"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
586 subscribers
1.27K photos
332 videos
4 files
748 links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Учкўприк туманида бунёд этилаётган Енгил саноат ва логистика марказига борди.
Давлат раҳбари бу ерда иш бошлаган тикувчилик корхоналари фаолияти билан танишди, тадбиркорлар ва харидорларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Қўштепа туманида ҳам яна бир тўқимачилик корхонаси қурилмоқда. Фабрика йилига 18 миллион метр юқори сифатли мато ҳамда 10 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр легкой промышленности и логистики, строящийся в Учкуприкском районе Ферганской области.
Глава государства ознакомился с деятельностью открывшихся здесь швейных предприятий, условиями, созданными для предпринимателей и покупателей.
Еще одно текстильное предприятие строится в Куштепинском районе. Фабрика будет иметь годовую мощность в 18 миллионов метров высококачественной ткани и 10 миллионов единиц готовой продукции.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from NBU_official
13.05.2022
Курс валют.
Valyutalar kursi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятига уюштирилган пресс-турдан лавҳалар @zebotukhtaeva
Бухорода “Ўзмиллийбанк” АЖ раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Банклараро бирлашмаси кенгаши экспертлари ва координаторлари йиғилиши бўлиб ўтди

📍
http://uza.uz/posts/372858

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Республика товар-хом ашё биржаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам совершенствования деятельности Республиканской товарно-сырьевой биржи.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида товар-хом ашё биржасида савдоларни кўпайтириш, маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш бўйича йиғилиш бошланди.

“Биржа самарали ишламаса, бозор муносабатлари ҳам бўлмайди. Биржа савдолари эркин рақобатни шакллантиради, тадбиркорларга янги бозорларни очади, “яширин иқтисодиёт” ва коррупцияни кескин камайтиради”, деди давлат раҳбари.

Ислоҳотлар натижасида:

- сўнгги уч йилда биржа савдо айланмаси 2 бараварга ўсиб, 90 триллион сўмга етди, сотиладиган товарлар сони 3 бараварга кўпайди (200 тадан 627 тага етди);

- хорижий давлатларда биржанинг 20 та савдо майдончалари ташкил этилиб, жорий йилнинг 4 ойида 170 миллион долларлик маҳсулот сотилди;

- ўтган йили 1 минг 274 та хорижий компания Ўзбекистон биржасига катта ҳажмларда маҳсулот қўйишни бошлади.

“Мана натижа. Лекин бу имкониятларимизнинг ўндан бири ҳам эмас”, - деди Президент ҳамда Ташқи савдо, Ташқи ишлар вазирликларига хориждаги барча элчихоналарни жалб қилиб, бундай савдо майдончаларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
Биржага ўз маҳсулотларини қўйган йирик корхоналар очиқ-ошкора савдолар ҳисобига ўтган йилнинг ўзида 8 триллион сўм қўшимча даромад қилгани таъкидланди. Илгари турли схемалар орқали коррупция бўлиб, даромадлар айрим “ўртакашлар” чўнтагида қолар эди.

Мисол учун, бир йил аввал бензинда давлат тақсимоти бекор қилиниб, эркин биржа савдосига қўйилгани ҳисобига бугунги кунда энг чекка “заправкалар”да ҳам сифатли бензин бор.

Ёки, ўтган уч йилда биржа майдончасида авторақамларни сотиш ҳисобига бюджетга 1 триллион сўм қўшимча тушум таъминланди.

Энг муҳими, бу соҳалардаги дефицит, коррупция, таниш-билишчилик йўқ бўлди.

Шу билан бирга, биржа савдоларини ташкил этиш, маҳаллий тадбиркорларнинг иштирокини кенгайтириш борасида ҳали тизимли муаммолар мавжуд.

Мисол учун, биржа савдоларининг 85 фоизини 45 турдаги юқори ликвидли маҳсулотлар ташкил этмоқда.

Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилиши кенг йўлга қўйилган текстиль, ипак, чарм, кабель маҳсулотларининг биржа савдоларидаги улуши паст.
Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Хоразмда биржа савдолари анча фаоллашган. Лекин Сирдарё, Андижон ва Сурхондарёдаги корхоналарнинг биржа савдоларидаги иштироки пастлигича қолмоқда.

Шу билан бирга, Зангиота 37 турдаги, Кармана 24 турдаги, Данғара ва Жомбой 17 турдаги маҳсулотларни биржага чиқарган бўлса, Андижон, Нурота, Қизириқ, Боёвут туманларида атиги 1 турдаги маҳсулот биржага қўйилмоқда.

Шу муносабат билан мутасаддиларга маҳаллий маҳсулотларни биржага олиб чиқишни туман даражасига тушириш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.

“Мисол учун, 1 июлдан фермер ва кластерлар 500 минг тонна ғаллани биржа орқали сотиши йўлга қўйилмоқда. Бу фермерлар учун 2 триллион сўм қўшимча даромад дегани.

Лекин, туман ҳокимларида фермер маҳсулотини биржага қандай олиб чиқиши, бу борада кимга мурожаат қилиши, яъни ишни қандай ташкил этиши бўйича аниқ режалар борми? Бу саволга бирорта ҳокимда ижобий жавоб йўқ”, деди Президент.

Маҳаллий маҳсулотларни биржада кўпайтириш бўйича янги тизим Ўртачирчиқ тумани мисолида тушунтирилди.
Янги тизим бўйича:

- туман ҳокими ғалла етиштирувчи фермер ва кластерлар кесимида буғдойни биржага олиб чиқиш ойма-ой режасини ишлаб чиқади;

- туман ҳокими ва Савдо-саноат палатасининг туман бўлими ушбу фермер ва кластерларни биржада рўйхатдан ўтказишни ташкиллаштиради;

- тадбиркорга қулай бўлиши учун Савдо-саноат палатаси туман бўлимида биржа савдо майдончаси ташкил этилади;

- ушбу савдо майдончасида тадбиркор, фермер ва кластерларга биржа ҳужжатларини расмийлаштиришга кўмаклашилади;

- улар шу жойнинг ўзида биржа савдоларида иштирок этишга ўқитилади;

- фермерларга буғдойни биржага қўйганда гаров талаб этилмайди.

Биржа савдоси бўйича тадбиркор ва фермерлар учун содда ва лўнда методика ишлаб чиқилади.

Сотилган маҳсулотга биржа томонидан бир кунда тўлов амалга оширилади. Бунда фермерга тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини биржа кафолатлайди.

Бу янги тизим фермер ва кластерларга мактаб, ҳокимларга эса синов бўлади”, деди Президент.
Йиғилишда йил якунига қадар биржаларга ўз маҳсулотини олиб чиқадиган маҳаллий тадбиркорлар сонини камида 2 бараварга, маҳсулотлар турини эса 5 бараварга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Ҳозирда 45 мингдан зиёд маҳаллий саноат корхоналарининг бор-йўғи 7 фоизи биржага ўз маҳсулотини чиқараётгани танқид қилинди.

Жомбой туманидаги ғишт ишлаб чиқарувчи корхона ўз маҳсулотини биржага олиб чиқиши натижасида 21 миллиард сўмлик даромад олган. Уйчи туманидаги бетон қоришмаси ишлаб чиқарувчи корхона 10 миллиард сўмлик маҳсулотини биржа орқали сотган.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан бу тажриба жойларда йўлга қўйилмагани Президент томонидан танқид қилинди.

24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашди. Ушбу туманларда жорий йилда умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик 150 та лойиҳани амалга ошириш режа қилинган.

Лекин, бугунги кунда гипсокартон, қуруқ қурилиш қоришмалари, лак-бўёқ, кафель, мих каби маҳсулотларни биржага қўйиш бўйича чекловлар мавжуд.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзмиллийбанк" АЖ раислигида Бухорода ШҲТ Банклараро Бирлашмаси Кенгаши йиғилиши ўтказилди. @zebotukhtaeva
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Forwarded from NBU_official
28.05.2022
Курс валют.
Valyutalar kursi.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида “Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2021 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилинди

2022 йилнинг 28 май куни “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖда Банкнинг 2021 йилдаги фаолиятига бағишланган акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида банк раҳбариятининг 2021 йил учун йиллик ҳисоботи ўқиб эшиттирилди. “Ўзмиллийбанк” АЖнинг 2022 йил 1 январь ҳолатига активлари 89,9 трлн. сўмни, кредит портфели 74,0 трлн. сўмни, ўз капитали 14,8 трлн. сўмни,жалб қилинган депозитлари – 22,1 трлн. сўмни ташкил этди. Банкнинг режалардаги кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилган.
Шунингдек, йиғилиш давомида халқаро аудиторлик ташкилоти «Ernst & Young» МЧЖнинг 2021 йил якунлари бўйича Банк фаолияти ҳақидаги ҳисоботи ўқиб этиттирилди.
Йиғилишда банк Кузатув кенгашининг янги таркиби тасдиқланди. Кузатув кенгашининг янги мустақил аъзоси сифатида - Ernst & Youngнинг Россия ва МДҲ бўйича катта маслаҳатчиси Стюарт Лоусон тайинланди.
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”даги Қонуни талабларига асосан, “Ўзмиллийбанк” АЖнинг Бошққарув Раиси ва Бошқарув аъзолари билан меҳнат шартномаларини узайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Банк акциядорлари Бошқарув Раиси ва Бошқарув аъзолари билан шартномаларни узайтиришни бир овоздан маъқулладилар.
Учрашув якунида, Акциядорлар томонидан Банкда трансформация жараёнини жадаллаштириш, узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича вазифалар аниқлаб олинди ҳамда Банкнинг молиявий кўрсаткичларини яхшилаш бўйича мақсадлар белгилаб олинди. @zebotukhtaeva