Ziyo madrasasi kanali
3.36K subscribers
1.94K photos
1.53K videos
61 files
910 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Саловат
@Quron_vahadis
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ

🌸Аллоҳумма солли ва саллим áла набиййина муҳаммад.

🌸 Аллоҳим! Набиййимиз Муҳаммадга салот ва саломлар эт.

📿 Жума куни зикрларининг тожи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга #саловат_айтишдир.

🌹Одамларнинг энг кўп салавот айтувчиси осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчисидир.

💎«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловат айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб сураси, 56-оят.)

▶️Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

💎“Ким менга битта саловат айтса Аллоҳ таоло унга ўнта саловат айтади” (Имом муслим ривояти)

▫️Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловат айтиши ҳақида хабар берганида,

❤️Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: • "Ундай бўлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар. (Термизий ривояти)

▶️ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган салавотнинг фазилати мана шундай буюк.

▶️ Жума куни айтилган салавотнинг фазилати яна ҳам буюкроқ!

💡Яқинларингизга ҳам улашинг:

@Sahihduolardan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
энг буюк зикрлар жамланмаси
@Quron_vahadis
⏰️ "ҚАДР КЕЧАСИ УЧУН ЭНГ АФЗАЛ ЗИКРЛАР!"

📌Азизлар, сизлар учун "Энг Буюк Зикрлар"ни ҳар бирини 100 мартадан такрорланган ҳолда тақдим этамиз!

🎙 Ушбу ёқимли қироат ортидан такрорлаб, қалбларимиз роҳатланади ва жуда улкан савобга ҳам эга бўламиз, Аллоҳ изни билан!

▶️ 00:00 — Аллоҳумма, иннака ъафуввун, туҳиббул-ъафва фаъфу ъанна!

▶️ 09:42 — Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил аъ3иим!

▶️ 18:33 — Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар!

▶️ 22:12 — Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ!

▶️ 28:27 — Аллоҳумма солли васаллим аъла набиййина Муҳаммад!

▶️ 37:09 — Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи!

▶️ 44:00 — Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува алаа кулли шайин қодийр!




Ушбу зикрларни ғанимат билинг ва яқинларингизга ҳам улашинг

@Sahihduolardan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наввос ибн Саъмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деганларини эшитдим:

"Қиёмат куни Қуръон ва унинг аҳли — яъни дунёда уни ўқиган ва унга амал қилган кишилар келтирилади. Уларнинг олдида Бақара ва Оли Имрон суралари бўлади. Бу икки сура ўз соҳибларини ҳимоя қилиб, шафоат қилади."
(Муслим ривояти).

Бу ҳадис Қуръонга амал қилиш ва уни ўқишнинг қанчалик муҳимлигини яна бир бор кўрсатади.
👍5
Заррача кибр қийрот — гуноҳлардан ёмонроқдир. Чунки, кибр битта гуноҳ эмас балки, кўплаб гуноҳларга бошловчидир.
Бу гуноҳларнинг энг биринчиси, нафс-ҳавога эргашиб ҳақни инкор қилиш.

Росулуллоҳ алайҳиссолату вассалом айтганлар: «Қалбида заррача кибри бор инсон жаннaтга кирмайди»¹

1) Муслим ривояти: 91

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
🪶Саҳобалар мусиқа ҳаромлигига иттифоқ қилишган. Шунинг учун ҳам мусиқа жоиз деб бирорталари айтмаган.

📚 Абдуллоҳ ибн Масъуд родияллоҳу анҳу айтганлар: "Сув кўкатларни ўстирганидек, мусиқа инсон қалбида нифоқни ўстиради". Байҳақий ривояти: 10/223

📚 Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
👍8
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Allohning zikri ila qalblar orom topmasmi?." (Ra’d: 28)

Oli-Imron surasi 191
Maher al-Muaiqly

   
🥰3
Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан ҳимояланади. Бундан ташқари Қуръон ўқийдиган одам:

– ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
– иммунитети кучаяди;
– руҳан ва жисмонан соғлом бўлади;
– юрак хасталигидан йироқ бўлади;
– Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
– фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;
– дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
– Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
– қироат бош оғриғини самарали даволайди.


@ziyomadrasasi
👍14
🛑 Эртага душанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

🌹Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Азизларингизга улашишни унутманг!

@ziyomadrasasi
🥰3
Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Қалблар ширин сўз ва солиҳ амал билан озуқаланади».

(«Жомиул масоил», 1/133).

@ziyomadrasasi
👍1
Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Ҳокисорлик дуо ижобат бўлишининг энг катта сабабларидандир».

("Жомеул улуми вал ҳикам")

@ziyomadrasasi
😢5👍3
📌 Қиёмат куни мўмин билан Роббиси орасидаги сирли суҳбат…

Тобейин Сафвон ибн Муҳарриз ривоят қилади:

Яхё ибн Умар (р.а.)дан сўрашди:
— Расулуллоҳ ﷺ «нажво» (яъни қиёматдаги сирли суҳбат) ҳақида нима дедилар?

У зот ﷺ дедилар:

▶️ Аллоҳ Таоло мўмин бандасини ўз раҳматига яқин қилиб олади.
Унга парда солиб, уни очиқ шарманда қилмасдан гуноҳларини эсга солади:


— Фалон гуноҳни биласанми? Фалончини ҳам?
— Ҳа, эй Роббим… — деб жавоб беради мўмин.

🔻 Ва у ўз гуноҳларини эътироф қилгач, ўзида ҳалок бўлдим, деб ўйлайди.

Лекин Аллоҳ унга марҳамат қилади:
🟢 «Мен дунёда сенинг гуноҳларингни яширдим,
бугун эса уларни сенга мағфират этдим!»

Сўнгра у — ҳисоб-китобидан сўнг савоблар дафтарини олади.

Аммо кофир ва мунофиқлар ҳақида гувоҳлар айтади:

«Мана шу кимсалар Роббиларига ёлғон тўқишганлар.
Ана лаънат бўлсин золимларга!»
(Ҳуд, 18)

📚 Ривоятни Имом Бухорий ва Муслим келтирганлар.

@ziyomadrasasi
😢6
🔸 Расулуллоҳ ﷺ ҳақларини унутманг…

Эй Аллоҳ бандалари!
Билингки, ҳар бир мусулмон ва муслимага вожибки —
Расулуллоҳ ﷺ га саловат айтишни ҳеч қачон ташлаб қўймасин:
— На тинчликда,
— На мусибатда,
— На қувончда,
— На оғриқда.

Чунки, саловат айтиш —
дунёда барака, охиратда нажотдир!

📿 Намозда ҳам, юришда ҳам, туришда ҳам, кийинишда ҳам, овқатланишда ҳам, ҳар бир ҳаракатда саловат билан яшанг.

Шунда:
✔️ ҳаётингизга барака тушади,
✔️ қалбингизга яхшилик оқади,
✔️ ва Пайғамбаримиз ﷺ олдидаги бурчингизни адо этасиз.

☝️ Ҳатто агар сизда мингта тил бўлса ҳам, Расулуллоҳ ﷺ ҳақларини тўлиқ адо этолмайсиз. Чунки У зот сизни нажотингизга етакловчи ва Роббингизни танишингизга сабабчи зотдир.

📚 Ибн Жавзий — “Бустон ал-Воизийн”, 307-бет

@ziyomadrasasi
👍8😢1
🔹Ниятдаги ширк

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ирода ва ниятдаги ширк – соҳили йўқ уммон бўлиб, ундан нажот топувчилар ниҳоятда оздир. Ким амалида Аллоҳнинг юзидан бошқа нарсани истаса, ёки У Зотга яқинлашиш ва Ундан мукофот исташдан ўзга бир нарсани ният қилса, у нияти ва иродасида ширк келтирган бўлади».


(«Дард ва даво», 312)

@ziyomadrasasi
😢2
🔹Салаф-солиҳлар дарс мажлисларида ҳадис айтиш асносида дам олган пайт (бекор ўтирмай) Аллоҳни зикр қилардилар

Қурра ибн Холид айтади:

"Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ҳадис айтаётганда орада дам олган пайт, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил Азим», деб ўтирарди".

(«Ал-жомеъ ахлоқурровий ва одобуссомеъ», 1/415).

"Зоҳҳак раҳимаҳуллоҳ сукут қилган пайтда «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб ўтирарди".

(«Ал-жомеъ ахлоқурровий ва одобуссомеъ», 1/415).

Имом Бухорийнинг ҳадис дарсларида йигирма мингга яқин инсонлар иштирок этар эди. Айримлар ҳадис ёзиш учун, бошқалар эса одоб ва ахлоқ ўрганиш мақсадида бу мажлисларга ҳозир бўлардилар.

Ўша вақтларда овозни узоққа етказувчи қурилмалар мавжуд бўлмагани сабабли, Имом бир ҳадис айтганида, у мажлиснинг энг охиригача етиб бориши учун одамлар ҳадисни оғизма-оғиз бир-бирларига узатар эди. Бу жараён асносида имом Аллоҳни зикр қилиб ўтирар эди.

🔹Биз-чи?

@ziyomadrasasi
😢9👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ayisha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☪️

🔊🎀🌨️☁️☁️🤍

🔠🔠🔠Мадрасасида янги дарслик✔️

Дарс номи:⬇️

➡️ҚАЛБИНГИЗГА НУР, РУҲИНГИЗГА ОЗУҚА!
"АГАР ИЙМОН СОҒЛОМ БЎЛСА..." – янгича руҳда ёзилган ажойиб асар❗️

😍Азизлар! Бугунги замонда иймонни асраш, уни соғлом ва бардавом сақлаш ҳар бир мусулмоннинг асосий вазифасидир. Қўлингиздаги ушбу 📖китоб айнан шу масалага бағишланган.

🖊Муаллиф: Абдуллоҳ ибн Фаҳд Ас-Саллум

📚Ушбу асарда муаллиф соғлом иймоннинг ҳаётимизда қандай самара беради, қандай фазилатлар пайдо қилади, қандай хулқни шакллантиради — шуларни таъсирли баён қилади.

📖Китобда қуйидагилар ҳақида батафсил сўз юритилади:

▶️Иймон – шахсни юксалтирувчи куч
▶️ Қалб поклиги ва қалбни Аллоҳга боғлаш
▶️Намозда хушу’, Қуръонга муҳаббат
▶️Жаннат ва дўзахни тасаввур қилиш орқали нафсни тарбиялаш
▶️Қазо ва тақдирга розилик, шукр ва сабр
▶️Аллоҳни севиш ва Унга севимли бўлишга интилиш
▶️Илмга чанқоқлик ва доимий ўзгаришга ҳаракат

🌹Бу китоб нафақат ўқилади, балки ҳис этилади. У қалбни сўзламайди — у қалб билан гаплашади.

🔠🔠🔠 мадрасаси орқали ушбу китоб билан хафтанинг ҳар Чоршанба куни танишиб боринг❗️
Қалбингизда иймон нурини кучайтиришга қадам ташланг❗️

Дарс куни:🧾Чоршанба
     : турк вақти 1️⃣2️⃣0️⃣0️⃣

https://t.me/ziyomadrasasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Live stream started
Live stream finished (37 minutes)