#bankdagi_ishlar
Банкларда меҳнат соҳасида энг кўп бузиладиган қонунбузарликлардан бири Меҳнат кодексининг 82-моддасидаги мана бу қоида:
➖ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.
Банкларнинг туман ва шаҳарлардаги филиаллари раҳбарлари иш сўраб келган фуқароларга “давай ишни бошлоринг, буйруғиззи чиқариб берамиз” деб ишга солади. Ходимни 3-4 ой ишлатиб, кейин буйруқ ҳам, меҳнат шартномаси ҳам насия қилиниб, бир тийин бермай ходим кўчага хайдалади.
Микрокредитбанк Қўқон шаҳар филиалида шунга ўхшаш қонунбузарлик рўй берган. Филиал раҳбари ҳам, Бош офис кадрлар хизмати раҳбари ҳам гап нима ҳақида кетаётганлигини яхши биладилар.
Гап Ўзбекистон туманидаги банк хизматлари марказида ишлаётган, лекин штатдаги лавозимга ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилмай, ойлик маоши ҳам тўланмаган ходим ҳақида кетяпти. Тафсилотларига батафсил тўхтатилиб ўтирмаймиз.
Менимча, бу ерда энг тўғри йўли, масалани иш берувчининг ўзи томонидан низосиз тартибда ҳал қилишдир. Шу хатоликни тўғрилаб қўйинглар, барака топгурлар.