"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
577 subscribers
1.27K photos
332 videos
4 files
748 links
Download Telegram
Forwarded from NBU_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14.07.2021 валюталар курси.
–––
Курсы валют на 14.07.2021
2021 йилнинг 9 июлида “nima gap” телеграм каналида жойлаштирилган мурожаатга муносабат.
Мурожаатга кўра, “Ўзмиллийбанк” АЖ Каттақўрғон Банк хизматлари марказида (БХМ) Банк мижозларида саволлар туғилса боғланиш учун телефон рақами мавжуд эмаслиги, масофадан туриб аниқлик киритилиши мумкин бўлган саволларни бериш учун БХМ га келиб-кетиш зарурияти туғилиши таъкидланиб, мижозларга қулайлик яратиб берилиши сўралган.
Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб шуни маълум қиламизки, юзага келган муаммони бартараф этиш мақсадида “Ўзмиллийбанк” АЖ тизимидаги Каттақўрғон Банк хизматлари маркази мурожатлар учун телефон билан таъминланди. Эндиликда, юзага келган савол, талаб ва таклифларингизни (+99895) 410-22-44 рақамига қўнғироқ қилган ҳолда билдиришингиз мумкин.
Шунингдек, бугунги кунда “Ўзмиллийбанк” АЖ тизимидаги қолган Банк хизматлари марказларида ҳам Uzmobile алоқа операторининг IP телефонларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
БХМ ларида телефон ўрнатиш ишлари якунлангач, зарур телефон рақамлари ҳақидаги маълумотлар Банкнинг расмий сайтидаги тегишли бўлимга жойлаштирилади. Бўлимга https://nbu.uz/uz/about-bank/branches-and-atms/ иловаси орқали ўтишингиз мумкин.

https://t.me/zebotukhtaeva
Forwarded from NBU_official
«Milliy» ilovasida bir nechta harakat bilan rekvizitlar orqali o‘tkazmalarni amalga oshiring.

O‘tkazma jo‘natish uchun quyidagilarni bilish kifoya:
▪️ bank MFOsi;
▪️ hisob raqami;
▪️ oluvchining nomi.

Milliy bank — ishlaringizdagi ishonchli yordamchingiz!


Осуществляйте переводы по реквизитам в приложении Milliy в несколько кликов .

Чтобы отправить перевод, необходимо знать только:
▪️ МФО банка;
▪️ счёт;
▪️ наименование получателя.

НБУ — надёжный помощник в ваших делах!
Жорий йилнинг 14 июл санасида “Банкир кундалиги” телеграм каналида жойлаштирилган мурожаатга муносабат.
Унга кўра, “Aramati Bagdada” томорқа хизмати МЧЖ раҳбари, “Ўзмиллийбанк” АЖ Фарғона вилояти филиалидан олинган кредит эвазига қўйилган гаровдаги мулкларни бузиб ташлаб сотиш ҳолати бўйича мурожаат қилган.
Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, жорий йилнинг 15 июл куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вилоят Бош бошқармаси ходими Ж.Рустамов, "Ўзмиллийбанк" АЖ Фарғона вилояти филиали Амалиёт бошқармаси бошлиғи З.Мадаминов ҳамда, “Aramati Bagdada” томорқа хизмати МЧЖ раҳбари Ф.Бердалиевлар иштирокида мурожаат юзасидан суҳбат ўтказилди.
Суҳбат давомида, телеграм ижтимоий тармоғида кўрсатилгани каби мижоз мулкларини бузиб сотиш ҳолатлари бўлмагани, “Aramati Bagdada” томорқа хизмати МЧЖ нинг инвестицион лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Банк томонидан барча зарурий кредитлар ажратилганлиги, коронавирус пандемияси даврида икки марта кредит муддати узайтириб берилиб, имконият яратилганлиги, кредит шартномаси шартлари мижоз томонидан бажарилмаганлиги сабабли муаммоли кредитни ундириш юзасидан суд органларига мурожаат қилинганлиги айтиб ўтилди.
Суҳбат якунида, “Aramati Bagdada” томорқа хизмати МЧЖ раҳбари Ф.Бердалиев “Банкир кундалиги” телеграм каналига қизи томонидан мурожаат йўлланганлиги, мурожаати бўйича тўлиқ тушунча олганлигини ва Банк ходимларига нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилди.
https://t.me/zebotukhtaeva
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
▪️Бугун АОКА бўлим бошлиғи Қудратов Жавоҳир Неъматиллаевич бевақт вафот этди.

Жавоҳир Қудратов 1983 йил 12 ноябрда Шаҳрисабз туманида туғилган.
У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ва Ўзбекистон миллий университетларини тамомлаган.
Ж.Қудратов Тошкент халқаро радиоси, Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази, “Қашқадарё” – “Новости Кашкадарьи” газеталари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотларда самарали фаолият олиб борган.
2019 йилдан буён Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бўлим бошлиғи сифатида фаолият кўрсатаётган эди.
У ташаббускорлиги, меҳнаткашлиги, меҳрибон ва самимийлиги билан жамоадошлар меҳрини қозонган эди.
АОКА жамоаси Жавоҳир Қудратовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Фидойи инсон – Жавоҳир Қудратовнинг ёрқин хотираси оила аъзолари, яқинлари ва дўстларининг қалбида мангу яшайди.
Жорий йилнинг 17 июль санасида “Muxbir Daliyev” телеграм каналида “Ўзмиллийбанк” АЖ ходими мижоз пулини кирим қилмасдан ўзлаштириб юборгани ҳақида жойлаштирилган мурожаатга муносабат.
“Ўзмиллийбанк” АЖ Наманган вилоят филиалида ЙҲХБ жарима тўловлари бир марталик тўловлар ҳисобланади. Пул маблағлари биринчи навбатда Банкнинг транзит ҳисоб рақамига кирим қилинади ва кейин ЙҲХБнинг тегишли ғазна ҳисоб варағига МУНИС тўлов тизими орқали ўтказиб берилади.
2019 йил 10 октябр куни ҳақиқатан ҳам фуқаро Умаров А. томонидан Банк филиалига жарима тўловлари учун 1 115 000 (Бир миллион бир юз ўн беш минг) сўм маблағ топширилган. Мазкур маблағ Банк кассаси универсал кассири томонидан қабул қилиниб, тўлиғлигича Банкнинг транзит ҳисоб рақамига кирим қилинган. Лекин мижоз томонидан Банк филиали операторига тақдим қилинган жариманинг инвойс рақами нотўғри бўлганлиги сабабли транзит ҳисоб рақамга кирим қилинган 1 115 000 (Бир миллион бир юз ўн беш минг) сўм маблағни МУНИС тўлов тизими орқали ЙҲХБнинг ғазна ҳисоб варағига ўтказиб бериш имкони бўлмаган. Бир марталик тўловлар учун мурожаат қилган мижозлар идентификация қилинмаслигини ҳисобга олиб, тўлов қилган мижоз Умаров А. билан тўлов бўйича аниқлик киритиш учун боғланиш имконияти бўлмаган.
2019 йил 10 октябр куни Умаров А. томонидан жарима тўловлари учун тўланган 1 115 000 (Бир миллион бир юз ўн беш минг) сўм маблағ Банк филиалининг махсус транзит ҳисоб рақамида аниқлик киритиш учун сақланиб келинаётганлигини маълум қиламиз.

https://t.me/zebotukhtaeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган ва режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пресс-секретарь Президента Республики Узбекистан Шерзод Асадов представил информацию о прошедших на прошлой неделе и предстоящих мероприятиях с участием главы государства.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from NBU_official
Milliy bank bilan o‘z uy-joyingizga ega bo‘ling!

🏠 Shinamgina o‘z uyingizning borligi — xotirjamligingiz va yaxshi kayfiyatingiz garovi. Bunday uyni sotib olish yoki ta'mirdan chiqarishda esa sizga Milliy bank ipoteka krediti yordam beradi, bunday kredit bankning o‘z mablag‘lari hisobiga quyidagi shartlarda taqdim etiladi:

☑️ Kredit muddati — 120 oy (imtiyozli davr 24 oygacha);
☑️ Foiz stavkasi:
▪️ dastlabki to‘lov 25% bo‘lganda — yillik 24%;
▪️ dastlabki to‘lov 35% bo‘lganda — yillik 23%;
▪️ dastlabki to‘lov 40% bo‘lganda — yillik 21%.

Milliy bank bilan uy-joy sotib olish yok uni ta'mirdan chiqarish yanada yaqinroq bo‘ldi!

_

Приобретайте собственное жилье с НБУ!

🏠 Собственное уютное жильё — залог вашего спокойствия и хорошего настроения. И приобрести его или отремонтировать поможет ипотечный кредит НБУ, предоставляемый за счёт собственных средств банка на следующих условиях:

☑️ Срок кредита — 120 мес. (льготный период до 24 мес.);
☑️ Процентная ставка:
▪️ при первоначальном взносе 25% — 24% годовых;
▪️ при первоначальном взносе 35% — 23% годовых;
▪️ при первоначальном взносе 40% — 21% годовых.

Покупка или ремонт в квартире становятся ближе с НБУ!
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!

▫️Яқин кунларда Тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирилмоқда.

📌 Мулоқотда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

📨 Сиз жорий йил 20 -31 июлгача бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантириш борасидаги ғоя ва таклифларингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига йўллаш имкониятига эгасиз.

🏢 Мурожаатларни туманингиздаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари;

☎️ Штаб “Call-маркази”нинг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари;

🌐 Интернет тармоқлари орқали:
Telegram: https://t.me/uzchamber
ёки @taklif_bot телеграм боти;
Veb-sayt: www.chamber.uz;
Facebook: www.facebook.com/uzchamber;
Instagram: www.instagram.com/uzchamber;
E-mail: info@chamber.uz етказиш мумкин.

🔘Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Қадрли юртдошлар! Қурбон ҳайити муборак бўлсин! Барчангизга Аллоҳ таолодан сиҳат-саломатлик, бахту саодат, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака тилайман.@zebotukhtaeva
Forwarded from NBU_official
🌙 Qurbon Hayit ayyomi bilan tabriklaymiz!

🕌 Milliy bank jamoasi sizni ushbu muborak bayram bilan chin ko‘ngildan tabriklaydi. Xotirjamlik, qut-baraka va baxt-saodat har bir xonadondan abadiy joy olishiga tilakdoshmiz. Sizga mustahkam sog‘liq, samimiy muhabbat va toza vijdon tilab qolamiz!
___

🌙 Поздравляем с праздником Курбан Хайит!

🕌 Коллектив НБУ от всей души поздравляет вас с этим священным праздником. Пусть в каждом доме навсегда поселятся спокойствие, благополучие и счастье. Желаем вам крепкого здоровья, искренней любви и чистой совести!
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари Халқ қабулхоналари ва сайёр қабуллар одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта ишонч уйғотганини таъкидлади.

Масалан, 4 йил олдин валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда ўртача 100 мингта мурожаат тушган. Бу соҳаларда қулайлик яратилиб, муаммолар ҳал этилгани туфайли уларга оид мурожаатлар бутунлай тўхтаган.

Ёки Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартибларининг енгиллаштирилгани шарофатидан 100 мингга яқин оила рўшнолик кўрган.

Йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида кўриб чиқилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Биринчи галда, одамларимизни мурожаат қилишга энг кўп мажбур қилаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни маҳалланинг ўзида бартараф этиш асосий вазифа бўлиши керак.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини ҳал қилишга ажратади.

Кўпчилик вилоят ҳокимларининг қабул куни ҳар ойнинг тўртинчи шанбаси, яъни бир ойда бир марта қилиб белгиланган. Эртадан бошлаб, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида фуқароларнинг кунлик қабули йўлга қўйилиши шарт.

Шунингдек, аҳоли тўғридан-тўғри туну-кун мурожаат қилиши учун бир ҳафта муддатда ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг виртуал қабулхоналари ва ижтимоий тармоқларда алоҳида саҳифалари ташкил этилсин.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоятида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида @zebotukhtaeva
⚡️Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов Олимпия ўйинлари чемпиони бўлди

-68 кг вазнли таэквондочимиз Улуғбек Рашитов Олимпия ўйинларининг финалида британиялик Брэдли Сиднен қарши даянга чиқди ва 34:29 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Бу ғалаба орқали таэквондочимиз Олимпиада чемпиони бўлди. Шундай қилиб, ўзбекистонлик таэвондочи тарихда илк бор Олимпия ўйинларида олтин медалга эга чиқди.
 
Олимпия чемпионлиги йўлида Улуғбек Рашитов Сейду Фофана (Мали), Ли Даэ Хун (Ж.Корея), Мирхашем Ҳуссайни (Эрон), Недзад Хусич (Босния ва Герцеговина) ва Брэдли Синден (Буюк Британия) каби таэквондочиларни мағлуб этди.
@zebotukhtaeva
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, шароитлар билан танишади.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит дом Мехрибонлик №21 в городе Ташкенте.
Также, под председательством главы государства состоится видеоселекторное совещание по вопросам внедрения новой системы государственной поддержки детей с инвалидностью, детей-сирот и детей, оставшихся без попечения родителей.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from NBU_official
27.07.2021 валюталар курси.
–––
Курсы валют на 27.07.2021
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Фурқат туманида бўлиб ўтган "Ўзмиллийбанк" бошқаруви ва Ёшлар ўртасидаги очиқ мулоқот ҳақида репортаж https://t.me/zebotukhtaeva