Ziyolilar bekati!
18 subscribers
1.78K photos
730 videos
72 files
2.02K links
Guruhimiz: @ziyolilar_bekati

Administratsiya: @A_muxammadi_Q
Download Telegram
Ўғлим Америка мактабида таълим оляпти. Дастлабки таассуротлар.

Бу постни кимгадир қизиқ бўлар, кимнингдир АҚШ таълим тизими ҳақидаги тассаввурларини бойитар, деган илинжда ёздим. Фақат, ўқиганлар жуда чўзилиб кетибди, деб эътироз билдиришидан хавотирдаман. Қисқа ёзишга ҳаракат қилдим, баён этилганларнинг барчаси, муайян таққослашлар имконини беради, деган умидда батафасил ёздим.

Хуллас, ўғлим АҚШга келмасидан аввал Тошкент шаҳридаги машҳур 300-умумтаълим ўрта мактабнинг 10-синфида ўқирди.
Америкага келдик, бола ўқишни давом эттириши керак. Америкада фаолият юритаётган ўзбекистонлик ҳуқуқшуноснинг ёрдами билан ўғлимни мактабга қабул қилиш ҳақидаги ҳужжатларини содда қилиб айтганда, ўзимизнинг ХТБга юбордик. Уч кун ўтиб телефон рақамимга SMS келди. Унда фарзандимизнинг талаб этиладиган ҳужжатлари жойда экани, улар биз яшайдиган жойга яқин давлат мактабига юборилгани маълум қилинганди.

Икки кун ўтиб, телефон рақамимга яна SMS келди. У ўғлимнинг
мактабда таълим олиш кўникмаларига масъул бўлган мактаб маслаҳатчисидан экан. Маслаҳатчиси бизни Америкага келганимиз билан табриклаб, 31 октябр соат 7.30 га биз билан, ўзимизни тилга айтганда, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари билан учрашув тайинланганини, агар учрашув вақти бизга тўғри келмаса, биз вақтни таклиф қилишимиз мумкинлиги маълум қилинганди. Вақт бизга маъқул бўлгани учун, учрашувга етиб борамиз, деб жавоб ёздик.

Белгиланган вақтдан ярим соата кечикиб етиб бордик. Эшик олдидаги ходима муддаомизни билгач, рацияда ким биландир гаплашди. Зум ўтмай, ўрта ёшлардаги аёл шошиб етиб келди. У бизга, 10 дақиқа эшик олдида кутиб турганини, бизнинг қорамиз кўринмагач, бугун келишмайди, деган хаёлда юқорига чиқиб кетганини айтиб, қайта-қайта узр сўради (гарчи айб бизда бўлса ҳам).

У бизни адашмасам, ўзимизни тилда айтганда “зауч”ни ҳузурига бошлаб борди. “Зауч” хоним, кабинетига киришимиз билан, бизни минг йиллик қадрдонини кўргандек, ўта хурсандчилик билан кутиб олди. Кейин суҳбатимизнинг расмий қисми бошланди. У ўғлимизнинг мактабдаги муваффақиятлари, ютуқлари, қизиқишлари ҳақида батафсил сўради. Бу фарзандингизни мактабимизда яхши таълим олиши учун ниҳоятда муҳим, деб қўйди.

Суҳбатни янада муҳим қисми келди. Ўғлим ва биздан қайси фанлардан таълим олишни истайсиз, деб сўради. Тушуняпсизми, қайси фанлардан ўқишни ўқувчи, кейин ота-она танларкан!!! Истисно бор, деди: фақат Америка тарихи фани билан жисмоний тарбия мажбуран ўқитиларкан. Ўғлим инглиз тили, алгебра, астраномияни танлади. Бўлди, фақат шу фанлар ўқитиларкан, зарурат туғилса, ўғлим ўзига ёққан бошқа фанларни келгуси ойдан қўштиришии мумкин экан.

Мендан ўғлингиз шу фанлардан таълим олишига розимисиз, деб сўради. Розиман, дедим. Фақат... маслаҳатчи-таржимонга илинж билан қараб: “ўғлим аёл-эркак муносабатлари ҳақидаги фандан таълим олишини истамайман”, дедим. У саволимдан ажабланди, “зауч” ундан баттар ажабланиб, бизда унақа фан йўқку, деди. Тушундимки, эшитганларимиз ҳаммаси ҳақиқат бўлавермайди.

“Зауч” гапи: мактабда ўқувчининг таълим олиши тўлик давлат ҳисобидан. Фақат тушлик пуллик, эътиқодингиздан келиб чиқиб овқатланаверасиз. Агарда сиз фарзандингизнинг тушлик пулига қийналсангиз, бу харажатни ҳам давлат ўз зиммасига олади. Фарзандингизнинг мактабга келиши, уйга обориб қўйиши махсус йўналишдаги автобус орқали амалга оширилади, бу ҳам бепул...

Шу ўринда яна бир қизиқ маълумот: юқори синф ўқувчиларининг аксарияти мактабга шахсий машинасида келар экан. Суратдаги машиналарнинг кўпчилиги ўқувчиларга тегишли.

Бу орада қаергадир чиқиб кетган маслаҳатчи қўлида бир тўп нарсалар билан қайтиб келди: иккита дафтар, қора, кўк рангли ручка, қайчи, ноутбук. Ўғлингиз учун кунлик керак бўладиган ўқув қуроллари, деди. Китобларчи, деб сўрадим. “Зауч” бу сўровимдан ажабланди, кейин ҳамма дарсликлар мана бу ноутбукда, керакли адабиётлар камлик қилса, АҚШнинг исталган кутубхонасидан онлайин тарзда шу ноутбук орқали фойдаланиши мумкин, деди.
Ziyolilar bekati!
Ўғлим Америка мактабида таълим оляпти. Дастлабки таассуротлар. Бу постни кимгадир қизиқ бўлар, кимнингдир АҚШ таълим тизими ҳақидаги тассаввурларини бойитар, деган илинжда ёздим. Фақат, ўқиганлар жуда чўзилиб кетибди, деб эътироз билдиришидан хавотирдаман.…
Энг муҳими: ҳамма билади, АҚШда ўзбек диаспораси унчалик катта эмас. Лекин. Суҳбатимиз якунида “зауч” айрим ҳужжатларга қўл қўйишингиз керак, деди. Маслаҳатчи, бир тўп қоғозларни қўлимга тутқазди. Анграйиб қолдим, улар ўзбек тилида эди. Уйга келиб, ҳижжалаб ўқиб чиқдим, на имловий, на стилистик хато топа олдим, бу гуглдан эмас, профессионал таржимондан тақдим қилинган иш эди.

Ўрни келганда: миллионлаб ўзбек муҳожирлари яшаётган руссияда шундай шароит яратиладими: ҳеч қачон!

... Бугун ўғлим мактабдан ҳаяжонланиб келди. “Дада, Америка тарихи синфига кирдик, жуда катта синф экан, кўплаб давлатлар қатори, Самарқандни,  Регистони расми туширилган, UZBEKISTAN деган баннерни кўриб, баданим жимирлаб кетди, деди...

Қони юртингга тортган, Ватанинг, аждодларинг билан фахрланадиган ўғлимдан ўзим ўргулай, дедим, холос...

Дилшод Исломов
Оллоёр-ШОУ
АЪЗАМ ЎКТАМ: “БИР ТЎКИЛДИМ-ДА, ЖЎРАЛАР...”
1991-йилнинг охири ёки янги йилнинг бошлари эдими, ҳамкасб шоир Аъзам Ўктамнинг оиласида кимдир, отаси ёки онаси қаттиқ бетоб бўлиб қолиб, водийга кетадиган бўлиб қолди. “Чўлпон” нашриёти директори, адиб Нурали Қобул ҳар эҳтимолга қарши, бирор муаммо чиқса Бувайда район ҳокимига учранг, мен қўнғироқ қилиб қўяман, оғайнимиз бўлади, қўлидан келганча ёрдам кўрсатади, дея бирор ҳафталарга ишидан жавоб берди.
У ёқда нималар бўлган-қўйганини Аъзамнинг ўзи икки ҳафталардан кейин қайтиб келгач, ўнолти қаватли журнал корпусининг ўн биринчи қаватимиз коридори охиридаги заҳира зинасида чекишиб турган пайтимиз ҳикоя қилиб берди.
Ҳақиқатан беморнинг аҳволи оғир бўлган ва жуда камёб дорини топиш керак экану, икки кун қанча аптекаларни ахтариб топа олишмаган экан.. Аъзам ҳокимга Нурали аканинг саломини топшириб, шу доридан топишда ёрдам беришини сўрамоқчи эканини айтиб, бир синфдошининг “Жигули”сида борадиган бўлибди. Синфдоши шундай катта раҳбарнинг олдига битта дори сўраб кирма, кирганга яраша бир йўла бошқа дефицит-камёб нарсаларни сўрагин, дея маслаҳат берибди.
Ўша пайтлари, ўзларингизга маълум, қишлоқ районларида оддий кирсовунни ҳам топиб бўлмасди. Аъзам эса пойтаҳтда яшагани учун ҳам, унча-мунча нарсаларни эрлаштирса бўларди.Масалан, ўзим ҳам отамда бўлган СССРнинг 25 сўмлик 50 дона тилло заёмини на Тожикстонда, на Бекободдаги омонат кассаларида нақд пулга алмаштира олмай, Тошкентга олиб келгандим. Ўша пайтлари нархлар ошиб борарди. Буларни пулга айлантириб, рўзғор учун бирор нарса олиб қўйиш керак эди. Чунки, орадан бирор ойлар ўтиб, аҳоли қўлида бўлган бу тилло заёмлар тамоман музлатилди ва то ҳануз улар аҳолига пулга айлантириб берилгани йўқ. Тилло заём нималигини билмаганларга изоҳ, давлатнинг халқдан пулини қарзга олиб туриш. Катта қурилишлар учун давлат ҳазиасида пул етишмайди, чет элдан инвицтиция киритиш жуда чекланганидан, аҳолига тилло заёмлар сотилади ва йиғилган пул завод ёки ГЭС қурилишига ишлатилади. Бу корхоналар ишга туширилиб, даромад келтира бошлагач, фойдадан аҳоли қўлидаги тилло заёмлар қабул қилиб олиниб, ўрнига нақд пул қайтарилади. Тилло заёмлар 25, 50 сўмлик тарзда чиқарилиб, халқда қизиқиш уйғотиш учун, йилда икки марта бўлса керак, уларнинг сериялари ва рақамлари асосида лоторея ташкил қилинар, 25, 50, 75 ва 100 фоизлик ютуқлар ўйналарди. Агар менинг 50 сўмлик заёмимга 50 фоизлик ютуқ чиқса, уни кассага топшириб, 75 сўм нақд пул олардим. Агар заёми бор одам уни қўлида ушлаб ўтирмай, кассада нақд пулга айлантириб олгиси келса, 25 сўмлигидан 20 тийин, 50 сўмлигидан 40 тийин хизмат ҳақи ушлаб қолинар, қайтариб олинган заём яна бошқа бировга сотиб юбориларди.
Мен “Чўлпон”га 1990-йилнинг декабрь ойида ўзим таржимон бўлиб ишлайдиган қишлоқ хўжалиги нашриётидан ўтиб келгандим. Ўша ерда ишлаган пайтим айрим буйруқларни таржима қилаётиб, 1991-йилда аҳолидан ва давлат ҳамда жамоа хўжаликларидан янги ҳосилдаги деҳқончилк махсулотларининг харид нархлари йилнинг ярми – 1-июлдан бошлаб икки баробарга оширилиши ҳақида СССР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маҳфийроқ тусдаги ахборотига кўзим тушганди. Демак, 1991-йилда бутун СССР бўйича нархлар ошиши мумкин экан-да, деган хаёлга бориб, омонат кассадаги пулларимни нақдлаштириб, рўзғорга асқотадиган нарсаларни олиб қўйсам яхшироқ, деган қарорга келдим.
Ўша пайти “Чўлпон” нашриётида шоир Чори Аваз муҳаррирлик қилган “Сеҳрли уйқу” адабий эртаклар тўпламим рекорд тираж – 75 000 нусҳада чиқарилган ва уч ярим минг сўм гонорар берилиши керак эди. 1990-йилнинг ёзида икки ўғлимга суннать тўйи қилиш баҳонасида, директор Нурали Қобул ҳузурига кириб, гонорарнинг ярмини омонат кассадаги ҳисобимга ўтказилишини илтимос қилгандим. Шунақа қоида бор эди, муаллифлар ҳали босмадан чиқарилмаган китобининг 50 фоиз қалам ҳақини олдиндан олиши мумкин эди. Нурали ака аризамга қўл қўйиб бергач, менинг ҳисобимга 1750 сўм (ўша пайтиги доллар курсида 2500 доллар, ҳозирги курс бўйича эса йигирма минг доллар) пул ўтқазилди ва тўйга ишлатилиб кетиб, омонат дафтарчамда 50 сўмча пул қолганди, холос.
Ана шу китоб чиққнидан сўнг, 1990-йилнинг август ойида “Чўлпон”чилардан Анвар Обиджон, Турсунбой Адашбоев, таржимон Тўлқин Алимов, Аҳмад Тошхўжа, Ҳамза Имонбердиев, Турсун Али, Шойим Бўтаев, Равшан Файзни ишхонамиз яқинидаги чойхонага кечки пайтга чақириб, бирга ишлайдиган шоир Илҳом Аҳрор билан зиёфат қилиб бергандим. Чори билан Аъзам намохзон бўлишгани учун, ичкиликли ўтиришларга келишмасди. Бир йиллар олдин жуда улфат болалар эди, аммо.
Ана шу қолдиқ гонрорни олиш учун яна Нурали аканинг олдига кирдим ва қолган қалам ҳақим ҳам бир ҳафтанинг ичида ҳисоб рақамимга ўтқазилди. Ўшанда дўстим Равшан Файз: “Ҳа, мунча оёғи куйган товуқдай Нурали аканинг олдига серқатнов бўлиб қолдинг” – деганида, ичимдаги сиримни ошкор қилиб, 1991-йилда нархлар оширилиши кўзда тутиляпти экан, гонораримни олиб, бирор нарса олиб қўймоқчиман, ҳолодилникими, телеаизорми денганларига ўхшаш, дедим. Равшан ҳам яхши айтдинг, мен ҳам омонат кассадаги пулларимни олиб, рўзғорга кир ювиш мошина, чангюткич оламан, хотин бир хурсанд бўлсин, деганди.
Хулласи, омонат кассага ўтган пулимни минг сўмини нақдлаштириб, Ленинободнинг Чкаловск шаҳридаги Москва таъминотида бўлган универмагида юкчи бўлиб ишлайдиган собиқ ҳарбий хизматдошимга беш юз сўмини ташлаб келдим. Мабодо, дўконга холодильник ва телевизор келиб қолса, мен учун сотиб олиб, 50 километр олисдаги қишлоғимизга ўзларининг “Жигули”сида олиб бориб ташалаши керак эди. Бунақа дефицит моллар устига албатта шапкаси бериларди. Бир ойнинг ичида юкчи ўртоғим аввал “Днепропетровск” холодильниги, кейин “Рекорд” оқ-қора телевизорини олиб келиб ташлади. Жами 440 сўм асл анрхи бўлса, 60 сўми “шапка”га кетган, бу ҳалиям арзони.
Уйдагилар – отам ва хотинимнинг омонат кассада жами етти минг сўмча пуллари бор эди ва бунча пулга эскироқ “Жигули” олса бўларди. Аммо отам бунга кескин қарши чиқди: “СССР пули ҳеч қачон қадрсизланмайди!” Хотиним эса ўн чандон қарши чиқди: “Ўша пулни сизга бергунча, кассада куйса куйиб кетсин!” Фаришталар ҳам астойдил омин деган эканми, бу пуллар шундоқ куйиб кетди ҳам! Тўй ўтганидан кейин хино қаерга қўйилишини айтиб ётмасам ҳам бўлар...
Отамга ҳеч бўлмаса, тилло заёмларингизни нақд пулга алмаштириб олинг, дедим. Отам омонат кассага борсалар, нақдлаштиришга ҳозирча пул йўқ, дейишган, кейин Нов ва Бекободдаги омонат кассаларни ҳам айланиб чиқиб, сира нақдлаштира олмагач, ҳаммасинимас, Тошкентда алмаштириб олиш учун бошида ўн донасини – 250 сўмлигини бердилар. Мен ҳам Тошкентдаги кўплаб омонат кассаларни айланиб, нақд пулга алмаштиролмадим. Иттифоқо, Ёзувчилар уюшмамизга бир иш билан бораётиб, унинг Инқилоб хиёбонга қараган ўнг биқинидаги омонат кассага кўзим тушиб қолди ва гардкам деганча киргандим, бемалол икки сўм хизмат ҳақини олиб қолганча, нақд пул беришди. Бунинг сири, менимча, йўлнинг нарги тарафида “Ўзбекистон” интурист меҳмонхонаси бўлиб, аҳлолига пул олди-бердисида чекловлар қўйилишини намойиш қилгилари келмаганида бўлса керак. Шу ҳолда, кейинги ҳафтада қолган қирқта тилло заёмни бериб, минг сўм нақд пул олдим ва хизмат ҳақига 1 сўм олтмиш тийин ушлаб қолишди.
1990-йилнинг декабрида “Чўлпон”га ишга ўтган бўлсам, 1991-йилнинг 2-апрелида ҳамкасблар билан “Шарқ” нашриёти ҳовлисидаги ошхонага тушликка чиққанимизда, бугундан бошлаб таомлар нархи 50 фоизга оширилганига гувоҳи бўлдик. Равшан Файз менга пичирлади: “Айтганинг бошланди-ёв!”
Нашриётимиз директори Нурали Қобул бош иқтисодчи ва бош бухгалтер билан маслаҳатлашиб, ходимларни ҳимоя қилиш учун ҳар ой маошга устама тарзда юз сўмдан товон пули- компенцасия тўлаш ҳақида қарор чиқаришди. Айни ўша пайти СССР Ёзувчилар уюшмаси адабиёт фонди – литфонд ҳам ёзувчиларга ҳар ой юз сўмдан товон пули бера бошлади ва мен ана шу пулдан то мустаққилликка эришгунча ўтган беш ойда олиб қолгандим.
Нашриётимизда ҳар ойда иш кунлари учун етмиш тийинлик ошхона талонлари текинга бериб келинарди. Умуман, Ўзбекитонда ҳозирча фақат “Чўлпон” нашриёти хўжалик ҳисобида ишаш тизимга ўтказилган эди. Фақат бизнинг нашриётда ўнучинчи ойликка ўхшаш – олинган соф фойдадан бир йиллик маошга тенг мукофот пули ҳам бериларди.
Бошқа нашриётлар ва таририятдаги ходимларнинг бизларга ҳаваслари келарди. Бундан ташқари, Нурали ака Зангиота тумани раҳбарлари билан яқин алоқада бўлиб, ишхонадагиларга тўрт сотихдан дача – чорбоғлар олиб берганди. Икки гектарча бўш ётган ерда лойиҳалар чизилиб, кўчалар ва хусусий чорбоғлар ўрни белгиланган, дам олиш кунлари ходимларнинг аксарияти бўлғуси чорбоғларига пойдевор қуйиш учун хашарлар уюштиришарди. Жуда аҳил иишхона эди. Қай бир янги йилни нишонлаш учун, икки кунлар бурун ЦУМнинг пастроғидаги бир қаҳвахонани бир кечалик пулини ўтказишди ва қирқ кишилик жамоадан имкони бор ўттизтача ходимлар тунги ўнларгача тўкин дастурхон атрофидаги корпоратив кечада ўйин-кулгу қилганча тарқалгандик.
Нашриётимиз қанчалар савдоси чаққон китоблар чиқарса, шунчалар яхши фойда кўрар эди. Шунинг учун болаларга мўлжалланган китоблар билан бир қаторда савдо дўконларида кўпчилик талаб кетадиган китоблар – Шерали Жўраев болалиги ҳақида китоб (Аъзам Ўктам ёзган), Рағбузийнинг “Қиссас-ул анбиё”, “Бобурнома” (муҳаррир Шойим Бўтаев) каби кўплаб маънавий меросларимиз катта тиражларда нашр этиларди. Ўзбекистонда илк “Қуръон” китобининг ўзбекча тафсирини ҳам бизнинг нашриёт яширин тендерда ютиб олганди. Китоб таржимони Алоуддин Мансурга энг кўп қалам ҳақини бериш масаласида Нурали Қобул бошқа ноширларни чангида қолдириб кетадиган қалам ҳақи таклиф қилганди ва бу табиий эди. Хўжалик ҳисобида ишлайдиган нашриётнинг хусусий ҳисоб рақами мавжуд, давлат бюжетига қарам эмас – косодга учраса ҳам давлатдан ёрдам ололмайдиган, таваккалига ишлайдиган ташкилот.
“Қуръон” таҳрири устида ишлаш бизнинг бўлимга тегишли бўлиб, маъсул муҳаррир Нурали Қобулнинг ўзи бўлса, муҳаррирлар Аъзам иккимиз эдик. Корректор Шоҳида опа Соатова. Бу иш жуда маъсулиятли бўлганидан, Алоуддин Мансур ва Нурали ака хонамизга тез-тез кириб туришарди.
1991-йилнинг ёзида мазкур тафсир савдога чиқарилди. Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги китоб дўконларидан кўплаб буюртмалар тушгани сабабли бу китоб қайта-қайта нашр қилинди.
Ана шу кунларда, декабрь ойида Аъзам ота-онасидан бирининг беморлиги туфайли Бувайдага, ота юрти – Хонобод қишлоғига жўнаб кетди.
Хулласи, ўз “Жигули”сида Аъзамни туман ҳокими қабулига олиб борган синфдоши бемор учун топилмаётган ноёб дорига қўшиб, ҳар эҳтимолга қарши маърака-маросимда лозим бўладиган ва айни кунларда дўконларда топилмай, бозорга чиқиб кетган камёб матоҳлар ва озиқ-овқат махсулотлари рўйхатини ёздиради: Шакар – 10 кг, пахта ёғи – 10 л., кирсовун – 10 д., ковуш – 2 ж., оқ сурп – 10 м., духоба – 4 м., буғдой уни – 1 қоп, турли конфетлар – 5 кг...
Аъзам рўйхатни кўриб чиқиб, дермиш: “Кирсовуннни тушунса бўлади, аммо ковушу духобани нима кераги бор? Кел, ўртоқ шуларни ўчириб ташлайлик! Мени шарманда қилма...” “Ошиқчасини ҳокимнинг ўзи ўчиради, яна нима қўшсак экан-а?..”
“Энг қизиғи, туман ҳокими бу рўйхатни жиддийлик билан кўздан кечирди ва ўзининг қизил рангли ручкаси билан кўрсатлиган миқдорларни икки баробарга кўпайтириб берди. Камёб дори масаласида эса вилоят ҳокимлигига қўнғироқ қилиб, жавобини эртага айтишини маълум қилди. Мен жуда ноқулай аҳволда эдим, аммо бу реал воқелик эди. Синфдошим билан савдо базасига ўтиб, рўйхатдагиларнинг давлат нархида пулини тўлаб, машинага ортганча ортга қайтиб келдик. Уйимизда ҳам хурсандчилик, ҳам хавотир ҳукмрон эди. Эртаси куни дори топилганини хабар қилишди ва яна синфдошим билан Фарғонага бориб дорини олиб қайтдик. Уйга етиб келсам...” – Аъзамнинг кўзларидан ёшлар дувтллаб қуйилди ва ўзини заҳира зинаси томонга отиб, икки қават оралиғидаги майдончада тиззалаб олганча йиғлашга тушди. Ҳиссиётчан Равшан Файз уни юпатиш учун бораётганда, Чори Аваз унинг қўлидан тутиб қолди: “Ҳалал берманг, йиғлаб олсин, енгил тортади...”
Ёлғизгина йиғлаб-йиғлаб, кўнглини бўшатган Аъзам юзларини рўмолчаси билан артганча қайтиб келди: “Бир тўкилдим-да, жўралар, ҳафа бўлмайсизлар...”
Гоҳ хавотир, аламни ютиб,
Кўнгилни қиламиз ўралар.
Биров кўрмас пана-панада
Тўкилиб оламиз, жўралар.
Яна дилни этиб бўш, ярим,
Қадни тиклаб мисли тўралар,
Оғиз тўла қон билан кулиб,
Ичга тўкиламиз, жўралар.
Ортимиздан из эмас, қайғу
Тўкилади мисли ғўралар.
Пишиб нима - бол бўлармиди...
Тўкилиб олайлик, жўралар.

Оллоёр Хўжандий
Рухсатингиз билан, шайхим, саволим бор эди.
- Беравер.
- Онам меникида оилам билан турадилар..
- Саволингни бер!
- Онам меникида оилам билан турадилар..
- Саволингни бер, дедим!
- Шайх, мен савол учун икки марта гап бошладим, сиз гапимни бўлиб яна савол сўраяпсиз?
- Сен оиланг билан онангнинг уйида турибсан! Онанг эмас!! Энди саволингни бер!
- Бўлди, шайх, тушундим....

("Жонли диалоглар")
Ҳаётимдаги бурилиш нуқта — онам телевизорни ўчириб қўйиб, мени ўқишга мажбур қилган кундир.

Бен Карсон, машҳур нейрохирург, сиам эгизакларини бир-биридан муваффақиятли ажратган дунёдаги иккинчи одам.

------------
Биринчиси ким бўлган экан деб ҳайрон бўлаётгандирсиз? Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бўлганлар. Танаси ёпишган эгизакларнинг бири вафот этганда, буюк имомнинг олдиларига маслаҳат сўраб келишган. Шунда имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ вафот этган тарафини ерга кўмиб, тиригига овқат бериб, қараб туришни маслаҳат берганлар. Уч кун ўтиб, ер эгизакларни бир-биридан ажратган.
📙 MEN - bas qil ey nafs.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоира қизим Бахтинисо Маҳмудова хотирасига бағишлов.

Хуршид Даврон.
#Ибрат_вақти

Зокир ота ўғли ишлайдиган гўшт растасига яқинлашди. Ўғлини олдида харидорлар кўп, савдоси бароридан келаётган эди.
Ота қимтинибгина ўғли ёнига борди ва:
– Ўғлим, ҳорма, чарчамаяпсанми? Ўтиб кетаётган эдим. Бугун маҳаллада қариялар йиғилишиб бир димлама қилмоқчи эдик. Димламага мўлжаллаб гўшт қилиб берсанг, – деди. Ботир отасини кўриб, авзойи бузилди. Дағдаға ила:
– Шуни уйда айтсангиз ҳам бўлардику! Уйга кетаверинг, ўзим олиб бораман, – деди.
Ота индамай бошини хам қилганча растадан узоқлашди. Ботирнинг отасига қилган муомаласидан шериги Адҳамнинг жаҳли чиқди.
– Отангни бекорга хафа қилдинг. Отангга бундай муомала қилма! – деб дашном ҳам берди. Шеригининг насиҳати унга ёқмай, ишимга аралашма, дегандай жеркиб ташлади.
– Қариганда уйда ўтирсинлар. Кун совуқ. Ер музлаган. Йиқилиб ёки касал бўлиб қолса, яна бизга иш орттирадилар, – деди ўзига-ўзи ғудраниб Ботир.
Кун бўйи дўконда иш қизигандан қизиди. Димлама учун олинадиган гўшт ҳам эсидан чиқди. Отага берилган ваъдани унутилган эди... Орадан икки ҳафта ўтиб, Ботирнинг отаси вафот этди. Ботир отасининг эҳсонига барча яқинларини чақирди. Яқинлари ичида Адҳам ҳам бор эди. Эҳсон дастурхонида нозу неъматлар бисёр эди. Қиш чилласи бўлишига қарамай, янги узилган қулупнайлар эҳсон дастурхонини безаб турар, хонани қулупнай ҳиди тутиб кетган эди.
Адҳамнинг томоғига бир нарса тиқилгандек бўлди. Кўзларига ёш келди. Бир қултум чой ҳам ича олмай, бу хонадонни тарк этди...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега йиғламайсан, она Туркистон?!
Ленин, Троцкий, Дзержинский билан маслаҳатлашаётган Лаганбардор, Маддоҳ нусхаларнинг ота - боболари..

Тарихчи олим, журналист Шуҳрат Барлос пости..(фейсбукдан)
Rasmdagi bu kashmirlik yigitchaning ismi Amir Rashid Uoniy. U onasining ikkita duosi ijobatiga sababchi bo‘ldi. Tvitterdagi shaxsiy sahifasida yozishicha, Amir maktabda o‘qib yurganida onasi uning o‘quvchi kartiga «Yoshing ulg‘ayib, uchuvchi bo‘lgin va meni Makkaga olib borgin» degan mazmunda yozib qo‘ygan ekan.

«Mana bugun men uchuvchiman, mening boshqaruvimdagi samolyot bortida esa onam Makkaga ketyapti», deydi Amir.

Mujohiddan rivoyat qilinadi: «Nabiy sollallohu alayhi vasallam: «Har bir narsa bilan Alloh azza va jallaning orasida parda bor. Faqatgina «Laa ilaaha illalloh» shahodati va ota-onaning duosi bundan mustasno», dedilar».

Ba’zan farzandini «Basharang qursin…», «Ikki dunyoda ham odam bo‘lmaysan…» kabi so‘zlar bilan badduo qilayotgan onalar uchun yaxshi dars bo‘libdi.

Mahmud Mahkam
Uxshating
Sherali Juraev
O‘zbekiston xalq artisti Sherali Jo'rayev 77 yoshida vafot etdi.

Bu haqda “O‘zbekkonsert" davlat muassasasi xabar berdi.

Innaa lillahii va innaa ilayhi rojiun. Marhumni Alloh o’z rahmatiga olgan bo’lsin. O’zbek san’ati katta bir ustunidan ayrilibdi.
⚡️Расман: Эндиликда Ўзбекистонда IELTS БЕПУЛ ўқитилади

1000 та ГРАНТ ажратилди! Грантнинг умумий миқдори 2.8 миллиард сўм!

Республика миқёсида Регистон таълим лойиҳаси томонидан 1000 нафар ёшларни мутлақо бепул ўқитилади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 22 октябрга қадар онлайн шаклда ягона интернет портали орқали қабул қилинади.

👉 Батафсил маълумот

© Манба
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келса гар Наврўзи олам, гаштин инсондан сўранг...
Гапни қисқа қилиб айтганда, 1999 йили Путин ўз қўшинларини Чеченистонга киритиш учун бир баҳона сифатида Россиядаги куп қаватли уйларни портлата бошлайди (гўё рус халқида чеченларга нисбатан нафрат уйғотиб, урушни бошлаш мақсадида). Буйнякск, Москва, Волгодонскда уйлар ер билан яксон қилинади.

Навбатдаги қўпорувчилик уюштирилиши мумкин бўлган Рязандаги уй сақлаб қолинади. Кўп қақатли уй ертўласида номаълум шахслар гексоген портловчи моддаси билан тўлдирилган қопларни ташлаб кетаётганларида, ўша уйнинг ҳушёр яшовчилари томонидан бу шахслар қўлга олинадилар.

Аммо 3 кун ўтиб ФСБ гексогенни шакар, бу процессни эса ўқув машқлари деб эълон қилади.

ФСБнинг бу кирдикорлари ҳақида ФСБнинг истеъфодаги подполковниги Александр Литвиненко “ФСБ Россияни портлатмоқда” деб номланган китобида кенг ёритганди.

Китоб яратилиш тарихига назар солар эканмиз, уни Литвиненкони бир ўзи ёзмагани маълум бўлади. Асосий муаллифлар—Александр Литвиненко ва Юрий Фельштинскийдан ташқари Анна Политковская, Юрий Шекочихин ва Сергей Юшенковлар китобга ҳаммуаллифлик қилгандилар.

Буни қарангки, 2003 Анна Политковская ва Сергей Юшенковлар отиб ўлдирилади. Юрий Шекочихин 2003 йил, Литвиненко 2006 йил заҳарланиб ўладилар.

Литвиненкодан ташқари барчаси Россияда ўладилар. Фақатгина Литвиненко Англияда вафот этади. У ҳам тасодиф эмасди. У Москвадан келган Андрей Лугвой билан Лондон меҳмонхоналарининг бирида кўришгандан сўнг, икки ҳафта ўтиб, Литвиненко (полоний моддаси билан заҳарланган ташхиси билан) вафот этади.

Ягона тирик қолган муаллиф бу Юрий Фельштинский бўлади. Китоб дунё ҳамжамиятида чоп этилиши билан у АҚШдан сиёсий бошпана сўраб, Россияни ташлаб чиқиб кетади.

Хўш, сизнингча булар тасодифми?