Ziyo madrasasi kanali
3.38K subscribers
1.93K photos
1.52K videos
61 files
907 links
Ayollar va bolalar uchun diniy madrasa.
Qur'oni Karim hifzi, tajvid, Qur'on ta'limi, aqida, fiqh, arab tili
@ziyo_admini
@tafsirsaadiy
@hadisriyozussolihiyn
@tarbiya_islam
https://t.me/qalb_imtihonlari
Download Telegram
💎Икки_нурга_тегишли_дуолар_тўплами💎.pdf
4.6 MB
💎 ИККИ НУР- ДУОЛАР ТЎПЛАМИ💎


🧳Сиз қачон дуо қиласиз?

🧳Фақат қийинчиликка тушганингиздами?

🧳Ёки ҳамма нарса яхши кетаётганда ҳам Аллоҳни эслайсизми?

🤩Дуо – бу фақат оғир кунлар учун эмас, балки ҳар куни қалбни нурлантирадиган, ҳаётни баракали қиладиган энг гўзал ибодатдир.


🤩Ушбу тўплам – нурли дуолар хазинасидир. Унда инсоннинг Аллоҳга бўлган муҳаббати, умиди ва илтижоси акс этиб, ошади. Ҳар бир дуо ўз мазмуни билан инсон қалбини нурлантиради, унинг руҳий камолaтига йўл очади ва ҳаётга бошқача назар солишга ундайди.

🤩Бу дуолар кундалик ҳаётда, ибодатда, гуноҳлардан покланишда, ризқ ва барака сўрашда, фарзанд тарбиясида, муваффақият ва ҳимоя талабида, жаннат умидида ўқиладиган энг фазилатли илтижолар жамланган.

🤩Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган ва улуғ саҳобалар амал қилган бу дуолар қалбларга сокинлик, хотиржамлик ва умид бағишлайди. Ҳар бир зикр инсонни Аллоҳга яқинлаштиради.

🤩Бу тўплам нафақат ибодатларингизда, балки кундалик ҳаётингизда ҳам сизга йўлбошчи бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир сўзи оят ва ҳадислар билан асосланган, қалбга таскин ва руҳга озуқа бўлувчи бу дуоларни ёдлаб, ҳаётингизга татбиқ этинг.

🤩Бу дуоларни ўқиб, ҳаётингизда қандай ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини ўйлаб кўрдингизми?

🧳 Гуноҳларингиз кечирилишини истайсизми?

🤩 Дуо қилинг!

🧳 Ризқингиз кенгайишини хоҳлайсизми?

🤩 Дуо қилинг!

🧳 Қалбингиз тинч, ҳаётингиз баракали бўлишини хоҳлайсизми?

🤩 Дуо қилинг!

🧳 Жаннатда Аллоҳ юзига боқиш бахтига эришишни истайсизми?

🤩 Ҳар куни дуо қилинг!

🤩 Дуо – банданинг Аллоҳга энг яқин лаҳзасидир. Унинг даргоҳида қўлларингизни очинг ва ихлос билан илтижо қилинг.

🤩Аллоҳ ҳар бир дуонингизни ижобат қилсин ва бу илтижолар сизни икки дунё саодатига эриштирсин! Дуоларингиздан ҳам яхшироғини ато этсин!

🤍🤍🤍🤍🤍🤍🤍🤍🤍🤍

📿Ибодат ва зикр дуолари – Намозда, кундалик зикрларда айтиладиган дуолар.

🤲 Мағфират ва тавба дуолари

🫀Муҳаббат ва қалб поклиги учун дуолар

🤩Фарзанд ва оила учун дуолар

💵 Ризқ ва барака дуолари – Ҳалол ризқ, омад ва барака сўраш учун.

🤩 Ҳимоя ва офият дуолари – Бало-офатлардан, душманлардан сақланиш.

🤩Хотиржамлик ва сабр дуолари – Қийинчиликда сабр ва тинчлик сўраш учун.

🌙 Рамазон ва кеча дуолари – Рамазонда ва махсус кечаларда ўқиладиган дуолар.

🕋 Жаннат ва охират дуолари – Жаннат, яхши хотима ва Аллоҳнинг розилиги учун.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🥰1
Уч амал борки, буюклиги сабабли Қиёмат куни мезон-тарозуга сиғмайди.

1) ИНСОНЛАРНИ АФВ ЭТИШ.
Унинг ажри чегараланмаган.

Аллоҳ таоло айтади:

‎فَمَنۡ عَفَا وَأَصۡلَحَ فَأَجۡرُهُۥ عَلَى ٱللَّهِۚ

"Энди ким (интиқом олишга қодир бўлгани ҳолда) афв қилиб (ўртани) тузатса, бас, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир". (Шўро: 40)

2) САБР.
Унинг ҳам ажри чегараланмаган.

Аллоҳ таоло айтади:

‎إِنَّمَا يُوَفَّى ٱلص⁠⁠⁠بِرُونَ أَجۡرَهُم بِغَيۡرِ حِسَابٖ

"Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур". (Зумар: 10)

3) РЎЗА.
Унинг ҳам ажри чегараланмаган.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Аллоҳ таоло: "Одам боласининг барча амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир. Бас, унинг мукофотини Ўзим бераман", дейди".

Қиёмат куни бир жарчи нидо қилиб: "Ажрлари Аллоҳнинг зиммасида бўлган зотлар қани?" - дейди. Шунда сабр қилган, рўза тутган ва инсонларни афв қилган зотлар келадилар.

***
Аллоҳ таоло сизу бизни ушбу НИДО билан чақириладиган зотлардан қилсин!

@ziyomadrasasi
👍10😢4
🌹Турмуш ўртоғингиздан нолиманг

2021 йил ёзида ислом дўконида ишлаганимда, бир опа келиб, “экзема” касали учун дори сўраган эди. Кейин эрининг суратини кўрсатиб, касаллик тахминан 80% жойига тошиб кетганини айтди.

Менда бу касалликка қарши малҳам йўқ эди, бироқ бир табибни билишимни айтиб, унинг олдига йўллаб қўйдим.

Шунда у опа хурсанд бўлиб:
“Ука, эрим тузалиб кетса, сизга тўн кийдираман!” — деб чиқиб кетди. Кейин нима бўлгани менга қоронғи…

📗 Қиссадан ҳисса:

❤️Аёл эрига, эр аёлига сабр қилиши керак.

📜 Арзимаган нарсалар учун оилавий низо чиқариш тўғри эмас.

🧕Ҳозирги кунда арзимаган сабаблар билан ажрашиб кетган оилалар кўпайиб кетди.

📨Қайноналар, билиб қўйинглар: сизлар ҳам қабрга кирасизлар, жаннатга чиптангиз йўқ!

🔐 Ҳаммом эшигини қулфлаб қўядиган қайноналар борлигини эшитганмиз.

🟠 “Келиним менга сифатли совға қилмапти” деб ажрашган оилаларни ҳам эшитдик.

🍛 “Овқатни яхши пишира олмабсан!” — деб келинини қувганлар йўқми?!

🌸 “Мен бошқасини севар эдим” — деб турмушидан қочиб кетган келинлар йўқми?!

👩‍🦽 16 йилдан буён юра олмайдиган бир аёлни сабр билан парвариш қилиб келаётган эри бор…
Яқинда Истанбулга амалиёт учун келган эканлар.

🧕Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтганлар:
“Диққат қилинглар! Ҳақиқий роҳат ҳаёти – жаннат ҳаётидир!”

📚 Хотира дафтари

🤝@oxirathovlisi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12😢6🥰5
Аллоҳдан қўрқиш У Зотни таниш миқдорича бўлади. Зотан, ким Аллоҳни чинакам таниса, Ундан чинакам қўрқади.

 إِنَّمَا يَخۡشَى ٱللَّهَ مِنۡ عِبَادِهِ ٱلۡعُلَم⁠⁠⁠ؤُاْۗ

«Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур», (Фотир: 28).

Шайх Абдулазиз Тарифий
😢4
Қалб қаттиқлашади ва фақат Аллоҳни зикр қилиш билан юмшайди.
Қалб сиқилади ва фақат Аллоҳни зикр қилиш билан ором топади.

Саҳиҳ ҳадисда:
"Қалбимни (Аллони зикридан чалғитувчи) ғафлат босади ва (буни кетказиш учун) ҳар куни юз маротаба Аллоҳга истиғфор айтаман"¹.

1) Муслим ривояти: 2702

Шайх Абдулазиз Торифий

@ziyomadrasasi
👍6
Ким Қиёмат куни китобида кўп яхшиликларни кўриб қувонишни истаса -ИСТИҒФОРни кўпайтирсин.
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
اللَّهُمَّ مُصَرِّفَ القُلُوبِ صَرِّفْ قُلُوبَنَا عَلَى طَاعَتِكَ

Қалбларни Ўзи истаган тарафга бурувчи
Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин.
☝️Эй закот берувчи ва олувчи!

📚 Ўз одобларингизни биласизми?
⚡️Закот берувчининг одоби;
⚡️Закот олувчи одоблари;
⚡️Кимларга закот бериш мумкинлиги ҳақида бугунги СУҲБАТдан билиб оламиз!

Дарс номи: Рамазон суҳбатлари 17-суҳбат
Дарс куни: Ҳар куни
Дарс вақти: Туркия 18:00

🩵Telegram | 🩷Instagram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ZAKOT HAQIDA DARS
👍1
https://t.me/Tolibi_ilm_bezagimp3

Рамазон суҳбатлари дарсларининг аудиолари ушбу каналга қўйиб бориляпти🏖
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🌸 ТОНГИ ВА КЕЧКИ ЗИКРЛАРНИ ДОИМИЙ ЎҚИБ ЮРИШ,

🌸 ИНСОННИ РИЗҚИГА БАРАКА,

🌸 ТАНАСИГА САЛОМАТЛИК,

🌸 ЁМОНЛИКЛАРДАН ОМОНДА БЎЛИБ,

🌸АДАШИБ КЕТИШЛИКДАН УЗОҚДА БЎЛИШ,

🌸 АҲЛИ~ОИЛА,
ФАРЗАНДУ ЗУРРИЁТЛАРИЗГАЧА ҲИМОЯЛАШ,

🌸 ДУНЁЮ~ОҲИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ НАСИБ БЎЛИШИ,

🌸 ГЎЗАЛ ҲОТИМА НАСИБ БЎЛИШИ,

🌸ВА ЭНГ АСОСИЙСИ

🌸ТОНГДА ВА КЕЧДА ЎЗИНГИЗНИ РОББИНГИЗГА ТАСЛИМ БЎЛГАНЛИГИНГИЗНИ БИЛДИРИБ,У ЗОТГА ЯҚИН БАНДА БЎЛИБ,У ЗОТНИ ХИМОЯСИГА ЎТИШ ИМКОНИЯТИ ҲАР ТОНГ
ВА ҲАР КЕЧДА СИЗНИ ҚЎЛИНГИЗДА...

🌿 БУ ЯХШИЛИКЛАРДАН ЎЗИНГИЗНИ МАҲРУМ ҚИЛМАНГ........
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💐 ТОНГИ ЗИКРЛАР...
👍6🤩1
Ҳар бир ишда Аллоҳнинг ҳикмати мавжуддир.

Кўпинча инсон қаттиқ хоҳлаб, интилиб турган нарсасини Аллоҳ насиб этмайди, Аллоҳ ўзи хоҳлаб турган нарса билан машғул бўлишингиз учун.
Ёдда тутингки ҳар ишда ҳаёт у билан нурли бўладиган Аллоҳни ҳикмати ва раҳмати бордир.
👍20😢1
Ibn Javziy rahimahulloh: “Haqiqiy oʻlik ruhi jismini tark qilgan kishi emas, balki uning ustida Robbisining qanday haqlari borligini bilmagan kishi oʻlikdir”, dedi.

Qurtubiyning “Tazkira” asaridan.

▫️Izoh: Muʼoz ibn Jabal roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: «Ufayr nomli eshakda Nabiy sollallohu alayhi vasallamning orqalarida mingashib borar edim. Ul zot: «Ey Muʼoz, Allohning bandalaridagi haqqi nima‑yu, bandaning Allohdagi haqqi nima ekanini bilasanmi?» dedilar.
«Alloh va Uning Rasuli biluvchi», dedim.
«Albatta, Allohning bandalaridagi haqqi ularning Allohga ibodat qilishlari, Unga biror narsani shirk keltirmasliklaridir. Bandalarning Alloh azza va jalladagi haqqi esa, kim Unga biror narsani shirk keltirmasa, uni azoblamasligidir», dedilar.
«Ey Allohning Rasuli, odamlarga bashorat beraymi?» dedim.
«Ularga bashorat berma, yana suyanib qolmasinlar», dedilar»
.

Ikki shayx va Termiziy rivoyat qilishgan.
👍1😢1
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...бир одам қорнига ҳаром луқма еса, Аллоҳ унинг дуосини қирқ кунгача қабул қилмайди
...»
```
```
Имом Термизий ривояти
(ибн Аббос (р.а).
дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ҳаммадан умидини узиб, фақат Аллоҳга умид боғласа, Аллоҳ таоло унинг ҳар турли эҳтиёжини ва ризқини кутмаган еридан етказади ҳамда бировларга муҳтож бўлишдан қутқаради. Ким умидини дунёга боғласа, Аллоҳ таоло уни дунёси билан ёлғиз ташлаб
 қўяди»
Байҳақий ривояти
(Имрон ибн Хусай
н (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хамрдан сақланинглар. Зеро, у барча ёмонлик
нинг калитидир»
Имом Ҳоким ривояти
(
ибн Аббос (р.а) дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар меҳмон бирор қавм ҳузурига кирса, ризқи билан киради. Агар у ердан чиқса, уларнинг гуноҳлари учун
 мағфират билан чиқади»
Имом Дайла
мий ривояти
(Анас (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уйларингизда Қуръон тиловатини кўпайтиринглар. Чунки Қуръон ўқилмайдиган уйда яхшилик озайиб, ёмонлик кўпаяди ҳамда аҳлига торлик келади»
Дорақ
утний ривояти.
(Анас (р.а).дан)
👍3
🌕🌕🌕

Азиз диндошим, «Айёмул бийз» - «Ойдин кечалар»нинг кундузларидаги рўзани ўтказиб юборманг!

1446 ҳижрий йил, шаъбон ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2025 йилнинг 12, 13 ва 14 феврал (чоршанба,пайшанба ва жума) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

Абу Зардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар» (Насоий ривояти 2422, 2423. Ҳасан ҳадис).

@ziyomadrasasi
👍12
Кўпчилик одамлар синов-қийинчиликлар бўлганида ўзлари саломат қоладиган йўл излайдилар.
Аллоҳ (Ўз динининг нусрати учун) танлаган бандалар эса ҳақ йўлни (ҳар қандай залолат-хурофатлардан) саломат бўлишига интиладилар. Мана шундай инсонлар сабаб умматга нусрат келади ва дин сақланиб қолади.

Шайх Абдулазиз Торифий
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон қай холатда чин қалбдан чиқариб дуо қилади ?
Хотиржамликдами ёки мусибатдами ?
Омад келгандаги дуоси самимийми ёки бало келгандами ?
Шахват устидами ёки
ўлим талвасасидами ?

Айтингчи қай холатда юрагингиз тубидан;
Эй Аллоох,, мени кечир деган фарёд отилиб чиқади ?

Ўлимга бир қадам қолганда уйғониб кетасиз.
Ўша онда тавбага қўл очасиз ,унгача хаққа чақирилса ёмон кўрасиз.

Кўп ишларингиз бор, уларни ёмонлигини яхши биласиз
лекин эслатилганда ўзингизни химоя қилиш учун хар услубни қўллайсиз.
Хали кўп режаларингиз бор, улар фақат нафсингизни қувончи  учун тузилгандир
лекин ундан қайтарганга  тиш тирноғингиз билан қуролланиб хужум қиласиз.

Самолётга ўтириб узоқ орзуларингиз хақида ширин хаёлда кетаётганингизда бирдан,,
техник носозлик туфайли химоя камарларини қадашга буюриласиз..

Орзуларингиз , хаёлларингиз чилпарчин бўлиб ,
сочилиб,қўлларингиз титраб химоя камарини шошиб тақар экансиз , тилингиз айтган биринчи сўз
Йааа Рооб мени кечир бўлади.

Хаётингиздаги хамма маъсиятларингиз кўз олдингиздан ўтиб ,тилингиз айланмай қолади.

Кечагина мен хақман деб талашаётган иш учун энди тавба қиласиз.
Ўтмишдаги барча амалларингиз ва келажак учун режаланган
кўп ишлар учун, тавба қилишни бошлайсиз.

Кеча ёнингизга келиб,
сизга
"химоя камарини"
тақишга чақирган инсондан нафратланган эдингиз ,
бугун  химоя камарини тақишга мажбур бўласиз.

Кеча ўша элчини тинглаб, "химоя камарини" тақиб олганингизда эди,
бугун бу қадар ноумид бўлмас эдингиз.
Кеча хақни чақириғига кўнганингизда , бугун тавбаларингиз  осмонларга кўтарилар эди.

Унутманг биродар ,
тавба эшиклари жон халқумга келгунча ва Қиёмат қоим бўлгунча очиқ бўлади.

Бу дегани ,ўлимигача тавба қилмаган инсон , ўлимни кўзи билан кўрганда қилган тавбаси- ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИ дегани.

Чунки у  тавбага шошмади, хали
хаёт олдинда ,
дунёга бир мартта келамиз деб дунё сароби кетидан қуваётган эди.
Кутмаганда орзуларни кесувчи ,хом хаёлни кетказиб хақиқий хаётга олиб кетувчи охирги элчи келди.
Кутилмаган жарчи келди.

Кеча Охиратни эслатган элчига ўқрайиб қараган кўзларидан энди , надомат кўз ёшлари шашқатор қуйилади.

Йаа Робб мени кечир Йаа Робб хаётга қайтар ,
мен бошқа эски хаётга қайтмайман кечир дейди.

Фиръавн хам денгиз тўлқинлари тагида  ғарқ бўлаётиб, ўлимдан қутулишни иложиси йўқлигини тушуниб етиб қичқирди,
Мен имон келтирдим Роббим мени кечир деди.
Аллох эса

ءَاۤلۡـَٔـٰن وَقد عصیت قبل وَكنت من ٱلمُفۡسدِينَ
Эндими !?
Шунча осий бўлиб фасод тарқатгандан сўнг ўлимни кўргач ундан қутулишни иложиси йўқлигини билгач энди тавба қиласанми ?
Йўқ,,
энди сени ўлик жасадингни сендан кейин келадиган осийларга ибрат учун сақлаб қўямиз деди,тавбаси қабул бўлмади!

Ўлимни узоқ деб ўйламанг ,
Тавбага қариликни кутманг!
Хажга борганда "ишларимни"тўхтатарман деманг.
Сизни йўлда "тўхтатувчи"кутмоқда.
У сизни қаерда,
ердами ёки осмон йўлларида кутаётганини билмайсиз,  уйингиздами кўчадами ,яқинларингиз орасидами ёки сафарда кутяптими ,ундан хабарингиз йўқ,

Лекин у йўлда кутаётганини аниқ биласизку,
нега уни  кўзингиз билан кўрмагунча гунохдан тийилмайсиз !?

Тавба қил ,қайт деганга ,
нима қилибман тавба қиладиган дейсиз.

Ўлимни кўзингиз кўриши  билан ундан қочишдан умидингиз узилиб
мени гунохларимни кечир Роббим деб қичқирасиз ,
кеча гунохим йўқ деб қичқириб, ўлимни кўрган захоти гунохларимни кечир дейсиз.

Қани энди мана шу тавбангиз қабул бўлса эди ,афсус ,афсус сиз нажотга чақирилганда юз ўгиргансиз ,сиз тавба эшикларини ўз қўлингиз билан ўзингизга ёпгансиз.

Ўлим эслатган элчидан узоққа қочгансиз.
Қани ўлимни ўзидан қочиб кетингчи !

Қани ўлимни тўхтатиб орзуларингизни бирига етингчи,
Қани ўлим элчисини  инкор этингчи !

Видеода самолёт қулаши олдидан инсонларни нидолари акс этган.
Улар қандай нидо қиляптилар!?
Аслида хар онда хар биримиз мана шундай муножотда ёлборишимиз керак.

Ғарқ бўлаётган инсонни сўрашидай ,
халокатга учраган учоқдагиларни дуосидай ,
қулаётган инсонни ёлборишидай тавба қилишимиз керак!

Чунки хар биримиз хотиржам "учаётган учоқ"
албатта бир кун шундай дахшат билан қулайди .

Лекин қачон !?
Таёр туринг қайси "рейсда" кетишни Роббингиз белгилаб бўлди,
Сиз  таёр бўлинг!
😢11👍1