Замбаракнинг ўқи
11.3K subscribers
2.66K photos
227 videos
16 files
1.12K links
Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.

Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99

Реклама масалаларида — @meenov
Download Telegram
Калгари сув таъминотидан ҳавотир олаётганлар учун янгилик:

Қувурнинг шикастланган қисми олиб ташланибди. Қувур ичига махсус робот киритилиб, иккала томондан қувурнинг 200 метри текширувдан ўтказилибди.

Энди қувурнинг олиб ташланган жойи тузатилиб, кейин уни босим остида синашар экан. Ундан кейин қувур хлор билан ювилиб, сув яна чиқариб ташланаркан. Шундан кейингина қувурга тоза сув берилиб, тармоққа қайта улашаркан.

Ишқилиб, яна 4—5 кун газонларга сув қуймай турарканмиз. Қувур нега ёрилгани ҳақида ҳам маълумот беришганича йўқ.

@zambarakning_oqi
Калгари марказий кутубхонасида ҳинду қабилалари тилларида ёзилган китоблар. Айниқса шимолий тундрада истиқомат қилувчи Инуит миллати ишлатадиган алифбо эътиборимни тортади. Қизиғи, бу алифбо ҳиндулар учун европалик диний миссионерлар томонидан яратилган ва ундан фойдаланилган биринчи китоблар ҳам христиан дини ҳақида бўлган.

@zambarakning_oqi
Қувур янгиликлари ёки қувурдан гапирамиз.

Калагарида магистрал қувурни таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Унинг шикастланган қисми олиб ташланди, эртадан олиб ташланган қисми ўрнига пўлат қувур ўрнатиларкан.

Шу муносабат билан шаҳар ҳокими, шаҳар фавқулотда вазиятлар агентлиги раҳбари ва бошқа мутасаддилар кунига икки маҳал матбуот анжумани ўтказяптилар (эрталаб 8да ва кундузги 3да). Калгари ҳокимияти сайтида маълумот бир кунда бир неча марта янгиланяпти, янги видео ва фотолар юкланяпти.

Менга қизиқ бўлган янгиликлар билан бўлишаман:

Калгари аҳолиси кунига ўртача 600 млн литр ичимлик сувидан фойдаланаркан. Сувдан фойдаланишни камайтириш талаби қўйилганидан сўнг, фойдаланилаётган сув миқдори қарийб 25 фоизга камайибди.

Шаҳарда бир неча ер ости ичимлик суви резервуари бор экан, унда бир неча миллион литр сув сақланаркан. Қувур ёрилганидан сўнг тақчилликни камайтириш учун резервуарлардаги сувлардан фойдаланиш бошланибди. Агар улардаги сув ҳажми ярмидан пастга тушса, сувдан фойдаланишга янада қатъий чекловлар киритиларкан.

Сувдан фойдаланишга чекловлар қўйилганидан буён шаҳар ҳокимияти 321та оғзаки огоҳлантириш, 240та ёзма огоҳлантириш берган, битта ҳолатда жарима қўлланилган.

Шикастланган қувур атрофидаги маҳаллада сув босими тушган, шу сабабли у ерда сувни қайнатиб ичиш талаби қўйилган эди. Шаҳар ҳокимияти ўтган жума куни маҳаллага бошқа манбадан сув йўналтирган. Шундан сўнг, жума, шанба, якшанба кунлари Альберта соғлиқни сақлаш хизмати 12 марта сувни лаборатория текширувларидан ўтказган. Бу давр мобайнида маҳалла қувурларида сув тўлиқ 6 маротаба янгиланган. Шуларни инобатга олиб, бугун тонгда ўша маҳаллада сувни қайнатиб ичиш талаби бекор қилинган.

Суратга аҳамият беринг: унда қувур атрофига металл девор ўрнатилган. Бундай матохни биринчи кўришим. У ишчиларни ер кўчишидан ҳимоя қиларкан.

@zambarakning_oqi
Ноткоин сотган бола қамалипти, анавинда вилоятларда истиқомат қиладиган ўзбекистонликларни камситган қиз қамалганди. Ундан аввал ҳайкал тагида видео олган вайнерлар қамалганмиди-ей.

Нима бало, столбаниям обориб қамаб қўядиган кунлар қайтяптими?

Мен ўйлардимки, жамият хавфсизлигига тўғридан-тўғри тахдид қилган одамлар қамалади, жамиятдан ажратилади, деб. Ҳа бу тирранчалар нимага қамалиши керак?

Хўп, қонун бузибди, анув жинни қиз одамларни ҳақорат қилибди, жазолансин, қарши эмасман. Аммо нега қамалиши керак? Мақсад нима, уларни тарбиялашми ё ҳаётини синдириш?

Унда нега одамлар хавфсизлигига тўғридан-тўғри тажовуз қилган участкавой қамалмапти, шунчаки ишдан бўшатилипти? Мана, “гуманний” эканмиз-ку?

@zambarakning_oqi
Калгаридаги шикастланган магистрал қувурни робот ёрдамида текшириш ҳақида ёзгандим. Суратда ана шу робот акс этган.

Робот икки қисмдан иборат экан: ўнг томондаги баланд матох сканер, чап томондагиси эса уни судровчи машина экан.

Бу қурилма билан шикастланган қувурнинг 1,8 километри ичкари томонидан текширилибди. Робот бетон қувур ичидаги арматуранинг сифатини электромагнит тўлқинлар ёрдамида аниқлаб бераркан. Агар арматура синган ёки шикастланган бўлса, робот операторига кўринаркан. Бундан ташқари роботда камера ҳам бўлиб, қувурни визуал кўздан кечириш имкониятини ҳам бераркан.

Бу матохнинг номи PipeCrawler (“қувурда эмакловчи”) бўлиб, АҚШнинг Xylem компанияси томонидан ишлаб чиқарилган экан.

@zambarakning_oqi
Кредит (қарз, насия) нархи ҳақида.

Куни кеча қаердандир Ucell рекламасига кўзим тушиб қолди. Ucell сайтида насияга сотиб олиш мумкинлигини кўриб, “Узум Насия” сайтига кириб қолдим. Мен Ўзбекистондан кетишимдан аввал насия деганда пул йўғида битта сигарет ёки иккита памперс олиш тушуниларди, ҳозир анча ўзгариб кетибди.

“Узум Насия” ва шунга ўхшаш сервисларни қанча титкиламасам ҳам, фоиз ставкаси қанча эканини топа олмадим. “Наҳотки фоизсиз бўлса” деб твиттер аҳлидан сўрасам, яхшилаб тушунтириб беришди.

Насия деганлари кредитнинг сал бошқачароғи экан. Кредитдан фарқли ўлароқ, устама фоиз нарх ичига қўшиб юбориларкан.

Лекин мени ҳайрон қолдиргани, насияга олинадиган товарларнинг нархи 40–80 фоизга ўсиб кетиши бўлди. 1 миллион сўмлик нарсани насияга олсангиз, 1,5 млн қилиб қайтараркансиз, аммо бу ҳақида ҳеч қайси сайтда аниқ маълумот берилмаган.

Канада қонунчилигига кўра, сиз махсулотни кредитга олсангиз (насия ҳам кредит, фақат чалкашроғи), қўшимча неча пул тўлашингизни сотувчи албатта сизга ҳисоблаб бериши ва савдо саҳифасида кўрсатиб қўйиши керак.

Айтайлик, сиз 1000 долларга телефон олмоқчисиз ва бир йил бўлиб тўламоқчисиз. Кредит ставкаси 5%. 12 ойдан сўнг телефон сизга 1000 долларга эмас, 1050 долларга айланяпти. Яъни, кредит нархи 50 доллар. Шуни сотувчи ҳар бир маҳсулот саҳифасига ёзиб қўйиши шарт.

Ëки 10 млн сўмга телефон олмоқчисиз, 12 ой бўлиб тўлаш шарти билан. Бунда фоиз кўрсатилмасдан, махсулот нархига 4 млн сўм қўшиб, 14 млнга сотишяпти. Яъни, нақдга 10, насияга 14 млн сўм. Шунда насия нархи 4 млн сўмга тенг бўляпти.

Мана шу рақамни ҳар бир насия олаётган пайтда аниқ-тиниқ қилиб кўрсатилиши керак. Буни қонунда белгилаб қўймаса, сотувчи ҳеч замонда буни кўрсатиб, ҳаридорни ваҳимага туширмайди.

Бундан ташқари, “ойига атиги 100 минг сўм” деган жозибадор ёзувлар тагига ҳам маҳсулот неча пул экани, қарз нархи қанча экани, муддат сўнгида неча пул тўланиши кераклигини аниқ кўрсатиб қўйш керак. Акс ҳолда молиявий саводхонлиги паст бўлган аҳоли қатлами алданиб қолиши жуда осон.

@zambarakning_oqi
Forwarded from bakiroo
Ўзбекистонликлар насия таклифларининг пулдаги тўлиқ қийматини билишганида "рассрочка"га муносабати ўзгарган бўларди

Фарҳоджон жуда тўғри масалани кўтараяпти. Жуда кўп ўзбекистонликлар насия савдо ёки бошқа бўлиб тўлаш таклифлари орқали сотилаётган товарларнинг тўлиқ қиймати пул нархи нуқтаи назаридан қанчага тушишидан хабардор бўлганларида истеъмол бозоримизда кўп эврилишларга гувоҳ бўлган бўлардик.

Афсуски, Марказий банк фақат банкларга нисбатан кредитнинг тўлиқ қийматини очиқлаш талабини қўяди. Бундай талаб турли кўринишларда товар кредити таклиф этаётган дўкон ва платформаларга нисбатан жорий қилинмаган.

Бугун ҳар жойни эгаллаган онлайн ва офлайн кўринишда насия ва бўлиб тўлаш шартларидаги таклифлар ҳуқуқий жиҳатдан товар истеъмол кредитларидир. Товар истеъмол кредити бўйича қарздорликнинг тўлиқ қийматини очиқлаш талаби ҳалигача мавжуд эмас. Қонунчиликдаги мана шу улкан бўшлиқ асосан кам даромадли, айни пайтда молиявий саводхонлиги юқори бўлмаган аҳоли тоифаларининг манипуляция қилинишига, уларнинг қарз ва мажбуриятлари юки юқори суръатда ошиб боришига йўл очмоқда. Эътибор берсангиз, юқори даромадли аҳоли вакилларини насияга ё бўлиб тўлашга товар олганини кам учратасиз. Чунки уларнинг ҳисоб-китоби бор (пули бор одамнинг доим ҳисоб-китоби бор).

Алоҳида таъкидлашим керакки, ҳеч ким насия ё бўлиб тўлаш деб ном олган ҳисоб-китоб асосидаги савдо шаклларига қарши эмас. Фақат истеъмолчилар уларга ўтказилаётган товар қарз пул нархи нуқтаи назаридан қиймати қанчага айланаётганини билишга ҳақли бўлишлари керак. Қонунчиликка бу тўғридаги талабларни киритиш вақти аллақачон келган.
Қувур ҳақида ёмон хабарим бор…

Ëрилиб кетган магистрал қувурни роботлар билан текширишаётгани ҳақида ёзгандим. Ана ўша роботлар қувурда яна камида бешта нуқтасида камчилик топишибди. Қувурга босим остида сув берилса, ўша нуқталар ҳам ёрилиши мумкин экан.

Шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, қувурни бутунлай тўғрилаш учун яна камида 5 ҳафта вақт кетаркан. Барча шикастланган нуқталарни бир пайтда тўғрилаш учун янги пудратчилар жалб қилинаркан.

Шу муносабат билан шаҳарда Маҳаллий фавқулотда ҳолат эълон қилинди. Ҳокимнинг сўзларига кўра, фавқулотда ҳолат янги пудратчиларни жалб қилиш, керакли махсулотларни сотиб олишда тендер жараёнини вақтинча айланиб ўтиш имкониятини беради.

Бундан ташқари, таъмирлаш жараёнида мутахассислар ер эгаси рухсатисиз хусусий ерлардан фойдаланиши мумкин. Масалан, қувур хусусий компанияларга тегишли парковка ёки майдонлар олдидан ўтган. Экскаватор ёки бульдозерлар хусусий майдонга кира олмайди, аввал эгасидан рухсат олиш керак. Фавқулотда ҳолат эълон қилинганидан сўнг рухсатсиз ҳам хусусий худудларга кириш мумкин бўлди.

@zambarakning_oqi
Калгаридаги магистрал қувурнинг шикастланган қисмларидан бирини алмаштириш учун қувур бўлаги АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан Диего тумани сув хўжалиги маъмурияти (San Diego County Water Authority, SDCWA)дан олинибди. Юборилган қувурга америкаликлар “Омад, Калгари” деб ёзиб қўйишибди.

~~~

Тушунишимча, қувур завод(лар)и томонидан бундай бўлакларни ясаш вақт олади, шу сабабли Калгари ҳокимияти Шимолий Америка шаҳарлари билан ишлаб, уларда бор мос келадиган қувурларни сотиб оляпти.

@zambarakning_oqi
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Twitter (X) фойдаланувчиси АҚШдаги автожарималар ҳақида ёзмоқда:

“Икки йил олдин Америкага келган ҳожи акамиз борлар. Қизлари ўн йилдан бери шу ерда ( Америка фуқароси). Шу қизининг бир ойлик суғурта полиси 1900$. Сабаби , маркет стоянкасидан чиқаетганда бир кишини туртиб юборган мошинада ва суғурта компанияси жабрланувчига 6000$ тўлов қилган.

Суғурта бу аёлни хавфли ҳайдовчи туркумига киритган. Машинани қизининг номидан ўзини номига ўтказганида ҳам ҳожи акани ўзига 900$ суғурта тўлови чиқди. Права янги ҳам қизи билан адрес битта эканига.
Ўзбекистонда кунда бола мошин тагига қолиб ўлади, инсонларни мошин уриб кетади.

Ҳайдовчи жарима, озодликни чеклаш жаа борса камроқ муддатга қамалиб қайтади лекин праваси доим тоза бўлади, худди янгидай туради, унинг хавфли ҳайдовчилигини билиш учун яна кимдир ўлиши керак. Ўқитишда коррупция бор деб нималардир қилинди лекин бу чоралар эмас.

Чора права олишгамас правадан фойдаланишга қатьий бўлиши керак. Тизимли жарима ишга тушмаса миллионта камера қўйилсаям, бу ўлимларнинг олдини олиб бўлмайди.
Жарима баллари ишга тушиши , Суғурта ва милиция баённомаларининг базаси битта бўлиши, ҳайдовчи баенномага ўзгарувчан суғурта тўлаши керак. Кўп қоида бузган кўп тўлайди, аксинча, камроқ қоида бузганни суғурта тўлови йиллар давомида камайиб кетаверади.

Кўп қоида бузадиган, тезликни кўп оширадиган, қизилга ўтадиган, қарама қарши йўналишга чиқадиган ҳайдовчилар нафақат жарима тўлаши, балки жарима жарима баллари механизми асосида праваси бекор бўлиши ва суд томонидан унга йил давомида ҳайдаш тақиқи бўлиши керак (полосани босганга ҳам жарима қилгунча жарима балларини жорий қилиш керак).

Жияним Нью Йоркда 15 кун суғурта полиси сиз мошина ҳайдаганида праваси бекор бўлди. Мошини стоянкада. Фақат адвокат хизматини ўзи 1000$ га тушяпти камида, ҳали суд жаримаси бор ва бундан кейин йиллар давомида унинг суғурта полиси ҳечам арзон бўлмайди.

Тизим керак, ўртоқлар, фақат жаримани йиғишга қизиқманглар. Бизлар учун кимлардир велосипедни ихтиро қилган, шунчаки ўша тизимни олиб фойдаланиш керак, жаа катта ақл керакмас.

Инсонлар, айниқса, болалар ўляпти. Мамлакатнинг энг катта бойлиги бу инсонлар айниқса болалардир.

Мактаб ва боғчалар олдида кўнгилли волонтерлар (маьлум ҳақ берса ҳам бўлади) хизматидан фойдаланиш керак. Улар эрталаб ва дарс тугаганидан кейин светофор ва пиедалар йўлагидан болаларнинг ўтишига ердам қилади. Светофор ишлаяпти, ҳамма тўхтаган. Лекин нимча кийган, қўлида стоп белгиси бор аёл болаларни йўлакдан ўтказяпти. Бу бутун Америка мактаблари олдида бор ва мактаб зоналари олдида тезлик ҳам 20 мил”.

Тред тугади. Жуда жўяли таклифлар (аслида бошқаларда ишлаб турган самарали тизим). Бизда ҳам жорий этишга нима ҳалақит беради? Албатта, ҳеч нима.

@shahnozxon
Юқоридаги пост айни ҳақиқат. Америкадаям, Канададаям, сизнинг айбингиз билан ЙТҲ бўлса, йиллар давомида жаримасини тўлайсиз.

Мен 2017 йил машинамни урганман, айб менда бўлган. Ремонтига сарфлаган пулим ҳолва бўлди суғуртам ошганига солиштирганда. Битта авария сабаб 6 йил давомида суғурта учун икки баравар кўп пул тўладим. Ҳисоблаб чиқсам, бу муддат ичида авария сабабли қўшимча қарийб 13 минг АҚШ доллари тўлабман.

Машина ремониям майли, ГАИ жаримаси ҳам. Лекин 6 йил давомида хавфли ҳайдовчилар рўйхатига тушиб қолганим жуда катта суммага айланган.

Агар одам уриб юборсангиз ёки телефон билан қўлга тушсангиз, қимматлашган суғурта нафақат сизга, балки уйингиздаги барча ҳайдовчиларга таъсир қилади.

Агар такроран қоида бузаверсангиз, суғурта полисингиз буткул бекор қилиниши мумкин. Суғуртасиз эса, правангиз бўлса ҳам, машина ҳайдаш мумкин эмас.

@zambarakning_oqi
Ишончсизлик ҳақида.

Калгаридаги магистрал қувур ёрилиши ва уни таъмирлаш пайтида кўпроқ муаммолар топилгани ҳақидаги постимда баъзи муштарийларимизда амалдорларга бўлган ишончсизликни, амалдорларда коррупция аломатларини кўришаётганини сездим. Ва шу мавзуга батафсил тўхталишга қарор қилдим.

Биз Ўзбекистонда ва собиқ СССР мамлакатларида ҳокимиятга, амалдорларга, бошқарув тизимига ишончсизлик руҳида катта бўлганмиз. Албатта, давлат ва амалдорлар юз йиллар давомида бизни ҳар қадамда алдаб келганидан кейин ишонч қолармиди? Биз алданганимиздан сўнг давлатни ҳам алдаш, тизимни айланиб ўтиш ҳаракатида бўламиз-да. Бу табиий-ку.

Мен ҳам Канадага кўчиб келганимда кўп нарсага ишонмаганман. Наҳотки докторлар порасиз ҳам шунақа яхши хизмат кўрсатади? Наҳотки ўқитувчилар “совға”сиз ҳам шунақа зўр муомала қилади? Наҳотки магазинчи мени алдаб кетмайди? Ва ҳ.к. ва ҳ.к.

Бундай ишончсизликнининг жуда кўп намуналарини русийзабон калгариликлар ўтирадиган фейсбук гуруҳларида ҳам кўрдим. Уларда ўқитувчиларга, докторларга, солиқ инспециясига, амалдорларга, умуман тизимга ишонч шунчалик пастки, улар доим ўзларини алдангандек ҳис қилаверадилар. Доим “подвох” қидирадилар.

Бир неча йил мана шундай “наҳотки”лар билан яшадим. Лекин 2—3 йилдан сўнг ўргана бошладим. Ҳамма ҳам мени алдаб кетиш ниятида эмас экан.

Нима демоқчиман ©️ қувурни таъмирлаш ишларида ҳам амалдорларга ишондим. Бу унақа катта лойиҳа эмас-ки, бунда коррупция бўлса. 50 йил ётқизилган қувур эскирибди, алмаштириш керак, холос. Ва бунақа ишларда пул ўғриланишига ҳам ишонмайман.

Чунки мен амалдорларга эмас, тизимга ишонаман. Ҳокимлар, бош вазирлар, депутатлар сайланади ва шу сабабли уларда сиёсий жавобгарлик бор. Коррупция билан қўлга тушса, кейинги сафар сайловда ютқазади. Албатта, истиснолар бор, аммо бу ерда тўғридан-тўғри, очиқдан-очиқ ўғирлашганини кўп учратмадим.

Ишқилиб, ишонамиз. Ишончимизни оқламаса, кейин сайловда бошқа одамга овоз берамиз. Ечими бор.

@zambarakning_oqi
Чурвақаларимнинг энг каттаси, тўнғичим Исмоил бугун 9-синфни битирди.

@zambarakning_oqi