"Ўзмиллийбанк" АЖ матбуот котиби
607 subscribers
1.26K photos
327 videos
4 files
744 links
Download Telegram
​​2 000 (икки минг) сўмлик ва 20 000 (йигирма минг) сўмлик банкотларнинг чиқарилиши тўғрисида

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасига кўра пул белгиларининг намуналари, шунингдек, уларнинг дизайни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши билан келишилган ҳолда Марказий банк томонидан тасдиқланади.

Янги намуналардаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабар, уларнинг тавсифлари Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Шу ўринда Олий Мажлис Сенати Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган 2 000 (икки минг) сўмлик ва 20 000 (йигирма минг) сўмлик банкнотларнинг намуналари ҳамда дизайнларини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ушбу банкнотларнинг тавсифлари ва дизайни Марказий банк томонидан тегишли тартибда эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати


️️🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг
ПХИФ-2021 доирасида Ўзмиллийбанк ва "ВЭБ.РФ"
ўртасида
"Ўзбекистон темирйўллари" АЖ лойиҳасини молиялаштириш тўғрисидаги келишувга эришилди

2021 йил 2-5 июнь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган
XXIV Петербург халқаро иқтисодий форумидаги (ПХИФ-2021) Ўзмиллийбанк делегациясининг иштироки доирасида 4 июнь куни "ВЭБ.РФ" Давлат ривожланиш корпорацияси раҳбарияти –раис ўринбосари,бошқарув аъзоси Д.В.Алгульян билан учрашувлар ўтказилди.
Кун тартибида жорий ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, янги ўсиш нуқталари ва 2021 йилга биргаликда молиялаштириш учун истиқболли лойиҳалар белгиланди. Натижада, "Ўзбекистон темирйўллари" АЖнинг "Демиховмашинасозлик заводи" ОАЖ ва "Метровагонмаш" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган 7та электро поезд ва 2та рельсли автобусларни харид қилиш бўйича янги лойиҳани биргаликда молиялаштириш тўғрисидаги келишувга эришилди.
Лойиҳанинг қиймати 4,8 млрд. рублга баҳоланди, молиялаштириш Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлигининг амалдаги Россия экспортини субсидиялаш дастури доирасида амалга оширилади.
Рублда молиялаштиришни жалб қилиш ШҲТ ҳудудида миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш масаласига биргаликда ёндашиш тўғрисидаги "ВЭБ.РФ" ташаббусини амалга оширишнинг мантиқий давоми ҳисобланади.
Мазкур лойиҳани молиялаштиришга "Россия экспорт маркази" АЖнинг
("Росэксимбанк" АЖ ва "ЭКСАР" АЖ) тузилмавий бўлинмаларини жалб қилиш режалаштирилмоқда, бу эса экспорт шартномаларининг
100% қийматини молиялаштириш имконини беради.
Поездларни етказиб бериш аҳолига қўшимча қулайликларни яратади, мамлакат транспорт инфратузилмасини ривожланишига хизмат қилади, республиканинг яқин минтақалари, жумладан, Тошкент, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси ўртасида узлуксиз ва доимий темирйўл қатновларини таъминлайди, шунингдек, янги ишчи ўринларини яратади.
Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги дастури бўйича"ВЭБ.РФ" Ўзмиллийбанкнинг молиялаштир ишнии мтиёзли субсидиялаш доирасидаги асосий ҳамкори ҳисобланади. Учрашув пайтида ўтган йил юқори натижалар берганлигига алоҳида урғу берилди, унда Россияда ишлаб чиқарилган бешта замонавий магистрал электровоз ва йўл-коммунал техникасини етказиб беришни назарда тутадиган лойиҳалар доирасида тегишли равишда 14,2 млн.евро ва 5.65 млрд. Россия рубли суммасига бир қатор қарз шартномалари тузилди. Алоҳида эътибор "Росэксимбанк" АЖ иштирокида Россия рублида биринчи имтиёзли кредит линиясини очишга қаратилган. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик доирасида ўтган йилларда гидроэнергетика, иссиқлик энергетикаси, транспорт ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида умумий қиймати 206 млн. евро бўлган 5тадан лойиҳа молиялаштирилган.
Маълумот учун: ВЭБ.РФ – ривожлантириш бўйича миллий банк. У давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатини амалга оширади. Тижорат банклари билан ҳамкорликда инфратузилма, саноат, ижтимоий соҳани ривожлантиришга, технологик салоҳиятни мустаҳкамлашга қаратилган улкан лойиҳаларни молиялаштириш билан шуғулланади.
Росэксимбанк - ихтисослаштирилган давлат банки, унинг асосий мақсади бўлиб Россия экспортчи-компаниялари учун молиявий ресурсларнинг эришимлилигини таъминлаш ва Россия нохом-ашё экспортини ўсишига кўмаклашиш ҳисобланади. РФ Ҳукуматининг агенти сифатида банк Россия экспортини кафолатли қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш, экспортчиларга уларнинг саноат маҳсулотларини илгари суришда кўмаклашиш, уларга узоқ муддатли кредитлар ва бошқалардан фойдаланиш имкониятини бериш учун жавоб беради. https://t.me/zebotukhtaeva
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди.
Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Президентлар музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқадилар ҳамда халқаро ва минтақавий даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашадилар.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл с официальным визитом в Таджикистан.
В международном аэропорту Душанбе главу нашего государства встретил Президент Таджикистана Эмомали Рахмон.
Президенты в ходе переговоров рассмотрят обширную повестку узбекско-таджикского многогранного партнерства, а также обменяются мнениями по вопросам взаимодействия на международном и региональном уровне.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг юксак давлат мукофоти - биринчи даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотланди. Орденни давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон тантанали равишда топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев награжден высокой государственной наградой Таджикистана - орденом "Зарринточ" первой степени. Награду главе нашего государства торжественно вручил Президент Таджикистана Эмомали Рахмон.

Facebook|Instagram|Twitter
Жорий йилнинг 11 июнь куни “Ўзмиллийбанк” АЖ Самарқанд вилояти филиалида Банк мижозлари учун керакли шарт-шароитлар яратилмаганлиги, жумладан, Банк филиали биносида совитиш тизими ишламаётганлиги ҳисобига бино ичида пайдо бўлган юқори ҳарорат мижозларга ноқулайлик туғдиргани ҳақида филилал мижози Наима Пўлатова томонидан facebook ижтимоий тармоғи орқали муносабат билдирилган эди.
Бугунги кунда Банкнинг Самарқанд вилояти филиалида чиндан ҳам совитиш тизимида носозликлар юзага келганлиги, шунингдек, филиал маъмурияти томонидан ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида керакли чора-тадбирлар амалга оширилаётганини маълум қиламиз. Банк мижозларига келтирилган ноқулайликлар тез кунда бартараф этилади. @zebotukhtaeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пресс-секретарь Президента Республики Узбекистан Шерзод Асадов проинформирал журналистов о прошедших и предстоящих мероприятиях.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шерзод Асадов Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from NBU_official
​​​​📣 Milliy билан интернетдаги тўловлар хавфсиз!

Milliy мобил иловасида Visa ва MasterCard карталари орқали интернетда тўловларни амалга ошириш учун бир марталик паролдан фойдаланиш имкони йўлга қўйилди!

Код жўнатилган СМС-хабар келмаяптими?
Тўловни хорижда амалга оширишингиз керак, аммо роуминг йўқми?

☝🏼 Хавотирга ўрин йўқ, Milliy иловасидаги тасдиқ кодига эга push-хабар муаммоингизни ҳал қилади.

Интернетдаги харидларни муваффақиятли амалга ошириш учун қуйидагилар керак холос:
🔹 Миллий банк чиқарган Visa/MasterCard карталари;
🔹 Milliy иловаси;
🔹 Ва, албатта, интернет.

😉 Миллий банк билан пулларингиз хавфсизликда!

———

📣 Безопасные платежи в интернете с Milliy!

Одноразовый пароль при оплате в интернете картами Visa и MasterCard теперь в мобильном приложении Milliy!

Не приходит СМСка с кодом?
Оплачиваете за границей и нет роуминга?

☝🏼 Не беда, push-уведомление с кодом подтверждения в Milliy решит ваши проблемы.

Для успешной покупки в интернете нужны только:
🔹 Карта Visa/MasterCard от НБУ;
🔹 Приложение Milliy;
🔹 Ну и конечно же, интернет.

😉 Ваши деньги в безопасности с НБУ!