Ziyo madrasasi kanali
3.37K subscribers
1.99K photos
1.54K videos
61 files
920 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❄️ Совуқ қиш кунлари яқинлашмоқда…

Ғазода уруш сабабли уйидан, кийимидан, иссиқ жойидан ажраган Ғазо аҳли, қўлларида ҳеч нарсаси қолмаган оналар ва беғубор, норасидан болажонлар бор… Улар совуқда, муҳтожликда, умид билан дунёга қарайаптилар.

Азиз мўминлар!
Аллоҳ бизга қодир қилганича ёрдам қўлимизни чўзайлик. Балки бизнинг бир дуомиз, бир суммамиз, бир иссиқ кийимимиз бир оила учун нажот бўлар.

Расулуллоҳ ﷺ салоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Ким бир мўминнинг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради.”

Бу дунё синовлардан иборат. Бугун биз бир мусибатдаги мўминнинг ҳолини енгил қилсак, эҳтимол Аллоҳ таоло ҳам охиратда ва ҳаётимизда бизнинг ҳолимизни енгил қилади.

🤲 Келинг, муҳтожларни эслайлик, ёрдам қилайлик.
Шу амалимиз билан Аллоҳ таоло гуноҳларимизни кечирсин, жаннатда даражаларимизни баланд қилсин ва қалбларимизга раҳмат ва сукунат ато этсин.

❗️ Ёрдам – фақат мол билан эмас, қалб билан, дуо билан, меҳр билан ҳам бўлади.

📲Қуйидаги бот орқали боғланиб, хайрия учун КАРТА РАҚАМ олишингиз мумкин:

🔗 @Oxiratga_zaxira_bot

💎 @oxirat_xazinasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢8👍3
#Тонги_ва_тунги_зикрлар

Аллоҳ таоло (ақл эгалари бўлган) бандаларини мақтаб, улар доимо Аллоҳни зикр қилишларини хабар берган:

﴿الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللَّهَ قِيَامًا وَقُعُودًا وَعَلَىَ جُنُوبِهِمْ﴾
﴾Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни зикр қиладиган кишилардир﴿¹.


(Аллоҳни доим зикр қилиш банданинг имкониятида бор.) Чунки банда тили ва қалби билан зикр қилганида, ташқи аъзолари ҳам зикрда бўлиши шарт эмас.

   (24) Тонги ва тунги зикрлар

1) Оли Имрон- 191.

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
#1234_дур

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال ابن القيم رحمه الله:
من آثر الله على غيره، آثره الله على غيره.

طريق الهجرتين، ٢/٦٤٨.

«Ким Аллоҳни бошқалардан энг афзал ўринга қўйса, Аллоҳ ҳам уни бошқалардан энг афзал ўринга қўяди».

«Ториқул ҳижротайн», 2/648.


@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰4
#eslatma_ЖУМЪА❗️

Жумъа кунининг фазли ва унда машруʼ бўлган амаллар ҳақида.

• Жумъа хафтанинг энг афзал куни бўлиб, у кун ҳақида хос сура нозил бўлган ва у сура Исломда «Жума» деб номланган. Араблар у кунни «Аруба» деб ҳам атайдилар. Бу кунда покланиш, зикр, дуо ва намозга эрта бориш машруъдир.

• Жума кунидаги ғусл энг афзал ғусл бўлиб, (унинг машруълиги) тонг отишидан бошланади. Бу ғусл жума намозига борувчи киши учун таъкидланган бўлиб, аёл киши ва мусофир бундан мустаснодир. Зеро, ҳадисда: «Агар бирортангиз жумага келса, ғусл қилсин», дейилган.

Жумъа кечаси ва Пайғамбарга саловат йўллаш фазли ҳақида.

• Жумъа кечаси ҳақида биронта (саҳиҳ ҳадис) ворид бўлмаган, унинг бошқа кечалардан фарқи йўқ. Бу кеча ҳақида бир неча заиф ва тўқима ҳадислар келган. Бу кечада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш ҳақидаги ҳадислар эса ҳасан деб топилган.

• Жумъа кунидаги энг афзал амал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишдир. Зеро, жумъа - кунларнинг энг афзали, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эса одамларнинг энг афзалидирлар.

Жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт ҳақида.

• Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда: «Жумъа кунида шундай бир соат борки, мусулмон банданинг Аллоҳдан бирон яхшилик сўраши ўша пайтга тўғри келса, Аллоҳ унга ўша сўраган нарсасини албатта беради», дедилар. Энг тўғри фикрга кўра, бу қуёш ботишидан олдинги соат бўлиб, бу фикрни Ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва кўпчилик саҳобалар ҳамда Ато ва Товуслар айтишган.

Жумъа куни вафот этиш ҳақида.

• Жума куни фавот этган кишининг фазли ҳақидаги ҳадис саҳиҳ эмас. Бухорий ва бошқалар бунинг сабабини баён қилишган. Зотан, кишини замон эмас, амаллари поклайди. Чунки у амални ихтиёр қила олади, замонни эмас.

Жумъа хутбаси ҳақида.

• Хутба минбарлари фақат ваъз-насиҳат учун эмас, балки умматга оид воқеа-ҳодисаларни тушунтириш учун ҳамдир. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан туриб ўзларига тарафдор ва мухолиф бўлган Аслам, Ғифор ва Усайя қабилаларининг аҳволини зикр қилдилар.

Шайх Абдулазиз Торифий ҳафизаҳуллоҳ

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔊ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН ВАҚТДА ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!

📚Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
🌸"Жума куни ўн икки соатга бўлинган. Улардан бир соатда бирор мусулмон Аллоҳ таолодан бирор нарса сўраса, албатта Аллоҳ уни унга беради. Уни аср намозидан кейинги охирги соатда изланглар."
📚Сунан Абу Довуд, 1048

🌸Демак, Жума куни бирор дуонинг қабул бўлиши аниқ бўлган соат бор экан. Бу вақт аср намозидан кейинги охирги соатга тўғри келади, шунинг учун айнан шу вақтда дуо қилиш тавсия этилади.

@ziyomadrasasi
👍1
Аллоҳни зикр қилиш қалбни нифоқдан тозалайди. Аллоҳ таоло мунофиқларни сифатлаб шундай деди:
{Мунофиқлар Аллоҳни камдан-кам зикр қилурлар}¹

Мўминларга хитоб қилиб шундай деди:
{Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар!}²

¹) Нисо: 142
²) Аҳзоб: 41

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
👍1
Қалб соғлом – турли ғиллу-ғашликлардан холи бўлиши ҳам алоҳида уқиб-ўрганиладиган илмдир. Буни ўзим солиҳлардан деб ҳисоблаган бир шайх (олим) билан бир жойда бўлганимда билганман.

Ўшанда унга бирон мусулмоннинг ҳолати ҳақида савол берилса, у ҳақда чиройли бир гап айтар ва гапида албатта кучли мантиқ бўларди.

Шунда ёнидагилардан бир киши унга: "Эй устоз, биз (яқинда) сиз ҳақингизда ғийбат қилиб қўйгандик", деб ҳазиллашди. Бу гапга шайх қандай жавоб бериши ҳаммамизга қизиқ эди.

У табассум қилди-да: "Бу ишларингиз жоиз", деб, ғийбат қилувчи қайси ҳолатларда узрли бўлиши ва ўша ғийбати учун савоб ҳам олиши ҳақида тафсилоти билан гапирганидан биз ҳатто "Ғийбат фазилат экан-ку", деб ўйлаб қолдик.

(Аслида ғийбат катта гуноҳлардан. Аммо мусулмон киши ўзини ғийбат қилганларни узрли санаши, уларга нисбатан қалбида адоват бўлмаслиги олий ҳимматдир. Бу хислатни кўплаб раббоний олимларда кўрганмиз: улар ўзларини ғийбат қиладиганларни, сўкиб ҳақоратлайдиганларни кечириб юборадилар, уларга худди шундай разил йўл билан жавоб бериш ўрнига, аксинча, уларга насиҳат қилиб, ҳақларига дуо қиладилар.)

Аллоҳдан хулқимизни гўзал қилишини, қалбимиздан биродарларимизга нисбатан кек ва нафратни чиқариб ташлашини, бизга соғлом қалб беришини сўраймиз.

Бадр ибн Маръий

@ziyomadrasasi
👍3😢1
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Иброҳим ал-Ховвас раҳимаҳуллоҳ деди:

«Қалб давоси беш нарсада: Қуръонни тадаббур билан ўқиш, қорин очлиги, тунда қоим бўлиш, тонгда тавба-тазарру қилиш, солиҳлар билан ўтириш (ҳамсуҳбат бўлиш)».

("Ҳилятул авлиё", 10/327)


@ziyomadrasasi
👍2
Аллоҳни зикр қилганда қалб роҳатланиши иймон қувватининг белгисидир. Малолланиб, сиқилиши эса иймон заифлигининг белгисидир.

﴾Аллоҳга қайтган кишиларни Аллоҳ ҳидоят қилур. Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур﴿¹.

1) Раъд:27-28

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
👍3
Энг буюк зикрлар жамланмаси
@oxirathovlisi
📿 "ЭНГ БУЮК ЗИКРЛАР ЖАМЛАНМАСИ!"

Азизлар, сизлар учун "Энг Буюк Зикрлар"ни тақдим этамиз!

Ушбу ёқимли қироат ортидан такрорлаб, қалбларимиз роҳатланади ва жуда улкан савобга ҳам эга бўламиз, Аллоҳ изни билан!

▫️ 00:00 — Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил аъ3иим!
▫️ 08:46 — Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар!
▫️ 12:20 — Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ!
▫️ 18:41 — Аллоҳумма солли васаллим аъла набиййина Муҳаммад!
▫️ 27:31 — Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи!
▫️ 34:06 — Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува алаа кулли шайин қодийр!

Ушбу зикрларни ғанимат билинг ва яқинларингизга ҳам улашинг!

💎 Sahih_duolar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
لا اله الا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء…
Bader Alnufais
لاَ إلَهَ إلاَّ الْلَّه وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيءٍ قَدِيرٌ

💎 @oxirathovlisi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Эртага Душанба

Қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг🟠

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба ва пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»


Унутманг🟠 Аллоҳ учун тутилган бир кунлик нафл рўза учун, АЛЛОҲ у кишини дўзахдан 70 йиллик масофага узоқлаштиради.

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم

وَذَكِّرۡ فَإِنَّ ٱلذِّكۡرَىٰ تَنفَعُ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ

Эслатинг, зеро эслатма, мўминларга манфаат етказур

(Зарият:55)


@ziyomadrasasi
🥰3