"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
586 subscribers
1.27K photos
332 videos
4 files
748 links
Download Telegram
Музокаралар якунлангач, ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Қўшма баёнот қабул қилдилар. Унда олий даражадаги учрашувнинг асосий якунлари акс этган, стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари белгиланган.
Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва ҳудудлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатлар билан алмашди. Ташриф доирасида жами 23 та ҳужжат имзоланди.

По завершении переговоров состоялась церемония подписания документов.
Президенты Узбекистана и Туркменистана приняли Совместное заявление, в котором отражены основные итоги встречи на высшем уровне, определены перспективные направления дальнейшего укрепления стратегического партнерства.
В присутствии глав государств состоялся обмен подписанными документами между главами министерств, ведомств и регионов двух стран. Всего в рамках визита было подписано 23 документа.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from NBU_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📱 Doim onlayn bo‘ling!

«Milliy» ilovasini yuklab oling va mobil aloqa to‘lovini istalgan vaqtda, istalgan joyda amalga oshiring.

☑️ Hisobingizni to‘ldiring va yorqin onlar bilan bo‘lishing!
— — —
📱 Будьте всегда онлайн!

Скачивайте приложение Milliy и оплачивайте мобильную связь в любое время, в любом месте.

☑️ Пополняйте счёт и делитесь яркими моментами!
2021 йилнинг 05 октябр санасида “NAMANGAN KUN UZ” телеграм каналида жойлаштирилган 'ИИБ ЙХҲБ га мурожаат"сарлавҳали шикоятга муносабат.
Мурожаатга кўра ИИБ ЙХҲБ қошида “Ўзмиллийбанк” АЖ нинг №2-3 сонли «ЙХҲБ қошидаги махсус кассалар»и мавжуд. Кассада тўрт нафар кассир фаолият юритаётган бўлиб, тўловни амалга ошириш учун ИИБ ЙХҲБ масъул ходимлари томонидан автомобилни давлат рўйхатига олиш учун ҳисоб китобларни ҳисоблагач кассир томонидан тўловларни қабул қилинади.
Мазкур муаммо ИИБ ЙХҲБ Наманган вилоят бўлими масъул ходимлари билан келишилиб жойида бартараф этилди. @zebotukhtaeva
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Ўзмиллийбанк) “Банкир кундалиги” телеграм каналига Самарқанд вилоятидан тушган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
2021 йилнинг 24 сентябрь куни телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Банкир кундалиги” каналида эълон қилинган мурожаатда, “Agromir Buildings” МЧЖ корхонасидан уй-жой сотиб олмоқчи бўлиб, нақд пул тўлаш мақсадида мурожаат қилган фуқароларни Банк ходимлари томонидан қайтариб юборилгани, шунингдек, корхонанинг иккита мижози Банк нақд пулларни қабул қилмаганлиги сабабли “Agromir Buildings” МЧЖ билан тузган шартномаларини бекор қилгани, мижозларнинг бири 150 млн. cўм, иккинчиси эса 120 млн. сўмдан нақд пулларини топшира олмаганлиги қайд этилган бўлиб, ушбу ҳолат юзасидан мурожаатчи “Agromir Buildings”МЧЖ корхонаси юристи Хўжа Дилноза Баҳодир қизи билан 2021 йил 24 сентябрь куни мурожаат юзасидан суҳбат ўтказилди.
Суҳбат жараёнида кўрсатилган муаммолар батафсил муҳокама қилиниб, фуқаролар томонидан барча тўловлар қабул қилинаётганлиги, Банк ҳизматлари тўлиқ кўрсатилаётганлиги ҳамда Банкка келган фуқаро ва ходим ўртасида тушунмовчилик бўлганлиги сабабли, юқоридаги ҳолат келиб чиқганлиги маълум бўлди. “Agromir Buildings” МЧЖ юристи мурожаати юзасидан тўлиқ тушунча берилганлиги ва “Agromir Buildings”МЧЖ корхонаси юристи Хўжа Дилноза Баҳодир қизи томонидан Ўзмиллийбанк Самарқанд вилоят филиали ходимларига ҳеч қандай эътирози қолмаганлиги айтиб ўтилди. @zebotukhtaeva
“HUMANUZ” янгиликлар порталида эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ нинг аксарият филиаллари Ҳукумат Қарори билан белгиланган тартибларга риоя қилмасдан, қўшимча равишда тўрт томонлама шартнома тузиб, олий таълим муассасаларига мажбурият юклашга уринмоқда” мазмунидаги мурожаатга Муносабат.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги 527-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандида тижорат банкида таълим кредитларини ажратиш юзасидан аниқ белгиланган ички тартибнинг мавжуд бўлиши тўғрисида меъёр белгиланган.
Ушбу бандда белгиланган топшириқ ижросини таъминлаш учун банк томонидан таълим кредитлари ажратиш юзасидан ички меъёрий хужжат ишлаб чиқилган, тасдиқланган ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим кредитини ривожлантириш жамғармасига ва Марказий банкка тақдим этилган.
Таълим кредити ажратиш мижоз ва банк ўртасидаги шартномавий муносабат бўлиб, банкнинг ички меъёрий хужжатлари (“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти томонидан жисмоний шахсларга таълим кредитлари ажратиш тартиби) талабларига асосан ажратилади. Тартибга кўра наъмунавий кредит шартнома илова қилиб тасдиқланган. Кредит шартнома банк, қарз олувчи ва Олий таълим муассаси ўртасида имзоланади. Кредит шартномасига олий таълим муассасасини томон сифатида жалб қилишдан асосий мақсад - кредит олган талаба ўқиш даври тугамасидан талабалар сафидан чиқариладиган бўлса, бу ҳақда банкни хабардор қилиш. Олий таъдим муассасасига бундай мажбуриятнинг юклатилиши келгусида юзага келиши мумкин бўлган кредитни қайтармаслик хатарини камайтиради ва кредитнинг мақсадлигини таъминлайди. @zebotukhtaeva
Forwarded from NBU_official
«Тинькофф» va Milliy bank bilan yangi imkoniyatlar og‘ushiga sho‘ng‘ing!

📣 Endi «Milliy» ilovasining foydalanuvchilari Rossiyadan jo‘natilgan pul o‘tkazmalarini «Тинькофф» bankining ilovasi yordamida 24/7 rejimida qabul qilib olishlari mumkin.

O‘tkazma Milliy bankning elektron hamyoni, UzCard va HUMO kartalari hisobiga kirim qilinadi.

👉🏼 Eslatib o‘tamiz, o‘tkazmalarni qabul qilish uchun kartaga «Xalqaro o‘tkazmalarni qabul qilish» funksiyasidan foydalanish imkonini o‘rnatish kerak.

Pullar avtomatik ravishda konvertatsiya qilinadi va so‘mda kirim qilinadi.

😉 Milliy bank chegaralarni kengaytiradi!
— — —
Прыгайте в новые возможности с «Тинькофф» и НБУ!

📣 Теперь пользователи Milliy могут получать переводы из России с помощью приложения банка «Тинькофф» в режиме 24/7.

Перевод поступает на электронный кошелек, карты UzCard и HUMO НБУ.

👉🏼 Напоминаем, что для получения необходимо установить доступ для карты — «Принимать международные переводы».

Деньги автоматически конвертируются и поступают в сумах.

😉 НБУ расширяет границы!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шарҳсиз лавҳа: Навоий шаҳрида Ўзмиллийбанк билан ҳамкорликда ташкил этилган янги мактабгача таълим муассасаси фаолияти @zebotukhtaeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шарҳсиз лавҳа: Ўзмиллийбанк билан ҳамкорликда ташкил этилган янги спорт соғломлаштириш маркази фаолияти. @zebotukhtaeva
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Жиззах вилоятида хизматлар кўрсатиш соҳасининг ривожланиши
#17oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Ўзмиллийбанк миллий валютада қулай омонат турини таклиф этмоқда

👉 https://xabar.uz/7aum

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
“БЕРЕЖЛИВОСТЬ” ХИЧК нинг телеграм ижтимоий тармоғидаги мурожаати бўйича қолдирган постига “Ўзмиллийбанк”АЖ нинг
РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

“БЕРЕЖЛИВОСТЬ” ХИЧКга “Ўзмиллийбанк” АЖ Бектемир филиали томонидан 2017 йилда, 2018 йилда узоқ муддатли кредит шартнома бўйича қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш саралаш ва қайта ишлаш фаолиятлари учун кредит маблағлари ажратилган. 2019 йилдан бошлаб ушбу ажратилган кредит шартнома мажбуриятлари АЖ Узмиллийбанк Маликработ филиалига ён бериш шартномага асосан ўтказилган. Банкнинг Маликработ филиали томонидан ушбу соҳани ривожлантиришга 2020 йилда тегишли шартномага асосан яна кредит ажратилган.
Лекин, юқоридаги кредит шартномалари шартлари “БЕРЕЖЛИВОСТЬ” ХИЧК томонидан бузилганлиги сабабли банк томонидан шартнома шартларини ўз муддатларида тўлиқ ва сифатли бажариш бўйича бир неча маротоба огоҳлантириш хатлари юборилган.
Бундан ташқари, банк томонидан ўтказилган мониторинг жараёнида “БЕРЕЖЛИВОСТЬ” ХИЧКнинг бошқа ташкилотлар (тижорат банклари) олдида ҳам бир қанча мажбуриятлари борлиги аниқланган ва ушбу ҳолатлар бўйича ҳам мижозга огоҳлантириш хатлари юборилган.
Имзоланган кредит шартномалар шартларида кўрсатилган мажбуриятларни ўз муддатларда бажарилишини таъминлаш учун “БЕРЕЖЛИВОСТЬ” ХИЧКни Савдо Саноат Палатасининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармасига хат орқали мурожаат қилиниб, мажбуриятлар бажарилмаган такдирда ажратилган кредит шартномаси бекор килиниши мумкинлиги туғрисида судга даъво аризаси киритиш ҳакида хат жўнатилган.
Бугунги кунда “БЕРЕЖЛИВОСТЬ” ХИЧКнинг банк олдида муддати ўтган кредит қарздорликлари мавжуд.
Кредит шартномалари ва бошқа икки томонлама тузилган шартномалар шартларида “БЕРЕЖЛИВОСТЬ” ХИЧКга тегишли махсус ахлат ташиш техникаларини банк ҳудудига келтириш, сақлаш келишилмаган бўлсада, корхона томонидан махсус ахлат ташиш техникаларини ўзбошимчалик билан банк биноси олдига келтириб қўйилган.
Банк мижози “БЕРЕЖЛИВОСТЬ” ХИЧК томонидан кредит олиш ва бошқа ҳолатлар бўйича банкка юборилган мурожаатлар бўйича Ўзмиллийбанк АЖ Навоий вилоят филиали ҳамда Маликработ филиаллари ходимлари томонидан берилган саволларига ҳамда аризаларига тушунтиришлар берилиб келинмоқда.

@zebotukhtaeva
Биз муносиб номзодга овоз бердик! Сизчи?
Бугунги кунда “Telegram” ижтимоий тармоғининг турли каналларида Ўзбекистондаги йирик тижорат банклари томонидан “Ўзавтосаноат” АЖ билан келишувлар амалга оширилаётгани, келишувлар натижасида эса йиллик 5 % миқдорида 10 йил муддатга мамлакатимиз ва хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомашиналарни сотиб олиш учун кредитларни ажратиш бўйича шартномалар имзолангани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалмоқда.
Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, “Ўзмиллийбанк” АЖ расман шуни маълум қиладики, юқорида келтирилган ҳолат бўйича “Ўзмиллийбанк” АЖ ва “Ўзавтосаноат” АЖ ўртасида ҳеч қандай келишувлар амалга оширилмаган ва музокаралар ўтказилмаган.
Бу сингари “Fake” хабарларга ишонмаслигингизни сўраб, “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан жорий этилаётган янгиликлар, Банк маҳсулотлари ва ўтказилаётган акциялар ҳақидаги тасдиқланган маълумотлар билан Банкнинг www.nbu.uz манзилидаги расмий веб-сайтида, ҳамда Банкнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларидагина танишишингиз мумкин эканлигини маълум қиламиз. @zebotukhtaeva
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.