YURTIMIZDA | Rasmiy kanal
2.63K subscribers
5.14K photos
2.45K videos
13 files
3.27K links
Янгиликлар канали!

Юртимизда содир бўлаётган қизиқарли ва долзарб воқеа-ҳодисалар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!


Мурожаат 👉 @Yurtimizda_murojaatbot
Download Telegram
САМАРҚАНДДА ТОВУҚ ГЎШТИДАН 15 КИШИ ЗАҲАРЛАНДИ

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалига 15 нафар шахс «метгемоглобин ҳосил қилувчи бирикмалардан заҳарланиш» ташхиси билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Postda.uz хабар берди.

Маълум бўлишича, шу куни соат 05:30 ларда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган О. Т. хонадонида уй шароитида товуқ гўштидан кабоб таомини тайёрлаган. Шу таомдан ўзи билан бирга яшовчи 10 нафар оила аъзолари: турмуш ўртоғи, фарзандлари, онаси, келинойиси, жиянлари ва шу хонадонда қурилиш ишларини олиб бораётган 5 нафар усталар истеъмол қилишган. Бироздан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилишгач, тез ёрдамга қўнғироқ қилишган.

Уларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, даволаш ишлари олиб борилган. Ҳозирда тегишли соҳа ходимлари томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@yurtimizda
11111(1).amr
120.2 KB
Менга ушбу телсуҳбат келиб тушди. "Бунёд" исмли шахснинг "туғилган кун"имиш. "Қоғоз" йиғиш керак экан. Мендаги манбаларга кўра, бу аудиоёзув ўтган йилги, телефонда Самарқанд вилоят ССВ бошлиғи Жуманиёзов ва Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Мустафоев гаплашган.

"Бунёд" исмли шахс вилоят ҳокимлигида ССВга куратор бўлган экан. Кейин уни ишдан кетказишганмиш. Кейин туман тиббиёт бирлашмасидан ҳам ариза ёзиши сўралган. У ҳам 6 ойлик "касаллик даври"дан сўнг сабри тугаб ишдан кетган. Қизиқ, шунча воқеалар бўлган эканку, нега энди бунинг иси чиқяпти? Масъуллардан воқеаларга тўлиқ муносабат кутиб қоламиз.

"Фалончининг туғиган куни экан" зўр а?😃

@Zafarbek_Solijonov
Контекстдан юлиб олиш-жуда ёмон. Самарқанд ҳокими Э.Турдимов кеча селекторда оқсочлик хизматига талаб ошаётгани, шунга ўргатадиган марказлар очиш ҳақида гапирганда менга бачкана туюлмади. У тўғри гапни айтди. Ижтимоий тармоқда эса уни бошқа ўзанга буриб юборишаётганини кўрдим.

Уйимга тозалашга, меҳмон кутишга ёрдамга ишончли, малакали аёл чақирсам, у ҳалол иш қилиб ҳақини олса нимаси ёмон?

Битта app ишлаб чиқиб ҳам мардикор бозорга чиқадиган аёлларга яндекс таксига ўхшаб иш топиб бериш мумкин.Қанча аёллар ишлаган жойида ҳақини ололмайди. Бозорда талаб борми, ўқитиб берсин текинга давлат. Ҳар томонлама ютади.

Масалан, менга болаларга срочно 3 соат қараб турадиган энага керак. Қариндошим, таниш-билишим йўқ. Битта мобиль илова орқали энагаликка ҳеч йўқ курс битириб чиққан ишончли аёлни топсам, зўрку. Намунча негативсизлар, одамлар!

Азиза Қурбонова, журналист.

@yurtimizda
ТРАМП ШУНЧА ТАНҚИДГА ЧИДАДИ, АММО БИЗНИНГ ВАЗИР…

Халқ таълими тизимида муаммолар кўплигини ҳаммамиз яхши биламиз. Лекин, вазирлик бу гап-сўзларни “кўтара олмаяпти”. Шу ўринда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов АҚШда таҳсил олганини эсласак, Америкада “хиёнат” сўзи ҳақоратга кириш-кирмаслигини яхши билсалар керак. Қолаверса, президент Доналд Трампни америкаликлар ОАВ орқали ва оммавий учрашувларда кўп бор "хоин"ликда айблаган, ҳатто турли лақаблар тўқиган бўлса ҳам, Трамп оға ҳеч кимни судга бермади! Нима учун энди деярли барча масалаларда АҚШдан андоза олаётган вазир фикр ва сўз эркинлиги борасида ҳам шундай ёндашув қилмаяпти?

Масалан, турникет деган матоҳни ўрнатамиз деб 30-40 мингдан пул йиғиб, ўша матоҳни ўрнатиб, бир ой ўтмай таъмирга олиб кетилганига нима дейсиз? Энг қизиғи, ўша турникетлар қайтиб келмади, баъзи жойларда эса ўрнатилмади ҳам...

БАТАФСИЛ

@yurtimizda
ҲЕЧ НАРСА ЎЗИДАН-ЎЗИ БЎЛМАЙДИ

2020 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияда илк бора она тилимизда нутқ сўзлади. Тошкент вақти билан соат 18:18 да бошланиб, 18 дақиқа давом этган бу нутқда қандайдир сиру синоат, нурли келажакка ишора бордек. Зеро, ота-боболаримиз коинотни ўн саккиз минг оламдан иборат, деб билганликлари ҳам бежиз эмас.
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятига бемалол юз очиши ва инсоният барқарор тараққиёти йўлида илғор ғояларни олға суришида 2017 йил июнь ойида БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи муҳим роль ўйнаганини айтиб ўтиш жоиз. Ўша тарихий учрашувдан сўнг, биз икки сиёсий воқеанинг гувоҳига айландик. Биринчиси, Ўзбекистон шу йилдан бошлаб ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамиятни қаратди ҳамда келгусида интиладиган энг муҳим мақсад-муддаоларини улкан ҳудуддаги мамлакатлар тақдирида кўра бошлади. Иккинчиси, Президентимизнинг 2017 ва 2020 йилларда БМТ Бош Ассамблеяси минбарида туриб киритган таклифлари туфайли Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари ичида ташаббускор, деб тилга олинган давлат бўлди.
Албатта, бундай юксак даражага етишишнинг ўзи бўлмайди. Бу мамлакатимиз раҳбариятининг улкан ҳамда тинимсиз меҳнати самараси, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз. Йигирма олти йил мобайнида ёпилган чегараларнинг очилгани, оқилона муроса асосида амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликнинг мустаҳкамлангани, хусусан, иқтисодиёт ривожи, аҳоли фаровонлиги учун инвестицион муҳитнинг яратилгани юртимизга шундай маънавий ҳуқуқни берди, албатта.

Т.ҚОДИРОВ,
жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг судьяси.
Ғ.НЕГМАТОВ,
жиноят ишлари бўйича Булунғур тумани судининг раиси.

@yurtimizda
1 январдан жисмоний шахсларга таксичилик қилиш учун рухсат берилиши мумкин

Президентнинг "Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасига қўйилди.

Унда 2021 йил 1 январдан жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида 5 кишидан кўп бўлмаган ўриндиқли (ҳайдовчини ҳисобга олган ҳолда) енгил автомобиль транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилиши ҳам кўзда тутилган.

Бунда ўзини ўзи банд этувчи шахслар енгил автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини мобил иловалар – агрегаторлар орқали амалга оширганларида олинган даромадларга ижтимоий солиқни тўлаш билан бир қаторда жисмоний шахслардан даромад солиғи белгиланган тўлов ставка бўйича олинган даромад суммаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда солиқ солинади.

@yurtimizda
​​МУНОСАБАТ

Шу йил 8 октябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида, жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашга қаратилган жуда кўплаб фикрлар ва таклифлар билдирилди.

Бироқ, мазкур йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов томонидан билдирилган таклифлар орасидан “Оқсоч аёлларга талаб ортиб бормоқда, хотин-қизларни шу касбга ўргатишимиз керак” деган жумла контекстдан ажратиб олинган ҳолда, асоссиз гап сўзлар тарқатилиб, нотўғри талқин қилинмоқда.

Аввало, шуни очиқ айтишимиз лозимки, бугунги кунда меҳнат бозорида малакасиз ишчи кучи жуда кўп. Ва сир эмаски, бугун мамлакатимизда энагалик, оқсочлик хизмат турига эҳтиёж катта.

Бироқ, ҳозирда бу ишни айрим қўштирноқ ичидаги “тадбиркорлар” бизнесга айлантириб олган ҳолда, энага ва оқсоч топиб бериш “хизмати” кўрсатишни йўлга қўйиб олган. Аммо, улар бу хизматни кўрсатувчи аёлларимизнинг саломатлиги, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмаяпти ва кафолатламаяпти.

Шу сабабли, меҳнат бозорида уй юмушларига ва болалар парваришига кўмаклашадиган энага, оқсоч хизматига эҳтиёж бор эканми, мазкур фаолият турини қонунийлаштириш, яъни бу хизмат тури билан шуғулланишни истовчи аёлларимизга ўз ҳуқуқларини ўргатиш мақсадида ўқитиш, уларни уй-рўзғор ишларини юритиш бўйича малакасини оширишни амалга оширувчи махсус марказлар ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

Мазкур марказларда малакасини оширган аёлларимизни қонуний асосда ташкил этиладиган махсус идора (фирма)лар орқали шартнома асосида хизмат кўрсатишларини йўлга қўйиш, уларни давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, нафақа ёшига етганларида пенсия олишларини кафолатлаш механизми яратилиши лозим.

Бу орқали, чет мамлакатларда айнан шу хизмат тури билан шуғулланишни истовчи аёлларимизнинг ҳам қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кўзда тутилмоқда. Ҳеч кимга сир эмас, ҳозирда Россия, Исроил, Туркия ва бошка кўплаб чет мамлакатларда аёлларимиз айнан шу хизмат тури билан шуғулланиб келишмоқда, лекин уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш юзасидан бирор бир ҳужжатлар расмийлаштирилмаган. Бу эса, кўп ҳоларда уларнинг ҳуқуқлари бузилишига, камситилишига ва бошқа зўравонликлар (тазйиқлар остида қолишига) келиб чиқишига олиб келмоқда. Ҳаттоки, ҳозирда мазкур фаолият тури билан шуғулланувчилар сони ҳақида бирор бир идорада расмий маълумот мавжуд эмас.

Биз қайд этиб ўтган механизм асосида босқичма-босқич иш ташкил қилиниши, мазкур фаолият тури билан шуғулланаётганлар ҳақида аниқ ҳисоб юритилишига, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишига, бу борада жамоатчилик назорати ўрнатилиб, аёллар ва ёшларимизни касбга ўргатиш орқали, бошқа хизмат турлари билан шуғулланиши учун шароит яратади.
Қолаверса, бу хизматни кўрсатиш билан шуғулланишни истовчи аёлларимиз ўз қонуний ҳуқуқларини билишса, бугунги кунда уй-рўзғор ишларида ишлатиладиган замонавий техникаларни ишлатилишини ўрганишса, буни нимаси ёмон?

Шу ўринда, айрим меҳмонхоналарда ҳам шундай фаолият билан шуғулланаётган хотин-қизларда тажриба ёки малака етишмаслиги оқибатида бирор хатоликга йўл қўйса, уларнинг қонуний ҳуқуқлари поймол этилаётганлиги каби ҳолатлар кўплаб кузатилаётганлиги ҳам барчамизга маълум.

Албатта, биз қадрли опа-сингилларимизни энага, оқсочлик қилишларини тарғиб этмоқчи ёки буни оммалаштиришни таклиф қилмоқчи эмасмиз ва бу фикрдан мутлақо йироқмиз. Биз, юқорида қайд этиб ўтганимиздек, ушбу фаолият тури билан шуғулланиш истагида бўлган аёлларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонуний ҳимоя қилиниши ва бу борада жамоатчилик назорати ўрнатилиши лозим деб ҳисоблаймиз.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
СУВГА ТУШИБ КЕТГАН «ЭПИКА» ҲАЙДОВЧИСИ ВАФОТ ЭТДИ

Бугун эрталаб Самарқанд вилояти Нарпай тумани «А.Навоий» МФЙ Э.Равшанов кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга «Эпика» русумли машина тушиб кетган.
Бу ҳақда туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 08-50 да хабар келиб тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, канал ичидаги автомашина салонидан ҳайдовчини беҳуш ҳолатда чиқариб олдилар.
Аянчлиси, туман тез ёрдам ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тиббий ёрдам ва муолажа ишларига қарамасдан фуқаро вафот этган, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

@yurtimizda
Магистратурага мутахассислик бўйича махсус фандан кириш синови учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаганлар, шунингдек, белгиланган муддатларда кириш синовларига келмаганлар навбатдаги кириш синовига киритилмайди ҳамда магистратурага қабул қилинмайди.

https://lex.uz/docs/3244181#3245667

————
Лекин сен Худойқул аканинг ўғли бўлсанг, яна исминг Орзужон бўлса, сенга ярашовуради, қолганларга шолпиллаб қолади.

TentakMinds каналидан

@yurtimizda
⚡️Автомобилларнинг орқа ён ойнасини тонировка қилиш нархи икки баравар арзонлаштирилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича айрим ўзгаришлар киритилди.

Жумладан, М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) этиб белгиланди. Бунга қадар ушбу миқдор БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) эди.

Юридик шахсларга орқа ён ойнани қорайтириш учун тўлов миқдори ўзгармаган - БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм).

Шунингдек, орқа ва олд ён ойналар бўйича тусини ўзгартиришнинг тўлови миқдори ҳам аввалгидек сақланиб қолди, яъни жисмоний ва юридик шахслар учун БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорини ташкил этади.

@yurtimizda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда тиббиёт олийгоҳига ўқишга киритиб қўйиш учун 7 минг доллар олган стоматолог қўлга олинди.

Эътиборлиси ушбу шифокор аввал қилган жинояти учун жазо муддати ўтаётган бўлган.

@yurtimizda
КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИГА ЯНГИ ПРОКУРОР ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан Ахмеджонов Эркин Эргашевич Каттақўрғон туман прокурори лавозимига тайинланди.
Э.Ахмеджонов 1979 йилда Самарқанд туманида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2003 йилда Зарафшон шаҳар прокуратурасида ёрдамчи прокурор лавозимидан бошлаган,сўнгра терговчи лавозимида ишлаган. 2009-2010 йилда Навоий вилоят прократурасида бўлим прокурори, 2010-2011 йилда Навоий вилояти Учқудуқ прокурори ўринбосари, 2011-2014 йилда Зарафшон шаҳар прокурори, 2014-2018 йилда Хатирчи туман прокурори лавозимларида ишлаган. 2018 йилдан Бухоро вилоят прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

@yurtimizda
#Фото_саёҳат

🌨❄️⛄️ Зомин тоғларида қор ёғди.

Фотоматериал туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

@yurtimizda
​​ЙЎЛНИ ТЎСИБ ЎЙНАГАНЛАР КИМ ЭДИ?

Ижтимоий тармоқларда «Яна бир тўй тренди – машина йўлини тўсиб, рақсга тушиш...» «Карантин пайти 30 кишидан ҳам ортқизиб тўй қилиш у ёқда турсин, серқатнов машиналар катта йўлини тўсиб қўйиб, йўлни ўртасида рақс тушишяпти. Тирбандлик юзага келди» номли видеолавҳа тарқалди.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан зудлик билан тезкор-профилактик текширув ишлари олиб борилди.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳрининг «Боғи баланд» МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Д. 2020 йилнинг 07 октябрь куни яшаш манзилида қизининг никоҳ тўйи маросимини уюштирган.
Тўй маросими карантин қоидаларига зид равишда амалга оширилиб, куёв навкарлар Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчаси автомобиль йўлини тўсиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилганлар. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
“Тўй соҳибларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳозирда ушбу ҳолатдаги барча ҳуқуқбузарларни аниқлаб, қонуний чора кўришлик мақсадида, тезкор-профилактик текширув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланиб, қонунларда белгиланган қатъий чоралар кўрилади” дейилади хабарда.

@yurtimizda
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раиси вафот этди

Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи - OʼzLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раиси ва вилоят кенгаши депутати Одилов Сирожиддин Турдиевич 9 октябрь куни 40 ёшида вафот этди.

@yurtimizda
Green card'ни Самарқандда ўйнаш ютиш имкониятини оширадими?

Ҳар йили бошқа вилоятлардан, ҳатто қўшни республикалардан Самарқандга келиб, Green card ўйнайдиган одамлар борлиги ҳақида эшитганмисиз? Чиндан шунақа. Негадир кўпчилик «Green card» лотереяси учун анкета Самарқандда тўлдирилса, ютишига ишонади. Бу борада кўплаб афсоналар ҳам юради.

Хўш, чиндан самарқандликларда қандайдир магия бормики, уларнинг аксари Green card ютиб кетади? АҚШ кўчаларида минглаб самарқандликлар турли соҳаларда меҳнат қилиб юришининг синоати нимада? Аслида барчаси оддий омиллар билан боғлиқ.

Ҳар йили Green card учун анкета тўлдириш бошланиши билан Самарқанд шаҳридаги ҳар бир кўчада мана шундай лавҳалар пайдо бўлади. Самарқандликлар октябрь Green card ойи эканини яхши билишади. Бир сўз билан айтганда, жуда-жуда кўп самарқандликлар Green card ўйнашади ва табиийки, улар орасида ғолиблар ҳам кўп бўлади.

Самарқанднинг олис қишлоқларида ҳам анкета тўлдиришни биладиган йигит-қизлар «Green card ўйнамайсизми?» деб уйма-уй юриб, хоҳловчилар учун анкета тўлдириб беришади. Бепул эмас, албатта. Ҳа, Самарқандда Green card учун анкета тўлдириш бутун бошли бизнес турига айланган. Ҳатто лотереяда ютиш учун нима қилиш кераклиги борасида махсус билимларни хорижда ўрганиб келган ёшлар ҳам бор.

Энди қуйида суратдаги ёзувга эътибор беринг. У ерда калит сўз – «кодни ўз қўлингизга берамиз»! Бежизга бундай ёзилмаган, Green card учун анкета тўлдириб берадиганларнинг кўпи мижозга кодни бермайди. Мабодо қайсидир мижозга ютуқ чиқса, улар бир неча минг доллар «суюнчисини» олиб кодни беради. Шу сабаб баннердаги ёзув анкета тўлдирувчи фирманинг фавқулодда инсофли эканига ишора 😊

Kun.uz кундалиги

@yurtimizda
СУПЕР КОНТРАКТДАН КИМ МАНФААТДОР?

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда, одамларнинг ўзаро суҳбатларида ОТМларда жорий этилаётган супер контрактлар ҳақида турли мулоҳазалар билдирилмоқда. Маълумотларга қараганда супер контрактларнинг нархи 46 миллиондан 229 миллион сўмгача қилиб белгиланибди. Бу қанчалик адолатли? Бизда айни пайтда энг кам иш ҳаққи 234 минг сўм эканлигини ҳисобга олсак, бу масалани қайта кўриб чиқиш керакка ўхшайди.
Хуш, супер контрактни нархини белгилашда қайси жиҳатларга эътибор қилинаяпти? Нега бир институтда шартнома асосида ўқишга қабул қилинган талаба бир йилда дейлик 10 миллион тўласа-ю, супер контрактда ўқиётган талаба бир йилда 70-80 миллион тўласа, ёки супер контрактда ўқиётганларга фақат академиклар дарс берадими?
Биз ривожланган хориж давлатларидаги олий ўқув юртлари билан ўзимиздаги олийгоҳларни тенглаштирмаслигимиз керакка ўхшайди. Чунки хорижда ўртача иш ҳақи биздагидан кўра бир неча баравар юқори эканлигини оддий мактаб ўқувчиси ҳам яхши билади. Шу боис хориждаги талабаларнинг ота-оналари бемалол супер контракт пулларини тўлай олади. Буни Олий таълим вазирлигидаги амалдорларимиз яхши билишади.
Ҳозирги пайтда Олий ўқув юртларини хўжалик ҳисобига ўтказишга ҳаракат қилинмоқда. Бу борада дастлабки ҳаракатлар ҳам бошланган. Савол туғилади. Институт хўжалик ҳисобида бўлгач, контракт тўловлари ошиб кетмайдими? Шундоқ ҳам камбағалчилик билан кун кечираётган оддий фуқаро фарзандини қандай ўқитади? Хориждан ўрнак оламиз деб белимиз чиқиб кетмайдими? Аҳвол шу даражада кетаверса олий маълумотли кадрларга диплом бериб уларнинг сонини кўпайтириб юбормаймизми? Бизга саводсиз олий маълумотли кадрлардан кўра оз бўлсада билимли кадрлар керак эмасми? Биз ҳамма нарсани пул билан ўлчашимиз тўғримикин? Ахир оддий халқ ҳам фарзандларини олий маълумот олишини истайди.
Юқоридаги саволлар ҳақида мамлакат олий таълим вазирлигидаги масъуллар жиддий ўйлаб кўришларини истардик. Мақсадимиз ОТМларга фақат бойларнинг фарзандлари эмас, балки оддий касб эгаларининг ҳам билимли, ўқишга чанқоқ болалари кириб ўқишга ҳақли эканлигини эслатиб қўйиш холос.

Йўлчи МУХАММАДИЕВ.

@yurtimizda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳрида сайёр қабул ўтказди

Сайёр қабулда 630 та мурожаат бўлди. Фуқаролар томонидан билдирилган муаммоларнининг аксариятига шу жойнинг ўзида жавоб қайтарилди ва айримларини тегишли тартибда бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

@yurtimizda