Zehniyat
781 subscribers
228 photos
209 videos
6 files
478 links
Sof fitrat zehniyati sari
Download Telegram
Forwarded from Sirka — sirli şarbat
Сирка кутаётганлар борми?

Бизда сиркалар тайёр, алҳамдулиллаҳ!

Буюртма учун: @Sirli_sirka_bot

https://t.me/sirli_sirka
Forwarded from Sirka — sirli şarbat
Sirkalar õz egasini kutyapti. 🥳

https://t.me/sirli_sirka
Forwarded from Sirka — sirli şarbat
Hazrati Jobirdan roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisi sharifda: Alloh taolo sirka yegan kishiga ikki farishtani ma'mur qiladi. Yeb bo'lguncha uning haqqiga istig'for aytishadi deyishgan.

Buyurtma uchun yozing: @Sirli_sirka_bot
🍀🍀🍀🍀
Bizdan sirkani qanday olishingiz mumkin?

1. Naqd yo plastik karta orqali to'lov qilasiz.
2. Kelishilgan vaqtda o'zingiz kelib olib ketasiz.
3. Toshkent shahri ichiga yandex xizmati orqali, viloyatlarga esa pochta orqali chiqaramiz!

Yo'l haqini mijozning o'zi to'laydi.
🌿🌿🌿🌿
@sirli_sirka
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МУНДАРИЖА

«Шарқ юлдузи» журналининг 2024 йил, 2-сони нашрдан чиқди. Журнал мундарижаси билан танишинг.

(Тез орада янги сон мавзуларидан намуналар жойлаб борамиз)

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt
ҲАЁТ ҲАҚИҚАТИ

Бандадирсан, бандаликни исбот этиб,
Хато қилсанг, маломат қилгувчи кўп,
Бу онларда виждонидан сабот топиб,
Маломатдан саломат қолгувчи йўқ!

Бу оламда осон ишни севди барча –
Шод қалбингга қайғу олиб келгувчи кўп,
Юрагига ханжарларни аччиқ санчиб,
Лек қайғуйинг зиммасига олгувчи йўқ.

Бори элнинг мулки эрур бахтиёрлик,
Истасанг-да, ғамни олмоқ иш имконсиз.
Мағлубият ҳосилидир хор-у зорлик,
Ғалабангдан фойда кутган эрур сонсиз.

Зулм зулмат каби қоплаб бу оламни,
Марҳаматнинг нурларига дил муштоқдир.
Олтинларга кўмилса-да боши қадар,
Марҳаматсиз бўлса инсон, энг қашшоқдир.

Айланишдан тўхтамайди чархи фалак,
Айланишдан тинмагайдир бир дам замон.
Адолатнинг боғларида унган чечак
Димоғимиз хуш этаркан, Роббим, қачон?..

Хато қилмоқ ҳар банданинг касби кори,
Ато қилмоқ Сенга хосдир, Робби Карим!..
Ўзинг бўлгин ожизларнинг мададкори,
Остонангга бошим қўйдим кўнглим ярим...

08. 06. 2023.

Акром МАЛИК

@zehniyat
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh!

Arafa bayrami, Qurbon bayrami — ahli mõmin, ahli muslim uçun xursand bõlişdan bõlak iş yõq bu kunlarda!

Allohim, butun Islom olamini Õzing bayram etib bergan kunlarda xuşnud ayla!

Mazlumlar qalbiga ham bayram farahini kirit va bu farahni jannat quvonçidan bir parça quvonç ayla!

Sõyiladigan qurbonliklarni Õzing maqbul ayla!

@zehniyat
Ассалому алайкум!

Азиз дўстлар!

Россияда тадқиқот олиб бораётган ёки Россия Миллий кутубхонасидан диссертация ола биладиганлар борми?

Албатта, моддий ҳаққи адо этилади. Каминага ушбу дисс. керак эди:

Салье, Михаил Александрович.
Два малоизвестных произведения Алишера Навои : диссертация ... кандидата филологических наук : 10.00.00. - Ташкент, 1945. - 124 с. разд. паг.

Филологические науки
Шифр хранения:
OD Дк 49/2801

Мана бу ерда қулай:

Автор Салье, Михаил Александрович
Заглавие: Два малоизвестных произведения Алишера Навои : диссертация ... кандидата филологических наук : 10.00.00
Коллекции ЭК РГБ Каталог диссертаций
Дата поступления в ЭК РГБ 13.10.2022
Каталоги Диссертации
Выходные данные Ташкент, 1945
Физическое описание 124 с. разд. паг.
Тема Филологические науки
Специальность 10.00.00: Филология
Язык Русский
Места хранения OD Дк 49/2801

Алоқа учун: @hush_dar_dam
Профессор Шоҳистахон Ўлжаева ёзмоқдалар:
(бошқа зиёлиларам ўз фикрларини билдиради деб ўйлаймиз.)

Айтсам тилим, айтмасам дилим... Янги қонун ҳақида ўйлар.

Куни кеча Қуръони Каримни уйларда ўргатганлар келгусида бу ишлари учун жазоланиши, уларнинг бу ҳатти-ҳаракатлари ноқонуний деб топилиши ҳақида қонун қабул қилинди.
Бу яхши. Биз ҳам уриб-сўкиб, қўполлик билан Қуръон дарсларини ўтган инсонларни кўриб нафратландик. Уларнинг дунёқарашлари ҳам чекланган бўлиб болаларни уларга топшириб қўйиш ҳам хавфлидир.

Аммо масаланинг иккинчи томони очиқ қолмоқда. Ёшларга Қуръон дарсларини, элементар исломий тушунчаларни ким, қаерда ўргатади?

Боланинг Аллоҳдан қўрқиши, инсоннинг мақбул фазилатлари, бу дунёдаги миссияси, ҳар бир инсоннинг ўз қилмишларига жавоб бериши, амаллар сарҳисоб қилиниши ҳақида ёшлар қаердан тушунчалар олиши керак? Тарбиясиз ва динсиз ёшлар жамиятга диний экстремистлардан ҳам кўра кўпроқ зарар етказади.

Кўчани зино босади, ўғирлик кўпаяди, жиноят урчийди, оилалар қулайди, жавобгарлик бўлмайди, жамиятни етим ва бевалар босади, одам ўлдиришлар сони ўсади, рангли инқилоблар майдони очилади.

Нима учун Германия каби давлатда диншунослик дарси бору, бизда номигагина бор бу фандан олди-қочди нарсалар ўқитилади? Нима учун ўша давлатларнинг дарсликларини, динни тарғиб қилувчи ёки уни таъқиқловчи қонунларни ўрганмаймиз?

Биз ноқонуний диний таълимларни таъқиқлаб унинг ўрнига нимани тақдим эта оламиз?

Мана шу масала одамни хавотирга солади. Манаман деган олимларнинг ичида атеист, ислом деса сочи тикка бўладиганларини кўрганмиз. Аслида юртимизда атеистлар, ўз исломий эътиқодларини қўйиб бошқасига ўтганларини кўрдик.

Минг йиллик тарихларни кузатиб айта оламизки, инсон туғилибдики, динга бўлган қизиқиши, туғма эътиқоди кучли бўлади. Қадимги даврларда ҳам аждодларимиз тушуниб-тушунмай ўзлари муқаддас деб билган нарсаларга сиғинаверишган. Бу инсоннинг иймон каби бир ички талаби, табиий жараёндир. Дин инсоният тарихи параллелида доимо бўлган. Сиёсат албатта бу эътиқодларга ижобий ва салбий таъсирини кўрсатган.

Тарихимизда биз фахрланиб гапирадиган аждодларимизнинг ҳаммаси эътиқодида мустаҳкам бўлган. Улар намозини канда қилмаган, фарзларини адо этган, ҳекч кимни алдамаган, маънавият ва аҳлоқ бўйича сўзи ва амали бутун дунёга ибрат ва намуна бўлган. Улар сиз ўйлаган каби аҳмоқ ёки диний экстремистмиди? Ёки улар дунёни тушунмаган қолоқмидилар?
Совет даврида узилган диний тарбиянинг азобини биз ҳозирга қадар тортяпмиз ва бу узоқ давом этишидан қўрқамиз.

Асосий қисм аҳоли исломга сиғингани ҳолда нима учун мактабларда унинг асосларини ўқитмаймиз?

Азиз депутатлар, Сиз халқни қаерга бошлаяпсиз?

Бу қонунингизга муқобил қонунларингиз қачон чиқади? Қачон диний эътиқод эркинлигини аҳолига тўлиқ таъминлаб берасизлар?

Ислом охирги дин ва у Аллоҳникидир. Инсон уни чеклайдими, чекламайдими заифлашадими, кучаядими барибир қиёматгача у туради. У йўқолган куни қиёмат бошланади. Бу жараёнларда иштирок этганлар ҳам тақдирланади ёки жазоланади.

Мен онлайн муҳокамага қўйиб "Диншунослик" ёки қисқа "Қуръон дарси" курсини қабул қилишни ва улар бўйича ёшларга таълимни ташкил қилишни таклиф қиламан.

Унда инсонга ростгўйлик адолат, оила ва жамиятга муносабати, тўғрилик, ҳалоллик каби тушунчаларни етказиб бериш лозим.
Келажакда давлат ва жамиятнинг хавфсиз, ватанга садоқатли инсонларни шакллантириш учун албатта бу каби дарсликлар бўлиши керак.

Дарсликларни 2-3 киши ёзмасин, балки онлайн муҳокама қилинсин ва мактабларда ўқитилсин.

Биз бир йил олдин қўшни Қозоғистонга борганимизда саҳарлаб масжидга кирдик ва у ерда алоҳида аёлларга мўлжалланган хона борлигини ва 10-15 чоғли аёлларга бир отинойи устоза дарс бериб ўтирганини кўриб ҳайрон қолдик.

Бизда ҳам шу каби дарсларни ташкил қилса бўлади-ку?

Сизлар бу таклифга қандай қарайсизлар?

Шоҳиста Ўлжаева

@zehniyat
УСТОД АЛИЙБЕГ РУСТАМИЙ ЁЗГАН ЭДИЛАР:

Ўзбек тили қоидаларига хилоф тарзда ясалган, нотўғри таржима натижасида вужудга келган ёки муодили борлигини билмаслик натижасида таржима қилинмай ишлатиладиган
атама ва номларнинг аслини топиб ишлатиш, масалан, ўзбекча сўзлаганда “сут билан савдо қилиш корпуси” эмас, “сутфурушлик”;

“савдо маданияти” эмас, “савдо одоби”;

“қатор” эмас, “раста”;

“пассаж” эмас, “тим”;

“майдаланган гуруч” эмас, “оқшоқ";

"цитрус ўсимликлари” эмас, “гармсерий мевалар”,

“мандарин” эмас, “юсуфий”,

“апельсин” эмас, “буртуқол”, ёки “оранж”,

“петрушка” эмас, “кўзбара”,

“сельдерей” эмас, “жаъфарий”,

“цивилизация” эмас, “тамаддун”,

“интеллект”, “интеллектуал меҳнат” эмас, “ақл”,
“ақлий меҳнат”,

“менталитет” эмас, “тушунча”, “мафкура”,

“дастур” эмас, “барнома”,

“устувор” эмас, “авло”,

“репрессия”, “қатағон” эмас, “босим”, “бостирув”,

“транспорт” эмас, “маркаб”,

“информация” эмас, “мухобара”,

“тиш чўтка” эмас, “мисвок”,

“тиш пастаси” эмас, “тишмаъжун”,

“тиш парашоги” эмас, “тишурпоқ”,

“натурал сон” эмас, “табиий
сон”,

“ромб” эмас, “муайян”,

“фазовий фигура” эмас, “муҳажжама”,


“зодияк белгиси” эмас, “бурж”,

“қисқичбақа юлдуз туркуми” эмас, “саратон”,

“мактаб-интернат” эмас, “ётоқ мактаб”,

“ишчилар шаҳарчаси” эмас, “ишчиобод”,

“студентлар шаҳарчаси” эмас,
“толибобод”,

“профессорлар массиви” эмас, “устодобод дейилса, каломимиз гўзал тус олади. Шу хилдаги ислоҳга муҳтож бўлган маъноси ноаниқ қалбаки сўзлар ҳозирги матбуот саҳифаларида минглаб бор.

@zehniyat
Муаллифлик канали:

@AkromMalikUz
Forwarded from AkromMalik.Uz
Ишонма ҳолингга, эй ғариб инсон,
Мақомингга нохос суянмагайсан.
Токи синов келса бошга ногаҳон,
Юзинг шувут бўлиб уялмагайсан!

Қалбинг ибодатдан ҳузурлар туйса,
Нафсинг тавба ичра ёнсаю куйса,
Надомат ханжардек кўксингни ўйса,
Етишдим Ҳаққа деб ўйламагайсан!

Қоплаб олса агар ақлингни ғазаб,
Шайтон гуноҳларни кўрсатса безаб,
Қалблар иморатин беаёв бузиб,
Ўзни бахтсизликка ташламагайсан!

Озор етса дўсту душмандан ногоҳ,
Чиқса агар йўлдан кимдир қазган чоҳ,
Энг аввал ўзингдан бўлгайсан огоҳ –
Дилни зимистонга бошламагайсан!

Оламнинг ости – сув, устига бир боқ –
Устунсиз бир тому, илгаксиз чироқ,
Ҳатто қўзғалишга шай ҳар қандай тоғ,
Асло саботингга инонмагайсан!

Йўл узоқ биз учун, йўлдош керакдир,
Ҳар дам титраётган ночор юракдир...
Истиғор ҳамроҳу, тавба тиргакдир,
Ҳамроҳу тиргакдан ҳеч ёнмагайсан!

26. 08. 2024.

Акром МАЛИК

@AkromMalikUz
Чин дўст машаққат вақтида пайдо бўлади, ёнингда туради ва сенга ёрдамчи бўлади.

Дўстларингизни яхши танланг ва ихтиёрни яхшиланг. Чунки улар нажотингиз сабаби ҳам бўлиши мумкин.

Аллоҳим бизни солиҳлар суҳбати, дўстлиги билан ризқлантир!

Самир Маҳмуд.

@arabicuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таниқли шоира Бибисора Туропова 72 ёшида оламдан ўтди.

Аллоҳим раҳматига олсин!

Жуда ажойиб шеър ёзган эканлар...

@zehniyat