Зикр ва Дуо қиламиз 📿
966 subscribers
823 photos
789 videos
6 files
436 links
Биргаликда зикр қиламиз
🌸СубханАллоҳ, 🌸Алҳамдулиллаҳ, 🌸Аллоҳу Акбар

Қурон Ӯрганамиз -->> @QURONORG
Намоз Ӯрганамиз -->> @Nomoz_Darsliklar
Савол ва Жавоб -->> @Diniy_Testlar

Мурожат учун -->> @SAVOLLARORGBOT
Download Telegram
#Дуо_4
Намоз ўқиган ўрнида ўтириш ва намозни кутишлик (давоми)

4. Муслим ўз “Саҳиҳ”ида (251) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Сизларни Аллоҳ у сабабли хатоларни ўчирадиган ва даражаларни кўтарадиган нарсага йўллаб қўймайми?”. Улар: Албатта эй Расулуллоҳ, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “(Қаттиқ совуқ ёки танадаги оғриқ сабабли) кариҳ кўрилсада таҳоратни тўкис қилиш, масжид сари кўп қадам ташлаш ва намоздан кейин намозни кутишлик. Ана шу чегарада туришликдир”, дедилар.

Важҳул истидлол:
Мазкур савоб намозга рағбат қилиб савдо сотиқ ва мубоҳ шаҳватлардан иборат дунёвий ишлардан ўзини тийган киши учундир. Шундан келиб чиқиб намозни кутишлик чегарани қўриқлашлик деб айтилди. Чунки чегарачи ўзини душманни кузатгани учун касб-кордан тўсиб туради.

Давоми бор....


Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz