YURTIMIZDA | Rasmiy kanal
5.59K subscribers
5.41K photos
2.78K videos
14 files
3.33K links
🌎 Янгиликлар канали!

Юртимизда ва дунёда содир бўлаётган қизиқарли ва долзарб воқеа-ҳодисалар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!


Мурожаат 👉 @Yurtimizda_murojaatbot
Download Telegram
Россиядан 24 мамлакатга парвозлар учун рухсат берилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

Россия авиакомпанияларига дунёнинг 24 та мамлакатига мунтазам парвозларга рухсат берилди.

Жумладан, авиакомпаниялар учун Беларусь, Буюк Британия, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон, Малдив ороллари, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Туркия ва Танзания очиқ мамлакатлар ҳисобланади.

Озарбайжон, Aрманистон, Германия, Греция, Исроил, Испания, Италия, Кипр, Хитой, Малта, Нидерландия, Саудия Aрабистони, Туркманистон, Чехия, Ўзбекистон эса парвозга рухсат берилган ёпиқ мамлакатлар рўйхатига киритилган.

@yurtimizda
"Сардоба иши" бўйича бугунги кунда 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Жорий йилнинг 1 май куни юз берган “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва натижада катта ер майдонларини сув босиши ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 207-моддаси, 258-моддасида назарда тутилган жиноятлар аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, терговда тергов, тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилди.

Ҳозирги вақтда тергов органи томонидан тўғоннинг лойиҳаланиши, қурилиши, эксплуатация қилиниши, давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаган ҳажмда сув тўпланиши жараёнларида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига даҳлдор 17 нафар шахс, жумладан буюртмачи “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК, лойиҳачи “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, пудратчи ташкилотлар “Резаксой сув қурилиш” УК, “Омад Дубл” МЧЖ, “Сариосиё қурилиш” МЧЖ, “Транс Сервис Комплекс” МЧЖ, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдор шахсларининг бир гуруҳи тегишли (167, 203, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиб, айбланувчиларнинг 7 нафарига қамоққа олиш, 6 нафарига гаров, 4 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши доирасида тегишли идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари давом эттирилмоқда. Айбдор шахсларни аниқлаш билан бирга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Акмал Бурханов,
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори

@yurtimizda
"Президентдан тортиб барча давлат хизматчиларининг мол-мулки босқичма-босқич декларация қилинади" - Акмал Бурхонов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бугун илк матбуот анжуманини ўтказди. Агентлик директорининг айтишича декларациялар тизимига босқичма-босқич ўтиш дегани 10-20 йил дегани эмас: “Нега босқичма-босқич? Чунки тизим керак. Пировардида барча давлат хизматчилари даромадларини декларациялаш тизимига ўтамиз ва ҳеч ким четда қолиб кетмайди. Бунга ишонтириб айтаман. Босқичма-босқич дегани 10-20 йил дегани эмас. Узоғи беш йил”, – дея қўшимча қилди Акмал Бурхонов.

@yurtimizda
#Тўлов_шартнома

Давлат олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун таълим йўналишлари бўйича бир талабани бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тўғрисида маълумот.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

@yurtimizda
Шофиркон тумани хокимлиги мажлисидан.....

Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани ҳокими ҳудуд «қониқарсиз» деб баҳолангани учун халқдан узр сўради. Ҳокимнинг узр сўраши давомида айрим масъуллар ухлаб қолишган.

@yurtimizda
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегараларини ёпди.

Ўзбекистон Қирғизистон ва учинчи мамлакатлар фуқаролари учун кириш чекловларини жорий қилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳудудида бўлган Қирғизистон фуқаролари мамлакатни тарк этишлари мумкин, Қирғизистонда бўлган ўзбекистонликлар эса Ўзбекистонга киришлари мумкин.
Юк ташиш чекловларсиз амалга оширилади.

@yurtimizda
ТАРОЗИБОН БЎЛИБ ИШГА КИРИШ УЧУН 80 000 АҚШ ДОЛЛАРИ

Қарши шаҳрида яшовчи шахс юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали қаршилик эркакни «Қарши иккиламчи қораметал» МЧЖга тарозибон бўлиб ишга жойлаштириб қўйиш учун 80 минг доллар талаб қилган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг ахборот дастурида хабар берилган.

ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгар ашёвий далиллар билин қўлга олинган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@yurtimizda
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА АЛОҚА СИФАТИ ҚАНДАЙ?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика ҳудудларида алоқа сифати бўйича мониторинг кузатувлари олиб бормоқда. Эндиги навбат Самарқанд вилоятига. Текширишлар шуни кўрсатяптики, баъзи ҳудудларда ПEРФEКТУМ алоқа оператори ишламайди. Демак, бошладик!

Самарқанд тумани
Агар сиз ПEРФEКТУМ алоқа оператори мижози бўлсангиз, тумандаги 74 та маҳалланинг 25 таси сиз учун эмас. Чунки алоқадан ном-нишон йўқ.
Бундан ташқари, МОБИУЗ 26 та, БИЛАЙН 33 та, ЮCЭЛЛ оператори эса 28 та маҳаллада яхши ишламайди.

Самарқанд шаҳри
Вилоят маркази бўлгани билан, бундай муаммолардан ҳоли деб айтолмаймиз. 20 та маҳалладан ташкил топган ушбу шаҳарнинг қарийб 17 тасида ПEРФEКТУМга алоқа чиқмайди.
Бу ерларда энг мақтовга сазовор алоқа компанияси — МОБИУЗ. Чунки барча маҳаллага бирдек хизматда.

Булунғур тумани
Афсуски, бу туманда ҳам сифати энг суст алоқа оператори хизмати ПEРФEКТУМнинг ҳиссасига тўғри келади.
"Ғўбдин" ва "Зарафшон" маҳалласида эса, УЗМОБАЙЛ алоқа линиялари йўлга қўйилмаган.
Қолган алоқа компаниялари ишлаб турибди.

Каттақўрғон шаҳри
Ушбу шаҳарда барча алоқа операторлари ишлаб турипди-ю , аммо сифатига эътибор қаратсалар фойдадан холи бўлмас эди.

Нуробод тумани
Туманда барча алоқа компаниялари ишлаб турибди. Аммо қониқарлисидан, қониқарсизи кўп. Алоқа компаниялари буни инобатга олиб қўйсалар, яхши бўларди.

Оқдарё тумани
5 та маҳалладан иборат ушбу мўъжаз туманликлар ПEРФEКТУМ алоқа операторидан фойдаланмасалар керак, негаки бу ерларда уни ишлатиб бўлмайди.
"Чорбоқ хожи”, "Чорбоғ Сайдон” ва "Янгиравод" маҳаллаларида УЗМОБАЙЛ жуда сусут ишлайди.

Пастдарғом тумани
Туман ҳудудида алоқа операторларининг яримидан кўпи алоқа сифати қониқарсизлиги билан «мақтаниши» мумкин.

Ургут тумани
Агар сиз УЗМОБАЙЛ алоқа оператори фойдаланувчиси бўлсангиз, "Қизилбош" ва "Сойғус" МФЙларига боришни маслаҳат бермаймиз, чунки бу компания шу ҳудудларда умуман ишламайди. "Бешёғоч" МФЙда, шунингдек, МОБИУЗ оператори ҳам ишламайди.
БИЛАЙН ёки ПEРФEКТУМдан фойдалансангиз "Қуйигузар", "Сойгузар", "Сойғус" ва "Бешёғоч" маҳаллалари сиз учун эмас. Чунки умуман алоқа йўқ.

Нарпай тумани
УЗМОБАЙЛ ва ЮCЭЛЛ компанияси бу ҳудудда барча мизожларини йўқотиб бўлган, назаримизда. Чунки 59 та ҳудуднинг 26 тасида УЗМОБАЙЛга 18 тасида эса ЮCЭЛЛга алоқа чиқмайди. Бошқалари ишлаб турибди.

Азиза ХЎЖАКЕЛДИЕВА,
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бош мутахассиси

@yurtimizda
Самарқанд шаҳар ҳокими автобусда юради(ми?)

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг бугун ўтказилган ҳокимлик соатида вилоятда аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш масаласи муҳокама этилгани ҳақида zarnews.uz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, вилоят ҳокими Э.Турдимов ўринбосари А.Шукуров, вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Қоржовов, вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Ф.Шайзоқов ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов ва унинг ўринбосари Р.Олимовга бир ҳафта давомида автобус ва таксида юриб, аҳолига қандай транспорт хизмати кўрсатилаётганини ўрганиш вазифасини топширган.

@yurtimizda
ШАМОЛ БЎЛМАСА ДАРАХТНИНГ УЧИ ҚИМИРЛАМАЙДИ

@Samarqand_live. Миш-мишларга қараганда кеча, 6 октябрь куни Самарқанд вилояти таълим инспекцияси томонидан педагогларни иккинчи тоифага ўтишлари учун тест ўтказилган. Айтишларича, тест давомида бир компьютердан 36 нафар киши тест топширган. Уларнинг ҳаммаси тестдан аъло даражада ўтган.

Бизга келган мурожаатда тестда ноқонуний ишлар амалга оширилган ҳолда инспекция “ўйин” қилаётганини маълум қилган.

Хўш, бу ҳолат қандай юз беради?

Маълум миқдорда компьютерлар тайёрланиб Тошкентдан рўйхатдан ўтказилади. Кейин айнан шу компъютерларни биттаси олиб чиқиб кетилади. Ўша компьютерда “илтимослар” бажарилади.

Яна ҳам аниқроқ қилиб тушунтирамиз. Масалан, бир кирганда тест топширишга 100 нафар одам киради деб компьютер тайёрланиб, бир кун олдин ҳар битта компьютер Тошкентга боғланади. Мана шу компьютерларда фақат тестлар чиқади. Ёнида бошқа хоналарда компьютер бўлса ҳам уларда ишлаб бўлмайди. Бунинг учун айнан шу рўйхатдан ўтган 100 та компьютердан биттаси олиб чиқилиши керак.

Буёғи “бункер”.

Жуда ҳам содда қилиб тушунтирадиган бўлсак, бошқа хонага айнан ўрнатилган компьютер ва зўр мутахассислар шақрлатиб тестларни ечади. Ана энди қаранг, бир кунда нечта смена? 4-5 та бўлиши мумкин?

Буёғини ўзингиз ҳисоб-китоб қилиб олаверинг! Мен математикани тушунмайман ))

@yurtimizda
Гулистонда беморлар даволанаётган мажмуада кислород баллони ёрилиб кетди

Бугун 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, фуқароларга тан жароҳати етган. Таъкидлаш жоизки, зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар аниқланмаган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

@yurtimizda
БУХОРО ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Саидов Ғафур Нормуродович вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
44 ёшли Ғафур Саидов 2000 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тиббиёт фанлари номзоди.

Бухоро вилоят онкология диспансери бош врачи, Республика нейрохирургия илмий маркази директори ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

У шу кунга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

@yurtimizda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида биринчи қор ёғгани айтилмоқда

«Ўзгидромет»нинг прогнозларига кўра, Юртимизга ҳам совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда.

@yurtimizda
СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИДА РАҚАМЛАШТИРИШ НИМА БЕРАДИ?

Яқин вақт ичида судларда ошкораликни таъминлаш ва мурожаатларнинг қабул қилиниши ҳамда суд ҳужжатларининг ишда иштирок этувчи шахсларга юборилишини такомиллаштириш борасида бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва зарурий техник шароитлар яратилди. “Судлар тўғрисида”ги Қонун бунга мисол қилиб келтириш мумкин. Мазкур ҳужжатлар асосида судларда ишларни автоматик тақсимлаш каби қоидалар жорий қилинди.
Тўғри, ҳали судлар, жумладан, жиноий ишлар судлари фаолиятида замонавий ахборот телекоммуникациялари, рақамли технологиялар тўла-тўкис жорий қилинди, деб бўлмайди. Очиғи, бунинг учун судларнинг ахборот алмашинув тармоғи бугунги кун талаблари даражасида модернизация қилиниши керак эди. Ва, бу ислоҳотларнинг бошланиши учун янги бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши лозим эди.
Шу маънода Президентимиз томонидан 2020 йил 3 сентябрь куни қабул қилинган “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор тизимда ислоҳотларни чуқурлаштириш, замонавий иш услубини жорий қилишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятли.
Қарорда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш борасида амалга оширилган ишлар қайд этилиб, кейинги босқичдаги вазифалари белгиланди. Муҳими, бу борада тегишли вазирлик ва идораларга зарурий кўрсатмалар берилиб, Олий суд ва Судьялар олий кенгаши мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан Президент Администрациясига ҳар чоракда ахборот бериб бориши ҳам назарда тутилган.

Ҳ.ЧИНИЕВ,
жиноят ишлари бўйича Паст Дарғом тумани судининг раиси.

@yurtimizda
YURTIMIZDA | Rasmiy kanal
Самарқанд шаҳар ҳокими автобусда юради(ми?) Самарқанд вилояти ҳокимлигининг бугун ўтказилган ҳокимлик соатида вилоятда аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш масаласи муҳокама этилгани ҳақида zarnews.uz хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, вилоят…
Кун фотоси:

Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Шукуров шаҳар транспортидан фойдаланмоқда

Самарқандда бир қатор мансабдорлар транспорт тизимини яхшилаш мақсадида ва муаммо ва камчиликларни шахсан тушуниш учун шаҳар транспортидан шахсан фойдаланишни бошлашган. Бу ҳақида samtur.uz хабар бермоқда.

@yurtimizda
ҲИСОБЛАГИЧЛАР МАШМАШАСИ: АҲОЛИ НЕГА САРСОН?

Сўнги кунларда электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини қиёслаш масаласи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, келиб тушаётган эътирозларнинг асосий қисми мазкур хизматни кўрсатишда белгиланган муддатлар бузилаётганига бағишланган.

Аввал, ҳисоблагични ечиш учун таъминотчи ташкилотга (“РЭС”, “райгаз” “сувсоз”) ариза топшириш керак эди. Сўнг, давлат текширувини ўтказиш учун, қурилмани “Ўзстандарт” агентлигига олиб бориши керак эди. У ерда аризачидан турли миқдордаги маблағ йиғиб олинар эди. Бундан ташқари, текшириш нархини белгилашда шаффофлик ва ошкоралик мавжуд эмасди. Текширувдан сўнг, аризачи мустақил равишда қурилмани олиб, кейин масъул ташкилотга ҳисоблагич ўрнатиш учун ариза топширар эди.

Ҳозирда, 2019 йил 1 ноябридан бошлаб, коммунал хизматлари “счетчикларини” қиёслаш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки электрон тарзда my.gov.uz портали орқали қабул қилинмоқда.

Бундан кўзда тутилган асосий мақсад — аввалги тартибда мавжуд бўлган коррупцион ҳолатларга чек қўйиш, мазкур хизматларни кўрсатиш учун аниқ муддатлар ва тартибни белгилаш. Ушбулар орқали эса, фуқароларга қулайлик яратиш эди аслида.

Хўш, муаммоларнинг сабаби нимада? Кимдир жавобгар бўладими? Муддат бузилганда нима қилиш керак? Жавоблар 👉 бу ерда.

@yurtimizda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

ГАИ ходимидан чорраҳадан "қизил"да ўтгани учун "ремен" ёзиб беринг дейдиганлар кўриб қўйиши шарт

@yurtimizda
Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган беморлар статистикаси юзасидан

Бугун ОАВ орқали “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикасини келтирди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Шу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 6 октябрь куни Агентликда ОАВ
ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг Самарқанд вилояти кесимидаги статистикаси ҳақида сўз юритилган. Хусусан, Агентлик раҳбари томонидан расман эълон қилинган кўрсаткичлар (143 нафар бемор) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоят бошқармаси томонидан Агентликка тақдим этилган маълумотларда (1155 нафар бемор) фарқлар мавжудлиги айтиб ўтилган.

Бироқ, Агентлик раҳбари томонидан билдирилган ушбу фикр COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикаси деб талқин қилинишига асос бўлмайди. Бундан ташқари, тадбирда ушбу масала юзасидан яна қўшимча ўрганишлар ўтказилиши лозимлиги билдириб ўтилган.

Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида бугунги кун ҳолатига 136 нафар бемор COVID-19, қолган беморлар эса ОРВИ, пневмония ва бошқа касаллик белгилари билан даволанмоқда.

Шу муносабат билан, тақдим этилган маълумотлар Агентлик томонидан қўшимча ўрганишлар якунлангандан сўнг расмий баёнот сифатида жамоатчиликка етказилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

@yurtimizda
CCВ: КОРОНАВИРУСДА ГУМОН ҚИЛИНГАН, ИНФЕКЦИЯ ТАСДИҚЛАНМАГАН, ПНЕВМОНИЯГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР РАСМИЙ СТАТИСТИКАГА КИРИТИЛМАЙДИ

Ижтимоий тармоқларда коронавирусдан даволанаётганлар сони, хусусан, Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар бўйича берилган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий статистик маълумотларига нисбатан танқидий муносабат акс этган баёнотга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Вазирлик коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмас. Бундан ташқари, коронавирус статистик кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан олиб борилади ва унга махсус лаборатор (ПЗР) тиббий текширувлар (шу жумаладан, нодавлат тиббиёт муассасаларида ўтказилган тест натижалари) орқали касаллиги тасдиқланган беморларгина киритилади.

Айрим симптомлар мавжуд бўлиб, коронавирусга гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган, шунингдек, пневмония ёки ўткир респиратор инфекциясига чалинган ёки уларга гумон қилинган беморлар, табиийки, умумий расмий статистикада ҳисобга олинмайди.

Қолаверса, ҳозирда мавсумий юқумли респиратор касалликлар авж оладиган куз фасли бошланганини инобатга олсак, турли вирусли касалликларнинг аҳоли орасида авж олиши ҳам даволаш муассасаларидаги беморлар сонининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналар ҳамда юртимизнинг қатор ҳудудларидаги Саралаш ва тақсимлаш марказлари, шунингдек, вақтинчалик “COVID” шифохоналарида, жумладан, Самарқанд ва Андижон вилоятларида ҳам бундай беморлар стационар шароитда даволанишмоқда.

Мисол учун, ҳозирда Самарқанд вилоятида 14 та туман ва 2 та шаҳар аҳолиси учун 41 та шифохонада жами 11 763 шифо-ўринлари мавжуд.

Шундан коронавирусни даволаш ҳамда касалликда гумон қилинган беморлар бошқа беморлардан алоҳидалаш учун юқорида кўрсатилган 14 та туман ва 2 та шаҳарда 2 950 та шифо-ўрни яратилган.

Ҳозирда ушбу шифо-ўринларида коронавирусга гумон қилинган, лекин ПЗР лаборатор текширувида тасдиқланмаган (шу жумладан, клиник симптомлари ўхшаш бўлган мавсумий юқумли респиратор касалликларга чалинган) беморларни бошқа турдаги касалликлардан алоҳида стационар даволаниши ташкил этилган.

Шу йил 7 октябрь ҳолатига кўра, вилоятда 136 нафар ЖССТ тавсиялари асосида коронавирус инфекцияси аниқланган бемор даволанмоқда. Бу вазирлик бераётган расмий статистикага мос келади.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ижтимоий тармоқларда тиббиёт нуқтаи назаридан, шунингдек, юқорида кўрсатилган коронавирус ҳамда унга гумон қилинган ёки мавсумий респиратор юқумли касалликлари мавжуд беморларнинг умумий статистикаси таҳлил қилинмаган ҳолда берилган.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида ўринсиз cаросимага сабаб бўлувчи тасдиқланмаган ахборотларни тарқатмасликни, шунингдек, фақат расмий маълумотларга таянган ҳолда фикр юритишни сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@yurtimizda