"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
583 subscribers
1.27K photos
332 videos
4 files
748 links
Download Telegram
Forwarded from NBU_official
15.02.2022
Курс валют
Valyutalar kursi.
Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, Ёшлар МФЙ,да яшовчи фуқаро Ниёзова Нозима Бердимурадовнанинг ижтимоий тармоқларда хусусан Азиз Яздурдиевнинг (t.mе/Yazdurdiyev) телеграм канали орқали келиб тушган мурожаати юзасидан
МУНОСАБАТ.

Мазкур мурожаат юзасидан “Ўзмиллийбанк” АЖ Қашқадарё вилоят филиалининг 2022 йил 11 февралдаги 8-ХС-сонли буйруғига асосан Ички назорат бўлими бошлиғи , Ижро интизоми назорати, мурожаатлар билан ишлаш ва хужжатларни юритиш шўъбаси мудири , Хавфсизлик, режим ва ахборотни ҳимоялаш бўлими бош мутахассиси , банк карталарни муомалага чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи иштирокида ўрганиш ўтказилди. Муборак туман “Ёшлик” МФЙ А.Темур кўчасида жойлашган “Муқаддас замин бошқарув сервис компанияси” МЧЖ га тегишли биносида 2022 йил 11 феврал куни “Муқаддас замин бошқарув сервис компанияси” МЧЖ раҳбари Қаландаров Ўктам Ғаффорович ва мурожаатчи Ниёзова Нозима Бердимурадовна билан бўлган суҳбатда қуйидагилар маълум бўлди.
Корхона раҳбари Ў.Қаландаровнинг айтишича, Ниёзова Нозима Бердимурадовна чиндан ҳам “Муқаддас Замин бошқарув сервис компанияси” МЧЖ иш юритувчи вазифасида ишлаган даврда 2021 йил 1 июлдаги 1-сонли ишончнома асосида пул олиш ва пул бериш, моддий жавобгарлик фуқаро Ниёзова Нозима Бердимурадовна зиммасига юклатилганлиги, ишхонага кириш ва чиқиш калити фуқаро Ниёзова Нозима Бердимурадовна ва ўзида бўлганлиги, ишхона ва иш юритуви учун ишлатилган телефон аппарати ундаги сим карта фуқаро Қаландаров Ўктам Ғаффорович яъни ўзининг номида бўлганлиги, фуқаро Ниёзова Нозима Бердимурадовна сим картадан ва телефон аппаратидан фойдаланганлиги маълум қилган.
Хусусан, 1 770 000 сўм иш ҳақини фуқаро Ниёзова Нозима Бердимурадовнанинг «Humo» банк картасига ташлаб берганлиги, фуқаро Ниёзова Нозима Бердимурадовнага тегишли «Humo» банк картасидан фойдаланмаганлиги, 1 770 000 сўм маблағни сарфланиши юзасидан хабардор эмаслигини билдирди. Шунга кўра, банк филиалига “СМС” хизматини улаш масаласида мурожаат қилмаганлигини, банк ходими билан тил бириктирмаганлигини, иш юритувдаги ва тўлов дафтарчадаги хужжатлар (аҳоли тўлов карталари)да ўзига тегишли телефон рақамидан фойдаланганлигини маълум қилди. 2021 йил 1 июлдаги 1-сонли ишончномага асосан иш хақи ажратилиши, банк билан хисоб китоб амалиётлари фуқаро Ниёзова Нозима Бердимурадовна томонидан амалга оширганлиги сабабли банк филиали ходими билан иш муносабатида бўлмаганлиги, 2021 йил 16 октябрда Ниёзова Нозима Бердимурадовна ўз аризасига кўра ишдан озод қилинганлигини маълум қилган.
Шунингдек “Муқаддас замин бошқарув сервис компанияси” МЧЖнинг 2021 йил 24 августдаги 46-сонли хатига асосан МЧЖ ходими Ниёзова Нозима Бердимурадовнага “Ўзмиллийбанк” АЖ Муборак филиали Конверсион амалиётлар ва «Humo» банк карталарига хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси Т.С.Пиримов томонидан «Humo» банк картаси чиқариб берилган. «Humo» банк картаси очиш учун ариза ва шартномаларда имзолар мавжуд.
“Муқаддас замин бошқарув сервис компанияси” МЧЖнинг 2021 йил 24 августдаги 46-сонли билдиришнома хатига асосан жамият бош ҳисобчиси томонидан Н.Б.Ниёзовага тегишли «Humo» банк картасини филиал дафтарига имзо қуйган ҳолда Н.Б.Ниёзовага топширган. Ҳақиқатдан ҳам «Humo» банк картаси очилгандан буён ўзида сақлаганлигини Н.Б.Ниёзова суҳбат жараёнида ҳам айтиб ўтган.
Банк ходимлари томонидан фуқаро Ниёзова Н.Б.га масалага ойдинлик киритиш мақсадида туман хуқуқни мухофаза қилиш органларига мурожаат қилиши мумкинлиги билдирилди.
@zebotukhtaeva
Forwarded from NBU_official
Kartangizni masofadan turib blokdan chiqaring!

HUMO, UzCard, Visa yoki MasterCard kartalaridan birining PIN-kodini 3 marta noto‘g‘ri kiritgan bo‘lsangiz, u holda bankga bormasdan ham «Milliy» ilovasi yordamida kartangizni blokdan chiqarishingiz mumkin.

Xizmatdan 24/7 foydalanish mumkin!

«Milliy» bilan yanada ko‘proq imkoniyatlarni kashf eting!
— — —
Разблокируйте свою карту дистанционно!

Если 3 раза неверно набрали ПИН-код карты HUMO, UzCard, Visa или MasterCard, то вы можете разблокировать её в приложении Milliy, не посещая банк.

Услуга работает 24/7!

Открывайте больше возможностей с Milliy!
Forwarded from NBU_official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zmilliybank «Oltin Aksiyasi» doirasida Bosh sovrin yutuqli o‘yini o‘tkazildi.

50g vaznli Oltin quyma Ravshanov Berkinga nasib etdi!

Aksiyamiz nihoyasiga yetdi va biz barcha ishtirokchilarimizga minnatdorlik bildirishni istardik. Bu O‘zmilliybank hayotidagi muhim hodisa bo‘ldi!

Tabriklaymiz!
— — —
В рамках «Золотой Акции» от НБУ прошел розыгрыш Главного приза.

Золотой слиток весом в 50г достался Равшанову Беркину!

Наша акция подошла к концу и мы хотим поблагодарить каждого за участие в ней. Это было важным событием в жизни НБУ!

Поздравляем!
"Ўзмиллийбанк" : бухгалтерия ҳисоби: амалиётдаги ижобий натижалар

“Ўзмиллийбанк” АЖ Ходимлар билан ишлаш департаменти ҳамда Ўқув банки иш режасига мувофиқ, Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти билан ҳамкорликда банкнинг худудий бўлинмаларида фаолият олиб бораётган Хисоб-китоб операциялари бўлими, Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими, Корпоратив хизмат кўрсатиш гуруҳи, Чакана амалиётлар бўлими ходимлари учун “Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш” мавзусида жорий йилнинг 15-22 феврал кунлари вебинар шаклида малака ошириш курси ташкил этилди.
Малака ошириш курсини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад банкнинг ҳисоб-китоб амалиёти билан боғлиқ йўналишида меҳнат қилаётган ходимларни консолидациялашган молиявий ҳисоботлар тайёрлаш, интеллектуал мулк объектларини ҳисобга олиш ва таҳлил қилишни ташкил этиш борасидаги билимларини оширишдан иборат.  
Курс давомида солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, молиявий хизматларнинг солиққа тортишдан озод этиш билан боғлиқ янгиликлар, солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мутахассислар томонидан қўшимча билим ва кўникмалар берилди. Малака ошириш курсида банкнинг Бош бухгалтер ўринбосари, иқтисод фанлари доктори (DSc) доцент, М.Темирханова мураббий сифатида иштирок этди. 
Қизғин ва савол-жавобларга бой тарзда ташкил этилган ўқув курсида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.  
Малака ошириш курсига банкнинг ҳудудий бўлимларидан 350 нафардан ортиқ ходимлар жалб этилди.   
@zebotukhtaeva
​Наврўз байрами умумхалқ сайиллари шаклида ўтказилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Мазкур ҳужжатда 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатда "Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!" деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда нишонлаш кўзда тутилган.

Бош вазир раҳбарлигида ташкилий қўмитага ҳудудларда, шаҳар ва қишлоқларда Наврўз байрамининг умумхалқ сайиллари шаклида кенг нишонланишини таъминлаш юклатилган.

Жумладан, Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастурлар асосида халқ сайиллари ташкил этилади.

Байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама эъзозлаш, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида яшаётганлар, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Меҳр дафтари»га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирлари амалга оширилади.

Шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни уюштириш режалаштирилган. Наврўз умумхалқ байрами арафасида республиканинг барча ҳудудларида, ҳар бир кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободончилик ва кўкаламзорлаштиришга қаратилган умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.

Байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойларда ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш, китоб расталари, кўчма савдо дўконларини ташкил қилиш белгиланди. Шу билан бирга, кўклам таомлари тайёрланиб, уларнинг савдоси йўлга қўйилади.

@zebotukhtaeva
Жорий йилнинг 18 февраль санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3151-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион ҳамкорлигини амалга ошириш асосида инновацион-корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
«Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасидаги ҳамкорликдан олий таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш, талабаларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини амалга ошириш учун зарурий шарт-шароитлар яратиш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда олий таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, банк тизимининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш бўйича қўшма лойиҳалар яратиш ва уларни амалга ошириш ҳамда уларнинг натижаларини инновацион асосда банк тизими амалиётига татбиқ этиш, Университетнинг кафедралари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган ҳолда бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётларини ташкил этиш, «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамиятининг келгуси истиқболдаги фаолиятини ривожлантириш бўйича долзарб муаммоли мавзулар рўйхатини шакллантириш ва ушбу мавзулар бўйича ҳамкорликда тадқиқот олиб бориш, долзарб муаммоли мавзулар бўйича илмий ишлар тайёрлаш ва нашр этиш, ўзаро форумлар, семинар ва конференциялар ташкил этиш, долзарб мавзулар бўйича “давра суҳбатларига” томонлар вакилларининг ташрифлари, Университетнинг бакалавриат ва магистратура таълим босқичида таҳсил олаётган талаба, тингловчиларнинг ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётларини «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамиятида самарали ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамиятининг етакчи ходимларини ўқув жараёнига жалб этиш каби мақсадлар қўйилди.
Тадбир давомида таъкидланганидек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Банк иши ва инвестициялар” кафедраси қошида «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот маркази ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, Университет профессор-ўқитувчилари томонидан билдирилган, Мазкур марказда таҳсил олган талаба-ёшларга «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти томонидан махсус сертификат тақдим этилиши, сертификатга эга бўлган марказ битирувчиларининг келгусида «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти тизимида иш билан таъминланиш имкониятига эга бўлиши таклифи Банк раҳбарияти томонидан маъқулланди ва қўллаб-қувватланди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан билдирилган яна бир уч томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, яъни «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти орқали корхоналарга кириб бориш, улардаги мавжуд муаммоларни ёш ва иқтидорли талабалар томонидан инновацион ечимлар ёрдамида бартараф этиш таклифига жавобан, Банк раҳбарияти нафақат уч томонлама ҳамкорликни таъминлаш, балки Банкнинг инвестицион иштироки мавжуд бўлган йирик лойиҳаларда ҳам иқтидорли ва креатив фикрловчи талаба ёшлар ҳамкорлигини таъминлаш таклифи илгари сурилди, зеро, мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон” ни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.
@zebotukhtaeva
Forwarded from NBU_official
19.02.2022
Курс валют
Valyutalar kursi.
Forwarded from NBU_official
22.02.2022
Курс валют
Valyutalar kursi.
Forwarded from NBU_official
Hurmatli mijozlar!

24 va 25 Fevral kunlari Yunusobod filialiiga tegishli bankomatlar profilaktika jarayonlari tufayli vaqtincha o‘chiriladi.

To‘g‘ri tushunganingizdan minnatdormiz. 🙏
— — —
Дорогие клиенты!

24 и 25 февраля банкоматы Юнусабадского филиала будут временно закрыты в связи с проведением профилактических мероприятий.

Благодарим за понимание. 🙏
⚡️Ўзбекистоннинг Киевдаги эчихонаси мурожаат билан чиқди

«Украинадаги вазият кескинлашгани ва фавқулодда ҳолат жорий этилганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги элчихонаси томонидан эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати ишлаб чиқилмоқда. Украина ҳаво ҳудудининг ёпилишини инобатга олган ҳолда жўнаб кетиш йўналишлари ва жўнаб кетиш жойи ишлаб чиқилмоқда.

Мақбул эвакуация йўналишлари бўйича масалалар учинчи давлатларнинг манфаатдор хизматлари билан келишилган сари, Ўзбекистон фуқаролари Элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида қўшимча равишда хабардор қилинади.

Украинадан чиқиб кетишни хоҳловчи Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари паспорт маълумотларини Элчихонанинг embassy@uzbekistan.org.ua электрон манзилига юборишлари сўралади.

Украинада бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тинчлик сақлашларини ва қўшимча саволлар туғилганда Элчихона билан алоқада бўлишларини сўраймиз», дейилади мурожаатда.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки брифинги
#24feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Кечадан буён мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ва блогерларидан Ўзбекистон ва Россия Президентларининг яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти якунларига изоҳ беришимни сўраб, мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан ҳамкасбларимизга қуйидагиларни маълум қилмоқчиман.

Икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибида турган долзарб масалалардан ташқари, Ўзбекистон ва Россия етакчилари Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Россия Президенти давлатимиз раҳбарига махсус ҳарбий операцияни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг сабаблари ва шарт-шароитлари тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, томонлар вазиятни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул йўлларини тез фурсатда топишлари ва унинг янада кескин тус олишига йўл қўйилмаслигига умид билдирди.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда.

Мамлакатимиз азалдан ҳам Россия, ҳам Украина билан яқин, дўстона муносабатларга эга. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Международная конференция высокого уровня по региональному сотрудничеству
#28feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам выведения системы поддержки женщин на новый уровень и дальнейшего укрепления и повышения их роли в жизни общества, а также важным мерам усиления их социальной защиты, предотвращения домашнего насилия и обеспечения гендерного равенства.