"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
606 subscribers
1.26K photos
328 videos
4 files
745 links
Download Telegram
Глобал пандемия шароитида экспортга ихтисослашган корхоналарни қўллаб-қувватлаш
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» АЖнинг Россия Федерациясидаги шўъба корхонаси бўлган – Азия-Инвест Банк (АЖ) Ўзбекистон Республикаси экспорт салоҳиятини кучайтиришга йўналтирилган ва Ўзбекистон-Россия ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажмини ошириш бўйича тизимли стратегияни давом эттирмоқда.
Азия-Инвест Банк томонидан маҳаллий компанияларга кучли рақобат шароитида ўз фаолиятларини дадил кенгайтириш ва ташқи бозорларда мустаҳкам ўрин эгаллаш бўйича молиявий дастурлар ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг текстиль, сабзавотчилик, чарм-пойабзал соҳалари катта экспорт салоҳиятига эга ва улардан самарали фойдаланиш мамлакат экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади.
Айниқса ҳозирги глобал пандемия даврида маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш масаласи жуда муҳим. Азия-Инвест Банк томонидан май ойида маҳсулотлари Россия бозорларида юқори талабга эга экспорт тармоқларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Uzcotton» МЧЖ учун ҳажми 2 млн доллар бўлган кредит линияси очилди. Бундан мақсад Ўзбекистондан трикотаж ва тайёр текстиль маҳсулотлари етказиб бериш учун ҳақ тўлаш ва Россиянинг йирик савдо тармоқларида сотувни йўлга қўйишдан иборат.
«Uzcotton» МЧЖнинг Ўзбекистондаги ҳамкори Ўзбекистон текстиль маҳсулотларини МДҲ давлатларига экспорт қилувчи Baht-Group йирик компаниялар гуруҳи вакилларидир.
«Uzcotton» МЧЖ директори Б.Т.Исмоилов бу борада шундай дейди: «Азия-Инвест Банкнинг тезкор ҳаракатлари туфайли пандемия шароитида компаниямиз қисқа муддатда молиялаштирилди ва ПАО Сбербанк (ходимлар учун махсус форма) ва Fix Price дўконлар тармоғи (Россиянинг 74 ҳудудида фаолият юритади) тендерларини ютиб олишга муваффақ бўлдик.
Барча ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг бир ҳафта муддат ичида банк томонидан молиялаштириш очилди. Таъкидлаш жоиз, Азия-Инвест Банкнинг Россиянинг бошқа банкларидан фарқли жиҳати тезкорлиги, бозор ва тармоқнинг ўзига хос жиҳатларини яхши билиши ва биз учун она тили бўлган ўзбек тилида мулоқот қилиш имкониятининг мавжудлигидир».
Банк мулкчилик шаклидан қатъи назар, шу жумладан якка тадбиркорларга ҳам ўз кўмагини беради. Мисол учун июнь ойи бошида «Абдуллаев Н.А.» ХКга Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш ва SPAR чакана савдо тармоғига етказиб бериш учун молиялаштириш йўлга қўйилди (SPAR – озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи жаҳондаги йирик чакана савдо тармоғи. 4 қитъанинг 48 давлатида 13 112 та дўконларга эга. 2018 йил охирида Россияда SPAR бренди остида фаолият юритувчи дўконлар сони 534 тага етган).
«Абдуллаев Н.А.» ХК вакили мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди: «Азия-Инвест Банкнинг молиялаштириш шартлари нафақат ўзига жалб қилувчи ва фойдали, балки Россия банк хизматлари бозорида рақобатбардош ҳамдир. Шунингдек банк ходимлари ҳар икки давлат қонунчилигидан бохабар эканликлари кредит олиш учун ҳужжатлар тайёрлаш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиради ва осонлаштиради. Мен Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман, бир неча йилки Россияда фаолият юритаман. Тадбиркорларга Азия-Инвест Банк билан ишлашни тавсия қиламан, чунки менинг бу банк билан ишлаш тажрибам уни Россия банк хизматлари бозоридаги энг яқин ҳамкоримга айлантирди».
Айни пайтда банк томонидан Ўзбекистондан умумий ҳажми 2 млн доллар бўлган текстиль ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига оид аризалар портфели шакллантирилган. Бундан ташқари 2020 йилда текстиль тармоғидаги 1,7 млн долларлик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги 2,5 млн доллардан ортиқ лойиҳалар молиялаштириб бўлинган.
Июнь ойида банк ўзбек маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш учун тажриба лойиҳа – «факторинг» лойиҳасини ишга туширади.
Россия-Ўзбекистон товар айрибошлашини ривожлантириш бўйича ўз стратегияси доирасида Азия-Инвест Банк Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси савдо ҳамкорларининг иқтисодий манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилишда ҳамда етакчи банк хизматларини йўлга қўйиш, амалдагилари ҳажмини оширишда давом этади.
Forwarded from Times.uz
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 759 338 (+10 735)
⚡️Соғайганлар 438 873 (+7 145)
⚡️Вафот этганлар 10 667 (+158)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 584 680 (+7 728)
2. 🇧🇾 Беларусь 58 505(+569)
3. 🇺🇦 Украина 36 560 (+735)
4. 🇦🇲 Арманистон 20 268 (+560)
5. 🇰🇿 Қозоғистон 17 225 (+0)
6. 🇲🇩 Молдова 14 200 (+247)
7. 🇦🇿 Озарбайжон 12 729(+491)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон 6 358 (+142)
9. 🇹🇯 Тожикистон 5 457 (+58)
10. 🇰🇬 Қирғизистон 3 356 (+205)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных
759 338 (+10 735)
⚡️Выздоровевших 438 873 (+7 145)
⚡️Погибших 10 667 (+158)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 584 680 (+7 728)
2. 🇧🇾 Беларусь 58 505(+569)
3. 🇺🇦 Украина 36 560 (+735)
4. 🇦🇲 Армения 20 268 (+560)
5. 🇰🇿 Казахстан 17 225 (+0)
6. 🇲🇩 Молдова 14 200 (+247)
7. 🇦🇿 Азербайджан 12 729(+491)
8. 🇺🇿 Узбекистан 6 358 (+142)
9. 🇹🇯 Таджикистан 5 457 (+58)
10. 🇰🇬 Кыргызстан 3 356 (+205)

📎 Источник: Worldometers

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🔴🟡🟢 Ҳудудлар тоифаларига ўзгартиришлар киритилди

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 20 июнь ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

2020 йил 20 июнь ҳолатига:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси
👉 Тошкент шаҳри
👉 Андижон вилояти
👉 Бухоро вилояти
👉 Жиззах вилояти
👉 Навоий вилояти
👉 Наманган вилояти
👉 Қашқадарё вилояти
👉 Самарқанд вилояти
👉 Сирдарё вилояти
👉 Сурхондарё вилояти
👉 Тошкент вилояти
👉 Фарғона вилояти
👉 Хоразм вилояти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Forwarded from NBU_official
Коммунал хизматлар тўлови 2 дақиқада!

Коммунал хизматлар тўловини амалга ошириш вақти келдими? Ўзингизни навбатлардан халос этинг ва тўловларни Milliy иловаси орқали амалга оширинг!

🔹 Энг яқин кассага етиб олиш учун жазирама иссиқда юришга ҳожат йўқ.

Тўловларнинг электрон чеклари илованинг ўзида сақлаб қўйилади.

📲 Миллий банкнинг Milliy иловасини юклаб олинг ва вақтингизни тежанг!

———

Оплата коммунальных услуг за 2 минуты!

Пришло время оплачивать коммунальные услуги? Избавьте себя от очередей и оплачивайте их через наше приложение Milliy!

🔹 Вам не придётся передвигаться по самой жаре, чтобы добраться до ближайшей кассы.

В приложении сохраняются все электронные чеки по оплате.

📲 Скачивайте Milliy от НБУ и экономьте своё время!
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 23-24 июнь кунлари Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.
Ташрифнинг биринчи кунида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади.

23-24 июня этого года Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента России Владимира Путина посетит Москву с рабочим визитом.
В первый день визита запланировано проведение двусторонних переговоров на высшем уровне. Будут рассмотрены актуальные вопросы узбекско-российского многопланового сотрудничества.
24 июня глава нашего государства примет участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-летия Великой Победы над фашизмом.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔺Бугун мамлакатимизда 146 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 136 нафари Карантин муассасаларида, 5 нафари аҳоли орасида (шундан 4 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафари Тошкент вилоятида), қолган 5 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 73 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Бухоро ва Наманган вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6461 нафар бемордан 4450 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1992 нафар бемордан 15 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 35 690 нафар, стационар карантинда эса 22 614 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
22 июнь - 5 июль кунлари давомида 21 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади

Бу хақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

22 - 28 июнь кунларига белгиланган рейслар жадвали:

22 июнь. Санкт-Петербург – Тошкент - Санкт-Петербург
23 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент
24 июнь. Тель-авив – Тошкент – Тель-авив
24 июнь. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
25 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
25 июнь. Тошкент – Нью-Йорк
26 июнь. Нью-Йорк – Тошкент
26 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент
27 июнь. Тошкент – Шаржа – Тошкент
28 июнь. Тошкент – Нью-Йорк
28 июнь. Нью-Йорк – Тошкент
28 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент

29 июндан 5 июль кунларига белгиланган рейслар жадвали:

29 июнь. Сеул – Ташкент – Сеул
29 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент
30 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
1 июль. Тошкент – Москва – Тошкент
2 июль. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
2 июль. Тошкент – Рига – Тошкент
3 июль. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
3 июль. Тошкент – Қозон – Тошкент
4 июль. Тошкент – Екатеринбург – Тошкент
4 июль. Тошкент – Москва – Ташкент
5 июль. Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from NBU_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
23.06.2020 валюталар курси.
———
Курсы валют на 23.06.2020.
Forwarded from Times.uz
Ҳаво исияпти, коронавирус иссиқда нобуд бўлиши ростми?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Коронавирусдан тузалган бемор карантин тугагандан кейин ҳам шифокор назоратида турадими?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


Бозор, супермаркет ва транспортда коронавирус юқтирмаслик учун нима қилиш лозим?

👉
ЖАВОБ: бу ерда


📹 Видео

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига келди.
Москва шаҳридаги "Внуково" аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Ҳукуматининг расмий шахслари кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун кечқурун Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан музокаралар бўлиб ўтади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Российскую Федерацию с рабочим визитом.
В столичном аэропорту Внуково главу нашего государства встречали официальные представители Правительства России.
В соответствии с программой пребывания сегодня вечером в Кремле пройдут переговоры с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Москва шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг музокаралари бўлиб ўтди.
Стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Президентлар халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак учрашувлар режасини, шу жумладан МДҲ ва ШҲТнинг навбатдаги саммитларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасида англашиб олдилар.

В Москве состоялись переговоры Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Президента России Владимира Путина.
Рассмотрены вопросы дальнейшего укрепления отношений стратегического партнерства и многопланового сотрудничества.
Лидеры также обменялись мнениями по международной и региональной повестке. Согласовали график предстоящих встреч на высшем уровне, в том числе вопросы подготовки и проведения очередных саммитов СНГ и ШОС.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter