"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
584 subscribers
1.25K photos
326 videos
4 files
733 links
Download Telegram
​Наврўз байрами умумхалқ сайиллари шаклида ўтказилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Мазкур ҳужжатда 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатда "Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!" деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда нишонлаш кўзда тутилган.

Бош вазир раҳбарлигида ташкилий қўмитага ҳудудларда, шаҳар ва қишлоқларда Наврўз байрамининг умумхалқ сайиллари шаклида кенг нишонланишини таъминлаш юклатилган.

Жумладан, Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастурлар асосида халқ сайиллари ташкил этилади.

Байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама эъзозлаш, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида яшаётганлар, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Меҳр дафтари»га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирлари амалга оширилади.

Шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни уюштириш режалаштирилган. Наврўз умумхалқ байрами арафасида республиканинг барча ҳудудларида, ҳар бир кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободончилик ва кўкаламзорлаштиришга қаратилган умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.

Байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойларда ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш, китоб расталари, кўчма савдо дўконларини ташкил қилиш белгиланди. Шу билан бирга, кўклам таомлари тайёрланиб, уларнинг савдоси йўлга қўйилади.

@zebotukhtaeva
Жорий йилнинг 18 февраль санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3151-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион ҳамкорлигини амалга ошириш асосида инновацион-корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
«Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасидаги ҳамкорликдан олий таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш, талабаларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини амалга ошириш учун зарурий шарт-шароитлар яратиш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда олий таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, банк тизимининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш бўйича қўшма лойиҳалар яратиш ва уларни амалга ошириш ҳамда уларнинг натижаларини инновацион асосда банк тизими амалиётига татбиқ этиш, Университетнинг кафедралари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган ҳолда бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётларини ташкил этиш, «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамиятининг келгуси истиқболдаги фаолиятини ривожлантириш бўйича долзарб муаммоли мавзулар рўйхатини шакллантириш ва ушбу мавзулар бўйича ҳамкорликда тадқиқот олиб бориш, долзарб муаммоли мавзулар бўйича илмий ишлар тайёрлаш ва нашр этиш, ўзаро форумлар, семинар ва конференциялар ташкил этиш, долзарб мавзулар бўйича “давра суҳбатларига” томонлар вакилларининг ташрифлари, Университетнинг бакалавриат ва магистратура таълим босқичида таҳсил олаётган талаба, тингловчиларнинг ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётларини «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамиятида самарали ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамиятининг етакчи ходимларини ўқув жараёнига жалб этиш каби мақсадлар қўйилди.
Тадбир давомида таъкидланганидек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Банк иши ва инвестициялар” кафедраси қошида «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, Университет профессор-ўқитувчилари томонидан билдирилган, Мазкур марказда таҳсил олган талаба-ёшларга «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти томонидан махсус сертификат тақдим этилиши, сертификатга эга бўлган марказ битирувчиларининг келгусида «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти тизимида иш билан таъминланиш имкониятига эга бўлиши таклифи Банк раҳбарияти томонидан маъқулланди ва қўллаб-қувватланди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан билдирилган яна бир уч томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, яъни «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти орқали корхоналарга кириб бориш, улардаги мавжуд муаммоларни ёш ва иқтидорли талабалар томонидан инновацион ечимлар ёрдамида бартараф этиш таклифига жавобан, Банк раҳбарияти нафақат уч томонлама ҳамкорликни таъминлаш, балки Банкнинг инвестицион иштироки мавжуд бўлган йирик лойиҳаларда ҳам иқтидорли ва креатив фикрловчи талаба ёшлар ҳамкорлигини таъминлаш таклифи илгари сурилди, зеро, мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон” ни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.
@zebotukhtaeva
Forwarded from NBU_official
19.02.2022
Курс валют
Valyutalar kursi.
Forwarded from NBU_official
22.02.2022
Курс валют
Valyutalar kursi.
Forwarded from NBU_official
Hurmatli mijozlar!

24 va 25 Fevral kunlari Yunusobod filialiiga tegishli bankomatlar profilaktika jarayonlari tufayli vaqtincha o‘chiriladi.

To‘g‘ri tushunganingizdan minnatdormiz. 🙏
— — —
Дорогие клиенты!

24 и 25 февраля банкоматы Юнусабадского филиала будут временно закрыты в связи с проведением профилактических мероприятий.

Благодарим за понимание. 🙏
⚡️Ўзбекистоннинг Киевдаги эчихонаси мурожаат билан чиқди

«Украинадаги вазият кескинлашгани ва фавқулодда ҳолат жорий этилганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги элчихонаси томонидан эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати ишлаб чиқилмоқда. Украина ҳаво ҳудудининг ёпилишини инобатга олган ҳолда жўнаб кетиш йўналишлари ва жўнаб кетиш жойи ишлаб чиқилмоқда.

Мақбул эвакуация йўналишлари бўйича масалалар учинчи давлатларнинг манфаатдор хизматлари билан келишилган сари, Ўзбекистон фуқаролари Элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида қўшимча равишда хабардор қилинади.

Украинадан чиқиб кетишни хоҳловчи Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари паспорт маълумотларини Элчихонанинг embassy@uzbekistan.org.ua электрон манзилига юборишлари сўралади.

Украинада бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тинчлик сақлашларини ва қўшимча саволлар туғилганда Элчихона билан алоқада бўлишларини сўраймиз», дейилади мурожаатда.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки брифинги
#24feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Кечадан буён мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ва блогерларидан Ўзбекистон ва Россия Президентларининг яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти якунларига изоҳ беришимни сўраб, мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан ҳамкасбларимизга қуйидагиларни маълум қилмоқчиман.

Икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибида турган долзарб масалалардан ташқари, Ўзбекистон ва Россия етакчилари Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Россия Президенти давлатимиз раҳбарига махсус ҳарбий операцияни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг сабаблари ва шарт-шароитлари тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, томонлар вазиятни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул йўлларини тез фурсатда топишлари ва унинг янада кескин тус олишига йўл қўйилмаслигига умид билдирди.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда.

Мамлакатимиз азалдан ҳам Россия, ҳам Украина билан яқин, дўстона муносабатларга эга. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Международная конференция высокого уровня по региональному сотрудничеству
#28feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам выведения системы поддержки женщин на новый уровень и дальнейшего укрепления и повышения их роли в жизни общества, а также важным мерам усиления их социальной защиты, предотвращения домашнего насилия и обеспечения гендерного равенства.
"Ўзмиллийбанк" АЖ Бошқаруви аъзоси, банк "Лойиҳаларни молиялаш маркази" директори Бахтиёр Қобилович Мирдовидов "КДБ банк Ўзбекистон" АЖ Кузатув кенгаши аъзолигига сайланди.
@zebotukhtaeva
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан 3-4 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Бўлажак олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Саммит якунида қўшма декларация ва қатор икки томонлама ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев по приглашению Премьер-министра Пакистана Имрана Хана 3-4 марта посетит эту страну с государственным визитом.
В повестку дня предстоящих переговоров на высшем уровне включены вопросы дальнейшего развития узбекско-пакистанских отношений стратегического партнерства и многопланового сотрудничества.
По итогам саммита планируется принятие совместной декларации и ряда двусторонних документов.

#Mirziyoyev #tashrif #Pokiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзмиллийбанк"АЖ : Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг янги биноси очилиш маросимидан жонли эфирда репортаж. @zebotukhtaeva
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
АХБОРОТИ

🔸Марказий банк ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари томонидан россия рублини айирбошлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

🔸Аввал хабар берилганидек, россия рублининг ўзбек сўмига нисбатан сотиш ва сотиб олиш курси тижорат банклари томонидан мустақил равишда жорий халқаро котировкаларга асосан белгиланиб, кун давомида заруриятга кўра ўзгартириб борилиши мумкин.

🔸Одатда, халқаро амалиётда ҳам маҳаллий валюта биржасида сотувда бўлмаган айрим давлатларнинг валюталари бўйича ҳисоб ва айирбошлашдаги курс ушбу давлатларнинг Марказий банклари ёки халқаро платформаларда эълон қилаётган жорий котировкалар асосида белгиланади.

🔸Айрим ижтимоий тармоқларда шубҳали спекулятив трансчегаравий схемалар ёрдамида рублни айирбошлаш (шу жумладан, “қора бозор”да) орқали 30 фоизгача даромад олиш мумкинлиги билдирилмоқда.

🔸Юқоридаги фикрлар мантиқан гепотетик шаклларда тўғри бўлиши мумкин бўлса-да, амалда Ўзбекистондаги ички валюта бозоридаги реал ҳолат буни инкор этмоқда. Хусусан, охирги пайтда тижорат банклари томонидан аҳолига рубль сотуви улардан харид қилинган миқдорлардан қарийб 10 баробар кўп.

🔸Бундан ташқари, Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан хорижий валютани (нақд ва нақдсиз шаклда) олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича махсус тартиб ўрнатилган бўлиб, ушбу тартиб ички валюта бозорига кескин таъсир кўрсатиши мумкин бўлган миқдорларда пул оқимларининг вужудга келишига йўл қўймайди.

🔸Марказий банк мавжуд вазиятни доимий онлайн равишда кузатиб бормоқда ва зарур ҳолларда аҳоли манфаатларини ҳамда миллий валюта ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилишини таъминлайди.

#регулятор

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шарҳсиз лавҳа: Хизматлар соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар . Ўзмиллийбанк - Куч ишончда! @zebotukhtaeva
Ўзбекистон банк тизимида фаолият олиб бораётган ТОП аёллар (Давлат банклари ва Марказий банк)

Bankers.uz Ўзбекистон банк тизимида фаолият юритаётган, хусусан юқори ва масъулиятли лавозимларда меҳнат қилаётган, шунингдек, ўз билими, тажрибаси ва профессионаллиги билан тизим жамоасида танилган аёл ходимларининг рўйхатини тузиб чиқди.

Дастлабки рўйхатимиздан давлат банклари ва Марказий банкда ишлаётган ана шундай аёл ходимлар жой олган.

Рўйхатни тузишда банклар тақдим этган ахборотлар, шунингдек, таҳририят кузатувларига кўра, "ТОП" дейишга лойиқ кўрилган аёллар жой олган.

Bankers.uz иш режими ва графиги қатъий бўлган, кун давомида рақамлар ва ҳисоботлар билан, бундан ташқари, мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнлари билан боғлиқ қийин ва масъулиятли меҳнат шароитида ишлаётган ҳар бир аёл ходим ушбу рўйхатдан жой олишга муносиб деб ҳисоблайди.

Бироз муддатдан сўнг, Телеграм-канал орқали "Давлат улуши бўлмаган банкларда фаолият олиб бораётган ТОП-аёллар рўйхати" ҳам эълон қилинади.


@bankers_uz
Forwarded from NBU_official
10.03.2022
Курс валют.
Valyutalar kursi.