Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!
Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.
Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.
🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзмиллийбанк” АЖ кредитловчи бўлимлари ходимлари касбий малакасини ошириш мақсадида ўтказилаётган семинардан лавҳа @zebotukhtaeva
Forwarded from UzA | Расмий канал
“Ўзмиллийбанк” АЖ Европа сифат тадқиқотлари жамиятининг сифат бошқаруви бўйича «Quality Achievements Award 2021» мукофотини қўлга киритди
Дунёдаги илғор корхоналар, давлат идоралари ва ташкилотларнинг сифат бошқаруви соҳасидаги ютуқларини этироф этиш ва тақдирлашга бағишланган Европа сифат тадқиқотлари жамиятининг халқаро конвенциясида “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акционерлик жамияти (“Ўзмиллийбанк” АЖ) амалга оширилган ишлар сифати ва Ўзбекистон аҳолисига тақдим этилаётган хизматлар учун «Quality Achievements Award 2021» мукофотини қўлга киритди.
2021 йилнинг 11 декабрь куни Дубай шаҳрида (БАА) Европа сифат тадқиқотлари жамиятининг, ҳажми ва географик жойлашувидан қатъи назар, ташкилотларда сифат даражасини оширишга хизмат қилувчи «Quality Achievements Award 2021» совриндорларининг расмий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда етакчи Европа мамлакатлари, АҚШ, Канада, Япония, Австралия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Хитой, БАА, Малайзия, Сингапур, Россия, Саудия Арабистони, Қатар, ЖАР каби 100дан ортиқ давлатларнинг ташкилотлари иштирок этди. Ўзбекистон давлат ташкилотлари орасида “Ўзмиллийбанк” АЖ мазкур мукофотга лойиқ деб топилди.
Европа сифат тадқиқотлари жамиятининг аъзолари ҳамда экспертлари томонидан “Ўзмиллийбанк” АЖ нинг бизнес фаолият юритишдаги илғор тажрибаси, мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва Ўзбекистон банк секторидаги муҳим роли алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ҳорижий ташкилот экспертлари ва мутахассислари ESQR Quality Performance Model сифат моделига асосланган қиймат тизимини амалга ошириш ва қўллашни назарда тутувчи Банк фаолияти трансформациясини ҳам алоҳида таъкидладилар.
Маълумот ўрнида: Европа сифат тадқиқотлари жамияти Швейцария ташкилоти бўлиб, у компаниялар, давлат ташкилотларида тақдим этилаётган хизматлар сифати, шунингдек, илғор бизнес ғоялари, технологик инновациялар, сифат соҳасидаги ютуқларни эътироф этиш бўйича нуфузли мукофотларни топширади.
@zebotukhtaeva

Forwarded from NBU_official
«Sberbank» orqali o‘tkazmalarni qabul qiling va sovg‘alar yutib oling!
Mablag‘lar «Milliy» ilovasidagi elektron hamyon yoki O‘zmilliybank HUMO yoki UzCard kartalaringiz hisobiga to‘g‘ridan-to‘g‘ri kirim qilinadi.
O‘tkazmani 18.12.21 yilgacha qabul qiling va «30 yil birga» aksiyasi ishtirokchisiga aylaning. Batafsil havola orqali
— — —
Получайте переводы через «Сбербанк» и выигрывайте призы!
Средства поступят в Milliy на электронный кошелёк или прямиком на ваши карты HUMO или UzCard от НБУ.
Получите перевод до 18.12.21г. и станьте участником акции «30 лет вместе». Подробнее по ссылке

⚡Марказий банк янги 50 минг ва 100 минг сўмлик пулларни муомалага чиқаради
Марказий банк хабарига кўра, янги кўринишдаги 50 минг ва 100 минг сўмлик купюралар 2021 йилнинг 22 декабридан бошлаб муомалага чиқарилади.
Ҳозир амалда бўлиб турган 2017 йилда чиққан 50 минг сўмлик ва 2019 йилда чиққан 100 минг сўмлик банкнотлар ҳам муомаладан чиқарилмайди ва улар ўз тўлов қобилиятини сақлаб қолади.

Тошкентда Италиянинг замонавий санъати намойиш этилмоқда, кўргазма очилиши бўлиб ўтди
15 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон тасвирий санъат Галереясида “Ипак йўли. Италия замонавий санъати ва рассомлари” номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Италиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Италия Ташқи ишлар ва ҳалкаро ҳамкорлик вазирлиги, Гаруццо тасвирий санъат институти ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекистон тасвирий санъат Галереяси билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур кўргазма 15 декабрдан 15 январга қадар давом этади. Унда италиялик рассомлар томонидан яратилган ўттиз саккизта юқори даражадаги санъат асарлари намойиш қилинмоқда.
Пойтахтимизда ташкил этилган ушбу кўргазма ҳаёт моҳиятини англашга бағишлангани, у яқин тарихдаги итальянча бадиий ғояларни ўзида ифодалаши алоҳида таъкидланди. Маълум бўлишича, асарларнинг саккизтаси Фарнезина коллекциясига тегишлидир. Қолаверса, асарлар Римдаги Ташқи ишлар вазирлигида ҳам намойиш этилган.
Қайд этиш жоиз, асарларда рангтасвир, фото санъати, ҳайкалтарошлик мато, видео-арт каби жанрлардан фойдаланилган. Кўргазма куратори сифатида иштирок этган Гаруццо институти вакили Алессандро Каррер панорамада томошабинларга ўтмиш ҳамда келажакдаги санъатнинг мураккаб ва шу билан бирга хилма-хиллиги ҳақида тасаввур берадиган сўнгги тенденциялар тақдим этилганини таъкидлади.