Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бешинчи йўналишда экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнесни экспорт фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича янги имкониятлар белгиланди.
– Биринчидан, ўтган йили пандемия даврида, тўқимачилик корхоналарига экспортдан валюта тушумини кутмасдан, қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тартиби, амалда ўз самарасини берди. Ўтган йили 482 та корхонага қарийб 2 триллион сўм қайтарилган. Бу янгилик ҳам янги тарихимизда биринчи маротаба бўлаяпти.
Жорий йил 1 октябрдан ушбу тартиб барча тармоқларнинг ҳалол ва интизомли бошқа экспортёрларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Иккинчидан, кўплаб экспорт қилувчи корхоналарнинг асосий муаммоларидан бири, бу – айланма маблағ етишмаслигидир. Бу масалани 300 дан зиёд тадбиркорларнинг келиб тушган мурожаатларида ҳам кўриш мумкин.
Шунинг учун ўтган йили Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиб, экспорт учун 1 миллион долларгача молиялаштириш механизмлари йўлга қўйилди. Бу тизимдан 200 та корхона унумли фойдаланиб, қўшимча 210 миллион долларлик ўз маҳсулотларини четга экспорт қилди.
Энди бу имкониятларни янада кенгайтириб, йилига 20 миллион доллардан ортиқ экспорт қилувчи корхоналарга 5 миллион долларгача имтиёзли кредитлар ажратилади.
Учинчидан, кўплаб тадбиркорлар юқори сифат ва назорат тизимига эга Европа Иттифоқи, АҚШ, Япония, Жанубий Корея каби мамлакатлардан сертификатланган асбоб-ускуна ва хомашёларни олиб келганда миллий сертификат олиш талаби мавжудлигини эътироз сифатида қайд этишган.
Масалан, асбоб-ускуналар ва хомашёга сертификат олишда 2-3 миллион сўм харажат, 5-10 кун муддат талаб этилади.
Шу боис, Умурзоқов бошчилигидаги комиссия бир ой муддатда бундай давлатлар рўйхатини шакллантириб, уларда сертификат берилган асбоб-ускуна ва хомашёларга миллий сертификат олиш амалиётини бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини киритсин.
Тўртинчидан, ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш ҳамда таннархни камайтириш мақсадида божхона божларини 2 бараварга пасайтирилганидан барчангиз хабардорсиз.
Шу билан бирга, “Милк евро фуд” (Тошкент вилояти), “Эс Ди Кэй” (Андижон), “Вулл текс интер” (Сурхондарё) каби корхоналар томонидан ҳозирги кунда олиб келинаётган хомашё импорти бож ставкалари тайёр маҳсулотга қараганда юқори экани қайд этилган.
Яъни, баъзи турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан кўра, четдан олиб келиш тадбиркорга арзонроқ бўлмоқда, – деди давлат раҳбари.
Шу боис, Умурзоқов бошчилигидаги Ҳукумат комиссиясига бир ой муддатда хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар учун импорт божи ставкаларини пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.
Facebook|Instagram|Twitter

Олтинчи йўналиш транспорт-логистика масалаларига оид бўлди.
– Маҳсулотларимиз рақобатбардош бўлиши, янги бозорларга чиқиши, умуман ҳудудлараро савдо ва кооперация алоқаларини боғлашда транспорт-логистика масалалари муҳимлигини Сизлар ҳаммадан яхши тушунасизлар.
Бу борада, транспорт коридорларини ривожлантириш, юкларни божхона орқали ўтказишни соддалаштириш ва рақамлаштириш, транспорт харажатларини қисман қоплаш тизимини йўлга қўйдик. Бу тизим орқали йил бошидан буён 3 мингдан зиёд экспортёрларга 200 миллиард сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилиши натижасида қарийб 800 миллион долларлик экспорт амалга оширилди.
Йил якунига қадар ушбу корхоналар томонидан экспорт ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича тизимли ишларни изчил давом эттирамиз. Бунинг учун, биринчидан, юк автомобилларини олиб киришга, 2 йил аввал божхона имтиёзлари берганимиз ҳисобига, автотранспортда ташиш хизматлари 2 бараварга арзонлашди, юк ҳажми эса 1,5 бараварга ошди. Лекин, бу имтиёз 4 ойдан кейин тугайди.
Шу боис, 40 дан зиёд тадбиркорлар ушбу божхона имтиёзларини узайтириш бўйича ўз таклифларини билдирган. Буларни инобатга олиб, имтиёзларни яна 3 йилга узайтириш бўйича куни кеча янги қарорни имзоладим.
Иккинчидан, “Полвонтош” (Сурхондарё), “Афросиёб парранда” (Самарқанд) корхоналари раҳбарлари ички ва ташқи темир йўл тарифлари ўртасида катта фарқ борлиги, яъни халқаро ташувлар нархи анча юқорилигини билдирганлар.
Шу боис, Транспорт вазирлиги Молия вазирлиги ва Монополия қўмитаси билан бирга, икки ой муддатда темир йўл тарифларини қайта кўриб чиқсин. Бунда, тадбиркорларга ўзимизда ишлаб чиқарилмайдиган хомашё импорти учун амалдаги тарифлар камида 25 фоиз арзон бўлиши керак.
Шунингдек, Транспорт вазирлиги келгуси йил 1 январдан бошлаб, ҳар бир хизматнинг таннархи ва унинг таркибини кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради.
Учинчидан, темир йўл соҳасида келгуси 5 йил учун 7 мингдан зиёд юк вагонларига эҳтиёж мавжуд. Бу муаммони давлат томонидан эмас, балки худди электр энергияси ёки цемент ишлаб чиқаришга ўхшаб, фақат ва фақат хусусий секторни жалб қилиш орқали ижобий ҳал қилиш мумкин.
Шунинг учун, келгуси йилда ўз вагони ва контейнерига эга бўлган хусусий логистика операторлари фаолияти йўлга қўйилади ва тарифлар иккига ажратилади.
Бунда, давлат томонидан фақатгина темир йўл инфратузилмаси ҳамда локомотив хизматлари тартибга солинади, юк вагонлари хизмати эса бозор тамойиллари асосида ташкил қилинади.
Шунинг учун, хусусий тадбиркорларга темир йўл вагонларини олиб келишга берилган имтиёзлар 2025 йил 1 январгача узайтирилади, – деди Президент.

Еттинчи йўналишда тадбиркорликка оид тартиб-таомилларни соддалаштириш вазифалари кўрсатиб ўтилди.
– Тадбиркорлик фаолиятига аралашувларни қисқартириш, соҳадаги тартиб-таомилларни соддалаштириш, хусусий мулк дахлсизлиги борасидаги сиёсатни қатъий давом эттирамиз.
Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 80 дан ортиқ субсидиялар жорий этилди. Ўтган даврда уларга 2,3 триллион сўм ажратилди.
Лекин, мактабгача таълим, халқ таълими, муқобил энергетика, балиқчилик, паррандачилик, қоракўлчилик каби 10 дан зиёд соҳаларда субсидиялар ишламаяпти.
Бунга сабаб – ушбу субсидияларни тўлаш тартиби мураккаб ва рақамлашмаган. Тадбиркор субсидияни олиш учун ўртача 5 та ҳужжатни тақдим этиши, 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши зарур. Бунга камида бир ой кетади.
Бундан ташқари, 60 фоиз чорвадорлар субсидия олиш жараёнини “мураккаб” деб ҳисоблайди.
Шу боис, келгуси йил 1 январдан, субсидияларни ажратиш бўйича мурожаатлар “ягона дарча” тамойили асосида қабул қилинади, жараёнда иштирок этадиган давлат идоралари сони 2-3 бараварга қисқартирилади.
Иккинчидан, ўтган бир йилда тадбиркорлардан талаб қилинадиган 400 дан ортиқ лицензия ёки рухсатномалардан 114 тасини бекор қилдик. Шунингдек, лицензия ва рухсатнома талаб қилган 33 та фаолият тури хабардор қилиш тартибига ўтказилди. Ҳозирда 30 турдаги лицензия ва рухсатномалар “онлайн” тарзда берилмоқда.
Келгуси йилдан бошлаб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун барча рухсат этувчи ҳужжатлар “онлайн” тарзда расмийлаштирилади. Жорий йил якунига қадар лицензия ёки рухсатномалар сони яна камида 30 фоизга қисқартирилади.
Учинчидан, Сирдарёдаги “Ванг Да Груп” қўшма корхонаси раҳбари Гўзал Тожимирзаева ва металлургия соҳасидаги 30 дан зиёд бошқа тадбиркорларимиз индукцион печлардан фойдаланишга рухсат берилишини сўраганлар.
Ушбу мурожаатларни инобатга олиб, 1 ноябрдан барча техник талабларга тўла жавоб берадиган, замонавий индукцион печлардан фойдаланишга қўйилган чекловлар бекор қилинади.
Бунда маҳсулот сифатини таъминлаш, уни ягона стандартлар ва хавфсизлик талабларига тўла жавоб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Тўртинчидан, тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган ҳар қандай текшириш, мониторинг ва назорат тадбирларида адолат мезонлари ва қонун устуворлиги таъминланиши шарт. Бунинг учун, Савдо-саноат палатасига тадбиркорнинг розилиги билан, барча текширишларда иштирок этиш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ваколати берилади.
Бешинчидан, бугунги кунда маҳаллий ҳокимликлар бино ва иншоотларнинг бузилиши бўйича 349 нафар тадбиркордан 123 миллиард сўм қарздор. Барча вилоят ҳокимларини огоҳлантираман: 1 сентябрга қадар тадбиркорлар билан барча ҳисоб-китоблар якунига етказилиши, бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт, – деди Шавкат Мирзиёев.
Айни пайтда Президент тадбиркорлар билан мулоқот қилмоқда.

6 соатдан ошиқ давом этган очиқ мулоқот ўз ниҳоясига етди. Тадбир сўнггида Шавкат Мирзиёев барча тадбиркорларга миннатдорлик билдирди.
“Сизларни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида кўриб турганимдан жуда хурсандман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга, ота-оналарингизга, бобо-бувиларингизга, устозларингизга тўғри тарбия берганликлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман”, - деди Президент.
@zebotukhtaeva

2021-2022-o‘quv yilida to‘lov-kontrakt asosida tahsil oladigan talabalar uchun ta’lim krediti ajratadigan tijorat banklari ro‘yxati va aloqa markazlari telefon raqamlari to‘g‘risida ma’lumot @zebotukhtaeva
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида
—
О награждении памятным знаком «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги»
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

⚡️4 нафар юртдошимиз «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилди, дея хабар бермоқда ЎзА:
Аҳмедов Муҳаммад Исматович — Бухоро вилояти «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги раҳбари;
Аюпов Шавкат Абдуллаевич — Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти директори;
Ғофуров Иброҳим Усмонович — Ёзувчилар уюшмаси аъзоси;
Йўлчиева Муножотхон Абдувалиевна — Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири.
@zebotukhtaeva
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилди, дея хабар бермоқда ЎзА:
Аҳмедов Муҳаммад Исматович — Бухоро вилояти «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги раҳбари;
Аюпов Шавкат Абдуллаевич — Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти директори;
Ғофуров Иброҳим Усмонович — Ёзувчилар уюшмаси аъзоси;
Йўлчиева Муножотхон Абдувалиевна — Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири.
@zebotukhtaeva
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
—
О награждении в связи с тридцатилетием государственной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, спорта, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
О награждении в связи с тридцатилетием государственной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, спорта, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Facebook” ижтимоий тармоғи орқали “POKIZA YAAA” МЧЖ томонидан бўлган мурожаатга “Ўзмиллийбанк” АЖнинг
расмий муносабати
Жорий йилнинг 24 август куни “Facebook” ижтимоий тармоғи “антикоррупция” гурухида “Тадбиркор банк мафияси ичида қолди” мавзусидаги яъни “Ўзмиллийбанк” АЖ Учқўрғон филиали томонидан «POKIZA YAAA» МЧЖга 5,9 млрд сўм кредит ажратишдаги муаммолар ҳақида жойлаштирилган мурожаатга муносабат.
Наманган вилояти, Учқўрғон туманида жойлашган “POKIZA YAAA” МЧЖ томонидан “Ўзмиллийбанк” АЖ Учқўрғон филиалига “болалар таглиги ва текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш” мақсадида ишлаб чиқариш бино-иншоотларини қуриш учун 5,9 млрд.сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш сўралган.
Кредит таъминоти сифатида, бошқа юридик шахсга тегишли бўлган қурилиши тугалланмаган кўчмас мулк тақдим қилинган яъни кўчмас мулк ҳужжатлар бўйича 5 қаватли деб кўрсатилган бўлиб, бугунги кунда фақатгина 3 қаватида қурилиш ишлари олиб борилаётган тикувчилик цехи биноси ҳисобланади (фото суратлар келтирилмоқда).
“POKIZA YAAA” МЧЖ томонидан банк кредити олиш юзасидан тақдим этилган барча ҳужжатлар, гаров таъминоти сифатида тақдим қилинган мулклар ҳолатлари амалдаги қонунчилик ва ички меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ўрганиб чиқилган ва хужжатларда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ҳамда лойиҳа йўналишига мувофиқ қўшимча хужжатларни тақдим қилиш сўралган.
Жумладан, қурилишга оид лойиҳа-смета ҳужжатлари, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини қайта ишлаб чиқиш, келгусида кутилаётган молиявий кўрсаткичларни асослантириш ҳамда амалдаги талабларга асосан ташаббускор томонидан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда лойиҳа қийматининг 30% дан кам бўлмаган миқдорида ўз маблағлари билан иштирок этиши лозимлиги сўралган.
Шу ўринда қайд этиб ўтиш лозимки, корхона таъсисчиларига тегишли бўлган яна бир корхонага 2019 йилда “Ўзмиллийбанк” АЖ Учқўрғон филиали томонидан “тикувчилик цехини (гаровга қўйиш режалаштирилган бино фото суратлари келтирилган) қуриш” мақсадида 3,85 млрд.сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилган. Ушбу лойиҳа бизнес режасига мувофиқ 2020 йил IV чорагида ишга туширилиши белгиланган. Бироқ, бугунги кунгача лойиҳа ишга туширилмаган.
Шунингдек, мазкур кредитга хизмат кўрсатиш даври мобайнида ажратилган кредитлар бўйича асосий қарз ва фоиз тўловлари кечиктирилиб, бугунги кун ҳолатига 155,0 млн сўм миқдорида муддати ўтган қарздорлик вужудга келишига йўл қўйилган.
Мурожаатда келтириб ўтилган, “банкдаги бюрократия ва коррупция оқибатида бу банкдан катта зарар кўрмоқда” дея қайд қилинган корхона таъсисчиларига тегишли бўлган иккинчи корхонага 2019 йилда “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан юқорида таъкидланган кредит маблағи ажратилган. Ушбу кредит ажратиш жараёнида мижоз томонидан банк ходимларига нисбатан ҳеч қандай эътирозлар бўлмаганлигига қарамасдан кредитни қайтариш ва лойиҳани белгиланган муддатларда ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан келинмоқда.
Тадбиркорнинг сўзларида келтириб ўтилган ҳолат, яъни банк ходимлари томонидан тадбиркорга кредит маблағларини ажратишда бюрократия ва коррупция ҳолатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.
“POKIZA YAAA” МЧЖ томонидан банкка кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилаётган иккинчи кўчмас мулк қурилиши бошланган ва ертўла қисми тугалланган, холос.
Мурожаатда эса ушбу бино бўйича “тадбиркор ўз хисобидан қурилиш ишлари бошлангани, 80 % бино, иншоот тайёр бўлган” деб келтирган, ҳақиқтада эса 10% иш бажарилган, буни жойига бориб олинган фото суратлар тасдиқлайди.
Банк ажратилаётган кредитларни ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш учун лойиҳани амалга ошириш натижасида корхонанинг келгусида етарли пул оқимларига эга бўлишини билиши лозим.
Бунинг учун ишлаб чиқариш биноси қуриб битказилгач, “болалар таглиги ва текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш” ускуналарини сотиб олиш, ўрнатиш, ишга тушириш, хом-ашё билан таъминлаш, коммуникацияларга уланиш, улардан фойдаланиш ҳамда ишчи кучлар жалб қилиш харажатлари манбалари асослаб берилиши лозим.

Шунингдек, “POKIZA YAAA” МЧЖ томонидан олдин берилган мурожаатга асосан банкнинг республика аппарати ходимлари томонидан 2021 йил 13 августда жойига чиққан ҳолда “Ўзмиллийбанк” АЖ Наманган вилоят ва Учқўрғон филиали ходимлари биргаликда тадбиркор билан учрашилган, қурилиши режалаштирилган мулклар жойига чиқиб ўрганилган, барча масалалар тушунтирилиб суҳбат баёни тузилган.
Тадбиркор ушбу лойиҳага кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб банкнинг бош офисига келганида, Бошқарув Раиси ўринбосари, Ижро аппарати ва кредитловчи департаментлар директорлари иштирокида 2021 йилнинг 16 ва 19 август кунлари қабул қилинган (фото суратлар келтирилмоқда).
Банкнинг бош офисида тадбиркор билан суҳбат давомида лойиҳа бўйича ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф қилиш ҳамда лойиҳа йўналишига мувофиқ қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиш сўралган (2021 йил 19 августда 02/5-633/31-сонли хат тадбиркорнинг шахсан қўлига берилган, ўқиб танишиб савол-жавоб тарзида суҳбат қилинган).
Ўзмиллийбанк доимо тадбиркорларнинг янги ғоя ва ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаб келмоқда, биргина жорий йилнинг ўтган даврида ажратилган кредитлар ҳажмининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113 фоизга ўсганлиги ҳам бунинг яққол исботидир. Бунинг учун кредит ресурслари ҳам етарли.
Бироқ, тадбиркорлардан ҳам Банк ишончини йўқотмасликларини, кредит олишда тўғри ва аниқ ҳужжатлар тақдим этишларини, шунингдек, олган кредитларини ўз вақтида қайтариш чораларини кўришларини сўраймиз.
Коррупция ҳолатлари бўйича асосли маълумот, далилларингиз бўлса, Ўзмиллийбанкда ташкил қилинган 78 148 00 53 телефон рақами орқали боғланиб хабар беришингизни сўраймиз.
Шу ўринда, қайд қилиб ўтмоқчимизки, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик ҳамда Жиноят кодексларнинг тегишли моддаларига мувофиқ туҳмат қилиш (яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш) ўрнатилган тартибда маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликка олиб келади

Тадбиркорнинг “қурилиши бошланган, 80% бино иншоот тайёр бўлган” деб қайд қилган биноси
2021 йил 19 августда “Human.uz” Ахборот порталининг “YouTube” интернет каналида ҳамда 23 августда “Банкир кундалиги” Телеграм каналида фуқаро Г.Н.Душабаеванинг мурожаатига “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятининг расмий муносабати
2021 йилнинг 19 августида “Human.uz” Ахборот порталининг “YouTube” каналида ҳамда 23 августда “Банкир кундалиги” Телеграм каналида жойлаштирилган фуқаро Душабаева Гулчеҳра Нишановнанинг мурожаатига жавобан “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – Ўзмиллийбанк) қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзмиллийбанк Янгийўл филиали билан фуқаро Исаев Дониёр ўртасида 2014 йил 26 апрель куни Қуйичирчиқ тумани Мингчинор МФЙ “Кетмон-тепа” массивида намунавий лойиҳалар асосида қуриладиган 12-сонли уй-жой (кейинги ўринларда – “уй-жой”) ни сотиб олиш юзасидан 154/1167-сонли кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномасига асосан, фуқаро Д.Исаев томонидан банкка дастлабки тўлов тариқасида 42,0 млн. сўм миқдорида бошланғич бадал шакллантирилган ва банк томонидан Д.Исаевга уй-жой сотиб олиш учун 15 йил муддатга 96,0 млн. сўм кредит маблағлари ажратилган.
Бироқ, фуқаро Д.Исаев томонидан кредит шартномаси шартлари мунтазам равишда қўпол бузилиб, яъни кредитни қайтариш жадвалига асосан тўловлар белгиланган муддатларда қарз олувчи томонидан тўланмаганлиги сабабли, банк томонидан кредит тўловларини мажбурий ундириш мақсадида тегишли судга мурожаат қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2015 йил
26 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан, фуқаро Д.Исаевдан Банк фойдасига 100,56 млн. сўм кредит ва фоизлардан бўлган қарздорлигини ундириш белгиланиб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бекор қилинган.
Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро суднинг 2016 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан уй-жойни банк балансига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва кадастр ҳужжатларини банк номига расмийлаштириш кўрсатилган.
Шунга асосан, уй-жойга нисабатан Ўзмиллийбанк Янгийўл филиали номига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ва банк томонидан белгиланган тартибда уй-жой кредит ҳужжатларидаги икки томон келишув баҳоси далолатномасига асосан,
120,2 млн. сўм бошланғич баҳода очиқ аукцион савдоларига бегиланган тартибда чиқарилган.
Бироқ, ўтказилган аукцион савдоларида уй-жой сотилмаганлиги сабабли, 2017 йил 27 сентябрда “Кўчмас мулк савдо хизмат” МЧЖ Тошкент минтақавий филиалида ташкил этилган танлов савдосининг №08 Ш № 07-А-сонли баённомасига асосан фуқаро Душабаева Гулчехра Нишоновнага 121,0 млн. сўмга сотилган ва фуқаро Г.Н.Душабаева томонидан банкка 62,8 млн.сўм миқдорида маблағлар тўлаб берилган.
2018 йил 2 март куни Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди кассация инстанцияси ажрими билан 2016 йил 10 ноябрдаги Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш мазмуман қайта кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Биринчи инстанция суди ишни қайта муҳокама қилиб, 2016 йил 10 ноябрдаги Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 8 апрелдаги ажримига асосан, Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2016 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2019 йил
12 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан, 2017 йил 27 сентябрдаги “Кўчмас мулк савдо хизмат” МЧЖ Тошкент минтақавий филиалида ташкил этилган танлов савдосининг №08 Ш №07-А-сонли баённомаси ва 2017 йил 12 декабрдаги олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилиб, тарафларнинг шартнома бўйича ҳолати (мажбуриятлари) дастлабки ҳолатга келтирилган.
Шунингдек, ушбу суд қарорига асосан, Г.Н.Душабаева томонидан банкка тўлаб берилган 62,8 млн.сўм миқдоридаги маблағлар қайтариб берилиши кўрсатилган ва ижро варақа ижро қилиш учун тегишли ҳудудий МИБ идорасига юборилган.

Бироқ, фуқаро Г.Н.Душабаева томонидан ушбу ижро варақа фуқаро Д.У.Исаев билан уй-жой масаласида юқори инстанция судларида судлашиш мақсадида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан қайтариб олинган. Шу сабабли, банк томонидан Г.Н.Душабаевага 2019 йил 12 ноябрдаги Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилган 62,8 млн.сўм миқдоридаги маблағлар тўлаб берилмаган.
Юқорида келтирилган ҳолатлар кўрсатмоқдаки, Ўзмиллийбанкнинг Янгийўл филиали суд қарорлари ва аукцион натижаларига асосан иш юритган бўлиб, ҳудудий ҳокимлик қарорлари қабул қилинишида, суд қарорлари билан фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзага келганлиги, ўзгартирилганлиги ёки бекор қилинганлигига ёки уй-жойларни бир томонлама сотишда бевосита иштирок этмаган ҳамда ушбу жараёнларга таъсир этиш ваколатига эга бўлмаган. Яъни, судлар томонидан турли йилларда ва босқичларда қабул қилинган қарорлар, иккала фуқаро ўртасидаги беқарорлик ҳолатини юзага келтирган.
Ўз ўрнида, Ўзмиллийбанк Г.Н.Душабаевага суд қарорларида белгиланган ҳамда тўлаб берилиши лозим бўлган маблағларни ўрнатилган тартибда тўлаб беришга тайёрлигини ва бунинг учун Г.Н.Душабаева ижро ҳаракатларини давом эттириш учун қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий ижро бюроси бўлинмасига тегишли аризани тақдим этиши лозимлигини маълум қиламиз.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, оммавий ахборот воситалари вакилларидан мақолалар тайёрлашда икки тарафнинг ҳам масалага муносабатларини ўрганиш, хулоса қилиш ва ёритишларини сўраймиз ва биз доим ўзаро ҳамкорликка тайёр эканлигимизни билдирамиз.
Фуқароларимиздан ва ижтимоий тармоқда канал юритувчилардан текширилмаган ва асосланмаган маълумотларни тарқатишдан ўзларини тийишларини сўраб қоламиз.
“Ўзмиллийбанк” АЖ
Матбуот хизмати https://t.me/zebotukhtaeva

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Фармонига мувофиқ Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти молиявий назорат хизмати бошлиғи ўринбосари Зулфия Фазилова "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланди.
Ўзмиллийбанк жамоаси З.Фазиловани юксак мукофот билан табриклаб, маъсулиятли ва шарафли фаолиятида омадлар тилайди.@zebotukhtaeva
Ўзмиллийбанк жамоаси З.Фазиловани юксак мукофот билан табриклаб, маъсулиятли ва шарафли фаолиятида омадлар тилайди.@zebotukhtaeva
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
—
О награждении в связи с тридцатилетием независимости Республики Узбекистан группы государственных служащих и работников производственной и социально-экономической сфер
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
О награждении в связи с тридцатилетием независимости Республики Узбекистан группы государственных служащих и работников производственной и социально-экономической сфер
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг навбатдаги сонида Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Галина Мельникова ўзининг мустақиллик ҳақидаги фикрлари билан бўлишади.
—
Героиня очередного выпуска проекта, посвященного 30-летию независимости страны, народная артистка Узбекистана, диктор высшей категории Галина Мельникова делится размышлениями о значении независимости в ее жизни.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Героиня очередного выпуска проекта, посвященного 30-летию независимости страны, народная артистка Узбекистана, диктор высшей категории Галина Мельникова делится размышлениями о значении независимости в ее жизни.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from «Халқ сўзи» | Расмий канал
Президент Навоий вилоятига жўнаб кетди
👉 http://xs.uz/uzkr/62725
Расмий саҳифаларимиз 👇
Instagram | Facebook | Youtube | Telegram

Ватанимиз мустақилликнинг 30 йиллик тантаналари арафасида Ўзмиллийбанк АЖ нинг бир гуруҳ фидойи ходимлари Давлатимизнинг юксак мукофотлари ҳамда Мустақилликнинг 30 йиллиги эсдалик кўкрак нишони билан тақдирландилар.@zebotukhtaeva