Zarnews.uz
15.2K subscribers
77K photos
9.69K videos
354 files
40.6K links
Самарқанд вилоят ZarNews.uz веб-сайти.
Тезкор, холис, ишончли!

Сайт: http://zarnews.uz

info@zarnews.uz

http://facebook.com/zarnews.uz/

https://www.instagram.com/zarnews.uz/

Реклама ва мурожаатлар👉 @zarafshonbot

📞 +998662339159
📞 +998662339156
Download Telegram
#Мобиль_мухбир хабар қилади
Нега йўл асфальт қилиб бўлингач, уни кавлаш бошланади?

Самарқанд шаҳридаги Усто Умар Жўрақулов кўчасида асфальт ишлари тугагандан кейин тез-тез янги йўлни ковлаш ҳолатига дуч келяпмиз. Нега шу ишлар олдиндан режалаштирмай қилинмоқда?

Нега асфальт қилишдан аввалроқ ковлаб, керакли ишлар қилинмайди? Биз сўрасак эски 1000 диаметрли сув қувурини қайта тиклаяпмиз дейишди. 20 йил олдин қўйилган эски қувур йўл қурилгандан кейин керак бўлиб қолганига тушунмаймиз.

@Zarnews_uz
#Мобиль_мухбир хабар қилади

Суратда акс этган ҳолат М-37 халқаро автомагистраль йўлининг Иштихон тумани Чинортепа қишлоғидан ўтувчи қисми.

Гап йўлда ҳам эмас, халқаро магистраль йўлнинг шундоққина ёни анча вақтдан буён қўпориб ташланган. Уни соз ҳолатга келтириш ҳеч бир мутасадди ташкилотнинг хаёлига келмайди.

@Zarnews_uz
#Мобиль_мухбир хабар қилади

Cамарқанд шаҳридаги "Ҳазора" автошоҳбекати олдидаги светофор ана шу тарзда ишлаяпти
.

@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мобиль мухбир хабар қилади

Иштихон туманининг Қўрлисой ҳудудидаги бир неча қишлоқни сув босди. Воқеа кеча, 14 май куни бўлиб ўтди. Ҳудуддаги Башир, Қўрли, Ўзбекқўрғон қишлоқларидаги хонадонлар талофат кўргани айтилмоқда.

@Zarnews_uz
#Мобиль мухбир хабар қилади

Ўриндиғи ечиб олинган яна бир жамоат транспорти. Самарқанд шаҳри, 66-йўналишдаги автобуслардан бири
.

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
#Мобиль мухбир хабар қилади: “Эскисини буз, янгисини қурма!”

Оқдарё тумани Гўзалкент маҳалласидаги Уклон қишлоғи 2021 йил "Обод қишлоқ" дастурига тушган эди. Қишлоқ обод бўлди ростдан ҳам.

Бироқ, туман халқ таълими бўлимига қарашли 36-ўрта мактаб олдидаги асосий йўлда жойлашган, эски бўлса-да иссиқда соя, совуқда пана бўлган бекат бузиб ташланган. Ўрнига мутасаддилар янги бекат қуриши белгиланганди.

Лойиҳаси ҳам қилинган. Аммо негадир қурилмай қолиб кетди. Янгисини қурмай, эскисини бузма деб бекорга айтишмаган экан.

@Zarnews_uz
#Мобиль мухбир хабар қилади

Бундан бир неча дақиқа аввал "Самарқанд шаҳри - Челак шаҳарчаси" йўналишидаги автомобиль йўлида "Damas" ва "Nexia" русумли автоуловлар тўқнашган.

Оғир тан жароҳати олганлар бор.

@Zarnews_uz
#Мобиль мухбир хабар қилади

Айни дақиқада Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасидаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш уйида ёнғин юзага келган.

@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мобиль_мухбир_хабар_қилади

Самарқанд шаҳрида автобус трамвай йўлига чиққани, қолаверса, йўл ўртасида ҳаракатланадиган трамвайни чап тарафидан қувиб ўтиб, унинг йўлини тўсиши, бу билан бошқа транспорт воситаларига ҳам халал бериши қанчалик тўғри?

@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мобиль_мухбир_хабар_қилади

Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонининг Шердор мадрасаси ёнида "булоқ" кўз очди.

У агар тоза ичимлик сув бўлса - увол. Дарахт, гул ва яшил майдонли ўтларни суғорадиган сув бўлса, текис йўлакни таъмирталаб ҳолга келтирган.

Нима бўлганда ҳам бу ҳолатни тезда бартараф этиш керак. Ахир Регистонга бу йўлакдан минглаб маҳаллий ва хорижлик сайёҳ келади...

@Zarnews_uz
#Мобиль_мухбир:
Айни пайтда. Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек ва Гагарин кўчалари кесишмаси

@Zarnews_uz
#Мобиль_мухбир_хабар_қилади

Самарқанд шаҳридаги Даҳбед кўчаси ("Афросиёб" меҳмонхонаси ҳудуди)да канализация қувури ёрилган.

@Zarnews_uz