Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация
108 subscribers
84 photos
8 videos
11 files
87 links
Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot
Download Telegram
🤱2 ЁШГAЧA БОЛA ПУЛИНИ ЯНA ОЛСAМ БЎЛAДИМИ

📌 СAВОЛ

Мени эгизак фарзандлар им 1 ёш болишди 12ой нафақа олдик ўзим вақтинча ишсизман турмуш ўртоғи м нафақадалар яна мурожаат қилиш учун қайтадан хужжатлар йиғиш керакми?

ЖAВОБ

📜 122-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 11-бандида Бола парвариши бўйича нафақани олишни давом эттиришга муҳтож бўлган шахс (ёки оиланинг муомалага лаёқатли аъзоларидан бири) тўловнинг олдинги 12 ойлик муддати тугашидан бир ой олдин ушбу нафақани бола икки ёшга тўлгунига қадар узлуксиз тўланишини давом эттириш масаласини ҳал этиш учун аризани белгиланган тартибда такроран бериш ҳуқуқига эга.

📍Демак, агарда сиз нафақа тайинлаш тугатилишидан бир ой олдин ариза берганингизда нафақа тайинлаш давом эттириларди. Aгарда нафақа тайинлаш муддати тугаса, ариза берувчида ушбу нафақа ёки моддий ёрдам тўланишини янги муддатга давом эттириш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд бўлади,

▫️Демак, сизда такроран ариза бериш ҳуқуқи мавжуд. Бунинг учун сиз нафақа тайинлаш тугатилган ойдан кейинги ойда мурожаат қилишингиз лозим. Ушбу банддаги қоидаларга риоя қилмасангиз, нафақа тайинлаш рад этилиши ҳам мумкин. Қолаверса, бола парвариш бўйича нафақа тайинланса, бола икки ёшга тўлгача нафақа тўлаш тўхтатилади.

Сизни ҳужжлар тақдим этилиш кераклигини тўғрисида фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи хабардор қилиши мумкин. Чунки, олдинги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар пенсия жамғармасининг тегишли бўлимларида сақланади.
МAКТAБГA ИШГA КИРИБ ДAРС БЕРИШГA ҲAҚЛИМAНМИ?

📌 СAВОЛ

Aссалому алайкум
Мен УрДУ КИМЁ техника факултетини Озиқ овқат технологияси йўналишини тугатганман иш топилмаганлиги сабабли 2- мутахасислик Миллий ғоя Маънавият асослари ва Ҳуқуқ таълими йўналишида 2- курсни тугатиб 3- курсда ўқияпман.
Мактабларга ишга кириб дарс беришга ишлашга ҳақлиманми?
Бошқа ташкилотлардачи?

ЖAВОБ

📍Сиз биринчи мутахассислингиз бўйича умумтаълим муассаларида педагогик фаолият билан шуғулланишингиз мумкин, бунинг учун таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта тайёрлаш курсларидан ўтишингиз лозим.

👩‍🎓Ҳозирги кунда ОТМда 3-курсда ўқиётганлигингизни билдиргансиз, Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 8-бандига мувофиқ, 4-курсда ўқиётотган талабаларга педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилиши кўзда тутилган.

Демак, сиз иккинчи мутахассислигингиз бўйича келгуси ўқув йилидан бошлаб умумтаълим муассасаларида дарс беришингиз мумкин.
МЕН ҚОЗОҒИСТОНГA ТУРМУШГA ЧИҚГAНМAН. ФAРЗAНДЛAРИМГA ЎЗБЕКИСТОН ФУҚAРОЛИГИНИ СЎРAШИМ МУМКИНМИ?

📌 СAВОЛ

Aссалому алайкум.
Мен Қозоģистон фуқаросига турмушга чиққанман, ҳозирда Қозоģистонда яшаймиз, òзим Òзбекистон фуқаросиман, фарзандли бòлгач фарзандимга Òзбекистон фуқаролигини сòрашим мумкинми, хорижда туģилган бòлса ҳам, буни қандай тартибда амалга оширса бòлади, жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЖAВОБ

"Фуқаролик тўғрисида"ги қонуннинг 14-моддасига кўра бола ўзининг туғилган жойидан қатъий назар агар туғилган пайтда ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси эса чет давлат фуқароси бўлса, туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади, бунда боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши фақат Ўзбекистон Респбубликаси бўлган ота-онасининг ёхуд бошқа қонуний вакилларининг илтимосномасига биноан амалга оширилади.

Қонуннинг 37-моддасига кўра илтимоснома Президент номига ариза берувчи томонидан шахсан берилади.

Ўзбекистон ҳудудида яшовчи шахс илтимосномани ички ишлар органларига, хорижда эса консуллик муассасига беради. Илтимосномага қуйидагилар илова қилинади. сўровнома;

🔸паспорт ва (ёки) яшаш гувоҳномаси;

🔸никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

🔸бола илтимосномада кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва агар мавжуд бўлса яшаш гувоҳномаси;

🔸тирикчиликнинг қонуний манбалари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

🔸давлат божи (консуллик йиғими) тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномага ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади:

🔹ариза берувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;

🔹Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан олдинги қариндошининг паспорти ёхуд манфаатдор вазирликнинг, давлат қўмитасининг ёки идоранинг илтимосномаси;

🔹судланганлик ҳолати йўқлигини ёки мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат.
ТAНИШИМ 1000 ЕВРО ҚAРЗ ОЛГAН ЭДИ ҚAНДAЙ ҚAЙТAРИБ ОЛСAМ БЎЛAДИ?

📌СAВОЛ

Aссалому алайкум мени саволим қуйдагича менга бир инсон полшага ишcи виза қибераман дем мендан 1000 евро олган эди мободо иш уҳшамаса ҳаражатлари 100% қайтаришини айтганди виза чиқмади энди у боладан қандай пули ундирсам булади у бола ҳозирда полшада

ЖAВОБ

Фуқаролик кодексининг 706-моддасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини шартларини бузганлик учун ижрочининг жавобгарлиги белгиланган бўлиб, унга кўра Ижрочи ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда у келтирилган зарарни буюртмачига батамом тўлаши шарт.

Яъни бунда сизга етказилган 1000 евро зарарни қайтариб бериши лозим, Бундай вазиятда сиз ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар, хусусан суд органларига ҳуқуқларинингизни тиклаб берилишини сўраб, мурожаат қилишингиз керак.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича давлат ўз фуқаросини ўзининг ҳудуди ва унинг ташқарисида ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади, Фуқаролик процессуал кодексининг 156-моддасига мувофиқ Ишда иштирок этувчи шахслар суд чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса буюртма хатлар, телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлик факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали судга чақирилади ҳамда суднинг айрим процессуал ҳаракатлари тўғрисида хабардор қилинади.

Aгарда суд жавобгарни қидиришни зарур деб топса, суд ички ишлар органлари томонидан жавобгарни (қарздорни) қидириш тўғрисида ажрим чиқаради.

Aгарда ўша инсоннинг ишида алдов ёки ишончни суистеъмол қилиш ҳолати бўладиган бўлса, фирибгарлик жинояти билан боғлиқ жиноий иш қўзғатилиши мумкин ҳамда мажбурий тартибда келтириш тўғрисида қарор ёки суд ажрими чиқарилиши мумкин.
👩‍🎓ЧЕТ ЭЛДA ЎҚИЁТГAНЛAР УЧУН...

📌СAВОЛ

Aссалому алайкум мен қозогистонни университетига оқwга топwргандим битта шахс таклифи билан 1 семестр контрактини толов қилдим иккинcи семестр учун толов қилиw учун имконим болмади бизларга керакли хужатларимни тақдим қилолмади кейин мен онлойн дарсларга хам қоwмади лекин оcесления қилиwи учун контракти толовини амалга оwирсам оcесления қилади деяпти. Мени хужжатларимни жонатиб бермаяпти қанақа қилиб документларимни олсам болади.

📍ЖAВОБ

Қозоғистон қонунчилиги бўйича қуйидаги ҳолатларда талабалар ўқишдан четлаштирилади:

🔹 академик кўрсаткичлар;

🔹 академик адолат тамойилларини бузганлик учун;

🔹 ички низом ва университет уставини бузганлик учун;

🔹 пуллик асосда ўқиш тўловлари тўланмаган тақдирда, шу жумладан таълим хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома шартларини бузганлик учун;

🔹 ихтиёрий равишда.

Демак, пуллик асосда ўқиш тўловини тўламаганлик талабани ўқишдан четлаштириш учун асос бўлади, Вазият юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Фуқаролик тўғрисида"ги қонун ва халқаро шартномаларга биноан Ўзбекистон давлати ўз фуқаросини Ўзбекистон ҳудуди ва унинг ташқарисида ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади ва унга ҳомийлик қилади.
Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин ЯҚИНЛАРИМ
АЁЛИМ ҲОМИЛАДОР БЎЛСА, СУД БИЗНИ АЖРАТАДИМИ?

Assalom Alaykum yuristlar. Savolim quyidagicha. Men uylanganimga ikki yil bo'ldi. Xotinimning xiyonati sababli u bilan nikodan ajrashmoqchiman. Hozirda xomilasi bor. U ajrimga rozi bo'lmayapti. Men nima qilsam bo'ladi. Sudga murojaat qilsam ajrim qilib beradimi. Javobingiz men uchun juda muhim.

📌 ЖАВОБ:
Оила кодексининг 39-моддасига кўра хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.

“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарорига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризасини қабул қилишда шуни инобатга олиш лозимки, Оила кодексининг 39-моддасига мувофиқ эр хотинининг розилигисиз унинг ҳомиладорлиги вақтида ва бола туғилганидан сўнг бир йил мобайнида никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга, гарчи у туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарида боланинг отаси сифатида ёзилмаган бўлса ҳам, ҳақли эмас.

❗️ Хотиннинг никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга розилиги бўлмаган ҳолларда, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этади.

Шуни назарда тутиш лозимки, Оила кодексининг 39-моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво хотин томонидан қўзғатилишига тўсқинлик қилмайди.

❗️Демак, юқорида келтирилган асосларга кўра, хотиннинг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида хотининингизнинг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида ариза берган тақдирингизда аризангиз кўрмасдан қолдирилади.
ЗАВУЧ ОНАМНИНГ ДАРСЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИБ ЖИЯНИГА БЕРМОҚЧИ. БУНГА ҲАҚҚИ БОРМИ?

@Yurist_Xizmati 2972-савол:

Assalomu alaykum hurmatli yurist. Charchamayapsizmi? Sizga bir muammoli vaziyat bo'yicha murojaat qilyapman. Meaning onam maktabda matematika o'qituvchisi, pensioner, 20 soat dars o'tadila, mutaxassisga tushib qolgan, lekin bu yil zavuch onamga 5 soat darsini o'zining 4- kurs jiyaniga berishini aytyapti. Singlim va kelinimiz kontraktga o'qiydi, onam darsini bermoqchi emas. Zavuch esa onamga siz pensionersiz, xohlasam 10 soatini olishga haqqim bor degan. O'sha talabaning onasi ham, qaynotasi ham o'sha maktabda ishlashadi. Zavuch o'zining qarindoshi bo'lgani uchun ham berasiz deyapti, shu holatta zavuch haqmi? Onamning darsini roziligisiz talabaga olib berishga haqqi bormi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Завучнинг гаплари мутлақо нотўғри.

Пенсионердан хоҳласам 10 соатни олиб қўйишга ҳақлиман деган қоида йўқ.

Шунингдек, мактаб ўзидаги ходимларни дарс билан таъминламай туриб бошқа ходимни ишга қабул қилиши нотўғри ҳисобланади.

30.06.2020 куни Адлия вазирлиги томонидан № 3271 рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом 15-бандида белгиланган мезонларга кўра олий тоифали ўқитувчи ундан кейин биринчи, кейин иккинчи, кейин мутахассис ўқитувчи келтирилган.

💁‍♂ Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу низомнинг 19-бандига кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга, шунингдек, ишловчи пенсионерларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

Шундай экан онангиз дарсларини бермасликка ҳақли. Бу вазиятда онангиз вилоят ХТБга мурожаат қилишлари мумкин.
Китоб ўқишнинг 7 фойдали томони

🔹Китоб ўқиш – атроф муҳитни, дунёни ва ўзингизни англашга ёрдамлашади.

🔹Китоб ўқиш – ёдда сақлаш ва ўйлаш қобилиятини ривожлантиради. Яъни, кўп китоб ўқиган одамнинг ёдда тутиш даражаси яхши, тез ўйлаб, тез хулоса чиқарадиган бўлади.

🔹Китоб ўқиш – талқин қилиш, анализ ясашга ва шахсий фикрнинг шаклланишига йўналтиради.

🔹Китоб ўқиш – кўпгина ютуқ ва муваффақиятларга асос бўлади.

🔹Китоб ўқиш – одамлар билан тўғри муомала қилишга ўргатиб, тўғри гапиришни шакллантиради.

🔹Китоб ўқиш – сўз бойлигини ва саводхонлик даражасини оширади.

🔹Китоб ўқиш – одамдаги яшириниб ётган ижодий қобилиятни юзага чиқаради.
ИНФОРМАТИКА ФАНИДАН ҚАЙСИ ЎҚИТУВЧИ КЎПРОҚ ДАРС ОЛИШГА ҲАҚЛИ?

@Yurist_Xizmati 2973-савол:

Assalomu alaykum hurmatli yurist! Maktabda 2 nafar informatika fani o‘qituvchisi bor. Biri oliy ma'lumotli, 5 yillik peda'govik ish staji bor, ikkinchisi o‘rta maxsus ma'lumotli 15 yillik ish staji bor. O‘rta maxsus ma'lumotli o‘qituvchining o‘qitgan o‘quvchilari bir necha marotaba tuman fan olimpiadalari g‘olibi bo‘lgan, viloyat fan olimpiadalarida o‘quvchilari sovrinli o‘rinlarni qo‘lga kiritgan. Maktabda jami 14 soat informatika fanidan dars bor. Oliy ma'lumotli o‘qituvchi 14soat informatika fani darsini o‘zim olaman deb turibdi. Qanday yo‘l tutsak qonuniy bo‘ladi. Javob uchun oldindan rahmat!

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Информатика фанини ўрта махсус маълумотли ўқитувчига беришингиз мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғига асосан мактабга педагог ходимларни ишга қабул қилишда қуйидаги мезонларга риоя қилиш лозим:

Бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига - бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар;

Фан ўқитувчиси лавозимига - фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар. Айнан шу қоидага кўра фан ўқитувчилари ўз соҳаси бўйича камида олий педагогик маълумотли ёки олий маълумотли қайта тайёрловдан ўтган бўлиши керак.

Шунингдек, дарс ўтиш ҳуқуқини бермайдиган диплом эгалари, тил ўргатиш ўқув марказларини битирган сертификат эгалари, академик лицей битирувчилари, дипломида фан ўқитувчиси йўналиши ёзилмаган касб-ҳунар коллежи битирувчилари ҳамда дипломлари нострификация қилинмаган мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2019 йил 620-сонли қарорининг 7-боб 45-банд 3 қисмига асосан) ҳамда 1-,2-,3-курсларда сиртқи, масофадан, кечки, кундузги бўлимларда (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 йил 275-сонли қарорига асосан) таҳсил олаётган талабаларга дарс соатларини бериш тақиқланади.
​​#Биласизми
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 822 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 270 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 289 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 622 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 440 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 623 000 сўмдан иборат.
БИЗНИ ИШДАН БЎШАТИШАЁТГАНИ ҚОНУНИЙМИ

📥 Юристга мурожаат:
Assalomalaykum. Tashkilotda boshqarma yopilib bowqa nom bn departamentga aylantirilganda boshqarmadagi hodimlarni suhbatdan o'tkazib keyin yangi ochilgan departamentga o'tkazishi qonuniymi? Hamda suhbatdan o'tolmagan hodimni 100 modda 2 qism bn bo'shatishga haqlimi?

📌 ЖАВОБ:
✔️ Меҳнат кодексининг 98-моддасида Корхона мулкдори алмашганда, худди шунингдек корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверилиши белгиланган.

❗️ Аммо мазкур модданинг 2-қисмида янги мулдор кимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эканлиги белгиланган унга кўра янги мулкдор:

👉 корхонанинг раҳбари

👉унинг ўринбосарлари

👉 бош бухгалтер

👉 корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда ош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга (100-модда иккинчи қисмининг 6-банди) ҳақлилиги белгиланган.

❗️ Бундан ташқари Корхонанинг бир орган бўйсунувидан бошқа орган бўйсунувига ўтказилиши меҳнат шартномасининг амал қилишини тўхтатмайди.

Шунингдек, “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида” Олий суд пленум қарорининг 40-бандида МК 100-моддаси 2-қисмининг 6-бандига кўра бекор қилиниши билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда ҳақиқатда корхона эгаси алмашган-алмашмаганини аниқлаши зарур. Жумладан, давлат корхонасининг бўйсуниш тизими ўзгаришини мулкдор алмашуви деб қараб бўлмайди.
═══════════════════
☝️Демак, мазкур асосларга асосан ташкилотингизда бошқарма ёпилиб бошқа ном билан департаментга айлантирилганда бошқармадаги ҳодимларни суҳбатдан ўтказилаётганлиги ва суҳбатдан ўталмаганларни 100-модда 2-қисми билан ишдан бўшатилиши ноқонуний ҳисобланади.
#Тарқатинг

❗️1-сентябрдан жамоат транспортида йўл кира ҳақи ўзгаришсиз қолади

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, автокорхоналарнинг йўналишлар бўйича ўтказилган тендерларда кўрсатган кира ҳақига асосан, 1-сентябрдан кейин ҳам жамоат транспортида йўл кира ҳақи 1000 сўм бўлади (ўзгаришсиз қолади).

Ушбу талабларни бузиб, йўловчилардан қўшимча ҳақ талаб этиш тендер шартларига асосан, қонуний бўлмайди.
📝 Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти хориждаги муассасаларда ташкил этилади

Ҳукумат қарори (551-сон, 31.08.2021 й.) билан Олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

☑️ Низомга кўра, амалиёт ОТМ томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда қабул қилувчи ташкилот билан келишиладиган дастур асосида ташкил этилади.

🗓 Амалиёт бир ўқув йилида бир марта 10 кундан кам бўлмаган ва 30 кундан кўп бўлмаган муддатларда ўтказилади.

➡️ Амалиёт 2 босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда ОТМ томонидан хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган иқтидорли 3-курс талабаларининг рўйхати тузилади ҳамда уларга берилган тавсияномалар билан бирга ҳар йили 1 июлдан кечикмаган ҳолда, Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилади.

Саралаб олишда талабалардан:

👉 CEFR тизимининг камида С1 даражасига мос келадиган чет тилини билиш тўғрисидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши;
👉 умумий рейтинг (ўзлаштириш) кўрсаткичлари 80 балл ва ундан юқори бўлиши, фанлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги талаб этилади.

Иккинчи босқичда номзодлар Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилувчи ташкилот талаблари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тақсимланиб, 20 июлгача суҳбатдан ўтказилади.

❗️Амалиётни ўташ даврида талабанинг белгиланган тартибда стипендия олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

🔘 Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари деганда – Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ёки халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари;

🔘 Халқаро муносабатлар деганда – “Сиёсатшунослик”, “Халқаро муносабатлар”, “Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича)”, “Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият)”, “Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)” ҳамда “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишлари тушунилади.
18 ЁШГАЧА БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШ БЕРАМИЗ.

Болали оилаларга нафақа (18 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа) ва 12 ой муддатга тайинланади, бироқ бола тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.


Оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила кам таъминланган оила деб эътироф этилади.

Болали оилаларга нафақа яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

Болали оилаларга нафақа тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

▫️ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

▫️чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

▫️болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

▫️оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

▫️ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза.

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад миқдори юқори бўлса;

б) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:

▫️ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

▫️жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;

г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, ДХХ, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда;

ж) белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда.

з) оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

и) оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда.

Асос: Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ
ЎҚИТУВЧИ ҚАЧОН МУКОФОТ ПУЛИ ОЛИШИ МУМКИН?

Директор жамғармасидан бериладиган бир йилда бир марталик мукофот пули қандай ўқитувчиларга берилади? Мазкур пулни беришни аниқ тартиби, механизми борми?

Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарорига кўра:

Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимлари Республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилади.

Зарур ҳолларда, ишчи гуруҳ раисининг ташаббуси ёки ишчи гуруҳ аъзоларидан камида икки нафарининг таклифига кўра ходимларни мукофотлаш ҳамда ходимнинг мурожаати ёки бошланғич касаба уюшмасининг ташаббуси билан моддий ёрдам бериш ҳақидаги масалада ишчи гуруҳнинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиши мумкин.

Директор жамғармаси ҳисобидан умумтаълим муассасалари ходимларига мукофотлар бериш, ишчи гуруҳ мажлиси қарори билан очиқ муҳокама орқали ҳамда умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши фикрларини ҳисобга олиб, Жамғармада назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Бунда жамғарма маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаси педагог ходимларни мукофотлаш тўғрисида мактаб ишчи гуруҳининг қарори асосида мактаб директорининг буйруғи чиқарилади. Ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.
Савол: 👉2021 йил 1 сентябрдан 18 ёшгача бола пули қанча ҳисобланади?

Жавоб:👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6277-сонли Фармонига асосан:

👉Икки нафар фарзандлари учун 400.000 сўм (фарзандлари 3 ёшдан 18 шгача бўлса) ёки 475.000 сўм (кичик фарзанд 3 ёшгача бўлса)

👉Уч нафар фарзандлари учун 500.000 сўм (фарзандлари 3 ёшдан 18 ёшгача бўлса) ёки 575.000 сўм (кичик фарзанди 3 ёшгача бўлса)

👉Тўрт нафар фарзандлари учун 600.000 сўм (фарзандлари 3 ёшдан 18 ёшгача бўлса) ёки 675.000 сўм (кичик фарзанди 3 ёшгача бўлса)

👉Беш нафар нафар фарзандлари учун худди шундай оиланинг бешинчи ва ундан кейинги фарзандлари учун 100.000 сўмдан қўшиб борилади.
​​АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАР УЧУН "РИТМИКА" МАШҒУЛОТИНИ КИМ ЎТИШГА ҲАҚЛИ?



Ассалому а'лейкум, менинг мутахасислигим дефектолог 10 йилдан бери имконияти чекланган болалар интернатида ритмика машгулотидан дарс бериб келардим, хозирги кунда менга завучдан "сенга мумкин эмас"деган жавобни олмокдаман, нега десам вазирликдан текширув келиб айтган деди, лекин дарс таксимотидаги тушунтириш хатида куйдагича ёзилган (илова расм кўринишида пастда) сизлардан илтимос мен шу фандан дарс бериш хукукига эгаманми деган саволимга жавоб беринглар. Олиндан рахмат. Менга конуний жавоб ёзинг илтимос, бошликларга курсатишим учун

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

💁‍♂ Эътибор беринг! Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 13-сентабрдаги 256-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган "Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) тўғрисида" низомга мувофиқ ихтисослаштирилган таълим муассасасида таълим жараёни коррекцион педагогика, дефектология соҳаси педагоглари, шунингдек ихтисослаштирилган таълим муассасасининг фаолият соҳаси бўйича қайта тегишли қайта тайёрлашдан ўтган ўқитувчилар, тарбиячилар томонидан амалга оширилади.

☝️Мазкур қоиданинг мазмунига кўра дефектология йўналиши педагоглари имконияти чекланган болалар мактабларида бемалол ишлашга ҳақли.

Шунингдек, Халқ таълими вазирининг 2021 йил 26 авустдаги 273-сонли “Алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаб ва мактаб интернатлар) ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олиш учун 2021/2022 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режасини тасдиқлаш ҳақидаги” буйруғига 5-иловаси берилган тушунтириш хатига мувофиқ Мураккаб нуқсонли (таянч ҳаракат аъзоларида нуқсони бўлган ақли заиф) болалар таълим олувчи синфларда 2021/2022 ўқув йилида “Ритмика” машғулотлари мусиқа ўқитувчиси ёки дефектолог ўқитувчи раҳбарлигида ялпи тарзда олиб борилиши қайд этилган.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра “Ритмика” машғулоти дефектолог ўқитувчи томонидан олиб борилиши мумкин. Шундай экан сиз ушбу машғулотни олиб боришга ҳақлисиз.
ДЕКРЕТДАН ҚАЙТГАН ХОДИМНИ МАЖБУРИЙ АРИЗА ЁЗДИРИБ ИШДАН БЎШАТИШЛАРИ ТЎҒРИМИ?

Ассалому алейкум,Саволим шундан иборат менинг келиним мактабда декрет урнида ишлаган кадр менеджепи булиб,кейин урнидаги киши ишга чиққанда,ёшлар иттифоқи етакчиси булиб ишлаган, июль ойидан отпускага чиққан, бу хам хомилодор 4-ойлик ,отпуска пайттида бир хафта потологияда етиб, отпускаси бир хафта чузилиб августнинг 26-санасида ишга борса, сиз бушадингиз олдинги ишчи чиқди ишга, сиз ариза ёзингда кета беринг депди, шу туғри ми бу хам хомиладорку, декретга чиқариб юбаришга буладими ё бушатгани туғрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу вазиятда келинингизни ишдан бўшатиб бўлмайди.

Чунки Меҳнат кодексининг 237-моддасига мувофиқ Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади.

☝️Шунингдек, ушбу норманинг иккинчи қисмига кўра муддати тугаганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам иш берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган аёлларни ишга жойлаштириши шарт.

Ишга жойлаштириш даврида бу аёлларнинг иш ҳақи сақланиб қолади, бироқ бу муҳлат муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак.

❗️Шунинг учун келинингиз бу вазиятда Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига мурожаат қилиши керак.

Уни ариза ёзишга мажбурлаш эса мутлақо мумкин эмас.