Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
103 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
#suddagi_ishlar

Судларда битта тартибга солинмаган амалиёт бор.

Масалан, судья меҳнат таътилига чиқиб кетади, шу судья ишини кўрган тарафлардан бири, унинг қарори устидан шикоят қилмоқчи бўлади ва аввал суд иши материаллари билан танишишни, керак бўлса, ҳужжатлардан нусха олишни истайди.

Лекин, ишонинг, ҳозирги вақтда мана шу масала, токи судья таътилдан қайтмагунича ҳал бўлмайди, ўша судья қайтиб руҳсат бермагунига қадар, иш билан ҳам таниша олмайсиз, ҳужжатлардан ҳам нусха ололмайсиз.

Бугун эрталабдан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро судида ҳам мана шундай ҳолат кузатилди.

Битта фуқаролик иши бўйича апелляция шикояти бермоқчи эдик ва аввал иш материаллари билан танишмоқчи бўлдик.

Лекин, ишни кўрган судья меҳнат таътилида экан, судья ёрдамчиси, шу судьянинг ўзи қайтиб келсагина ва келиб ўзи руҳсат берсагина, иш билан танишиш мумкинлигини тушунтирди. Судья эса, ҳали-вери таътилдан қайтмас экан. Ҳуллас, девонхонага ариза ташлаб кетишни ҳам фойдаси йўқ.

Менимча, тарафларнинг процессуал ҳуқуқларини тўлақонли амалга оширишга имкон бермайдиган бундай бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш керак. Ахир, судья, 30 календарь кунлик таътилда бўлса, тарафлар 30 кун уни кутиб ўтирмайдику, тўғрими?

ТАКЛИФ: ишни кўрган судья таътилда бўлса, ёки худо кўрсатмасин касал бўлиб қолса, у мазмунан кўриб бўлган суд ишига оид юқоридаги каби процессуал ҳаракатларни амалга ошириш вақтинча бўлсада, кимгадир юклатилиши керак.