Ziyolilar bekati!
14 subscribers
1.78K photos
730 videos
72 files
2.02K links
Guruhimiz: @ziyolilar_bekati

Administratsiya: @A_muxammadi_Q
Download Telegram
Tilingan tillarga qon yugurgusi,
Boʻshalgan inlarga jonlar kirgusi,
Tikanli bogʻchalar chechak koʻrgusi,
Haq yoʻli, albatta, bir oʻtilgusi

Jandalar tanimga tekkan kunlarda...!


© Choʻlpon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШОИР ва АКТРИСА

(Ўзбек киносининг қалбига айланган актриса Раъно Шодиевага табрик)

…Санъат осмон бўлса агар
Унда оққуш кабисиз.
Қанотингиз кўрмасин гард,
Сиз кинонинг қалбисиз...


Туғилган кун муборак Раъно опа!

© Эркин Бозор
Саҳродаги қудуқ ёнида бениҳоя кўп юк юкланган туяни кўрган йўловчи, туя эгасидан сўради:
- Туяга нима юкланган?
- Озиқ-овқат бир ёғида, иккинчи ёғига посонги бўлсин деб тупроқ тўлдирилган қоплар.
- Тупроқни тўкиб ташлаб, озиқ овқатли қопларни ярмини туянинг иккинчи ёғига қўйсангиз ҳам мувозанат бўлади-ку.
Туя эгаси, тўғри айтасиз, деб бориб шундай қилди ва қайтиб келиб, йўловчидан сўради:
- Сиз бирор қабила шайхимисиз ё диний уламомисиз?
- Йўқ, мен оддий одамман, фалон қабиладан Фалончи бўламан.
- Ие, ҳали сени гапинга ишониб юрибманми,
деб туя эгаси юкларини яна аввалги ҳолга келтириб қўйди.
Қиссадан ҳисса эса ўзингизга ҳавола...
Ko‘ngil

Onasining qo‘shni ayoldan tuz so‘rayotganini eshitgan o‘g‘il:
— Onajon, nega ulardan tuz so‘rayapsiz? O‘zimizda tuz yetarli-ku! — deb so‘radi. Onasi o‘g‘liga shunday dedi:
— Bolajonim, ular o‘zlari muhtoj bo‘lganlari uchun doim bizdan ba’zi narsalarni so‘rab turadilar. Men ham ulardan oddiy, uylarida topiladigan narsalarni so‘rayapman. Bundan maqsadim, bizning ham ularga ehtiyojimiz tushishini sezdirishdir. Toki qo‘shnimiz bizdan biror narsa so‘ramoqchi bo‘lganida, "Bu qo‘shnilarimiz o‘zlariga to‘q bo‘lsalar-da, ba’zan bizdan ul-bul narsa so‘rab turishadi-ku!" degan fikr bilan, xijolat bo‘lmay so‘rasinlar deb shunday qilyapman.
ФОЖИАМИЗ

Армани:
– Сизга ким керак, азизим? “Қоровул Петросян” дейсизми? Вах-вах-вах! У қоровул эмас, академик! Донишманд одам! Юринг, уйини кўрсатаман. Яқинда икки қаватли уй солди, азамат!

Гуржи:
– Кимни сўраяпсиз, батано? “Этикдўз Панжикидзе” О-о-о! У этикдўз эмас, академик! Бунақа донишманд одам юз йилда бир туғилади! Юринг дачасига обориб қўяман. Уч қаватли дача қуряпти, азамат!

Ўзбек:
– Нима! Ким дейсиз! “Академик Алижонип?” Ҳеч қанақа академик эмас у! Қорвулчалик саводи йўқ! Этикдўзчалик илми йўқ! Ғирт аҳмоқ одам. Порахўр! Ўрикзорда данғиллама иморат соляпти. Шунча пулни қаёқда олади? Умуман... мен ҳеч қанақа Алижонип-палижонипни танимайман!

© Ўткир Ҳошимов
Дуо қилаётганда ичингдагиларни айтишга сўзинг тугаб қолса, «Аллоҳим Ўзинг биласанку..» дегандаги ҳузурни бошқа бирор ердан топганмисиз?...
Қиёмат аломатларидан бири пайдо бўлди, араб саҳроларига сув келмоқда. Тайинки, яйловлар қайтади, вақт борида яхшилик сари интилинг!
Бухорода афсонавий турк хоқони Алп Эр Тўнга (Афросиёб)нинг қабри топилди...ми?

Туркиянинг Гази университети профессори доктор Нежати Демир томонидан Бухорода олиб борилган изланишлари давомида Алп Эр Тўнга қабри топилган. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълум қилди.

Ҳозирда ушбу маълумот устида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу Ўзбекистон учун жаҳонда катта муваффақият бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Алп Эр Тўнга милоддан аввалги VII асрда яшаган, деб тахмин қилинади. Алп Эр Тўнга таниқли ҳарбий саркарда ва машҳур давлат арбоби бўлиб, у туркий халқлар бобокалони ҳисобланади.

У кўчманчи чорвадор аҳоли ўртасида Алп Эр Тўнга, ўтроқ деҳқончилик воҳалари аҳолиси ўртасида Афросиёб номи билан машҳур бўлган шахс бўлиб, Турон давлатига асос солган ва унинг биринчи хони (хоқони) бўлган.

Алп Эр Тўнга ҳақида Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк”, Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” китобларида маълумотлар келтирилган.

https://xs.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўзахга кимлар ўтин бўлади?

Устоз Фозил қори
ҚАНДОҲАРЛИК КОМИЛНИНГ КЕКИ

Бу воқеа ҳам 2002 йилда мен Саудия Арабистонига ҳаж сафарига борганимда юз берган эди. Каъбатулло тавофидан кейин унинг девори салқинида дам олиб ўтирган пайтимиз, мен бир чет эллик билан суҳбат чоғида ўзимнинг қаердан эканлигимни билдириш учун “Ўзбекистон”, “Тошкент” деган сўзлар тилга олинди. Аммо бу биздан олдинроқда ўтирган бир зиёратчи йигитга бошқача эшитилди шекилли менга ёв қараш билан ўгирилиб қаради.
– Ту шўравий? – деб қўлини бигиз қилиб сўради у мендан. Бу – “Сен совет кишисан, а?” – дегани эди.
– Ло (Йўқ),– деб жавоб қайтардим мен.
– Ло,– деб бошини ликиллатиб жавобимни инкор қилди ҳалиги йигит ҳамон еб қўйгундек ўқраяркан. – Ту шўравий!
Йигит шундай деди-ю кескин ҳаракат қилиб чап кўкрагини очди ва баданидаги каттагина чандиқни менга зарда билан кўрсатар экан ўз тилида: “Мана, шўравийлар отган ўқнинг ўрни, кўриб қўй!”– деди ғазаб билан. Мен бу йигитнинг совет-афғон урушида совет аскарларининг ўқидан ярадор бўлганлигини ва мендан ўша пайтдан қолган аламини олмоқчи бўлаётганлигини тушуниб етдим.
– Мо собиқан шўравий будам, ҳозиран нест, (Биз илгари совет кишилари эдик, ҳозир ундай эмасмиз, мустақилликка эришганмиз),– деб унга бўлиб ўтган тарихий воқеаларни тушунтиришга ҳаракат қилдим мен. Кейин унинг кўкрагига ишора қилиб:
– Аввало, худога шукр қилки, ўқ сал пастроққа – юрагингга тегмабди,– дедим мен. – Нима ҳам дердим, рус совет империяси даврида юртингдаги ноҳақ хунрезлик урушида ўзбеклар ҳам иштирок этганлиги рост. Хайриятки, энди у замонлар қайтмас бўлиб кетди, ўз мустақиллигига эришган ўзбек халқи қўшни афғон халқи билан дўст, ҳамжиҳат. Биз сизларга фақат тинчлик ва равнақ тилаймиз.
Бу гапларим ҳалиги афғон йигитининг аламзада дилини юмшатди. У: “Гапинг тўғри”, деб менга қўл узатди, биз оға-инилардек қўл олишдик. Энди Афғонистоннинг Қандоҳар шаҳридан келган Комилнинг (йигитнинг исми шундай экан) ўзбекларни ўзига дўст деб билишига имоним комил бўлди.
Мен бу воқеани эсладиму Афғонистонда юз бериб турган ҳозирги тўс-тўполонлар пайтида ўша танишим эсимга тушиб кетди – омонмикин?. Ундан бошқа – бизнинг Тошкент давлат университетида ўқиган, ишлаган афғонистонлик шоир ва олим Файзулла Аймоқ, Бисмилло исмли журналист шогирдим ва бошқалар омонмикинлар, тинчмикинлар?
КУСТО ВА БУЮК РАЗЗОҚ

"Қасам ичиб айтаманки, Қуръон бу-илм-фан бир минг турт юз йилдан бери сирига ета олмай орқада қолаётган Буюк Яратувчининг сўзларидир".

Океаншуноснинг мазкур сўзлари унинг АҚШ даги барча мол мулкидан айрилишига сабаб бўлган.
Чунки уша даврда, ҳукмрон табақалар Кустонинг ислом тарафида бўлишини ҳеч қачон ҳазм қилолмасдилар.
Олим лафзан иймон келтирмаган.

Аммо, ислом душманлари учун бундай сўзлар унинг исломга киришидан ҳам даҳшатлироқ эди.

Аслида олим, дунё океанларини кезиб юриб, Қуръонни муъжиза эканини англаб етган оддий денгизчи эди, холос.

Қуръондаги уни ҳайратга солган бир қанча оятлардан ташқари, уни Аллоҳнинг ризқ берувчи эканлиги, кўпроқ ҳаяжонга солган.

Мусулмонлар яшайдиган кичик бир оролдаги воқеа, денгизчини Қуръон олдида буткул таслим қилган.

Воқеа шундай бўлганди:

Кусто оролга жамоаси билан келиб тушгач, орол аҳлини соҳил буйида кўради.
Улар сувларга тўрни ташлаб, юнус балиқ, яъни дельфинларни кўплаб балиқларни характерларига зид равишда, саёзликка эмас, аксинча балиқлар улардан қочиши мумкин бўлган чуқур жойга ҳайдаб келаётганларининг гувоҳи бўлади.

Тажрибали денгизчи дельфинлар балиқни одамлар учун олиб келаётганини фаҳмлайди.
Соҳилга балиқлар яқинлашгач, бир телба: ~ Раззоқ! Раззоқ! дея, бақириб юргани, эътиборини тортади.
Орол оқсоқолларидан унинг кимлигини қизиқиб сўрайди.

- Бу оролимиздаги энг бой ва ягона кема соҳиби эди -дейди қариялардан бири.
-У кибрга кетиб, бир куни бизга, агар мен ва кемам бўлмаса, ҳамманг очингдан ўласан, деб дағдаға қилди.
Биз ризқ Аллоҳдан эканини, унинг кемаси бир восита эканини тушунтиргандик, тўнини тескари кийиб, кемани лангарлаб ташлади.
Биз балиқ овига чиқолмай, уч ой оч қолдик.
Кўпчилик бойга яна ялина бошлади.
Биз эса сўзимиздан қайтмадик.
Яратган эгам бизни узоқ куттирмади.
Тўртинчи ой дельфинлар балиқларни тўримиз томон ҳайдаб кела бошладилар.
Шубҳасиз, улар Аллоҳнинг амри ила бу ишни қилмоқдалар!
Юнус балиқлар йилига икки маротаба балиқ ҳайдайдилар.
Кейинги сафарга қадар озуқа ғамлаб оламиз.
Буни кўрган кемачи бой ақлдан озди.

Лекин кўриб турганингиздек, Аллоҳнинг Раззоқ эканини тасдиқлашга, ҳали ақли етмоқда!

Сора Саидова саҳифасидан олинди.
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Ўзбек интеллигентларининг айтишича, ўзбек жамиятида аёллар ҳуқуқи йўқ, у чекланган ва ихтиёрлари ўзларида эмас экан.

Улар уйда ўтиришга мажбурланар, доим калтакланар ва зўравонлик қурбони бўлар экан. Бунга эса доимгидек мусулмонлар айбдор экан.

Чунки Ислом уламолари минбарлардан туриб эркакларни шу ишларни қилишга тарғиб қилар экан.
Ростдан ҳам шундайми? Ўзбек аёлларнинг бугунги ҳолати жамиятдаги Ислом омили сабабиданми?

Келинг Ўзбекистонни Саудия Арабистони билан солиштириб кўрайлик. У ерда аёллар ҳолати қандай?

Нега Саудия? Чунки у жамиятда Ислом омили жуда катта ва аксар қонунлар ҳам шундан келиб чиққан. Ундан ташқари яқинда BBC Саудиядаги ўзбек аёли билан у ердаги аёллар ҳақида суҳбат қилибди. Тасодифми? Албатта йўқ.

Мен қандайдир шахси номаълум бўлган аёлнинг фикрлари ёки одамларда Саудия ҳақида шаклланиб қолган стереотипларни четга суриб фақат статистикага эътибор қаратмоқчиман.

Муайян жамиятдаги аёлнинг ўрнини ва унга бўлган муносабатни билиш учун доим уларнинг ташқи жамиятдаги ҳолатига қараш керак. Мисол учун дунёда қанча мардикорлик қилаётган саудиялик аёл бор? Фоҳишалик қилаётганичи?

Паст ва қора ишларда қанча саудиялик аёл бор? Йилига қанча саудиялик аёл зўравонлик қурбони бўлаяпти? Ишонтириб айтаманки бундай аҳволдаги Саудия аёлларни топиш анча мушкул.

Худди шу нарсалар ўзбек аёллари билан қандай?
Албатта, статистикаларни келтириб ўтириш шарт эмас, бу борада ўзбек аёллари саудияликлардан анча "олдинда". Оддийгина Туркиядаги ўзбек аёлларини аҳволига бир қаранг!!!

Нега бундай таққослаш?

Ахир, ўз юртида ҳурмат қилинмаганлар ташқарида бегоналар томонидан ҳурмат қилинадими? Йўқ албатта.

Демак ўзбек жамиятидаги аёлларнинг аҳволига Ислом ёки муллалар айбдор эмас. Зеро, Ислом омили жуда юқори бўлган Саудия аёллари, ўз юртларида эъзозланганлари учун ташқарида ҳам ҳурматдалар.

Ўзбекистонни эса 100 йилдан бери социал-дарвинистлар бошқариб келмоқда. Ислом уламолари бошқарувга умуман яқинлаштирилмаган.

Домлаларга қандай маъруза қилишигача ёзиб беришяпти. Ҳозирги жамиятдаги эркак ва аёлни, псевдосекуляр, либерал, диндорларни шулар тарбия қилган.

Хўш, ўзбек жамиятидаги аёлларнинг аҳволига ким кўпроқ айбдор экан?!

© Комилжон Абдуллоҳ

@MubashshirAhmad
ПУЛЛИК МУКОФОТЛАР

“Мукофот берингиз, фақат мукофот...”
Абдулла ОРИФ, 1977

- Абдулла Орипов шеърларида адолатсизликда нолиш оҳанглари кўп учрашининг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- Мен Ўзбекистон Ленин комсомоли мукофотини Абдулла акадан уч йил бурунроқ олганман. Абдулла аканинг шеърияти олдида бизлар ким бўлибмиз?! Мана шундан ҳам билиб олаверинг...
Гулчеҳра Нуриллаева, шоира.

Муҳими эътибор, мукофот эмас...
Ким учундир сўнгги ожиз тасалли.
Бу ажиб дунёда мавжуд азалдан,
Соврун деб аталган ажиб касаллик.
Еган-ичганингда балки камлик йўқ,
Аммо хотирингдан ҳориждир ҳузур.
Бир ўй суқилади қалбга мисли ўқ:
Нечун сенсиз олам мажлислар тузур?
Улоққа кирмасдан олмассан солим,
Кирган тақдирда ҳам рақобат катта.
Китоб титмай бўлмоқ мумкинми олим?
Текин висол борми ишқ-муҳаббатда?
“Жиз-пиз” бор жойларда “сиз-биз”лар бордур:
Узатилган “юз”дан - юз андишаси.
Музд билан артилса яна-да сернур,
Яна-да ёрқинроқ обрў шишаси.
Нега бўлмоқ бунча сур ила ўр, ва
Нечун хорликлару, наҳва, зорликлар?
Ахир, ақча бўлса – чангалда шўрва:
Бор пуллик мукофот, пуллик ёрлиқлар!


✏️ Оллоёр Хўжандий
MEN KIMGA SUYANGUM ALLOHDAN BOSHQA

Bir kun savol berdi yoshgina o‘g‘lon:
- Nechun Allohim deb yig‘laysiz nolon.
Dedim, javobimdan bo‘lmagin hayron,
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Tinimsiz aldasa muhit, makoning,
Tortsa oyog‘ingdan do‘stu yoroning.
Shunday o‘tar bo‘lsa har zum, har oning,
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Noshukur emasman dunyoda garchand,
Qaydadir menga ham bor balki dilband
Va lekin tiriklay kuydirsa farzand,
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Insofu ishonch ham shirin so‘z bari,
Tiriklik toshqindir yoki ko‘pkari.
To hayot ekansan qochgaydir nari,
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Shunchalar kaj erur dunyoi gardun,
Undan diyonatni axtarmoq nechun,
Padar shod o‘z o‘g‘lin bag‘rin etsa xun,
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Mingta ko‘z poylaydi bitta joningni,
Joningmas, martabang, balki shoningni,
O’t qo‘ymay yoqarlar xonumoningni,
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Bu ko‘hna dunyoda yashadim nega,
Yaydoq ot misoli bo‘ldim beega.
Malomat qilurman, olomon, senga:
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Mendan ranjimasin bo‘lsa do‘st agar,
Balki ularning ham dilida kadar,
Hoynahoy mendaylar degay muqarrar:
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

Umr ham oxirlab bormoqda sekin,
Endi sarg‘aymoqda men ekkan ekin.
Mayli, sen o‘zingga suyangil, lekin,
Men kimga suyangum Allohdan boshqa.

© Abdulla Oripov