"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
581 subscribers
1.27K photos
332 videos
4 files
748 links
Download Telegram
🔺2020 йил 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3769 (+9) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент вилоятида (6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган), 2 нафари Сирдарё вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2908 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 846 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Пандемия шароитида тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилоятидаги ишлар ўрганилди

🔸Фарғона вилояти Боғдод туманида Марказий банк раиси ўринбосари томонидан тижорат банклари раҳбарлари иштирокида коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда учраётган муаммоларни ўрганиш юзасидан учрашув ўтказилди.

🔸Учрашувда аҳоли ва тадбиркорлар томонидан 35 дан зиёд мурожаатлар келиб тушиб, умумий қиймати 54 млрд. сўмлик кредит олиш истагидаги талаблар билдирилди. Хусусан, айланма маблағларини тўлдириш бўйича 6 та, ускуна сотиб олишга 14 та, чорвачилик бўйича 8 та, оилавий тадбиркорлик юзасидан 2 та ва 5 та бошқа йўналишдаги таклиф қабул қилинди.

🔸Ушбу мурожаатларнинг 10 таси тезкорлик билан кўриб чиқилди ва ижобий ҳал этилди. Қолган лойиҳалар ҳам зудлик билан ўрганиб чиқилиши ва бир ҳафта муддатда кредит ажратилиши юзасидан тижорат банкларига тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда ижроси қатъий назоратга олинди.

🔸Фарғона шаҳрида пандемия шароитида пул оқими пасайган ҳамда фаолиятини тўхтатган 6 та тадбиркорлик субъектларига бевосита борилиб, уларнинг фаолиятини қайта тиклаш учун молиявий кўмаклашиш масаласи жойида ўрганилди. Натижада 2 нафар тадбиркорга ўша ернинг ўзида зарур бўлган кредит ажратилиши ҳал этилиб, фаолиятини тиклашга амалий ёрдам кўрсатилди.

🔸Мисол тариқасида айтиш мумкинки, “National silk cotton” МЧЖнинг электр энергиясидан қарздорлиги вужудга келганлиги натижасида электр таъминотидан узилганлиги аниқланди. Унга ТИФ Миллий банки томонидан қисқа муддатли айланма маблағларини тўлдириш учун кредит берилиши натижасида электр таъминоти тикланди ва фаолияти қайта йўлга қўйилди.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Коронавирус организмга тушганда нима бўлади?

〰️〰️〰️〰️〰️
Бу саволга тўлиқ жавоб ушбу видеода. Кўринг, яқинларингизга улашинг!

Хорижий манбалардан фойдаланган ҳолда, ЁИ жамоаси ўзбек тилига ўгирган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида иш ўринлари яратиш чоралари белгиланди.
Йил якунигача қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам сокращения бедности.
Поставлена задача до 1 октября текущего года разработать правовые основы прожиточного минимума и потребительской корзины.
Определены меры по созданию рабочих мест в промышленности, сельском хозяйстве и сфере строительства.
Отмечалось, что до конца года материальную помощь получат дополнительно более 235 тысяч семей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
🔎 Бугун Ўзбекистонда 96 кишидан коронавирус аниқланди

81 нафари — карантин муассасаларидаги фуқаролар, 13 нафари — аҳоли орасида, 2 нафари — халқаро юк ташувчи ҳайдовчи.

Соғайганлар — 73 нафар. Даволанаётганлар — 836 нафар. Аҳволи оғир — 9 нафар. Ўта оғир — 1 нафар.

Манба: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📈 (+26) - 2020 йил 5 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3965 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 2 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

🕺 Айни пайтда юртимизда 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

💉 Ҳозирда мамлакатимизда 862 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов Фарғона вилояти Сўх туманида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида.

Манба: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати. Видео: 25 МБ
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Фарғона вилояти Сўх туманида ижтимоий соҳада амалга ошириладиган ишлар тўғрисида.

Манба: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати. Видео: 38 МБ
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида тўқимачилик, ҳунармандчилик, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги корхоналари бориб кўрилади, бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилади.

Президент Шавкат Мирзиёев в целях ознакомления с ходом социально-экономических реформ и жизнью населения отбыл в Ферганскую область.
В ходе поездки намечено ознакомление с текстильными и сельскохозяйственными предприятиями, реализованными проектами в области информационных технологий и ремесленничества, проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Молиявий саводхонликни ошириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – халқаро онлайн конференциянинг бош мавзуси бўлди

🔸2020 йилнинг 1-3 июнь кунлари Марказий банк вакиллари Молиявий оммабоплик альянси доирасидаги (AFI) Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ташаббуси (ECAPI) бўйича онлайн тарзда ўтказилган конференцияда иштирок этди.

🔸Конференция давомида молиявий оммабоплик, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молиявий саводхонликни ошириш соҳасидаги мамлакатлар тажрибаси ва қонунчилигидаги бир қатор янгиликлар муҳокама қилинди. Тадбирда молиявий технологиялар билан боғлиқ маҳсулотлар ва уларнинг ушбу йўналишлардаги ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

🔸ECAPI онлайн майдонида барча аъзо мамлакат вакиллари иштирокида амалга ошириладиган ҳисобот ва тадқиқотлар, жумладан, молиявий оммабопликни ошириш соҳасида регуляторлар сиёсатининг самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар ва хулосалар тақдим этилди.

🔸Бундан ташқари, дунёдаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда марказий банклар томонидан корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ва фуқаролар фаровонлигини таъминлаш орқали COVID-19 пандемиясининг мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳам таҳлил қилинди.

🔸Конференцияда Европа ва Финляндия Марказий банклари вакиллари томонидан ҳисобот тақдим қилиниб, унда киберхавфсизлик ва рақамли молиявий саводхонликни ошириш соҳаларидаги жараёнларни ташкил этиш бўйича ўз тажрибалари хусусида фикр алмашишди.

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Forwarded from NBU_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
05.06.2020 валюталар курси.
———
Курсы валют на 05.06.2020.
Forwarded from NBU_official
📣 Друзья, мы спешим объявить о начале второго этапа нашего конкурса!

☝🏼 Мы отобрали 6 вариантов из предложенных. Активно участвуйте в голосовании и внесите свой вклад в название нашей новой услуги.

🔹 Напоминаем, что победителей будет 3-е. Победитель будет выбран лишь вашими усилиями.

👉🏼 У вас есть только 1 день для голосования, оно закончится 6-го июня в 12:00. Ждём!

————

📣 Дўстлар, танловимизнинг иккинчи босқичи бошланганлигини эълон қиламиз!

☝🏼 Таклиф этилган вариантлар ичидан 6 тасини танлаб олдик. Овоз беришда сиз ҳам фаол иштирок этинг ва янги хизматимиз номини танлашга ўз ҳиссангизни қўшинг.

🔹 Эслатиб ўтамиз, 3 та ғолибни аниқлаймиз. Ғолибларимизни фақат сиз аниқлайсиз.

👉🏼 Овоз бериш учун фақат 1 кун вақтингиз бор, 6 июнь куни соат 12:00 да овоз бериш якунланади. Натижаларни кутиб қоламиз!
Forwarded from NBU_official via @vote
Скорее голосуйте и делитесь этим сообщением со своими друзьями. Давайте выберем лучшее название вместе! —— Тезроқ овоз беринг ва ушбу хабарни дўстларингиз билан бўлишинг. Келинг, энг яхши номни биргаликда танлаймиз!
public poll

MilliyOn – 16
👍👍👍👍👍👍👍 42%

Non-stop – 9
👍👍👍👍 24%

Будь в плюсе – 5
👍👍 13%

Баракали ҳамён – 4
👍👍 11%

Мы рядом – 3
👍 8%

Бир зумда – 1
▫️ 3%

👥 38 people voted so far.
Forwarded from davletovuz
⚡️“S&P Global Ratings” Ўзбекистон кредит рейтинги прогнозини “Барқарор”дан “Салбий”га ўзгартирди

Жорий йилнинг 5 июнь куни “S&P Global Ratings” халқаро кредит рейтинг агентлиги Ўзбекистон Республикаси суверен кредит рейтинги бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботда агентлик Ўзбекистон суверен кредит рейтингини “BB-” даражада сақлаб қолган.

Бироқ мазкур ҳисоботда мамлакат кредит рейтингининг прогнози “Барқарор”дан “Салбий”га ўзгартирилди.

Ушбу “Салбий” прогноз коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсири ҳамда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун жалб қилинаётган маблағлар ҳисобига Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи сўнгги 12 ой давомида сезиларли ўсгани билан изоҳланган.
Давлатимиз раҳбари Фарғонада ўтаётган йиғилишда халқ билан очиқча гаплашиб, муаммоларни биргаликда ҳал этиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида келганини таъкидлади. Сўх туманида бўлган воқеаларга ҳам тўхталиб, муносабат билдирди.
- Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги керак. Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур. Қўшничилик - минг йилчилик, - деди Шавкат Мирзиёев.

Глава государства на проходящем в Фергане совещании отметил, что приехал в регион, чтобы открыто поговорить с народом, вместе решить проблемы и облегчить заботы людей. Он затронул события в Сохском районе.
- События в Сохе не должны повлиять на нашу дружбу с кыргызским народом, наши взаимные поездки и общие планы. Нам нужно быть спокойными, терпеливыми, сострадательными. Соседство - на тысячи лет, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter