Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
114 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари белгиланди

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами – 3319, 08.09.2021 й.).

🏢 Низомга мувофиқ, Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўришга масъул ҳисобланади.

🔄 Назорат тузилмалари ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади ва тузилма раҳбарларини озод этиш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилади.

☑️ Назорат тузилмаларининг асосий вазифалари, жумладан, қуйидагилар ҳисобланади:

ташкилотда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш.
🗣👥🙏Ассалому алейкум хурматли канал обуначиларим, ушбу канал гурухи хам мавжуд, канал гурухига қошилинг ва бемалол савол жавоблар билан танишинг👍
Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация pinned «🗣👥🙏Ассалому алейкум хурматли канал обуначиларим, ушбу канал гурухи хам мавжуд, канал гурухига қошилинг ва бемалол савол жавоблар билан танишинг👍»
#bankdagi_ishlar

Банкларда меҳнат соҳасида энг кўп бузиладиган қонунбузарликлардан бири Меҳнат кодексининг 82-моддасидаги мана бу қоида:

ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

Банкларнинг туман ва шаҳарлардаги филиаллари раҳбарлари иш сўраб келган фуқароларга “давай ишни бошлоринг, буйруғиззи чиқариб берамиз” деб ишга солади. Ходимни 3-4 ой ишлатиб, кейин буйруқ ҳам, меҳнат шартномаси ҳам насия қилиниб, бир тийин бермай ходим кўчага хайдалади.

Микрокредитбанк Қўқон шаҳар филиалида шунга ўхшаш қонунбузарлик рўй берган. Филиал раҳбари ҳам, Бош офис кадрлар хизмати раҳбари ҳам гап нима ҳақида кетаётганлигини яхши биладилар.

Гап Ўзбекистон туманидаги банк хизматлари марказида ишлаётган, лекин штатдаги лавозимга ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилмай, ойлик маоши ҳам тўланмаган ходим ҳақида кетяпти. Тафсилотларига батафсил тўхтатилиб ўтирмаймиз.

Менимча, бу ерда энг тўғри йўли, масалани иш берувчининг ўзи томонидан низосиз тартибда ҳал қилишдир. Шу хатоликни тўғрилаб қўйинглар, барака топгурлар.
ОДДИЙ РУС ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ ДАВЛАТ БОҒЧАСИДА МУДИР БЎЛИШИ МУМКИНМИ?


Салом. Сизларга бир саволим бор. Оддий рус тили укитувчиси давлат богчасига мудир булиши мумкинми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача таълим вазирининг 26 октабр 2020 йилдаги 173-сонли “Мактабгача таълим ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиклаш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти директори учун қуйидаги малака талаблари белгиланган:

• камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот (номутахассис олий маълумотлилар мактабгача таълим йўналишидаги касбий қайта тайёрлов курсини ўтаган бўлиши лозим);

• хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши керак;

• беш йилдан кам булмаган педагогик иш стажи таълим ёки бошқа соҳанинг бошқарув органларида ишлаган, замонавий билим ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга мустақил фикрлайдиган раҳбарлик ва менежерлик қобилиятига эга бўлган уч йилдан кам бўлмаган иш стажи.

☝️Бунда илмий даража ёки илмий унвонга эга булганда иш стажи талаб этилмайди.

Хулоса қиладиган бўлсак, агар сиз шу талабарга риоя қилсангиз МТТ раҳбари сифатида ишлашингиз мумкин.
#savolimbor Ижара шартномаси қандай тузилади? Нотариал тасдиқлаш шартми?

⚠️ Ҳурматли, талабалар! Ижара шартномаси тузмаганмисиз, шошилинг бу жуда ҳам осон! Ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларига Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб ижара тўловининг маълум бир қисми қоплаб берилади:
Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан (270 минг сўм);
қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан (135 минг сўм) ошмаслиги керак.

Табиийки, бу тўлов ижара шартномаси мавжуд бўлса тўланади. Ижара шартномаси йўқ талабалар нима қилиши лозим?

⚠️ Диққат! 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинган. Ижара шартномаси ўрнига солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилган.

📌 Бу эса жуда-жуда осон. Ижарага берувчи электрон равишда ёки бевосита давлат солиқ хизмати органига мурожаат қилиш орқали шартномани расмийлаштириш мумкин. Бу Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 15 августдаги 2018-65-сон қарорига илова “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.

📌Низомда уй-жойни ижарага бериш шартномаси ва бошқа барча зарур ҳужжатларнинг намунавий шакли берилган. https://lex.uz/docs/3972177#3988740|

❗️Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 612-моддасига мувофиқ уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5️⃣ йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.

👨‍💻 Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинети орқали электрон тарзда амалга оширилади.

Ижарага берувчи ёки унинг вакилининг хоҳишига кўра кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчининг доимий яшаш манзили ёки кўчмас мулк жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органига шахсан қоғоз шаклида тақдим этилиши мумкин.

Ижарага берувчи ёки унинг вакили кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ кўчмас мулк ижара шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида сўровнома;
б) кўчмас мулк ижара шартномаси;
в) ижарага берувчининг шахсини ёки унинг вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Мазкур бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент давлат стипендияси квотаси икки баробарга оширилди

“Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

👉 Президент давлат стипендияси квотаси:

● таянч докторантурада ўқиётган докторантлар ва магистратура босқичи талабалари учун 2 баробарга оширилиб, тегишлича 10 та ва 22 та этиб;

● бакалавриат босқичи талабалари учун эса ҳар бир ОТМга биттадан этиб белгиланди;

☑️ Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМларда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари жорий этилди.

➡️ Президент стипендияси ва номли давлат стипендиялари давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикадаги хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилади.

🎓 Шунга кўра, мазкур таълим муассасаларини тамомлаган Президент стипендияси ёки номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар ҳам давлат ОТМ магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Талабалар учун давлат-хусусий шериклик асосида турар жойлар қурилади

“Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (563-сон, 09.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, талабалар турар жойлари давлат-хусусий шериклик асосида қуйидаги шаклларда барпо этилади:

лойиҳаларни тадбиркорнинг ўз маблағидан келишиладиган шартлар асосида молиялаштириш;
лойиҳаларни тадбиркор ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аралаш молиялаштириш (камида 200 ўринли турар жойни барпо этиш учун);
лойиҳаларни тадбиркорнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (камида 400 ўринли турар жойни барпо этиш шарти билан).

Турар жойларни қуриш учун вилоят ҳокимлари томонидан ОТМга 0,5 гектаргача ер унга яқин жойлардан ажратилади.

Тадбиркорга тегишли ер ёки бинода камида 50 ўринли турар жой ташкил этиш тизими жорий этилади.

💰 Бунда, тўлов ОТМ билан келишилади ҳамда у ерда яшаган ҳар бир талаба учун тадбиркорга бир ўқув йили учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 10 баравари, бошқа ҳудудларда эса 5 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

☑️ ОТМларнинг ошхона ва буфетларини олган тадбиркорларга давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланилади.

Бунда, тадбиркорлар талабалар учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар тайёрлаш ҳамда уларни арзон нархларда сотиш мажбуриятини олади.

📌 2021 йил 1 сентябрдан талабалар билан ишлаш бўйича “гуруҳ мураббийи” институти бекор қилинди ҳамда ўрнига 1–3-курс талабалари учун муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи тьюторларни бириктириш амалиёти йўлга қўйилди.

💼 Ҳар 120–150 нафар талабага 1 та штат бирлиги ҳисобида “Тьютор” лавозими киритилади.

Қарорга кўра, республика бўйича жами 228 та талабалар турар жойлари (400 ўринли) барпо этилади. Шундан ҳудудларда 2022 йилда 47 та, 2023 йилда 67 та, 2024 йилда 62 та, 2025 йилда 52 та талабалар турар жойларининг қурилиши белгиланган.
Ҳозир дарсда шу ҳақида гаплашяпмиз.

Меҳнат кодексининг 101-моддасига асосан:

башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Яъни ўртоқлар, ҳамма нарса жамоа келишуви ёки жамоа шартномасига боғлиқ. Агар бу ҳужжатларда иш берувчи ташаббусига кўра (100-модда билан) меҳнат шартномани бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасини розилигини олиш кўрсатилмаган бўлса, демак бундай розиликсиз шартнома бекор қилиниши мумкин.

Масалан, бир хил ташкилотлар жамоа шартномасида меҳнат шартномасини МК 100-модда иккинчи қисми 3 ва 4-бандлари билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олиш кўрсатилмайди.

Шунга улар, ўта интизомсиз ва ноинсоф ходимларни бўшатишни касаба уюшмаси қўмитаси розилигисиз амалга оширадилар.
Иккинчи мутахассисликка рухсат берилган ОТМлар рўйхати

Давлат қабул комиссиясининг баёнига асосан, 2021/2022 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим беришга рухсат этилган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди. Рўйхат қўйидагича:

1. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
2. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
3. Ўзбекистон миллий университети
4. Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали
5. Тошкент давлат техника университети
6. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали
7. Тошкент давлат техника университети Термиз филиали
8. Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали
9. Тошкент давлат иқтисодиёт университети
10. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали
11. Тошкент молия институти
12. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
13. Тошкент давлат шарқшунослик университети
14. Тошкент кимё-технология институти
15. Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали
16. Тошкент давлат педагогика университети
17. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
18. Андижон машинасозлик институти
19. Андижон давлат университети
20. Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти
21. Бухоро давлат университети
22. Бухоро муҳандислик-технология институти
23. Гулистон давлат университети
24. Жиззах политехника институти
25. Қорақалпоқ давлат университети
26. Қарши давлат университети
27. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
28. Наманган давлат университети
29. Наманган муҳандислик-қурилиш институти
30. Наманган муҳандислик-технология институти
31. Самарқанд давлат университети
32. Денов тадбиркорлик ва педагогика институти
33. Самарқанд давлат чет тиллар институти
34. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
35. Термиз давлат университети
36. Фарғона давлат университети
37. Фарғона политехника институти
38. Урганч давлат университети
39. Навоий давлат педагогика институти
40. Нукус давлат педагогика институти
41. Жиззах давлат педагогика институти
42. Қўқон давлат педагогика институти
43. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти
44. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
45. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали
46. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали
47. Тошкент давлат аграр университети
48. Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали
49. Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали
50. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
51. Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
52. Самарқанд ветеринария медицинаси институти
53. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали
54. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Тошкент филиали
55. Ўзбек миллий мусиқа санъати институти
56. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
57. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали
58. Тошкент ахборот технологиялари университети
59. Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали
60. Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали
61. Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали
62. Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали
63. Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали
64. Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали
65. Тошкент давлат транспорт университети
66. Тошкент архитектура-қурилиш институти
67. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
68. “Ипак йўли” халқаро туризм университети
69. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
70. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали
71. Геология фанлари университети
#Биласизми

Тест синовлари натижаси бўйича апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби қандай?

Қонунчиликка кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция комиссиясига апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

🌐 ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози абитуриентлар apellatsiya.dtm.uz сайти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин.

☑️ Апелляция аризалари 14 сентябргача онлайн қабул қилинади. Бунда апелляция аризасини бермоқчи бўлган абитуриент дастлаб сайтнинг “Bakalavr-2021” бўлимига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиши лозим.

📋 Агар абитуриент ҳақиқатдан ҳам тест синовларида иштирок этган ва тест синовларидан четлатилмаган бўлса, апелляция аризасини бериши мумкин бўлади ва ариза бериш ойнаси очилади.

➡️ Ушбу саҳифага тегишли маълумотлар киритилгач, апелляция аризаси берилади.

🔘 Апелляция аризасини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда қуйидаги ҳужжатлар билан ДТМга келиши шарт:

● шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
● хабарнома;
● абитуриент рухсатномаси.

📌 Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади.

📝 Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2021 йил 7 сентябрдан бошланади.
#Биласизми

Кимлар коммунал тўловлар бўйича имтиёзга эга?
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилади

Ҳукумат қарори (565-сон, 10.09.2021 й.) билан Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰 Низомга кўра, жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси:

содир этилган жиноят ҳолати бўйича – жиноят содир этилган ҳудуддаги маҳаллада жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб 3 кун ичида;
жиноят содир этган шахс бўйича – унинг яшаш жойидаги маҳаллада суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми ички ишлар органларига келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида ўтказилади.

Муҳокама қилинадиган жиноятлар тақсимоти қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

👉 оғир ва ўта оғир жиноятлар – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасидаги;

👉 унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар – туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинади.

📌 Қарор билан жиноятларнинг хусусиятига қараб муҳокамада маҳалла, бандлик, соғлиқни сақлаш, ичик ишлар, ёшлар ишлари, миллий гвардия органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этиши шартлиги белгиланди.

Муҳокама жараёнида:

▪️ содир этилган жиноят ҳолати бўйича – жиноят иши мазмуни, шунингдек, жиноятга алоқадор шахслар тўғрисидаги маълумотларни ошкор этишга, шахснинг жиноят содир этилишида айблилик масаласини муҳокама қилишга ҳамда улар муҳокамада иштирок этишга йўл қўйилмайди;
▪️ жиноят содир этган шахс бўйича – суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахс (озодликдан маҳкум қилишга ҳукм қилинган шахслар бундан мустасно) ҳамда унинг ота-онаси, ота-онаси ўрнини босувчи шахслар ёки бошқа яқин қариндошларининг иштироки таъминланади.
МК 99-модда бўйича 5 та ариза.docx
14.9 KB
МК 99-модда (ходимнинг ташаббуси) бўйича ишдан бўшатиш ҳақидаги ариза намуналари - кетма-кетликда:

- 2 хафталик огоҳлантириш муддати билан бўшатиш ҳақидаги ариза;

- огоҳлантириш муддатини қисқартирган ҳолда бўшатиш аризаси;

- ходим илтимос қилган вақтда бўшатиш ҳақидаги ариза;

- "энг расво ариза";

- аризани қайтариб олиш ҳақидаги ариза.
ОТМ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА "IELTS" СЕРТИФИКАТИ УЧУН УСТАМА БЕРИЛАДИМИ?

Savol quyidagicha: oliy talim muassasasi oqitivchilariga Ielts sertifikati uchun ustama beriladimi? Aniq qarorini asosni topib bering iltimos

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Олий таълим муассасалари ўқитувчиларига IELTS олганликлари учун устама белгилаш бўйича норматив ҳужжат йўқ.

☝️Бундай устамалар ҳар бир олий таълим муассасасининг ички низомларида белгиланиши мумкин.

💁‍♂ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг 2013-йил 10-октябрьдаги 01-339-сонли буйруғига ИЛОВА "Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида"ги НИЗОМга мувофиқ чет тили ўқитувчилари устама учун тестлардан озод этилади ва устама белгиланади.

❗️Қонунчиликда фақат чет тили ўқитувчилари учун устама белгилаш масаласи белгиланган. Бошқа ўқитувчилар учун эса олий таълим муассасасининг ички низомлари орқали белгиланади.
ЭРИМ МЕН БИЛАН АЖРАШМАЙ БОШҚАСИГА УЙЛАНГАНИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОРМИ?

@Yurist_Xizmati 2998-савол:

Assalomu alaykum! Men turmush òrtoģim bilan 5 oydan beri birga yashamayapman. 2 ta farzandimiz bor. Qonuniy ajrashmadik. Erim ishsiz. Yaqinda u uylandi. Ajrashmay turib uylanganlarga qonuniy jazo bormi men qayerga murojaat qilishim mumkin?Agar alimentga ariza bersam oyiga necha sòm miqdorda chiqadi? Javobingiz uchun oldindan raxmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳурматли фуқаро бу вазиятда эрингизга нисбатан ҳеч қандай жавобгарлик йўқ. Хатто жарима ҳам тўламайди.

➡️ Алимент масаласига келсак, ҳар бир ота-она вояга етмаган, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз фарзандига алимент тўлашга мажбур. Бу қоида Оила кодексининг 96-моддасига мустаҳкамлаб қўйилган.

Оила кодекси 99-моддасига мувофиқ агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:

• бир бола учун — тўртдан бир қисми;
• икки бола учун — учдан бир қисми;
• уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

☝️Қоиданинг мазмунига кўра эрингиз 2 нафар вояга етмаган фарзандингиз учун ўзининг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 2/3 қисми миқдорида алимент тўлаши керак.

💁‍♂ Шуни ҳам айтиш керакки, бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Энди қаранг! норманинг иккинчи қисмида ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги кераклиги келтирилган. 2021 йил 1 сентабрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 822 000 сўм этиб белгиланди.

❗️Шунга кўра бир нафар вояга етмаган фарзанд учун энг кам алимент миқдори 217 300 сўмни ташкил этади.

Сизга эса турмуш ўртоғингиз 2 нафар фарзандингиз учун ҳеч бўлмаганда ойига 435 660 сўм миқдорда алимент тўлаши керак.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТМлардаги контракт миқдори 10 фоизга оширилди, вакцина олганларга 10 фоиз чегирма берилди. Мантиқни қаранг 😁

ОТМлардаги контракт миқдори ўтган йилгига нисбатан 10 фоизга ошди. Вакцина олганларга 10 фоиз чегирма берилади ва тўлайдиган суммангиз чегирма қилинганда ўтган йилги контракт билан тенг ҳолатга қайтади.

Сих ҳам кабоб ҳам куймабдида. Шу билан концерт тамом. Тугади. Тарқаламиз 😁
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Омбудсманнинг жойларда минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйилади

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-6312-сон, 10.09.2021 й.) қабул қилинди.

💼 Фармонга кўра, Омбудсманнинг жойларда доимий асосда ишловчи минтақавий вакиллари лавозимлари жорий қилинади.

🔰 Омбудсман минтақавий вакиллари, жумладан:

▪️ инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этади ва ўтказади;
▪️ фуқароларнинг шикоятларини қабул қилади ва кўриб чиқади, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашади.

Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ўзларининг фаолиятида бевосита Омбудсманга ҳисобдордир.

📋 Фармонга кўра шунингдек, янги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Меҳнат шартномаси йўқ бўлса, ходимга тўланган иш ҳақи талон-тарож қилиш деб баҳоланадими?

Кўпинча, тизимли ташкилотларнинг қуйи бўлинмаларида ходимларни ишга қилишда айрим хатоликлар учрайди. Масалан, мактабларда ёки мактабгача таълим ташкилотларида баъзи ҳолатларда ходимлар билан меҳнат шартномалари қилинмасдан қолиб кетади.

Кузатилган вазият: текширувчилар келяпти, улар 10 та ходим билан меҳнат шартномаси тузилмаганлигини аниқлаяпти, бу ходимларнинг аксарияти йиллар давомида ишлаб келган ходимлар.

Текширувчилар мазкур ҳолатни ходимни ноқонуний равишда ишга олиш деб ҳисоблаб, ушбу ходимларга тўланган 650.000.000 сўмлик маблағни талон-тарож қилиш деб баҳолади ҳамда раҳбардан зудлик билан бу пулни ўз ҳисобидан тўлаб қўйишни талаб қилди. Шу билан бирга, материалларни прокуратурага тайёрлашни бошлади.

Раҳбар нима қилишни билмай ваҳимада қолди, бу пулларни қайтара олмаслиги аниқ, у қамалиши мумкинлигини ўйлаб ташвишга тушиб қолди.

Мана шу каби ҳолатларга кўп гувоҳ бўлганман, лекин айтиш керак, қандайдир сабабларга кўра, меҳнат шартномаси қилинмаган бўлса, бироқ бу даврда ходим тўлиқ меҳнат қилиб, юқоридаги маблағлар унга шу меҳнатига ҳақ сифатида тўланган бўлса, демак бу вазиятда талон-тарож ҳолати мавжуд эмас.

Чунки, Меҳнат кодексининг 82-моддаси 6-қисмига кўра:

ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

Кўрсатилган вазиятда, гарчи шу 10 та ходим билан меҳнат шартномаси ҳужжат шаклида тузилмаган бўлсада, уларга иш берувчи томонидан ишлашга руҳсат берилган вақтдан, улар ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

Шунинг учун ҳам, юқоридаги каби вазиятларда ходимларга тўланган пул маблағларини уларнинг меҳнати учун қонуний тўланган иш ҳақи тўловлари сифатида эътиборга олиш лозим.

Яъни, дўппини олиб кел деса, бирданига каллани олиш ҳақида ўйламаслик керак.
Таълим кредити учун қандай хужжатлар талаб этилади?

Контрактга тушганларнинг кўпчилигида тўловни амалга оширишда муаммо юзага келиб қолиши мумкин. Юқорида бу кредитнинг асосий нюанслари ҳақида гаплашдик. Энди мазкур кредит олиш учун кетадиган хужжатлар рўйхати ҳақида гаплашсак.

Таълим кредити учун қуйидаги хужжатлар талаб этилади:

а) таълим кредити олиш тўғрисидаги ариза,

б) талаба ва олий таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт шартномаси (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда),

в) банкнинг кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Гаров ва кафиллик бўлиши лозим. Бундан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг фарзандлари мустасно,

г) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома

д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар.

Ота-оналар, ака-ука, опа-сингиллар ёки васийлар ҳам назарда тутилиши мумкин. Буларга биргаликда кредит олувчилар дея мақом берилади.
УЧТА ФАРЗАНДИМ КОНТРАКТ АСОСИДА ЎҚИЙДИ, БИРОН БИР ИМТИЁЗ БОРМИ?

@Yurist_Xizmati 2999-савол:

Ассалом алейкум! 2 та фарзандим Олий таьлим муассасасида тулов контракт асосида тахсил олади. 3-фарзандим эса бу йил укишга кира олмади. Шу сабабли уни укитиш учун табакалаштирилган контракт яни супер контракт туламокчиман. Саволим шундан иборатки агар 3 та фарзандим контракт асосида тахсил олса 3-фарзандимнинг контракт суммасида кандайдир имтиёз буладими? Шунингдек биз бокувчимизни хам йукотганмиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ 6260-сонли “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 март кунидаги 132-сонли “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб бериш белгиланган.

💁‍♂ Шуни ҳам айтиш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-апрелдаги 250-сон қарорига 1-илова билан “Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланган.

Ушбу тартибнинг 4-бандига кўра қуйидаги оилалар:
• ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;
• кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;
• боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;
• кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;
• меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;
• тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган аъзолари мавжуд етарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар);
• нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар “Темир дафтар”га киритилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, сизнинг оилангиз “Темир дафтар”га ёки фарзандларингиз “Ёшлар дафтари”га киритилса юқоридаги имтиёздан фойдаланишингиз мумкин.