Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
105 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.

Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
#Давлат_хизматлари_регламент

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби

⚠️ Хизмат: болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар:

Жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар (ариза берувчилар) йўлланмалар олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

2. Сўровнома тўлдирилиб, автоматик равишда Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига юборилади.

3. Тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда – йўлланма шакллантирилади, бўш ўрин бўлмаганда – сўровнома тегишлича умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритилади ҳамда хабарнома шакллантирилади.

🔘 Имтиёзли рўйхатга киритиладиган болалар контингенти:

● I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
● кўп болали оилаларнинг болалари;
● етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
● “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
● контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
● талабалар ва педагогларнинг болалари;
● акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
● кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Ариза берувчи болаларни ташкилотга қабул қилишни йўлланма шакллангандан сўнг 15 иш куни мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда, йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

1 иш кунида

Хизмат нархи:

Бепул

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (319-сон, 20.05.2021 й.)
#Давлат_хизматлари_регламент

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш тартиби

⚠️ Хизмат: Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар

Кўчмас мулк эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби

1. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда сўровнома тўлдиради.

2. Ваколатли oрган (Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги) жойлардаги ўлчовларни амалга оширади.

3. Ариза берувчи томонидан ҳисоб-фактурада кўрсатилган тўлов амалга оширилгач, кадастр паспорти шаклантирилади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати

Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

● кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
● якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;

кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

● умумий майдони 100 кв.м. гача – 5 иш кунигача;
● умумий майдони 100 кв.м. дан 1 000 кв.м. гача – 7 иш кунигача;
● умумий майдони 1 000 кв.м. дан 5 000 кв.м. гача – 10 иш кунигача;
● умумий майдони 5 000 кв.м. дан 15 000 кв.м. гача – 15 иш кунигача;
● умумий майдони 15 000 кв.м. дан 50 000 кв.м. гача – 20 иш кунигача;
● умумий майдони 50 000 кв.м. дан ортиқ – 25 иш кунигача;
● ажратилган ер участкалари бўйича – 3 иш кунигача.

➡️ Хизмат нархлари бу ерда.

🖥 ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

👉 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
👉 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
👉 кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

☑️ Қоғоз шаклидаги кадастр паспорти Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (535-сон, 02.09.2020 й.)
#Давлат_хизматлари_регламент

Автомобилга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш станцияларини қуриш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби

⚠️ Хизмат: Автомобил йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш

🙎‍♂️Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби

1. Ариза берувчилар лойиҳаларни келишиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, ваколатли орган – Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бошқармаларига электрон тарзда юборилади.

3. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 16 иш куни мобайнида QR-код қўйилган хулосани расмийлаштиради ҳамда Давлат хизматлари марказларига ёки ариза берувчиларга ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

🚫 Мазкур тартиб қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

● аҳоли яшаш мавзелари, даҳалари ва ёпиқ объектларнинг ички ҳудудларидаги объектлар;
● қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириладиган далалар, экин майдонларининг ички ҳудудларидаги объектлар;
● йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўлнинг қатнов қисмида эркин ҳаракатланишига халақит қилмайдиган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб бориладиган ҳар қандай объектлар.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

16 иш куни ичида

🔰 Хизмат нархи:

БҲМнинг 30 фоизи миқдорида – 73 500 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 66 150 сўм.

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (111-сон, 01.03.2021 й.)
#Давлат_хизматлари_регламент

Айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш учун ариза бериш тартиби

⚠️ Хизмат: Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

☑️ Қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар ҳисобланади:

🔹 ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
🔹 давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар;
🔹 ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
🔹 давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Мурожаат қилувчи давлат хизматлари марказларига ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили ҳамда васий ёки ҳомий) келиб ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, ваколатли орган (Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси)га юборилади.

3. Мурожаат қилган шахснинг маълумотлари ваколатли орган томонидан 5 дақиқа мобайнида ўрганилиб, нафақа тайинлаш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда бу ҳақдаги маълумот тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.

4. Давлат хизматлари маркази маълумот олинганидан сўнг нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати: 5 дақиқа

🔰 Хизмат нархи: Бепул

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (248-сон, 28.04.2021 й.)

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (248-сон, 28.04.2021 й.
#Давлат_хизматлари_регламент

Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи бор ёки йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиш тартиби

⚠️ Хизмат: Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчилар маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

2. Сўровнома тўлдирилиб, ваколатли орган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази)га электрон тарзда юборилади.

3. Марказ сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки давлат органларига ёхуд ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

3 иш куни мобайнида

🔰 Хизмат нархи:

БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 8 100 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 7 290 сўм.

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (535-сон, 02.09.2020 й.)