Ziyo madrasasi kanali
3.34K subscribers
1.97K photos
1.53K videos
61 files
915 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
💚Ўтган ишларга қайғурманг! Нохушликларга кўз ёш тўкиш фойда бермайди. Бировларнинг мусибатларидан куладиганлар эса ўзларига жабр қиладилар. Кўзадаги тўкилган сутга айюҳаннос солгандан кўра, унинг ўрнини қоплаш пайида бўлинг.

💚Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу муборак сўзларини доимо ёдда тутинг: "Сенга бирор иш содир бўлса, "агар бундай қилганимда, мана бундай бўларди-да" дея кўрма, фақатгина "Аллоҳ тақдир қилган экан, Ўзи хоҳлагани бўлди" деб айтгин. "Агарда" шайтонга йўл очиб беради". (Имом Муслим ривояти).

💚"Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар".

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
#tarbiya #oila #foydali
Ғазабингиз сизни севган инсонларингизга баланд овоз кўтаришга баҳона бўлолмайди

*️⃣Чунки овозни кўтариш — қалбга ўқдек ёриб кириб, муҳаббат иссиғини ўчиради, қўрқув уйғотади. Агар сўнгидан очиқ-ойдин узр сўралмаса, севган инсон кўнгли ёпилиб, совуқликка берилиши табиий. Шунда у сиз билан юракдан мулоқот қила олмай, гўё бегонадай бўлиб қолади.

*️⃣Айниқса, бу ҳолат ёш фарзанд учун оғир зарба. У ота-онасида меҳр ва хавфсизлик топиши керак, аммо баланд овоз ва ғазаб кўрса, руҳиятида чуқур из қолади. Кейинчалик у қўрқув ва совуқлик билан яшайди, яқинлашишдан қочади.

*️⃣Шунинг учун, фарзанд тарбиясида ҳам, оилада ҳам, муҳаббат ва мулойимлик овоз кўтаришдан юз марта кучлироқ таъсир қилади.

🚀@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Ибн Муфлиҳ раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Барча фазилатларнинг сабабини тааммул қилиб кўрдим. Қарасам, у олий ҳиммат экан».

(«Ал-Фуруъ», 2/355).

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Имом Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Хавотир, васваса ва ялқовлик каби инсонга келадиган барча муаммоларнинг сабаби намозни зое қилишдир».

(«Жаласату рамазонийя», 2/19).

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Илм йўли ва унинг машаққати


Имом Муҳаммад ибн Али аш-Шавканий رحمه الله

«Адаб ат-толаб ва мунтаҳал-араб

» асарида шундай деганла

р

:⤵️


«Қандай қилиб нафс қамоқнинг аччиғини ҳис қилмасин?!
У масжид бурчагида ёки мадрасанинг бир хонасида ўтирар, дафтардан бошқа нарсага назар солмас, илмдан бошқа ҳақда сўзламас, суҳбатдоши ҳам олим ёки толиби илмдан бошқа эмас.
Ҳолбуки, унинг тенгдошлари ва қариндошлари фароғатли ҳаёт ва лаззатли зиёфатларда юрибдилар».


Илм йўли — осон йўл эмас. У сабр, чидам ва нафсни жиловлашни талаб қилади.
Бироқ ана шу машаққатлар ортида Аллоҳ таоло берадиган энг улуғ шараф ва ҳақиқий саодат бор.


@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Солиҳ (яхши) амалларга шошилинглар. Тез кунларда қоронғу кечанинг парчалари каби фитналар пайдо бўлурки, киши мўмин холатида тонг оттириб, кофир холатида кечлатади. Ва мўмин холатида кечлатиб, кофир холатида тонг оттиради. Ва динини дунёнинг матосига сотиб юборади», дедилар.


Муслим ривояти


@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢11
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Кўп яхшиликлар қил, Аллоҳ таоло сени қабрингда ёлғиз қолдирмайди (яъни, солиҳ амалингни ўзингга ҳамроҳ қилади). Ҳаром амаллардан бутунлай сақлан, шунда иймон ҳаловатини топасан».

(«Ҳилятул авлиё», 7/82)


•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢4
📚Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

✏️«Агар одамлар сени ёқтириб, яхши қабул қилаётган бўлсалар, билгинки, улар айбларингни тўсиб турган Аллоҳнинг гўзал пардасини ёқтираётган бўладилар».

("Мадарижус саликин", 2/293)

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢8🥰1
🔹 Истиғфор

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтди:

«Аллоҳ таоло шундай хабар берганки, У зот истиғфор айтувчини азобламайди. Чунки истиғфор гуноҳни — яъни азобга сабаб бўлувчи нарсани — ўчиради ва шу билан азоб дафъ этилади».

(«Мажмуъул фатаво», 1/163)

🤩وَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِیُعَذِّبَهُمۡ وَأَنتَ فِیهِمۡۚ وَمَا كَانَ ٱللَّهُ مُعَذِّبَهُمۡ وَهُمۡ یَسۡتَغۡفِرُونَ 🤩

Модомики сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас.

[Анфол: 33]


@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир дақиқа билан охиратингизни обод қилиб олинг.

Зикрларни фазли ҳақида кўп эшитамиз ,ҳар эшитганда мана шу зикрни бошқа ташламайман деймиз,вақт ўтиши билан унутамиз.

Хадисда Наби алайҳиссалом айттилар:
Ким бир кунда 10 мартта
🪸Ла илаҳа иллоллоҳу вахдаҳу ла шарика лаҳу
Лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува аъла кулли шай’ин қодир-деса
🪸Маъноси-
Аллоҳдан ўзга Илоҳ йўқ ,у ёлғиздир ,унинг шериги йўқдир ,барча мулк ва мақтовлар Аллоҳгадир у Зот ҳар бир ишга қодирдир- деб айтса у гўёки бану Исроилдан бўлган 4 та қулни озод қилади.

Агар мана шу зикрни 100 мартта айтганда унга 5 та яхшилик берилар эди.
1- 100 та савоб олади
2- 100 та гунохи ўчирилади.
3- 10 қул озод қилганни ажрини олади
4-ўша куни кечгача Шайтондан химояланади
5- Қиёмат куни ундан кўп ажру савоби бор бирорта инсон бўлмайди,фақатгина ушбу зикрни унданда кўп айтгандан бўлсагина хасанотларда ўзиб кетган бўлади дейилди.

Лекин сизга бунча 100 мартта айтишга
⭕️10 дақиқа керак бўлади!

Агар сизда 10 дақиқа вақт бўлмаса унда ҳар куни фақатгина
⭕️1 дақиқа ⭕️
сарфлаб охиратингизни обод қилиб олинг!

Ҳар куни фақат 1 дақиқада ушбу зикрни 10 мартта айтиб ,
ҳар куни 4 та қулни озод қилишга одат қилсангиз
Бир ойда - 30 × 4 = 120
Бир йилда 12 ой бор 12 × 4=1440 демак

🛑Ҳар куни 1 дақиқа сарфлаб сиз бир йилда 1440 та қул озод қилган бўласиз!

Энди унданда ажр топишни осон йўлини ўрганиб олинг.
Мана шу ишни 5 та фарзандизга ўргатиб ҳар куни 1 дақиқа бирга айтиб одат тусига киргунча шундай қилинг, шунда бир йилда улар айтган ҳар бир зикрни миқдори сизнинг хисобингизга тенгма тенг ёзиб борилади .

Демак сиз энди ҳар куни бир дақиқа сарф қилиб 1440 эмас❗️

1440 × 5 =7 200 та ажр оласиз ва ҳудди шундай қилиб 10 кишига ёки 20 кишига ўргатиб қўйишга қодир бўлсангиз шунча ажрни миқдори кўпайиб, сизга садақаи жория бўлиб , ҳатто қабрда ётганингизда то Қиёматгача китобингизга ёзилиб боради.

Буларнинг барчаси умрингиздан фақат-
♻️1 дақиқа ♻️
зикрга сарфлашликни натижасидир.

💯Бу хадис Имом Бухорий ва Муслимларнинг хадис тўпламларида келган,муттафақун аълайҳ бўлган ,сахихликда энг юқори мартабадаги ишончли хадисдир.

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда зикрларни тури ва айтиш миқдори кўпайиб кетди.Ҳаммаси Аллоҳни зикр қилишга тарғиб уни сахихлиги текшириб ўтирмай уни ҳаммасини қилавераман деган инсон янглишади.
Биз фақат Қуръон сахих суннатда келган амалларни қилишликка ва суннатда буюрилган миқдордагина қилишликка буюрилганмиз.

Бу Росул алайҳиссаломнинг сўзлари;
“ Ким биз буюрмаган ишни қилса у рад этилур”(Бухорий ва Муслим)

🕰️ Соат милларига қаранг, тонг отганига неча соат бўлди?
5 соат 6 соат 10 соат бўлгандир балки.

Сиз мана шунча соатларда, қанча ажрга эга бўла олдингиз?
Нечта зикр қилдингиз?
Ҳар бир харфига 10 та ажр бериладиган Қуръондан бир бет ўқий олдингизми?
Сизни Хавзни олида кутаман ,унгача ибодатда мустахкам бўлинглар деб кетган росулингизни хадисларидан фақат 1 дона ўқиб татбиқ қила олдингизми?
Сизни ҳар саждасида унутмай дуо қилган ўша зотга 10 та бўлсада саловот айта олдингизми?
Бир касални Аллоҳ учун зиёрат қилганга 70 минг малоика истиғфор айтиб ҳаққига дуо қилади дейилди ,хадисда,зиёрат қила олдингизми?
Аввабинларнинг намози бўлган, зухо намозини ўқий олдингизми?

Айтинг ,бугун тонг отгандан буён охиратингизни обод қилувчи нима амаллар қилиб ,
“сафар сандиғингизга”чиройли қилиб таклаб қўйдингиз ?

Дунёда сафар қилсангиз билетга учар вақти ёзилган бўлади,қайси куни соат неччида учади ҳаммаси белгиланган,ўшанга қараб бемалол юк сумкангизни таёрлашингиз мумкин
Лекин ОХИРАТ САФАРИ ни куни “жўнаб кетиш”соати номаълум,
Аллоҳдан истаган вақтда элчи келиб тезлик билан ўзига эргаштириб кетади.
Ўшанда ҳамма нарса ортда қолади ,уйлариз жойлариз чиройли кўйлаклариз тиллолариз боғу роғлариз жонизи берган боллариз ортда қолади ,биронтаси бирга кетишга рози ҳам бўлмайди
.
Ягона сиз билан ОХИРАТ САНДИҒИда бирга кетади.
Дақиқа ,соат,ой,йиллару умрингизни тўлалигича аямай харакат қилиб,
мангу яшар уйларингизни чиройли қилиб битириб улгуриб олинг.

Дунёда💎1 дақиқада 💎 ажрлар топасиз?

Қабрда эса 100 йилда ҳам 1 дона ажрли иш қила олмайсиз
Ғафлатдан уйғонинг
👍7🥰1
#тақво

Аллоҳ тақводорларга—бутун эшикларни очиб қўяди


Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Агар осмон ер юзини ёпиб қўйса ҳам, Аллоҳ тақводорларга ундан чиқишлари учун, эшик очиб қўяди». [Ҳикматлар хазинасидан]

#Насиҳат: Тақвони махкам тутайлик! Шундагина бутун эшиклар бизларга очилади!

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди:

«Инсон тўғри йўлдан оғишмай унда бардавом бўлиши ва қалби саломат қолишининг энг катта сабаби Қуръонни кўп ўқишдир».

(«Нурун алад-дарб», 12/20)

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Бугунги дарсимиз колдирилди кейинги сафар утамиз ин ша Аллох
👍5
#Musibat

Hamma o'zini boshqalardan koʻproq musibatga uchragan deb o'ylaydi. Aslida har birimizning muammolarimiz va dilxiraliklarimiz oʻziga yarasha. Faqat Allohning qazo va qadariga rozi bo'lishda bir-birimizdan farqlanamiz.

@ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4😢1