Бугун Калгарида 2024 йилдаги энг юқори ҳарорат — +26 даража кузатилди. Шу муносабат билан шаҳар марказини айланиб келдик.
@zambarakning_oqi
@zambarakning_oqi
Тунов куни битта имейл келди, унда июнь ойидаги эътиборли саналар келтирилган. Имейлга кўра, июнда Ҳиндулар тарихи, итальян, филиппин ва португалияликлар мероси ва ЛГБТ ойлиги ҳамда Ийд ал-адҳа нишонланади.
Рўйхатга эътибор беринг — жинсий, диний, ирқий байрамлар бир қаторда келтирилган. Биз “ғарб” деб тан оладиган мамлакатларда эркинлик деганда сўз, тўпланиш, танлов, сайлов ва виждон эркинлиги, шу жумладан диний ва жинсий эркинлик ҳам кириб кетади. Улар учун ҳайит ҳам, ЛГБТ байрами ҳам бирдек эркинлик ҳосилидир.
Шунинг учун ғарбда мусулмонларга, мисол учун, Ўзбекистондан кўпроқ эркинлик берилган. Бемалол соқолда ёки ниқобда юришлари мумкин, диний таълим муассасалари ҳам бор. Шу жумладан, жинсий озчиликлар учун ҳам ҳудди бир ҳил эркинлик тақдим этилган. Сўз эркинлиги ҳам бор, сайловлар ҳам шаффоф, митингларга ҳам чиқишади ва ҳ.к. ва ҳ.к. Яъни, ғарбда эркинлик деганда ҳаммага бир ҳил эркинлик бериш тушунилади.
Сиз қандай мамлакатда яшашни хоҳлаган бўлардингиз: ҳаммага эркинлик берилганми (шу жумладан сизга ёқмайдиганларга) ёки ҳеч кимга?

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨ Янги хонадон харид қилмоқчи бўлганлар учун фойдали акция!
Энди сиз Yunusabad Residence ТЖМ дан хонадон харид қилсангиз автоматик равишда Bosch компаниясининг илғор ошхона техникаси эгасига айланасиз.
💫 Yunusabad Residence 2,4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023 йилда қуриб битказилган. Уйлар хайтек услубда бўлиб таййор кадастрга эга.
Сотувда 38 дан 126 кв.мгача бўлган хонадонлав ва 85 та коттеджлар мавжуд.
✅ Акция муддати чекланган! Шартлар ва тўлиқ маълумот олиш учун сотув бўлимига мурожаат қилинг.
📲+998555122222
Телеграм | Инстаграм | Локация
Реклама

Торонтодаги 30 йилдан бери Либералларга овоз бериб келган сайлов округида кеча бўлиб ўтган сайловда Либерал партия номзоди Консерватив партия номзодига мағлуб бўлди.
2021 йилда ушбу сайлов округида Либераллар Консерваторларларга нисбатан 25 фоизга кўп овоз олишган экан. Уч йилда шунчалик катта фарқ йўқолиб, ўринни консерваторларга бой беришди.
Трюдонинг пайтавасига қурт тушгани аниқ. Агар кейинги йилги сайловда ҳам шундай натижа бўлса, парламентда Либералларнинг чанги қолади, холос.

Дарров “иккинчи томон”чилар югуриб келишди комментларга, минг афсус.
Мотоцикл нима қилган тақдирдаям, НИМА ҚИЛГАН ТАҚДИРДАЯМ, Спарк бундай тажовуз қилиши мумкин эмас.
Спарк ҳайдовчиси узоқ муддатга қамалиши шарт. Спаркнинг бундай ҳаракатини ҲЕЧ НАРСА оқламайди. Агар мотоцикл у-бу ноқонуний иш қилган бўлса, уям қонун доирасида жавоб бериши керак.
Ўзбекистон ҳуқуқий мамлакат бўлиши хоҳлайсизми ёки “кўча” принципларида ишлайдиганми?
~~~
Яна бир гап: мана шу мотоцикл ўрнида бирор Малибуми, ҳеч йўқ бир қора Жентра бўлганида, Спарк битта жойини қисиииииииб юрган бўларди. Бунақа ч*чқоқларнинг муштига кучсизларга етади.
@zambarakning_oqi
Мотоцикл нима қилган тақдирдаям, НИМА ҚИЛГАН ТАҚДИРДАЯМ, Спарк бундай тажовуз қилиши мумкин эмас.
Спарк ҳайдовчиси узоқ муддатга қамалиши шарт. Спаркнинг бундай ҳаракатини ҲЕЧ НАРСА оқламайди. Агар мотоцикл у-бу ноқонуний иш қилган бўлса, уям қонун доирасида жавоб бериши керак.
Ўзбекистон ҳуқуқий мамлакат бўлиши хоҳлайсизми ёки “кўча” принципларида ишлайдиганми?
~~~
Яна бир гап: мана шу мотоцикл ўрнида бирор Малибуми, ҳеч йўқ бир қора Жентра бўлганида, Спарк битта жойини қисиииииииб юрган бўларди. Бунақа ч*чқоқларнинг муштига кучсизларга етади.
@zambarakning_oqi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана шу видео Инстаграмда чиқиб қолди. Уни кўриб, вух дедим. Тошкент чиройли бўп кетибди, қойил қолдим. Саволлар ҳам туғилди:
Биринчи саволим: @KurbanoffNet ака, @the_bakiroo, умуман Ўзбекистонликлар чироқдан доим шикоят қилишади. Мана, чироқ бор экан-ку, буларда свет кетмай, оддий аҳолида кетадими? Буларга алоҳида ИЭС қуриб берилмагандир? Тушунмаяпман.
Мана шундай чиройли безалган бинолар Калгарида йўқ. Калгарида осмонўпар бинолар Тошкентдагидан анча кўп (Калгарида баландлиги 100 метрдан ортиқ бинолар сони 82та), аммо улар бунақа жилоланмайди.
Ëки Калгарида пул камми? Калгари ЯҲМ 90 миллиард АҚШ доллари, Тошкентники эса 14 миллиард АҚШ долларига тенг экан. Яъни, пули каммас.
Энди савол: нега Калгарида бунақа чиройли қилиб қуришмайди? Ўйнайдиган фонтанлар-у, мармардан ялтиратиб қўйилган бинолар ҳам йўқ.

Яна битта қизиқ масала: Калгари ҳар йили дунёнинг яшашга энг қулай шаҳарлари орасида топ 10таликка киради. Бу йил ҳам у 5-ўринда жойлашибди.
Тасаввур қиляпсизми, дунёдаги 5-энг қулай шаҳар. Бу ўринни Калгари Швейцариянинг Женева шаҳри билан бўлишибди.
Яъни, рейтингга кўра, Калгари ва Женева қулайликда тенг. Лекин менинг рейтингимда Калгари ва Женева орасида жуда катта бўшлиқ бор. Мен яшаш учун Женевани танлаган бўлардим.
Тўғри, қатъий белгиланган кўрсаткичлар (Барқарорлик, соғлиқни сақлаш, маданият ва табиат, таълим ва инфратузилма)ни солиштирганда шаҳарлар тенг бўлиб чиққан. Лекин бу рейтинг бир қанча шаҳарда истиқомат қилишни қулай қиладиган кўрсаткичларни инобатга олмаган.
Мен учун Калгарининг иккита жуда катта минуси бор. Бири иқлими бўлса, иккинчиси шаҳарнинг автомобиллар учун қурилганидир.
Иқлим ҳақида ёзмасам ҳам бўлар. Қишда -30 ва қор, баҳорда шамол ва дўл, ёзда ўрмон ёнғинлари, кузда эса… Куз йўқ, сентябрдан қор ёғишни бошлайди.
Иккинчидан, Калгари Шимолий Американинг автомобил лоббиси андозалари асосида қурилган. Шаҳар худуди қарийб Москвадек, аҳолиси эса 10 баробар кам. Натижада, ҳамма ёққа машинада бориш керак. Масофалар узоқлигидан жамоат транспорти ҳам дабала. Етказиб бериш хизматлари нархи отнинг калласидек.
Ишқилиб, Женевани танлаган бўлардим. Битта ҳавотирим: у ерда худди Калгаридек “ўша ерлик”, “маҳаллий аҳоли” каби кўришармикин мени?
P.S. Тошкенти азим 2023 йилда 157-ўринда бўлган экан.