Zakovat intellektual klubi
38.2K subscribers
8K photos
1.24K videos
85 files
4.12K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
Forwarded from Komil Allamjonov
Шахсий фикрим☝️

Билмадим, бу қачондан бошланган, лекин 1990-2000 йиллар давомида барча вилоят мактаблари ўқитувчилари, ўқувчилари йилига камида 4 ой вақтини пахта даласида ўтказган. Кузги, баҳорги ва ёзги таътилларни қўшиб ҳисобласа, яна тахминан плюс-минус 4 ойни чиқариб ташлаймиз. Мактаблар сони 10 мингга яқин, ўқувчилар эса бир неча миллион. Университет ва коллежлар, уларнинг ўқувчилари сони – алоҳида масала. Демак, 10 мингта мактабдаги миллионлаб ўқувчилар фақат 4 ой ўқитилган.

Бир йилда атиги 4 ойгина!😡😡😡

Агар фарзандингиз бир ҳафта мактабга бормаса, ўзингизни қўйишга жой тополмайсиз. Яқин йилларгача эса 8 ой деярли ўқимаган ёшларимиз.

Албатта, бундай давлат ва миллат бой бўлармиди😡😡😡

Ёшлигидан вақтини далада ўтказган ёшлар на коллежда ҳунар ўрганди ва на мактабда билим олди. Хуллас, бунинг таъсири ҳали анча билинади. Бунга тайёр бўлишимиз керак.

Ҳозир ўқитувчи ва ўқувчилар далада эмас, мактабда. (Оқни оқ, қорани қора дейиш керак).

Хулоса қилиб айтмоқчиманки, агар таълим соҳасида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган тақдирда ҳам, ҳозир болаларимиз 4 ой эмас, 8 ой ўқиётгани ҳисобига ҳам зарурий минимум билимни олиши аниқ.

Хожибой Тожибоев:
- Ким ўтирибди тўрда?
- Ўқитувчилар.
- Ўқитувчилааарр? Чиқаааарр уларни, тракторчиларни ўтказинглар ўрнига.

PS: Ўқитувчилар қадрланиши ва билим трендда бўлиши шарт. Ривожланишнинг бошқа йўли йўқ.

Ўқитувчи эмас, таълим эмас, тракторчи трендда бўлганидан кейин натижа ҳам шунга яраша бўлади-де энди, оғайни. Дод десанг ҳам, вой-дод десанг ҳам, гап шу! Так что, изоҳларда ортиқча гапингни қўй болам!

#билимнитинмайбосболам
#ўзимнитотойBOSSболам