Ziyo madrasasi kanali
3.39K subscribers
2.03K photos
1.56K videos
62 files
932 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Live stream finished (43 minutes)
Тонги ва Кечки зикрлар^.pdf
876.7 KB
▶️“Тонги ва Кечки зикрлар”

Араб тилида айтишга қийналадиганлар учун Кирилда йозилган.

🌼 Тонги ва Кечки зикрларни айтиш фазилати

✔️Тонги : Тонгда Бомдод намози кирган вақтидан то сўнги чиқар вақтига қадар
✔️Кечки : Аср намози вақти киргандан то Шом намози вақти киргунга қадар.

✔️Ўз вақтида имкон қилолмаган бўлсангиз ҳам айтишни ҳар куни Унутманг.


🔵Аллоҳни ҳифзида саломат, даражаларингиз зиёда бўлишни истасангиз, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо айтиб юрган дуоларини лозим тутинг.

@ziyomadrasasi
👍3
Аллоҳим, Сен беҳожат Зотсан, аммо менинг Сенга, ҳидоятинга, раҳматинга, тавфиқинга доимо эҳтиёжим бор.
Мени Сенсиз, раҳматингсиз қолдирма!

Аллоҳим, Сен ҳеч кимга муҳтож эмассан, аммо мен ожиз, чорасиз Сенга муҳтожман.
Мени Сенга муҳтожларга муҳтож этма, Ўзингдан бошқасидан умидвор бўлиб қолмоғимдан омонда қил.
Мени Сенсиз, офиятингсиз қолдирма!

Аллоҳим, Сен кечирмоқни яхши кўрадиган Зотсан, аммо мен кечиримли ва олийжаноб эмасман.
Мени афвингдан маҳрум этма.
Қалбимга кечирмоқ илмини ва олийжанобликни ўргат!

Аллоҳим Сен унутишдан пок бўлган Зотсан, мен эса Сен эслатмасанг эслашга ҳам қодир эмасман.
Мени унутиб қўйган гуноҳларим билан жазолама.
Тавба ва пушаймонлик билан Сенга йўлиқишимни насиб эт.
Мени гуноҳларим билан ёлғиз қолдирма!

Дунёдан кетадиган кунимни, дунёга келган кунимдан афзал айла.
Ҳаётимнинг ниҳоясини, ҳаётимнинг ибтидосидан хайрли ва гўзал эт.
Мусулмон қилиб яраттинг, мусулмон қилиб яшаттинг, мусулмон ҳолимизда вафот топтир!

Аллоҳумма амийн!
Осиё Абдулазим қизи

@ziyomadrasasi
🥰4👍3😢2
Ким яхшиликни ният қилса, Аллоҳ яхшиликка етказувчи сабабларни муҳайё қилиб, эшикларни очиб кўяди.

﴾Агар у иккиси яхшиликни мақсад қилган бўлсалар Аллоҳ ораларини ислоҳ қилиб қўяди﴿¹.

1) Нисо: 35

Шайх Абдулазиз Торифий
👍4
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтди:

«Дунёдаги энг яхши нарса — У Зот (Аллоҳ)нинг маърифатидир. Охиратдаги энг яхши нарса эса — У Зотга назар солишдир».

(«Жомиъ ар-расаил», 1/111).

🔵 @ziyomadrasasi
🥰3👍1
Ziyo Madrasasi uchun Homiylik Murojaatnomasi

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм 

Ҳурматли мусулмон биродарлар ва саховатпеша инсонлар! 

Зиё мадрасаси ўз фаолиятини кенгайтириш, толиби илмларга  янада қулай шароит яратиш мақсадида каттароқ бино олиш ва уни доимий таъминот билан мустаҳкамлаш учун ҳомийликка муҳтождир. Бу эзгу ишда сизнинг саховатингиз ва садақаи жориянгиз катта аҳамият касб этади. 

📖 Қуръони Каримда саховат ва садақа ҳақида Аллоҳ таоъло шундай дейди: 
- «Аллоҳнинг йўлида молини сарф қиладиганларнинг мисоли, ҳар бир бошоғида юзта дон бўлган, еттита бошоқ чиқарган бир дона буғдой донага ўхшайди. Аллоҳ хоҳлаган кишига янада кўпайтириб беради.
Аллоҳнинг мархамати кенг ва билувчи зотдир.» (Бақара сураси, 261-оят) 

- «Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар савоб бўлади.» (Анъом сураси, 160-оят) 

🌿 Сахих хадисларда  
- Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Инсон вафот этганида барча амали узилади, фақат уч нарсадан бошқа: садақаи жория, фойдали илм ва унга дуо қиладиган солиҳ фарзанд.» (Имом Муслим ривояти) 

- Яна бир ҳадисда: «Садақа қилиш билан мол- дунё камаймайди, балки кўпаяди.» (Имом Муслим ривояти) 

Шундай экан, мадрасамиз учун қилинадиган ҳар бир хайрия — садақаи жория бўлиб, сизга бериладиган савоб қиёматгача давом этади. Бу мадраса орқали минглаб ёшлар илм олади, Қуръон ва суннатни ўрганади, жамиятга фойдали инсон бўлиб етишади. 

🤲 Сизнинг ҳомийлигингиз — Аллоҳнинг ҳузурида битмас-туганмас савоб манбаи бўлиб, келажак авлоднинг илм ва маърифатга бўлган йўлини ёритади.
Aloqa uchun: @xolisislam73
👍9
Audio
Аллоҳни зикр қилишдан чалғимайдиганлар ҳақиқий иймон эгаларидир.

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تُلْهِكُمْ أَمْوَالُكُمْ وَلا أَوْلادُكُمْ عَن ذِكْرِ اللَّهِ وَمَن يَفْعَلْ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ﴾

﴾Эй мўминлар, мол-дунёларингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам, Аллоҳнинг зикридан машғул қилмасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўрувчи кимсалардир!﴿. (Мунофиқун-9).

👆🏻Тонги ва тунги зикрлар


@ziyomadrasasi
👍1
Kim Allohdan qo‘rqsa unga biror narsa zarar qilmaydi, kim Allohdan boshqasidan qo‘rqsa unga biror narsa foyda qilmaydi.


Fuzayl ibn iyoz

@ziyomadrasasi
😢6
Ziyo madrasasi kanali pinned «Ziyo Madrasasi uchun Homiylik Murojaatnomasi Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм  Ҳурматли мусулмон биродарлар ва саховатпеша инсонлар!  Зиё мадрасаси ўз фаолиятини кенгайтириш, толиби илмларга  янада қулай шароит яратиш мақсадида каттароқ бино олиш ва уни доимий…»
Тонг отгандан кейин фойдасиз нарсалар борасида сўзлашни тарк этишлик

كان عزيزًا على عبد الله بن مسعود أن يتكلَّم بعد طلوع الفجر إلا بذكر الله.

«Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)га тонг отгандан кейин фақат Аллоҳни зикр қилиш билан айтилган сўзлар хуш келарди».

📚 Абдурраззоқ «Мусаннаф» (4797).

@ziyomadrasasi
👍2
Фитналар денгиз тўлқини каби қаттиқ бўлса оқиллар ҳам нажот топиш сабабларини излаб, ҳайрон қолади. Нажот сабабларининг энг буюги Аллоҳга дуо қилиш.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтганлар: «Одамларга қаттиқ (фитнали) кунлар келадики. У кунда чўкаётган одам дуо қилганидек дуо қилувчи инсонларгина нажот топади» ¹.

(1) "Мусаннаф Ибн Абу Шайба", 29173

✍🏻 Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ

@ziyomadrasasi
😢6
Йиллар инсонни Аллоҳнинг ҳузурига етакловчи йўлак.
Ҳар бир қадам инсонни ҳисоб-китобга яқинлаштиради.
Ҳисоб-китоби яқинлашган сайин фисқу фасоди зиёда бўлаётган кимсанинг ҳолати ўта ҳайратомуз!

✍🏻 Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ

@ziyomadrasasi
👍3😢3
Аллоҳни зикр қилиш фитналар келганда, бошга мусибатлар тушганда (изтиробга тушмай) собит туришга сабаб бўлади:

﴾Эй иймон келтирганлар! Душманга йўлиққан пайтингизда саботли бўлингиз ва Аллоҳни кўп зикир қилинг. Шояд шунда нажот топсангиз﴿¹.

1) Анфол: 45

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун жума, Расулуллоҳ ﷺ га кўпроқ саловот айтишни унутманг

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтадилар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтиб,салом йу́лланг". (Қурон 33-56).

اللهم صل وسلم على نبينا محمد

Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.

Салавот

Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !

Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!

@ziyomadrasasi
🥰1
Live stream started
Live stream finished (31 minutes)
🔊ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН ВАҚТДА ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!

🟡Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Жума куни ўн икки соатга бўлинган. Улардан бир соатда бирор мусулмон Аллоҳ таолодан бирор нарса сўраса, албатта Аллоҳ уни унга беради. Уни аср намозидан кейинги охирги соатда изланглар."

📚Сунан Абу Довуд, 1048

🟡Демак, Жума куни бирор дуонинг қабул бўлиши аниқ бўлган соат бор экан. Бу вақт аср намозидан кейинги охирги соатга тўғри келади, шунинг учун айнан шу вақтда дуо қилиш тавсия этилади.


@ziyomadrasasi