Ойна, зеркала
6 subscribers
30 photos
11 videos
33 links
Download Telegram
Forwarded from .
"Ҳатто сукут ҳам қалбда изини қолдиради".
Forwarded from .
Ашраф Алий Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Дунё одамлари олим ва талабаларни залил (хор, пасткаш) деб санашларидан кўра уларни мутакаббир деб ҳисоблаганлари яхшироқдир. Яъни, уламолар бошқалар олдида тамаъгирлик қилиб, “патҳалим ва хушомадгўй” деган бадномликни олганларидан кўра, одамлар олдида эгилмай, уларга ялинмай “такаббур” деган бадномликни олишлари афзалдир.

Аллоҳга қасамки, йиртиқ пойафзал ва ямоқли кийим кийиш хорлик эмас. Бировнинг олдида қўл чўзиб, ўз эҳтиёжини изҳор қилиш ҳақиқий хорликдир”.

(“Мажолиси Ҳакиймул умма” , 191-бет)

(с) Ёрқинжон қори Обиджон ўғли

@MubashshirAhmad
Forwarded from .
#Манзиллар

Гуноҳ - ойнадир.
У сизга гуноҳсиз ва уйғоқ кунларингиздаги бахтингизни, роҳат ва ҳаловатингизни кўрсатиб беради.

У сизга ғафлат ва гуноҳли онлардаги бахтсизлик, зулмат ва сиқилишларни ҳис эттиради.

Агар гуноҳ бўлмаганда, Аллоҳдан узилиш оғриқларини, Ундан узоқлашиш ваҳшатини ва ҳар қандай тавфиқ Ўзидангина эканлигини англамаган бўлардик.

Агар гуноҳ бўлмаганда, Аллоҳга қурбат лаззатини, Унга тоат ҳаловатини ва Ўзигагина илтижо этиш ҳузурини ҳис қилмай қўярдик.

Танангизга ўйлаб кўринг.
Бу сўзларимда асло гуноҳга тарғиб йўқ. Аллоҳ асрасин. Илло ҳар инсон хатокор, гуноҳкор. Гуноҳидан тезликда қайтиши учун, ўша гуноҳидан ойна ўлароқ фойдалансин. Мақсад шу. Зеро, гуноҳкорнинг энг яхшиси - тавба қилувчидир.

Гуноҳ - ойнадир..

@MubashshirAhmad
Forwarded from .
#Манзиллар

ЎЗДАН КЕЧИБ, ЎЗГАГА АЙЛАНИНГ!

Нафс ўз, яъни инсоннинг ўзи дегани. Агар сиз уни ўзга, яъни ўзингиздан бегона қилмагунингизча нажот топмайсиз. Бу дунёда бошингизга бало келтирадиган ҳам, охират зиёнига боис бўладиган ҳам нафсдир.

Ўзга қилиш нафсни гўёки Аҳмад ёки Маҳмуддек бегона киши сифатида кўриш. Мақтамайди, оқламайди ё ёнини олмайди. Масалан, сиз Аҳмад ёки Маҳмуддан фойда кўрмаган бўлсангиз, уларни мақтамайсиз, оқламайсиз ёки ёнини олмайсизку.

Нафсингизга ҳам шунақа муносабатда бўлинг. Яхши иши учун мақтаманг, ёки қилмиши учун оқламанг ва ёки муаммоларда ёнини олманг. Китобларда ҳатто унга туҳмат ҳам қилинг, яъни у қилмаган ёмон ишни сен қилдинг, деб жеркинг, дейилади. Мисол Маҳмуд билан уришдингиз, тортишдингиз ва у енгилди. Бунда яхши қилдинг, деб мақташ, оқлаш ё ёнини олиш у ёқда турсин, сен урушмаганингда ё тортишмаганингда, у енгилмасди, мулзам бўлмасди, денг. Сени деб битта мўмин синди, қалби озорланди, деб, бу ишда уни айбдор қилинг.

Бу гапларингиз муросагўйлик, ҳадеб ўзини маломат қилавериш, деманг. Юқорида нафсни ўздан ўзгага айлантириш нажот дедим. Чунки Аллоҳ "Уни (нафсни) поклаган нажот топур", дейди. Бундан бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда нафсингиз семириб сизга эга чиқади.

Ёзганларим нафсни синдиришга тарғиб ва бунинг услуби ҳақида бир тавсия холос. Уни синдиришнинг йўллари ва синган ҳолида ушлаб туришнинг ўз қоидалари борки, бу жуда катта мавзу бўлиб, унга етишиш узлуксиз риёзат ва мужоҳадани талаб қилади.

@MubashshirAhmad
Forwarded from .
"Аллоҳнинг бизга қилган яхшилигини қаранг:
Гуноҳ сасимайди".


@MubashshirAhmad
Forwarded from .
"Етмиш уч фирқага бўлинади" хабар, буйруқ эмас.

@MubashshirAhmad
Forwarded from .
Қонунни бузганингда жарима тўлайсан, амал қилганингда эса солиқ.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Forwarded from XOJAGON.UZ
Уч юз Кўҳи Қофни кўлида тўймоқ,
Дил қонидан бермоқ фалакка бўёқ.
Ёинки бир аср зиндонда ётмоқ,
НОДОН СУҲБАТИДАН ЭРУР ЯХШИРОҚ...
Forwarded from XOJAGON.UZ
СОЛИҲА АЁЛ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар;

"Аёлнинг жиҳоди эрига чиройли хотинлик қилишликдир."Ҳадис.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларида бир аёл бор эди. У эрини жуда ҳурмат қиларди. Эри кўчадан келса доим пешвоз чиқиб, "Марҳабо эй саййидим! Оиламнинг бошлиғи! Хўжайиним!дер эди. Дарҳол, эгнидан кийимини олишга шошилар, оёқ кийимини ўз қўллари билан ечиб қўяр эди. Эрини юзига боқиб, агар ҳафа кўринса, "Маҳзун кўринасиз. Маҳзунлигингиз охират учун бўлса Аллоҳ зиёда қилсин! Маҳзунлигингиз дунё учун бўлса Аллоҳ ёрдам берсин!" дер эди. Бу ҳолатни эшитиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам; " Мендан у аёлга салом айтинг. Ва унга хабар берингки, у шаҳидликнинг ярим ажрига эга бўлибди" дедилар.

Ҳақиқат эгалари наздида солиҳа аёлнинг белгилари;
1) Чиройи-Аллоҳдан қўрқмоқлик.
2) Бойлиги-қаноат.
3) Зийнати-иффат, яъни ёмонлик ва фасод ишлардан тийилиш,
4) Ибодати-Аллоҳнинг фарзларидан сўнг эрига чиройли хизмат қилишлик.
5) Ғам ташвиши-охиротга таёргарлик кўришликдир.

📑 Руҳул баён тафсиридан.
Қобилжон Турдиев.
Forwarded from .
Аллоҳнинг бандага муҳаббати аломати:
Қусур учун қалб безовталанишидир. Бундай одам агар Қуръондан вирди бажарилмай қолса маҳзун бўлади. Дунёнинг бир муҳим иши машғул қилиб қўйганда, зикр ва ибодатдан амалга ошмай қолганларига ҳасрат ва надомат чекади.

Бу тўғрида Ҳаммод ибн Муслим айтади: "Агар Аллоҳ бир бандани севса, йўл қўйган қусури учун уни ғамгин қилиб қўяди".

"Қалб амаллари" китобидан

@MubashshirAhmad
Forwarded from " AL- HIDOYA " - BOOKS. UZ (Абдумутал АТТОР)
МУНОЖОТ
Аё, Подшоҳи олам, ба аҳволам назар кун,
Аз ҳама меҳрибонам, ба аъмолам назар кун,
Сарвари ду ҷаҳонам, ба нолонам назар кун,
Туи гули хандонам, ба гирёнам назар кун,
Асиру садқа гардад ба ту
ҷонам, назар кун.

Бандаи ноқобилат гаштам, лек умедворам,
Аз раҳмати ту, Ё Рабб, пайдо шавад мадорам,
Қай кун маро аз гуноҳ, нафси аҷдаҳо дорам,
Мағфират кун хатоям, ту огоҳ аз кирдорам,
Асиру садқа гардад ба ту
ҷонам, назар кун.

Як лутфу марҳамат соз, гардам пок-у покдомон,
Машғули тоат шавам, ҳамсафари қобилон,
Хоксори бе риё гашта байни одамон,
Аз ҳаром ҳазар карда, гардам мўъмин, мусулмон,
Асиру садқа гардад ба ту
ҷонам, назар кун.

Ташнаи дийдори ту ошиқу девонаҳо,
Майл ба Фирдавс надоран, гирди ту парвонаҳо,
Мастии май-и ишқат кард аз ақл бегонаҳо,
Маҳрами покат шавам бо чашми пур ҷолаҳо,
Асиру садқа гардад ба ту
ҷонам, назар кун.

Эй, чи хуш гуфтори ту,
ҷонбахшу дилангез аст,
Бар ин дардмандон даво, мўмиё, шараррез аст,
Аз зикри ту пок гардад қалбҳо, шарр гурез аст,
Номи ту гирад забон, шаҳду шакар лабрез аст,
Асиру садқа гардад ба ту
ҷонам, назар кун.

Назар кун бар мани зор, дилафгору пурғубор,
Аз ишқат ҷудо карда асло макун маро хор,
Оҷиз як бандаат ман, раҳм кун эй Парвардигор,
Илоҳо ҳар ду дунё дар паноҳат нигаҳ дор,
Асиру садқа гардад ба ту
ҷонам, назар кун.

Худат шоҳи яктои дар фазои бепоён,
Маконад болотарин, нишастгоҳат фаровон,
Дар ҳукми ту мунтазир Ҳур, Малак, Фариштагон,
Мо афтодем ба зиндон, эй паноҳи ғарибон,
Асиру садқа гардад ба ту
ҷонам, назар кун.
Forwarded from " AL- HIDOYA " - BOOKS. UZ (Абдумутал АТТОР)
Бул жаҳон маъмураси маънида бир вайронадур,
Ҳар куни минг-минг киши ўлғайки, мотамхонадур.
Кеча-кундуз тинмайин ёшу-қари демай тутар.
Ул ўлимни соқиси илгида минг паймонадур,
Ёшга навбат, ё қарига ҳеч кима маълум эмас, 
Ичганин билмай қолур мажҳул бир майхонадур.
Шунчалик ҳол бирла йўқ бир-бирга шафкат халқда, 
Қиз - она, оға - ини, ўғил отадан тонадур,
Бир - бирига меҳрибон бўлиб яшашни ўрнига,
Эл хусуматлар қилиб бир-бирига ташланадур.
Ер юзини талашуб бир - бирларини ўлтирур.
Во ажабким, бори ҳам ер остига жойланадур.
Эй Лузумий, оч кўзинг дунёга ибрат бирла боқ, 
Ибрат олган кимсага дунё бир ибратхонадур!
Forwarded from " AL- HIDOYA " - BOOKS. UZ (Абдумутал АТТОР)
​​​​​​═════🔹🔷🔹══════

Нега кайфиятингиз йўқ..?

#мулоҳаза

Ҳазрати Иброҳим Халилуллоҳ сингари оловга отдиларми сизни..?

Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом сингари чуқурларга ташладиларми..?

Айюб пайғамбар каби баданингизни яралар қопладими..?

Ҳазрати Ёқуб алайҳиссалом каби севикли фарзанд доғида кўр бўлдингизми..?

Юнус алайҳиссалом сингари денгизга ташлаб юборилдингизми..?

Нимадан норозисиз..?!

Ҳазрати Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам каби тошбўрон қилиндингизми..?

Пойабзалингиз бошингиздан оққан қонларга тўлдими..?

Намоз ўқиётганингизда бошингиздан ифлос қорин ағдардиларми..?

Тишингизни синдирдиларми..?

Юзингизга тупурдиларми..?

Ҳижратга кетиш мажбуриятида қолдингизми..?

Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу каби қулоқ-бурнингиз кесилдими..?

Юрагингиз суғуриб олиндими..?

Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу сингари қўлларингизни кесдиларми..?

Билол розияллоҳу анҳу каби қизиган қумларга кўмиб, устингизга чўғдай тошларни бостирдиларми..?

Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу сингари баданингиз қилич ва ханжарлар зарбидан илма-тешик бўлдими..?

Ҳазрати Али, ҳазрати Умар, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу сингари ханжарландингизми..?

Унда нега авзойингиз бузуқ..?

Нега асабийсиз..?

Агар ризқ важидан бўлса, ўзингизни босинг..!

Бандаларининг ризқи Яратганнинг зиммасидадир..!

Агар дунё важидан бўлса, даҳри дуннинг бор мулки Шайтонга оидлигини эсланг..!

Қайғурсангиз, Аллоҳга лойиқ қул, Муҳаммад алайҳиссаломга муносиб уммат бўлолмаётганингизга қайғуринг...

Қайғурсангиз, инсонийликнинг ўлдирилишига индамай қараб турганингиз важидан қайғуринг...

Қайғурсангиз, кичик амалларингиздан қувониб, катта айбларингиздан ғофил қолаётганингизга қайғуринг...

Қайғурсангиз, ўзингиз амал қилмаётган насиҳатларингиз, ўз ҳаётингизга тадбиқ этилмаётган лофларингиз важидан қайғуринг...

Оёқда мустаҳкам турган гуноҳларингиз, ҳилвираган тавбаларингиз учун қайғуринг... Бошқа қайғуларга йўл бўлсин...

Норозиликнинг давоси-тавба...

Ҳазрати Одам алайҳиссалом бир гуноҳ учун икки юз йил тавба қилган эдилар.

Яратган бандасига тоқатидан ташқари қийинчиликларни юкламас. Шу қийинчиликлар, азоблар бўлмасайди, биз учун охиратда хушнудликлар бўлмасди...

❗️УЛАШИНГ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@Oshiqi_devona
Forwarded from Хазиний
Forwarded from Хазиний
Forwarded from Хазиний
Forwarded from XOJAGON.UZ
Одамий эрсанг демагил одамий, оники йўқ халқ ғами ва дин ғами

Ҳазрат Алишер Навои
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 30 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 20 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.
The account of the user that owns this channel has been inactive for the last 5 months. If it remains inactive in the next 10 days, that account will self-destruct and this channel may no longer have an owner.