"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
581 subscribers
1.27K photos
332 videos
4 files
748 links
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
8 БЕМОРНИНГ АҲВОЛИ ОҒИР

Бу ҳақда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков маълум қилди:

📍Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 86 беморнинг 16 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

📍Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 79 бемордан 1 нафарининг аҳволи оғир.

📍Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 105 бемордан 26 нафарида пневмония клиник белгилари бор, 4 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланяпти.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🏦 UZ: Жаҳон Банкининг директорлар кенгаши тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси доирасида Ўзбекистонга қўшимча 200 миллион доллар тақдим этиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади.

💲 Ушбу маблағлар жорий йилнинг 24 апрелида Жаҳон банки томонидан маъқулланган 95 миллион доллар миқдоридаги маблағга қўшимча сифатида ажратилади.

💰Мазкур 200 миллион доллар Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш миллий тизими фаолиятини такомиллаштириш ва коронавирус пандемиясининг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳукуматнинг тезкор чоралари доирасида ижтимоий ҳимояни кучайтиришга мўлжалланган.

Манба
____________________

🏦 RU: Совет директоров Всемирного банка одобрил предоставление дополнительных 200 миллион долларов Узбекистану в рамках операции в поддержку политики развития.

💲Эти средства дополнят финансовый пакет в размере 95 млн долларов США, одобренный Всемирным банком 24 апреля этого года.

💰Они будут направлены на реализацию правительственных мер по смягчению последствий пандемии коронавируса (COVID-19) для здоровья населения, его социального благополучия и экономики страны.

Источник

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
МДҲдаги айрим давлатларда COVID-19 га чалинган беморлар соғайиши ва ўлим ҳолатлари кўрсаткичи бўйича жадвал.

Ўзбекистон ушбу жадвалда энг яхши натижага эга.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк департаменти директори Аброрхўжа Турдалиев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

🏦 Дастлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида пенсия тўловларини тўлаш учун Халқ банки томонидан 620 мингга яқин банк картаси муомалага чиқарилди.

❗️Бироқ, пенсия маблағларини банк карталари орқали аҳолига етказиш ишлари тўғри ташкил этилмаганлиги аҳоли учун бир қатор ноқулайлик ва сарсонгарчиликларни келтириб чиқарди ва уларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлди.

💸 Бунинг оқибатида жорий йилнинг 7-8 май кунлари бир неча соат давомида банк карталари орқали бажарилаётган транзакциялар сони кескин ортди.

🚫 Натижада, “HUMO” тўлов тизимининг айрим тўлов терминаллари орқали тўловларни амалга оширишда узилишлар юзага келди.

🗣 Таъкидлаш жоизки, юзага келган ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Марказий банк томонидан қайд этилган ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борилиб, “HUMO” тўлов тизими оператори ва Халк банкига мазкур ҳолатни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

📑 Юқорида қайд этилган муаммолар қайта такрорланмаслиги учун Марказий банк Молия вазирлиги билан биргаликда пенсия маблағларини етказиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилиб, тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.

‼️ Пенсия маблағларини ягона банк орқали пенсионерларга етказиш тизими ўз самарасизлигини ва бу амалиётдан ВОЗ КЕЧИШ лозимлигини кўрсатди.

👵🏻 Шу муносабат билан, пенсионерларга банк хизматларидан фойдаланишда максимал даражада қулайлик яратиш мақсадида хизмат кўрсатадиган банкларни ТАНЛАШ имконияти берилади.

📌 Бу орқали пенсионерлар ўзларига мақбул бўлган ихтиёрий банкда ҳисоб-рақам очиш орқали уларнинг банк картасидан фойдаланишга имконият яратилади. Мазкур танлаш имконияти бир марталик бўлмасдан, пенсионерлар кўрсатилаётган банк хизмати сифатидан қониқишидан келиб чиқиб, хизмат кўрсатувчи банкни ўзгартириши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

💼 Бу жараённинг яна бир ижобий томони шундаки, банклар томонидан мижозбай ишлашга бўлган рақобат муҳити яратилади.

Бу албатта босқичма-босқич амалга оширилиб, маълум бир муддат талаб этишини инобатга олинишини сўрайман.

〰️〰️〰️〰️〰️

🙏 Марказий банк банк ва тўлов тизимларини назорт қилишга маъсул орган сифатида пенсия тўловларини тарқатиш жараёнида 7-8 май кунлари юзага келган ноқулайликлар учун пенсионерлардан узр сўрайди ҳамда келгусида пенсияларни аҳолига етказиш ишларини тизимли равишда ташкил қилинишини билдиради.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк департаменти директори Аброрхўжа Турдалиев иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники