"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
586 subscribers
1.27K photos
332 videos
4 files
748 links
Download Telegram
📩 Бугун вазирлик, идора ва ташкилотларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун унинг жойлашган манзилига бориш, қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун вазирлик ва идораларда ишонч телефонлари ва алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вазирлик ва идораларнинг мавжуд ишонч телефони ва алоқа ботлари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам улучшения качества экстренной и скорой медицинской помощи, дальнейшему расширению доступа населения к ней.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларимизни одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўргандагина ҳис қилади.

Инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи бўғин, албатта, тез тиббий ва шошилинч ёрдам ҳисобланади.

Айтиш жоизки, ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди.

Мана, сўнгги беш йилда ушбу ҳаётий муҳим соҳаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича катта ишларни бошладик”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Жумладан, бу даврда:

- 2 224 та янги тез ёрдам машиналари олиб берилди ёки транспорт паркининг 80 фоизи янгиланди;

- замонавий реанимация машиналари сони 24 тадан 435 тага кўпайтирилди;

- битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари 20 тадан 45 тагача оширилди.
Шунингдек, тез ёрдам подстанциялари сони 800 тадан 1 666 тага, тиббий ёрдам бригадалари эса 1 890 тадан 2 695 тага етказилди. Натижада тез ёрдамнинг кечикишлари шаҳарларда 10 бараварга қисқарди.

Ҳудудларда 21 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди (йил якунига қадар марказлар сони 35 тага етказилади).

Мисол учун, “Қамчиқ” довонидаги автоҳалокатларда оғир тан жароҳати олган беморлар олдинлари 100 километр масофани босиб, Тошкент ва Наманган шаҳридаги шошилинч марказларга олиб борилган.

Ангрен шаҳри ва Поп туманида очилган марказлар ҳисобига ўтган 3 ойнинг ўзида бош мияда 80 га яқин шошилинч мураккаб операциялар ўтказилди.

Ёки, Қўрғонтепа туманида ташкил этилган марказда ўткир юрак қон-томир касалликлари бўйича 68 нафар беморга шошилинч операциялар ўтказилиб, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Олдинлари бу операциялар фақат Андижон шаҳрида бўлган.

Лекин Шаҳрисабз, Касби, Сирдарё туманларида бундай марказларни ташкил этиш ишлари суст кечмоқда.
Вилоят шошилинч марказларида 40 дан зиёд юқори технологик операциялар йўлга қўйилганини қайд этиб, давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳаси вакиллар билан очиқ мулоқотда тез ёрдам хизматини такомиллаштириш бўйича кўплаб масалалар кўтарилганини кўрсатиб ўтди.

“Мисол учун, тез тиббий ёрдам бригадаси кечикиб келиши бўйича 2021 йилнинг ўзида вилоятлардан 50 мингдан зиёд шикоят келиб тушган.

Сабаби, соҳада ягона бошқарув тизими йўлга қўйилмаган, яъни тез тиббий хизматнинг 3 та “хўжайини” бор.

Жумладан, тиббиёт ходимини “райздрав” тайинлайди, диспетчерларни ишга қабул қилиш ва дори-дармон таъминоти вилоят шошилинч ёрдам марказида, транспорт парки, ёқилғи таъминоти ва ҳайдовчилар эса “облздрав”га бўйсунади”, деди Президент.

Бундай бошқарув тизимида чалкашликлар кўплиги, бунинг оқибатида тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатиш туман ҳудуди билан чекланиб қолгани, тез ёрдам станцияси қўшни туман билан чегарадош бўлса ҳам, бошқа ҳудуд деган важ билан чақирувни қабул қилмаслиги танқид қилинди.
Йиғилишда Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам ягона тизимга бирлаштирилиб, рақамлаштирилгани, лекин ҳудудларда бу ишлар бошланмагани қайд этилди.

“Тез тиббий ёрдам машиналарида замонавий навигация жиҳозларининг йўқлиги, 10 мингта кўчаларга ҳалигача ном, 500 мингга яқин уйларга рақам берилмагани учун тез ёрдам бригадаларининг асосий вақти манзилни топишга сарфланмоқда.

Шу билан бирга, туман даражасида шошилинч тиббий ёрдам тизими самарали йўлга қўйилмаган.

Жумладан, туман шифохонасида терапия, педиатрия ва хирургия йўналишида ҳам режали, ҳам шошилинч бўлимлар мавжуд ва улар бир-бирини такрорлайди.

Бунинг натижасида шошилинч операцияни бир бўлимда, унинг келгусидаги даволаниши бошқа бўлимда ўтказилмоқда. Оқибатда бемор сарсон, шифокорлар эса қўшимча қоғозбозлик билан овора”, деди Президент.

Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига бу масалани ичига шахсан кириб, ушбу самарасиз амалиётдан тўлиқ воз кечиш чораларини кўриш топширилди.
Тизимдаги энг катта муаммо – шошилинч ёрдам бемор учун энг яқин тиббиёт муассасасида эмас, балки фақатгина олдиндан бириктирилган саноқли шифохоналарда кўрсатилиши қайд этилди.

Мисол учун, Мирзо Улуғбек тумани, “Қорасув-1” мавзесида “ўткир бош-мия жароҳати” олган беморни, тез ёрдам бригадаси йўлидаги энг яқин шифохона – Республика нейрохирургия марказига эмас, балки Чилонзордаги Республика шошилинч марказига олиб боришга мажбур.

Шу каби, Фарғона тумани Миндонобод қишлоғида вилоят Кардиология маркази бўлсада, ушбу қишлоқдаги юрак хуружига учраган беморни тез ёрдам 15 километр йўл босиб, Водилда жойлашган туман шифохонасига олиб боради.

Шу боис, тез тиббий ва шошилинч ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилди ва барча ҳокимларга етказилди.

Лекин, аксарият вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бу масаланинг мазмун-моҳиятини ҳали тўлиқ тушуниб етгани йўқ, айримлари эса тушунишни хоҳламаяпти, деди Президент.
Президент соҳа олдида турган вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:

- жорий йил 1 июлдан ягона вертикал бошқарув асосида “103” Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг вилоят филиаллари ташкил этилади;

- туманларда чақирувларни қабул қилиш диспетчерлик хизмати тугатилиб, вилоятларда ягона Колл-марказ ташкил этилади;

- тез тиббий ёрдам кўрсатиш бир туман ҳудудида эмас, масофага қараб бутун вилоят бўйича йўлга қўйилади;

- Колл-марказда операторлар билан бирга алоҳида тиббиёт-маслаҳат бригадаси фаолият олиб боради.

Яъни, тез ёрдам бригадаси етиб боргунига қадар уларга беморнинг аҳволи ҳақида хабардор қилиб туриш, оила аъзоларига оғир аҳволдаги беморга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича телефон орқали маслаҳат бериш билан шуғулланади.

Тез ёрдам хизматини ташкил этиш ва рақамлаштириш учун 85 миллиард сўм ва Жаҳон банкидан жалб қилинган 5 миллион доллар йўналтирилади.

Шунингдек, вилоят колл-марказлари тизимига тез тиббий ёрдам хизмати мавжуд хусусий клиникалар ҳам уланади.
Шунингдек, йил якунига қадар 10 мингта кўчага ном бериш ишларини якунлаш топширилди.

Мутасаддиларга йил якунига қадар Ўзбекистоннинг электрон рақамли харитасини ишга тушириб, барча шошилинч хизматлар билан интеграция қилиш топширилди.

2022–2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча “Дамас” ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади.

Хусусан, 2022 йилда 890 та, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 450 тадан янги автомобиль, жумладан, реанимация машиналари олиб берилади. Барча тез ёрдам транспортлари навигация тизимига уланади.

Бу мақсадлар учун тез тиббий ёрдамга бюджетдан ажратилаётган маблағларни очиқ-ошкора сарфлаш тизимини яратиш, иқтисод қилинган маблағларни транспорт паркини янгилашга йўналтириш зарур.

Натижада келгуси 3 йилда тез тиббий ёрдам автопарки тўлиқ янгиланади.

Бунинг натижасида чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқаради.

“Ўзавтосаноат” олдига жорий йилда олиб берилиши лозим бўлган машиналарни ўз вақтида ишлаб чиқариб, етказиб бериш вазифаси қўйилди.
Бугунги кунда тез тиббий ёрдам бригадаларининг 500 дан ортиғида врач етишмаслиги, 6 мингдан ортиқ шифокорлар ўриндошлик асосида ишлаётгани қайд этилди.

Ваҳоланки, халқаро тажрибада барча чақирувлар учун ҳам врачлар бўлиши шарт эмас.

Шу муносабат билан чақирувларнинг мураккаблиги, долзарблиги ва турига кўра саралаш тизими жорий этилади. Янги ташкил этиладиган Колл-марказ диспетчерлари шунга қараб, врач ёки фельдшердан иборат тиббий бригадаларни йўналтиради.

Хорижий тажрибада тез ёрдам фельдшери бир вақтнинг ўзида ҳайдовчи ҳисобланади.

Шу боис, янги ўқув йилидан тиббиёт техникумлари ва коллежларида фельдшерликка ўқиётган ёшлар бир вақтнинг ўзида ҳайдовчиликка ҳам ўргатилади.

Шу билан бирга, кўрсатилган тиббий хизматларни беморлар томонидан холис баҳолаш орқали тез тиббий ёрдам ходимларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Бунда, ҳар чорак якунида фаолияти беморлар томонидан яхши баҳоланган бригадалар ходимлари ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида мукофотланади.
Давлатимиз раҳбари келгуси ҳафтада тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича махсус қарорни имзолашини таъкидлади.

Унга кўра, тез тиббий ёрдам ва шошилинч хизмат ходимлари ойликлари, тоифасига қараб, 10 фоиздан 15 фоизгача оширилади, тез тиббий ёрдамнинг малакали ва натижага эришган ходимлари ойлигига 100 фоизгача устама жорий қилинади.

Яна бир муҳим масалага эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда ҳар йили 1 минг кишига нисбатан чақирувлар сони 352 тани ташкил этади. Бу ривожланган давлатлардан 6-7 баравар кўп.

Чақирувларнинг 15 фоизидагина беморларни шифохоналарга ётқизиш талаб этилади. Сабаби, жойларда оддий тиббий хизмат йўлга қўйилмагани учун аҳоли тез ёрдамга мурожаат қилишга мажбур.

Очиқ мулоқотда берилган 1 мингдан зиёд маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил қилиш топшириғи Қорақалпоғистон, Наманган ва Сурхондарёдан бошқа ҳудудларда якунига етказилмаган.

Вилоят ҳокимлари бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Май ойи якуни билан барча маҳалла тиббиёт пунктлари тўлиқ ишга туширилиши шарт”, деди Президент.
Тез тиббий ёрдам тизими ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ҳам қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Мисол учун, хорижий грант ҳисобига, Самарқанд шаҳрида тез тиббий ёрдамни ўргатадиган симуляцион марказ ташкил этилиб, 100 нафар тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларининг амалий малакаси оширилган. Бундай марказ Тошкент шаҳрида ҳам мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимларига бундай марказларни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этишни бошлаш топшириғи берилди.

Шу билан бирга, тез ёрдам бригадаларининг 12 мингдан зиёд шифокорлари ва 28 мингга яқин фельдшерларини ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

Бунинг учун, вазирлик ҳузуридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази Республика тез тиббий ёрдам маркази тизимига ўтказилади ва Ходимларнинг малакасини ошириш мактаби сифатида қайта ташкил этилади.

Малака ошириш ишларини сифатли ташкил этиш учун Туркия, Корея, Франция каби тез ёрдам тизими илғор бўлган мамлакатлардан мутахассислар жалб қилинади.
Туман даражасида шошилинч тиббий хизматни қайта кўриб чиқиш ва қамровини кенгайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунинг учун:

- туман ва шаҳар шифохоналаридаги терапия, педиатрия ва хирургия йўналишида бир-бирини такрорлайдиган режали ва шошилинч бўлимлар бирлаштирилади;

- у ерда туну-кун ишлайдиган шошилинч ёрдам қабулхоналари ташкил этилади;

- Республика ихтисослашган марказларида шошилинч ёрдам кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

Вилоят шошилинч ва 21 та туманлараро қўшма шикастланиш марказлари энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланди. Лекин бошқа шифохоналарда даволанаётган беморларга диагностика хизматини кўрсатмайди.

Бундан буён бошқа шифохоналарда даволанаётган беморларга ушбу марказларда ҳам бепул юқори технологик текширув ўтказишга рухсат берилади.

Тошкентнинг Шайхонтоҳурдаги 1-сон, Яшнободдаги 4-сон, Юнусободдаги 7-сон ҳамда Учтепадаги Шаҳар тез ёрдам шифохоналарига туманлараро марказ мақоми берилади. Улар 34 турдаги юқори технологик тиббий жиҳозларни ўрнатишга мослаштирилади.
“Умуман, бугун муҳокама қилинган масалаларни жой-жойига қўйсак, тиббиёт соҳасини халққа янада яқин қилган, одамларимиз инсон қадрини амалда сезишлари учун катта қадам ташлаган бўламиз.

Шу боис, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари эртадан ҳар бир тез тиббий ва шошилинч ёрдам бўлимларига ўзлари бориб, уларнинг муаммоларини ўрганади.

Вилоят ҳокимлари икки ҳафта муддатда тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизматларини ривожлантириш бўйича ўзларининг ҳудудий дастурларини қабул қилиб, ижросини ташкил этади”, деди Президент.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.
Марказий банк хабари

🔸Ижтимоий тармоқларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг сурати туширилган олтин тангалар расмлари тарқалиши юзасидан Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади.

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеаларига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтига (https://cbu.uz/oz/banknotes-coins/commemorative-coins/catalog) жойлаштирилиб келинади.

🔸Бугунги кунда Марказий банк томонидан Президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотлар муомалага чиқарилмаганини билдирамиз.

#raddiya

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника тармоғида фойдаланилмаётган имкониятлар ва янги захираларни сафарбар қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по неиспользуемым возможностям и приоритетным задачам задействования новых резервов в электротехнической отрасли.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳузурида электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича йиғилиш бошланди.

Ушбу тармоқда яратилган шарт-шароитлар натижасида ўтган беш йилда:

- 465 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 163 та янги лойиҳа ишга туширилгани;

- ишлаб чиқариш ҳажми 4 баробарга (4 триллион сўмдан 17 триллион сўмга), экспорт эса 3 баробарга (190 миллион доллардан 565 миллион долларга) ошгани;

- тармоқда иш ўринлари сони 2 баробарга ошиб, 32 мингтага етгани таъкидланди.

Лекин бу ҳали жуда кам. Тараққиёт дастурида 2026 йилга қадар электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга, экспортни 3 бараварга оширишни мақсад қилганмиз.

Келгуси йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажми 2 бараварга ошади. Уни ўзимизда чуқур қайта ишлаб, рақобатдош тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтириш зарур”, деди Президент.

Бунинг учун “таълим – инновация – ишлаб чиқариш – сервис” яхлит занжирини ўз ичига олган саноат кластери ташкил этиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Президент қилиниши лозим навбатдаги ишларни белгилаб берди.

Энг аввало, жорий йилда ишлаб чиқаришни камида 20 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси янги лойиҳалар бўйича тинимсиз изланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, 2021 йилда ўзимизда ишлаб чиқариш мумкин бўлган 1,3 млрд долларлик электротехника маҳсулотлари импорт қилинган.

Жорий йилда 500 минг хонадон ичимлик суви билан таъминланади. Бу, уларга сув иситиш қозон ва қуёш коллекторлари, сув ҳисоблагичлари керак, дегани.

Тошкент ва Наманганда ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлашга кўрсатма берилди.

Умуман, жорий йилда 250 миллион долларлик 86 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Лекин бу етарли эмаслиги қайд этилди.

“Жиззахда 1 та, Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва Сурхондарёда 2 тадан, Бухоро, Наманган ва Хоразмда 3 тадан лойиҳани ишга тушириш бўйича режалар мени қониқтирмайди. Ҳар бир вилоят ҳокимида камида 100 миллион долларлик янги электротехника лойиҳалари бўлиши шарт”, деди Президент.
Йиғилишда мутасаддиларга яна 1,5 миллиард долларлик янги лойиҳалар рўйхатини шакллантириш, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳокимларига Тошкент шаҳридаги “Технопарк” каби электротехника кластерларини йўлга қўйиш топширилди.

Мисни қайта ишлашни жорий йилда 37 фоиздан 50 фоизга, 2026 йилда 70 фоизга етказиш мақсади белгиланди.

Бунинг учун Оҳангарон туманидаги янги мис кластерида 168 миллион долларлик 12 та лойиҳа доирасида яна 90 минг тонна мисни қайта ишлайдиган қувватлар яратилади.

Йиғилишда муқобил электр энергияси лойиҳаларини маҳаллий бутловчи қисмлар билан таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек:

- хонадонларга муқобил энергияда ишлайдиган сув иситиш тизимини ўрнатиш харажатлари 30 фоизгача қоплаб берилади;

- боғча, мактаб, касалхона ва бошқа ижтимоий объектларда муқобил энергияда ишлайдиган сув иситиш тизимларини, кўчаларда эса, қуёш энергиясида ёритиш мосламаларини ўрнатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

Бу мақсадларга ҳар йили камида 100 миллиард сўм йўналтирилади.
Йиғилишда экспорт ҳажмини 2023 йилда 1 миллиард долларга етказиш муҳимлиги қайд этилди.

“Мисол учун, биргина қўшни давлатлар йилига ўзимизда ишлаб чиқариш мумкин бўлган 6 миллиард долларлик электротехника маҳсулотларини импорт қилади.

Лекин, ушбу давлатлар импортида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар улуши 5 фоизга ҳам етмайди”, деди Президентимиз.

Экспортни ошириш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш тизимини маиший техника мисолида йўлга қўйиш топширилди.

Шунингдек, тайёр маҳсулот экспортини кенгайтириш учун Электротехника жамғармасига 20 миллиард сўм ажратилади.

Ички бозорга сифатсиз ва ноқонуний электротехника маҳсулотлари кириб келишининг олдини олиш мақсадида:

- эски трансформаторларни импортига чек қўйишни;

- маиший техникалар маркировкаси тизимини жорий этишни қатъий назоратга олиш вазифаси қўйилди.