси нури ила ёришди.
Жума тонгида саломат омонлик ва хотиржамликда уйғондингиз,
ЎЗИГА  ХАМДЛАР БЎЛСИН.

Жума энг яхши кун,жума дуолар ижобати бор кун,
Жумадаги саловотлар,
Дунёдаги ғамлардан Охиратдаги қўрқувдан сақланишизга сабаб кун.

Жума куни Каҳф сурасини ўқиш,янаги жумагача Сизни нурга ўрайди.
Ҳар жумани мўъмин холда, Ўзига ишониб,Ўзига суянган холда кутиб олишни Ўзи катта Бахт.

Хали шундай жума келадики,
Уни тонгида биз бўлмаймиз.

Уни барокатли соатларидан биз бошқа фойдалана олмаймиз.

Жумани соати,дақиқаларини бефойда ишларга сарф қилманг.
Бир кун келиб ер остида бўлиб, қанийди Ер юзига бир дақиқага қайтарилсам,деб орзу қиладиган кун келмасдан қимматбаҳо кунларизни қадрига етинг.

Сиз қилган ҳар бир яхши амаллариз Қабризи нурга тўлишига,

Ва қилган ҳар бир ёмонлигиз қабр азобига сабаб бўлишини унутманг.

Кейинги жумани калити қўлимизга берилмади,

Кўзлариз кўриб,қалбиз уриб турган мана шу Жумалардан яхшиликлар учун фойдаланиб олинг

Ажрларни кўпайтириб олинг.


@ziyomadrasasi
👍3😢1