"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
583 subscribers
1.27K photos
332 videos
4 files
748 links
Download Telegram
Forwarded from NBU_official
​​📣 Ҳурматли мижозлар!

Техник ишлар ўтказилиши муносабати билан Milliy иловаси орқали MilliyOn онлайн-овердрафтини расмийлаштириш хизматидан вақтинча фойдаланиб бўлмайди.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

———

📣 Уважаемые клиенты!

В связи с проведением технических работ временно не будет доступна услуга по оформлению онлайн-овердрафта MilliyOn в мобильном приложении Milliy.

Приносим свои извинения за созданные неудобства.
#Биласизми

“Радар” адашиши мумкинми?

“Радар” ўрнатилган ҳудудда белгиланган тезлик ошириб юборилганда “радар” ва автомашинанинг спидометр кўрсаткичи йўл қўйиши мумкин бўлган жами нуқсонлар инобатга олинади.

Шунинг учун, “радар” белгиланган тезликдан соатига 5 километрдан ошиқ бўлганини кўрсатган тақдирда ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилади.

Масалан, белгиланган ҳаракат тезлиги 70 км/соат этиб белгиланган ҳудудда ҳайдовчи 76 км/соат ва ундан юқори тезликда ҳаракатланганда унга нисбатан маъмурий баённома тузилади. Агар ҳайдовчи ушбу ҳудудда 70-75 км/соат тезликда ҳаракатланса, бундай ҳолатда маъмурий баённома расмийлаштириш мумкин эмас.

Ушбу талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган маъмурий баённома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqavto
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Мурожаатномада банк тизимини трансформация қилишга қаратилган таклифлар
#9jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
⚡️Республика махсус комиссиясининг қарори билан Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейсларга қўйилган тақиқ (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) 1 февралга қадар узайтирилди.

Ушбу тақиқ аввалроқ 10 январгача белгиланган эди.
@zebotukhtaeva
Forwarded from NBU_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
12.01.2021 валюталар курси.
———
Курсы валют на 12.01.2021.
​​ХАЛҚАРО АВИАҚАТНОВЛАР ЧЕКЛОВИНИНГ УЗАЙТИРИЛИШИ ЮРТИМИЗДА "COVID-19"НИНГ ЯНГИ ХАВФИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ

Бир қатор мамлакатларда эпидемиологик вазият мураккаблигича қолаётганлиги сабабли шу йилнинг 10 январига қадар авиақатновларни чеклаш муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йилнинг 1 февралига қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик. ССВ Матбуот хизмати шу ҳақдаги саволларга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаевадан жавоб олди.

— Дунёнинг бир неча давлатларида тарқалган коронавируснинг янги штамми сабаб юртимиз қатор давлатлар билан халқаро авиақатновларни вақтинча тўхтатганди. Ушбу чеклов яна 1 февралгача узайтирилди. Бу қарорнинг қабул қилинишига қандай омиллар сабаб бўлган, сизнингча?

— Ҳозирда коронавируснинг “британча” штамми кундан кунга кўплаб давлатларда аниқланмоқда ва тезлик билан тарқалмоқда. Бу қарор эса, мазкур янги штаммнинг мамлакатимиз ичкарисида кириб келишининг олдини олишга ёрдам беради.

Авиақатновларга қўйилган чекловлар айнан шу янги штамм кўпроқ қайд этилаётган мамлакатларга нисбатан амалга оширилмоқда. Аслида, бу жуда муҳим қадам, шу йўл билан коронавируснинг янги штамми юртимизга кириб келиши ҳамда аҳолимиз орасида тарқалишини олдини олишга ҳисса қўшилади.

— Ушбу қарорда қайд этилмаган мамлакатлар билан авиақатновлар ва фуқароларнинг кириб-чиқиш тартиблари қандай бўлади?

— Айни пайтда қайси мамлакатдан бўлмасин, авиақатновлар орқали барча кириб келаётган фуқаролар коронавирус инфекциясини аниқлаш мақсадида аэропортларда ПЗР ёки экспресс-тест усулида текширувдан ўтмоқда. Тест натижаси мусбат чиққанлар тўғридан-тўғри махсус шифохоналарга даволаниш учун юборилади, улар билан контактда бўлганлар ҳам назоратга олиниб алоҳидаланади.

Коронавируснинг янги штамми бошқа давлатларда ҳам хавфли даражада ўсиб кетса, Республика махсус комиссияси томонидан улар билан ҳам авиақатновларга чекловлар белгилаш кўриб чиқилади. Бу тадбирлардан мақсад юртимизда коронавирус инфекциясининг янги тўлқини кириб келишининг олдини олишдир.

Шу боис, қайси давлатларда бу янги штамм билан боғлиқ касалланишлар сони кўпайиб борса, юртимизга кириб-чиқиш тартибига асосан авиақатновларга қатъий чекловлар киритилади ва чегаралар ёпилиши назарда тутилади.

— Коронавирус инфекциясининг янги штамми олдинги коронавирусдан қандай фарқланади. Ундан ҳимояланиш учун нималар талаб этилади?

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, “COVID-19”нинг янги штаммининг клиник аломатлари ва кечуви мавжуд коронавирус инфекциясидан фарқланмайди, шунингдек, касаллик кечувини оғирлаштирмайди.

Лекин шуни унутмаслигимиз керакки, янги штамм болалар, ўсмирлар ва ўрта ёшли аҳоли орасида кўпроқ ва тезроқ тарқалмоқда. Бу эса ўз ўрнида барчамиздан доимий равишда огоҳ бўлишни, карантин ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишларни талаб этади.

Аҳолимиз коронавирус инфекцияси тарқалган дастлабки кунларидаги каби ниқобларни тақиши, ижтимоий масофани сақлаши ва қўлларни совунлаб ювиши ёки антисептик воситалар билан ишлов бериши жуда ҳам муҳимдир.

Соғлом турмуш тарзига амал қилиш, соғлом ва тўғри овқатланиш, жисмоний фаол бўлиш ва шахсий гигиенага риоя қилиш билан инсон коронавирус инфекциясидан ўзини ҳимоя қилишга харакат қилади.

— Мамлакатимизда авиақатновларга ўрнатилган чекловлар қай ҳолларда бекор қилинади?

— Авиақатновларга ўрнатилган чекловлар бекор қилиниши учун, айнан шу давлатда коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалиши чекланиши ва касаллик назоратга олиниши керак.

Лекин кўриб турибмизки, афсуски, қатор давлатларда коронавирус жадал тарқалмоқда, шу боис чеклов белгиланган давлатларда коронавирус инфекцияси бўйича ҳолат меъёрлашмагунига қадар эҳтиётсизлик қила олмаймиз.

Бундай тартиблар юртдошларимиз ҳаётини муҳофаза қилади ва мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятни назоратда тутишга ҳисса қўшади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
❗️Марказий банк фуқароларни фирибгарлик ҳолатларидан ҳушёрликка чорлайди

🔸Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари орасида интернет сайтларидаги рекламалар орқали қисқа вақт ичида пул ишлашни таклиф этаётган ташкилотларнинг ёлғон маълумотларига ишониб, ўз пул маблағларини хорижий давлатларга ўтказиш ҳолатлари учраб турибди.

🔸Бунда асосан интернет фойдаланувчиси пул ишлаш тўғрисидаги рекламалар билан танишиб, ташкилотларга сўров қолдирилади. Қисқа вақт ичида “А” исмли шахс фойдаланувчи билан боғланади ҳамда савдо майдончасига (FOREX платформалари) киришни таъминлаш, халқаро молия бозоридаги савдо бўйича таҳлилий маълумот ва маслаҳат тақдим этиш таклифи билан маълум бир миқдорда чет эл валютасида сармоя киритиш сўралади.

🔸Пул маблағлари ўтказилгандан кейин, ташкилот ходими – таҳлилчи томонидан масофавий эркин фойдаланиш дастурини (Any Desk) ўрнатиш сўралади ва мазкур дастур ўрнатилгандан сўнг у орқали платформадаги савдоларда қатнашилади. Сармоя киритган фуқаро платформада ўз маблағининг ўсишини кўради ҳамда кўпайган пул маблағларини ечишга қарор қилганда, таҳлилчи ушбу маблағларни ечиб бермайди ва турли баҳоналарни важ қилади ёки умуман алоқага чиқмайди.

🔸Шундан сўнг фуқаро томонидан брокерлик компаниясининг шахсий кабинетига кирган ҳолда пул маблағларини ечиш юзасидан сўровлар юборилганда “кутилмоқда” мақоми кўрсатилади.

🔸Юқоридагилардан келиб чиқиб, Марказий банк юртдошларимизни фирибгарларнинг алдовларига ишониб қолмасликлари юзасидан огоҳ бўлишликка чорлайди.

————————————

❗️Центральный банк призывает граждан быть бдительными к случаям мошенничества

🔸В последнее время, участились случаи, когда граждане Республики Узбекистан основываясь на ложной рекламе зарубежных организаций, размещенной на веб-сайтах и предлагающей заработать большие деньги в короткие сроки, переводят денежные средства в зарубежные страны.

🔸В частности, после ознакомления с рекламой о заработке средств через интернет гражданами направляются запросы и в короткий период времени с ними связывается условное лицо «А» которое предлагает обеспечить доступ к международному финансовому рынку (платформа FOREX), а также обеспечить аналитическими материалами, представлять советы взамен на определённый объём инвестиций в иностранной валюте.

🔸После перевода средств, сотрудник организации – аналитик просит установить программу удаленного доступа (Any Desk) посредством которой принимается участие на торговой платформе. Гражданин видит рост своих инвестиций на платформе, однако при попытке снять денежные средства аналитик не выводит средства под различными предлогами или вовсе не выходит на связь.

🔸После этого, при направлении запросов о снятии средств через личный кабинет брокерской компании указывается статус «ожидается».

🔸Исходя из вышеизложенного, Центральный банк призывает сограждан остерегаться уловок мошенников и быть осторожными при переводе средств на счета различных сомнительных организаций.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
​​"ЎзМиллийбанк" АЖ Корпоратив бошқарув хизмати бошлиғи сифатида ишлаб келаётган Юсупов Баҳром Музаффарович Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б.Юсупов 2012-2016 йиллар давомида Молия вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ҳам ишлаган.


@bankers_uz
Юртнинг фидойи ўғлонлари байрам муборак! Сизларга мустаҳкам соғлик, ишларингизда омад, хонадонингизга файзу-барака тилайман!
Ҳурмат билан, Зебо Тўхтаева
@zebotukhtaeva
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни. Халққа сидқидилдан хизмат қилаётган, айниқса, бугун эл манфаати, жонажон юртимиз тараққиёти йўлида ўз вазифасини виждонан бажараётган мард ўғлонларни,
қолаверса кечаю кундуз сергак туриб, давлатимиз сарҳадларини қўриқлаётган, халқимиз тинчлигини таъминлаш учун жонини беришга тайёр турган ҳарбийларимизни, оиласи тўкинлиги, фарзандлари бахти учун тиним билмаётган оталаримиз, акаларимизни, келажак посбонлари – укаларимизни чин қалбдан Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз! Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ватан ҳимоячилари! @zebotukhtaeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ватан ҳимоячилари!

С праздником, дорогие защитники Родины!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев унвон тўғрисидаги гувоҳномаларни, орден ва медалларни тантанали равишда топширди

Президент Шавкат Мирзиёев торжественно вручил свидетельства о присвоении званий, ордена и медали

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзмиллийбанк”: хизмат кўрсатиш учун қулай шароитлар яратилмоқда

“Ўзмиллийбанк” АЖнинг Россия Федерациясидаги шўъба банки “Азия-Инвест Банк” билан доимий равишда самарали ҳамкорлик қилмоқда.
Ҳамкорлик доирасида молиявий хизматлар турини кенгайтириш, мижозларга хизмат кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш, хорижий молия институтлари билан самарали ҳамкорликни яхшилаш назарда тутилган. 
Американинг етакчи банкларидан бири — “The Bank of New York Mellon” билан 2020 йилда эришилган келишувлар натижалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Битим доирасида 2021 йилнинг 11 январида хорижий ҳамкор — “Азия-Инвест Банк” учун АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб-рақами очилди.
Бундай таниқли банк билан ҳамкорлик қилиш “Азия-Инвест Банк”нинг халқаро ҳисоб-китоблар соҳасидаги фаолиятини кенгайтиришга, банк хизматлари бозорида ўрни ошишига, хусусан Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасида банк мақомини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
“Азия-Инвест Банк” учун АҚШ банкида тўғридан-тўғри корреспондентлик ҳисоб-рақамига эга бўлиш мижозларнинг трансчегаравий тўловлари учун АҚШ долларида ўзаро ҳисоб-китобларни янада мослашувчан ва самарали амалга оширишга имкон беради ва учинчи банкларнинг комиссияларини бекор қилиш орқали уларнинг харажатларини камайтиради.
“The Bank of New York Mellon” (қисқартирилган “BNY Mellon”) Американинг энг йирик банки ва молия компанияларидан бири бўлиб, 2007 йилда Нью-Йорк банки (1748 йилда ташкил этилган) ва Меллон молиявий корпорациясининг бирлашиши натижасида ташкил топган. Банкнинг асосий фаолияти — инвестициялар, активларни бошқариш, ҳисоб-китоб операциялари, депозит хизматлари ва ишончли ғазначилик операциялари ҳисобланади. Мижозлар орасида турли ҳукуматлар, давлат муассасалари, активларни бошқариш компаниялари, банклар, корпоратив мижозлар, инвестиция, брокерлик, дилерлик ва суғурта компаниялари, молиявий маслаҳатчилар ҳамда кўплаб жисмоний шахслар мавжуд.
Банк дунёнинг 35 мамлакатида фаолият олиб боради. @zebotukhtaeva
Forwarded from Umid Valiev
Intelektual liga - 2021 | NBU_HR

🏦 "O'zmilliybank" AJ HR jamoasi barchangizni 16.01.2021 yil soat 17.00 da o'tkiziladigan "Intelektual liga"ga taklif etadi!

Intelektual ligada "Svoya igra", "Erudit-kvartet", "Brain Ring" turnirlari o'tkaziladi.

Joylashuv: Tasviriy san'at galereyasi

NBU HR
Forwarded from davletovuz
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Оммавий ахборот воситалари очиқлиги бўйича танлаган йўлимиз, сўз эркинлиги бўйича сиёсатимиздан орқага қайтмаймиз. Бу албатта айримларга ёқмайди. Лекин айнан журналистлар, блогерлар жамиятимизда кўпчиликни қийнаётган жиддий муаммолар ҳақида бизни огоҳлантиряпти".

Тадбир давомида Юнусобод тумани фаолларидан бири томонидан ажримларни камайтириш мақсадида турмушнинг дастлабки йилларида ажрашишни қонун йўли билан тақиқлаш, шунингдек, телеканалларда намойиш этилаётган дастурлардан бирида қизларнинг ўзларини йигитларга тавсия қилиши кўрсатиладиган дастурни тўхтатиш таклифига давлат раҳбари батафсил жавоб қайтарди.

“Албатта, сизни тўғри тушуняпман, фарзандларимиз келажагини ўйлаб шу таклифларни айтяпсиз. Аммо ажримларни қонун йўли билан тўхтатишга уринсак, инсон ҳуқуқлари масаласи ўртага чиқади. Енгил-елпи теледастурларга келсак, уларни тўхтатиб ташлаш мумкин, лекин бу цензура дея баҳоланмайдими? Унинг ўрнига қандай кўрсатув яратилади? Нафақат нодавлат, балки давлат телеканалларида ҳам савиясиз дастурларга кўзим тушади. Биз уларни бутунлай тўхтатиш ҳақида эмас, савиясини ошириш ҳақида ўйлашимиз лозим”.

Манба
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Яккаю ягона битта мезон бор - халқ билан ҳамнафас бўлиб ҳаракат қилсак, натижаларга эришамиз

Шавкат Мирзиёев: Есть один единственный критерий - мы достигнем результатов, если будем действовать единодушно с народом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қуйи поғонадаги раҳбарларда дунёқараш ўзгариши керак, масъулият ўзгариши керак. Ана шунда натижа бўлади

Шавкат Мирзиёев: У руководителей нижнего уровня должны измениться мировоззрение, понимание ответственности. Только тогда будет результат

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маънавий-маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтган йиғилишдан видеолавҳани қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.youtube.com/watch?v=ITlNX2UdbQA

https://president.uz/uz/site/multi-video?menu_id=14



Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Umid Valiev
🏦 O'zmilliybankka xush kelibsiz | NBU_HR

O'zmilliybankda korporativ madaniyatni shakllantirish va yangi xodimlarni adaptatsiyasi bo'yicha qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida bank jamoasiga qabul qilingan xodimlar uchun 21 - 22 yanvar kunlari "O'zmilliybankka xush kelibsiz" loyihasi tashkil etiladi!

📍Tadbir bankning Uchtepa filialida bo'lib o'tadi.

Viloyat filiallaridan ishtirok etuvchi xodimlar masofadan ishtirok etadi.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида агросаноат, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тиббиёт соҳаларидаги корхоналар фаолияти, шаҳар ва туманлардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Бухарскую область для ознакомления с развитием региона и жизнью населения.
В ходе поездки намечено посещение предприятий агропромышленности, текстильного производства, информационных технологий, медицинского обслуживания, ознакомление с созидательной работой в городах и районах.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter