Зикр ва Дуо қиламиз 📿
938 subscribers
823 photos
789 videos
6 files
436 links
Биргаликда зикр қиламиз
🌸СубханАллоҳ, 🌸Алҳамдулиллаҳ, 🌸Аллоҳу Акбар

Қурон Ӯрганамиз -->> @QURONORG
Намоз Ӯрганамиз -->> @Nomoz_Darsliklar
Савол ва Жавоб -->> @Diniy_Testlar

Мурожат учун -->> @SAVOLLARORGBOT
Download Telegram
#Дуо_2
Намоз ўқиган ўрнида ўтириш ва намозни кутишлик (давоми)

2. Бухорий ўз “Саҳиҳ”ида (445) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Сизлардан бирингиз модомики намоз ўқиган ўрнида бўлиб, сўзлашмас экан фаришталар (унга) шундай дуо қилади: Эй Аллоҳ! Уни мағфират қил. Эй Аллоҳ! Унга раҳм қил. Сизлардан бирингизни модомики намоз ушлаб турган экан, ўз аҳлига қайтишдан намоз тўсиб турган экан, мудом намозда бўлади”.

Важҳул истидлол:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, модомики намозни кутар экан, ўзини масжидда ушлаб турган кишига ажр бўлишини айтдилар. Мусулмоннинг нияти намозни кутишга қаратилар экан, масжиднинг қай ерида бўлсада унга мазкур савоб ҳосил бўлади.


Давоми бор....


Биз билан Аллоҳни зикр қилинг👇
👉 @ZikrQilamiz