ЭРИМ БИР КИШИНИ ТИШИНИ СИНДИРГАНИ УЧУН ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР? УЧАСТКАВОЙ ЖК 109-ВА 277-МОДДАЛАРИНИ ҚЎЙДИ, ШУ ТЎҒРИМИ?
Ассалому алейкум.Байрамлар Билан. Эрим Бир киши Билан кафеда жанжаллашиб колиб,уриб бир тишини синдириб куйибди.унга участковой ЖК 109 ва 277 Бандига асосан иш кузгатилмокда.Агарда иш судга оширилса кандай жазо кулланилади. Аввал эримда хеч канака жиноий жавобгарчилик юз Бермаган. Жавоб учун рахмат. Ишни хозир участковой куриб чикяпти. Ишни судга оширсак кандай жазо кулланилиши кизиктирмокда
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Бу вазиятда турмуш ўртоғингиз содир этган ҳаракатга бирдагина икки моддани қўйиш нотўғри деб ҳисоблаймиз.
💁♂ Қаранг! Жиноят кодекси 109-моддаси биринчи қисмига кўра соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Шунингдек, ушбу кодекс 277-моддасига мувофиқ безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
☝️Эътибор берган бўлсангиз иккала нормада ҳам баданга қасддан енгил шикаст етказганлик учун жавобгарлик мавжуд эканлиги келтирилмоқда. Бироқ ҳар бирининг ўзига яраша фарқи бор.
☝️Эътибор беринг! Олий суди Пленумининг 2007 йил 27 июндаги 6-сонли «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 24-бандига биноан баданга қасддан, соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига сабаб бўлмаган даражада енгил шикаст етказганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Баданга қасддан бундай шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик, фақат у шундай қилмиш учун шахсга нисбатан маъмурий жазо маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида такроран содир этилган (ЖК 109-моддасининг биринчи қисми) ёки соғлиқнинг қисқа вақт давомида ёмонлашувига сабаб бўлган (ЖК 109-моддасининг иккинчи қисми) ҳолдагина келиб чиқади.
👀 Бундан кўриниб турибдики, шахснинг содир этган ҳаражати учун уни ЖК 109-моддаси билан жавобгарликка тортиш учун у шу ҳаракатни содир этишдан олдин 1 йил давомида маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши керак.
💁♂ Сиздаги вазиятда ҳам турмуш ўртоғингиз ўша одамнинг тишини синдиришдан олдин 1 йил ичида шундай ҳаракат учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсагина, унга ЖК 109-моддасини қўйиш мумкин.
➡️ 277-га келсак. Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 9-сонли «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорига биноан безорилик жамоат тартибига қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилади.
Шунинг учун сиздаги вазиятда турмуш ўртоғингиз айнан нима сабабдан ўша шахс билан жанжаллашганини аниқлаш муҳим саналади. Бу сабабни аниқлаш (жиноятнинг субъектив томони) содир этилган ҳаракатни 109 ёки 277-модда билан квалификация қилишда асос ҳисобланади.
❗️Сизга бу вазиятда туман прокуратурасига профилатика инспекторининг очган иши юзасидан шикоят қилишни тафсия қиламиз.

ВАКЦИНА ОЛСА СИРТҚИДА ЎҚИЙДИГАН ТАЛАБАЛАРГА ҲАМ 10% ЧЕГИРМА ҚЎЛЛАНИЛАДИМИ?
ТАТУ да 3 босқич талабаси. Сиртқи йўналишда ўқийди. Вакцина олса сиртқи йўналишда ўқийдиганга хам 10 фоиз чегирма қўлланиладими? Бу учун нима қилиш керак
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Ҳа, берилади, деб ҳисоблаймиз.
Мамлакатимиздаги мавжуд эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда масъул ташкилотларнинг таклифларига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан умумий эмлаш ишларига жалб этилган аҳоли гуруҳлари қатори кенгайтирилди.
Унга кўра:
- 18 ёшдан катта бўлган Самарканд ва Тошкент вилояти аҳолисини, шунингдек, имкониятдан келиб чиқиб, бошқа ҳудудлардаги 18 ёшдан катта аҳоли қатламини ўзлари бириктирилган бирламчи тиббий-санитария муассасаларида ихтиёрий равишда эмлаш белгиланди;
- Юртимизда фаолият кўрсатаётган барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура босқичларида таҳсил олаётган талабаларни Давлат буджети маблағлари ҳисобидан коронавирус инфексиясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмлаш белгиланди.
💁♂ Шуни ҳам айтиш керакки, коронавирус инфексиясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021-2022 ўқув йили учун базавий тўлов контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.
🙅♂ Юқоридаги қоидада ушбу чегирма фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талабаларга берилиши керак деган чеклов йўқ.
✅ Шунинг учун мазкур чегирма ихтиёрий эмланган барча талабаларга берилиши керак деб ҳисоблаймиз.

МЕН ФАРЗАНДИМНИ 1-СИНФГА КУЗАТМОҚЧИМАН, ШУ КУН УЧУН ДИРЕКТОРИМИЗДАН ЖАВОБ ОЛОЛМАЯБМАН. ЎША КУН УЧУН ЖАВОБ ОЛСА БЎЛАДИ, ДЕБ ЭШИТГАНДИМ. БУНИ ҚАНДАЙ ИСБОТЛАСАМ БЎЛАДИ?
САВОЛ.
Ассалому алейкум. Мен Ангрен шахридаги МТТда тарбиячи бўлиб ишлайман. Бу йил кенжа фарзандим мактабга чиқмокда, уни 1 синфга кузатмоқчиман. Иккинчи фарзандим 1 синфга чиққанида ўша ишимдан жавоб ололмаганим сабабли уни кузатолмагандим. Кенжа фарзандимни ҳам мактабга кузатиш учун директоримиздан жавоб сўрасам бермади (сабаби мени ёқтирмайди). Худди шу холат бир неча йил бошка ходимда бўлганида, фарзандинг мактабга бир марта чиқади деб жавоб бергандилар. Лекин ўша кун учун жавоб олса бўлади деб эшитгандим. Буни қандай исботласам бўлади?
ЖАВОБ.
Саволингиздан маълумки, сизда камида уч нафар фарзандларингиз бор экан. Улардан иккитаси ўн икки ёшга тўлмаган бўлса, бу сизга бир қатор имтиёзларни беради ва иш берувчингиз илтимос қилган вақтингизда “жавоб бериши”ни бир нечта қонуний йўллари мавжуд. Масалан,
✅ агар сизда жорий иш йилида фойдаланилмаган меҳнат таътилингиз бўлса ва у таътиллар жадвалида сентябр ойидан кейинги ойларда берилиши киритилган бўлса, Меҳнат кодексининг 144-моддасига кўра, таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин, деб белгиланган нормага кўра директорингизга таътилингизни сентябр ойига кўчиришни сўраб ариза ёзишингиз мумкин, чунки сизда таътилни кўчиришга асосли сабабингиз бор;
✅ Кодекснинг 232-моддасида эса бир қатор кафолатлар бериб ўтилган, яъни ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. Бунга кўра, сизда йиллик меҳнат таътилингизга яна камида уч иш кунидан иборат бўлган миқдорда қўшимча таътилингизни қўшиб ёки алоҳида фойдаланиш ҳуқуқингиз бор;
✅ яна Меҳнат кодексининг 150-моддасига асосан, ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда таътил берилиши айтиб ўтилган ва 232-моддадаги ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади. Бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ундан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб) фойдаланилиши мумкин бўлади;
✅ юқоридаги кафолатлардан ташқари, муассасангиз жамоа шартномасига фарзанди биринчи синфга чиқувчи ходимлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда бир кунга қўшимча таътил ҳам киритилган бўлиши мумкинлигига эътибор қаратинг. Бунда жамоа шартномаси тарафлари Меҳнат кодексида ходимларга нисбатан кўзда тутилган кафолатларга риоя этилиши ва қўшимча имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.

ТАЪТИЛ КУНИНИ ҚИСҚАРТИРИЛИШИ ТЎҒРИМИ?
Ассалому алейкум юрист жамоаси. Саволим қуйидагича, мен иш юритувчи лавозимида ишлийман. Шу йил 2 августда меҳнат таътилига чиқдим. Таътил 24 кундан иборат. 30 августда ишга чиқишим керак эди. Лекин кадр 25 да ишга чиқинг, 4 кунизни қисқартирамиз дейишди. Сабаби йил давомида қўшимча дам олиш кунлари кўплиги ҳисобига экан. САВОЛИМ: шу тўғрими? Иккинчи саволим, бизга ойлик маошда районий кофитцент қўшилади( бух.вилоят. қоров-р тум) меҳнат таътилига ҳам 5 кун қўшилиши керак деб эшитдим шу ҳақида ҳам маълумот берсангиз.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Йўқ бу йил меҳнат таътилида қисқартириш мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 3-декабрдаги ПФ-6122-сон “2021-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони 1-бандидга кўра 2021-йилда:
• 14-май — жума;
• 2-сентябрь — пайшанба;
• 3-сентябрь — жума;
• 31-декабрь — жума кунлари қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.
☝️Ушбу фармоннинг 3-бандида келтирилишича, бюджет ташкилотларида ушбу Фармоннинг 1-бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини икки иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.
💁♂ Меҳнат кодекси 143-моддасига мувофиқ ходимларга таътил иш йили ҳисобидан берилади. Бунда иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади.
❌ Шунга кўра сизнинг иш йилингиз (яъни ишга кирган йилингиз) сентяабр ойидан олдин бошланган бўлса, унда сизнинг таътил кунингизни қисқартириш мумкин эмас.
❌ Таътил кунига келсак, туман коеффисиенти учун қўшимча таътил куни қўшилмайди.

ТЕЛЕГРАМДА ҲАҚОРАТ ҚИЛГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОРМИ?
Assalomu alaykum. Meni savolim shuki. Men DMTT da tarbiyachi bo‘lib ishlayman. Guruhimiz ota onalari bilan birga ijtimoiy tarmoqda gruppa tuzganmiz. Meni hamkasbim ham bu gruppaga ota ona sifatida ulangan. Lekin arzimas bahonalarni sabab qilib ota onalar kuzatadi demay meni yani tarbiyachini haqorat qilib gaplar yozadi.Axir o‘zi ham tarbiyachiku. Oxirgi safar shaxsiyatimga tegadigan gaplar yozgan ota onalar gruppasiga. Endi aytingchi pedagoglarni haqorat qilganligi uchun qonunchiligimizda qanday chora qo‘llaniladi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган.
❗️Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, ушбу кодекс 40-моддасида Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.
💁♂ Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)
❗️Ҳурматли фуқаро сиз бу вазиятда туман прокуратурасига ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИДА ХОДИМЛАРНИ ИШГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЧАҚИРСА БЎЛАДИ?
САВОЛ.
Биз ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз, ишхонамизда 500 дан ортиқ ходим ишлайди, директоримиз шу дам олиш кунларида 50-60 та ходимни ишга чақиришни сўраяпти, чунки буюртмаларимизга улгура олмаслигимиз мумкин, ходимларни ўзлари ҳам рози. Фақат эртага текширувчилар мажбурий меҳнат деб муаммо қилмасмикан деб чўчияпмиз. Иложи бўлса, йўл-йўриқ кўрсатсангиз.
ЖАВОБ.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 130-моддасида кўрсатилганки:
➖дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади;
➖иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.
Жуда кўпчилик иш берувчилар мана шу тартибга риоя қилмай туриб, ходимларини дам олиш кунлари ишга жалб қилиб қўяди. Албатта, бундай ҳолларда иш берувчи қонунни тўғридан-тўғ0ри бузган бўлиб қолади, бу муаммодан бошқа ҳеч нарса эмас.
МК 130-модданинг талабидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилиш осон эмас. Иш берувчи алоҳида вазиятлардагина ва бундай вазиятлар агар жамоа шартномасида аниқ қилиб белгилаб қўйилсагина, жалб қилиниши мумкин. Агар корхонада жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, демак юқоридаги алоҳида ҳолатлар (яъни дам олиш кунлари ишга жалб қилиш мумкин бўлган ҳолатлар), бундай вазиятларда ишга жалб қилиш тартиби иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб, белгилаб олинган бўлиши керак. Акс ҳолда, дам олиш кунлари ишга жалб қилиш жараёни ноқонуний бўлиб қолади.
❗️Эътибор беринг:
➖ногиронларни дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади (МК 220-модда);
➖ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга йўл қўйилмайди (МК 228-модда);
➖18 ёшга тўлмаган шахсларни дам олиш кунларидаги ишларга жалб этиш тақиқланади (МК 245-модда).
Дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб қилиш МК 130-моддада айтилганидек, иш берувчининг фармойиши билан расмийлаштирилади, яъни ходимларни дам олиш кунлари ишга чақириш учун аввал раҳбарнинг фармойиши чиқиши керак.
Кейин, МКнинг 157-моддаси талабларига кўра, дам олиш кунларидаги ишлар учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши керак. Бу моддада айтилганки, тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади. Дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Дам олиш кунидаги учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун барибир камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланиши лозим.
☝️Ана шу келтирилган талабларга риоя қилинса, ходимларни дам олиш кунларида ҳам ишга жалб қилиш мумкин, бемалол.

Давлат тест маркази қайси нормаларни қўпол равишда бузди?
Давлат тест маркази билан боғлиқ ҳозирги муаммолар, ҳусусан, кириш имтиҳонлари натижаларини ўз вақтида эълон қилмаганлик ҳолатлари ҳақида ўйлаб масаланинг баъзи бир ҳуқуқий жиҳатларига эътибор қаратдим.
Президентимизнинг «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон қарорининг кириш қисмида мана бундай танқид келтирилган эди:
➖“Республика олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларини ўтказишнинг моддий-техник таъминоти билан боғлиқ масалаларни ҳам бутунлай қайтадан кўриб чиқиш тақозо этилмоқда. Зеро, бугунги кунда тест синовлари натижалари 2000 йилда харид қилинган 4 та оптик сканер орқали чиқарилиши, тест материалларини чоп этишга мўлжалланган офис техникаси (принтер ва компьютерлар) маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскириб кетганлиги оқибатида тест синовлари натижалари қарийб 15 — 20 кунга чўзилиб эълон қилиниши бугунги кун талабларига жавоб бермайди”.
Шунингдек, Давлат раҳбарининг мазкур қарори 1-бандида мана бундай дейилган эди:
➖“абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижасини тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин 1 ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиш”.
❗️Мана, айни вақтда Давлат тест марказининг энг асосий муаммоси мана шу қоидаларга деярли риоя қилмагани бўлди.
Эътибор беринг, бу масалада Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 февралдаги 130-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисида”ги Низом тасдиқланган. Мазкур низомнинг 8-бандига асосан тест синовларини ташкил этиш, ўтказиш, натижаларини таҳлил этиш ва эълон қилиш Давлат тест марказининг биринчи даражали вазифаси ҳисобланади.
Айни вақтда ҳамма кўриб турибди, Давлат тест маркази тест синовларини ўтказиш ва натижаларни эълон қилиш вазифасини уддалай олмади, бу 100 фоиз факт.
Низомнинг 15, 16 ва 17-бандларига кўра Давлат тест маркази директори, унинг ўринбосарлари ва бўлинма бошлиқлари ўз ваколатлари доирасида Давлат тест марказига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали ва ўз вақтида бажарилишига шахсан жавобгар эканликлари белгиланган.
Бугунги кунда ҳаммада ҳулоса аниқ, тизим ўз ишини эплай олмади ва йўлимизда қуйидаги иккита чора кўндаланг турибди:
➖биринчиси, юқорида айтилганидек, ўз ишини эплай олмаган раҳбар ходимларнинг ишда қолиш-қолмаслигини бирма-бир кўриб чиқиш, бунда биринчи навбатда, Давлат тест маркази директорини лавозимидан озод қилиш;
➖иккинчиси, бу Давлат тест маркази ўзи чириган тизим. Ўтган ўн йиллар давомида ОТМларга ўз кучи билан кирган ёки минг ўқисада, ўқишга кира олмаган, аксинча ўз ўрнига ҳар хил ўйинлар билан бошқа тупойлар кирганини ўкинч ила томоша қилган жабрдийдаларнинг кушандаси эди бу ташкилот. Бу тизимни батамом тугатиб, қайтадан янги шаффоф тизим ташкил қилиш вақти келди.
Яна бир гап. Айни вақтда шунақанги бир вазият юзага келдики, хатто натижалари салбий чиқадиган ҳар бир абитуриент юқоридаги талабларга риоя қилмаган Давлат тест марказини судга бериш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин бўлади. Марказдагиларнинг ўзлари шундай бардакни юзага келтириб қўйди. Ёки билиб, ёки билмай.

⚡️БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ ОТМга КИРИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ БЎЙИЧА МАКТАБЛАР “ЯШИЛ”, “САРИҚ” ВА “ҚИЗИЛ” ТОИФАЛАРГА АЖРАТИЛАДИ
Барчамизга маълумки, энди умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлиги даражаси шу муассасани битираётган ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши, касб-ҳунар танлаб, жамиятда ўз ўрнини топа олиши билан баҳоланмоқда.
Шу боис ҳам Халқ таълими вазирлиги мактаблардаги таълим сифатини баҳолаш учун муассасаларни “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича таснифлашни йўлга қўйган.
🔰Бунда:
🟢 мактаб битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи 30 фоиздан юқори бўлгани “яшил”;
🟡 10 фоиздан 30 фоизгача битирувчиси ОТМга қамраб олинган мактаблар “сариқ”;
🔴 битирувчиси умуман ОТМга кирмаган ва 10 фоизгача кирган мактаблар “қизил” рангларда таснифланади.
❗️Шуни ҳам унутмаслик керакки, битирувчиларининг 80 фоизидан юқориси олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кирган бўлса, бунда директор ва унинг ўринбосарлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади:
👉 ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 12 баравар, директори ўринбосарлари — 6 баравардан;
👉 ўқувчиларининг 85 — 89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 9 баравар, директор ўринбосарлари — 4,5 баравардан;
👉 ўқувчиларининг 80 — 84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 6 баравар, директор ўринбосарлари — 3 баравардан.
❗️Диққат эълон: Агар сиз фаолият юритаётган мактаб битирувчиларининг жуда кўпчилиги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлса, вилоят, туман ва мактаб рақамингизни ёзган ҳолда изоҳларда ёзиб қолдиринг. Биз уни каналда эълон қилиб боришга ҳаракат қиламиз.

🗣🔥Ассалому алейкум хурматли канал обуначиларим, боришингиз учун катта рахмат, доимий мотивация бериб турасизлар. Барча Саволларга жавоб беришга харакат қивоман. Илтимос бизнинг канални кўпрок инсон билишлари учун, бепул юридик маслаҳат олишлари учун , каналимиз гурухи мавжуд ушбу гурухга ўз яқинларингизни қошинг, доимий ёрдам бериб туришга харакат қиламан👥🤝
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ахборот технологиялари соҳасида 100 минггача ёш мутахассис тайёрланади
“Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (556-сон, 31.08.2021 й.) қабул қилинди
📝 Қарорга кўра, ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни мақсадли ўқитишни қўллаб-қувватлаш ва уларни кейинчалик ишга жойлаштириш механизми жорий этилади.
✅ Қарор билан қуйидагилар ташкил этилди:
● АТ “Алоқабанк” ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклида Венчур жамғармаси;
● масъулияти чекланган жамият шаклида “IT-билимларни ривожлантириш маркази”.
📌 Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида кейинги 5 йил ичида 100 минггача ёш мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, уларни кейинчалик ишга жойлаштиришда кўмаклашиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
💰 Шунга кўра, ҳар йили 5 йил ичида мутахассисларнинг соҳада мақсадли тайёрланишини ва уларнинг стартап-лойиҳаларини молиялаштиришни ташкил этиш учун Марказга 50 млрд сўм миқдорида амалдаги қайта молиялаштириш ставкасининг ярмидан ошмаган ҳолда қарз ажратилади ва у кейинги 5 йил ичида босқичма-босқич қайтарилади.
☑️ Вазирлик ва ташкилотлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, Марказ томонидан танланган таълим ташкилотлари ўртасида ҳар йили белгиланган мақсадли параметрлар доирасида буюртма шакллантирилади.
🙎♂️ Таълим ташкилотларида мақсадли ўқиш учун 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароси номзод бўлади.
🔘 Номзодлар Марказ томонидан таълим ташкилотлари билан биргаликда танлов асосида танланади.
➡️ Танлаб олинган номзодлар (стипендиатлар) Марказ билан уларнинг истиқболдаги даромадларини улуш тарзида тақсимлаш тўғрисидаги шартномани (Income Share Agreement) тузади, унга кўра ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида уларнинг ўқишини тўлашга мақсадли қарз тақдим этилади.
❗️Стипендиатлар ўқишни тугатгандан сўнг мақсадли қарз ва ушбу қарз бўйича фоизларни қайтаришга мажбур.

#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, оператор ва провайдерлар ҳар бир абонентга, шу жумладан, абонентнинг шахсий ҳисоб рақамида маблағлар бўлмаган ҳолда, тегишли хизматлар учун Ўзбекистон ҳудудида белгиланган ягона рақамларни абонент томонидан териш ёрдамида фавқулодда тезкор хизматларни бепул ва кеча-кундуз давомида чақириш имкониятини таъминлаши керак. Фавқулодда тезкор хизматларга қуйидагилар киради:
🔸 ёнғин хавфсизлиги хизмати;
🔸 ички ишлар органлари;
🔸 тез тиббий ёрдам;
🔸 газ тармоғининг авария хизмати;
🔸 Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизмати.

QURGAN UYIMGA QONUNIY HUJJAT QILSAM BOʻLADIMI?
❓SAVOL: Assalom aleykum. 2020-yil yaylov joydan oʻzim yashashim uchun uy qurganman, shu uyga qonuniy hujjat qilsam boʻladimi?
✅ JAVOB: Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 3-avgustdagi 251-son qarori bilan tasdiqlangan Nizomning 18-bandiga asosan oʻzboshimchalik bilan egallab olingan, jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan uzluksiz foydalanilayotgan yer uchastkalari, agar oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratlar boshqa shaxslarning huquqlarini va qonun bilan muhofaza qilinadigan manfaatlarini buzmasa yoki fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga xavf tugʻdirmasa, tuman (shahar) hokimining qarori bilan jismoniy va yuridik shaxslarga qonun hujjatlarida belgilangan meʼyorlar doirasida quriladigan imorat uchun berilishi mumkin.
Ushbu maqsadlar uchun belgilangan tartibda berilmagan yer uchastkalarida qurilgan obyektlar mulkdori boʻlmagan, lekin oʻn besh yil mobaynida oʻziniki kabi halol, oshkora va uzluksiz egalik qilib jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan foydalanilayotgan bino va inshootlar Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 187-moddasiga muvofiq Komissiya tomonidan ushbu jismoniy va yuridik shaxslarga murojatiga asosan tegishli boʻlishi koʻrib chiqiladi.

🚫 Ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

#Тезкор #Расман
⚡️ЭНДИЛИКДА ҚИЗЛАР МАКТАБГА РЎМОЛДА КЕЛИШЛАРИ МУМКИН. ВАЗИРЛИК РУХСАТ БЕРДИ
Қизлар рўмол ва дўппида мактабга келиши мумкин. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов айни дамда ўтказилаётган очиқ мулоқот вақтида маълум қилди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида 2021-2022 ўқув йили ташкил этилишига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Унда айтилишича, янги ўқув йилида мактаб ўқувчиларига миллий рўмол ва дўппида бўлишга рухсат берилди.
“Кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, миллий қадриятларимизни инобатга олган ҳолда, қизларимиз учун истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади”, дея маълум қилди вазир.
❗️Хушхабарни барча канал, группа ва яқинларга улашинг

ДАРС ТАҚСИМОТИДА ШЕРИГИМГА 24 СОАТ, МЕНГА ЭСА 17 СОАТ БЕРИЛДИ. БУ ТЎҒРИМИ?
Salom men maktabda ona tili va adabiyot oʻqituvchisiman oliygohni 2019 yil bitirib ishga kirdim.8 oy ishlab dekretga chiqdim.2020 yil yanvar oyida yana ishga chiqdim.Maktabda 2ta ona tili oʻqituvchi bor. Sherigim 1 toifali oʻqituvchi yana oʻquvchilari tuman va viloyatda olimpiadada oʻrin olgan.Maktabda 41 soat dars bor.Darsni boʻlishda 19 soat menga 22 soat sherigim oldi. Keyinchalik menga 17 soat berishini oʻziga 24 soat olishini aytdi.Zavuchga aytsam olsang shu 17 soat dars boʻlmasa qayerga borsang bor deb aytdi. Endi meni aybim endigina 3 yillik stajga egaligimmi qanday yoʻl tutay?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Агар шеригингизнинг ўқувчилари вилоят олимпиадаларида совринли ўринларни олган бўлса унда ўша ўқитувчи дарс тақсимлашда сиздан анчагина устун мавқега эга.
Чунки “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 15-бандида белгиланган устувор кетма-кетликларда биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар ва асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари бирин кетин келган.
☝️Ушбу низомнинг 16-бандига мувофиқ юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилади.
💁♂ Шунингдек, бунда максимал дарс соати олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин.
✅ Юқоридаги қоидалардан кўриниб турибдики, сиздаги вазиятда ўша ўқитувчи 24 соат дарс олишга ҳақли.

ОЙЛИК ИШ ҲАҚИМНИ ТЎЛАБ БЕРМАЯПТИ, БУХГАЛТЕРНИНГ ҲАРАКАТЛАРИ ТЎҒРИМИ?
Ассалому алейкум. Сизга саволим шундан иборат. Мен 2019 йил Навоий педагогика институтининг узбек тили факултетининг коракалпок тили ва адабиети фанидан бир йил дарс бердим. Менга уша вактда асосий иш жойим булганлиги учун маошимни соатбой туланишини аитди. Лекин мен ишга кирган вактимда институт бухгалтериясига ишга кабул килиш тугрисида хеч кандай хужжат топшириаганман ва ишга кабул килиш тугрисида ариза хам езмаганман. Бир йил давомида 1 курсга икки семестр дарс утиб зачетка ва имтихонларини олганман. Лекин мен оилик оладиган вактимда, менга сиз ишга кабулланганда регистрация да йуксиз шунинг учун сизга оилику чикмайди умуман иложи йук деди. Деканга жараенди тушунтирганимда эрта келинг кейнги хафта келинг деб сарсонман. Бирон бир йули бордир десам айб узингизда ишга кабул килиш тугрисида ариза езмагансиз - бухгалтерия сизга оилик чикмайди деяпти. Шунга кайтадан яна бухгалтерия булимига еки ректорга мурожат килсам буладими .
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Бу вазиятда иш берувчининг, бухгалтернинг ҳаракалари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид ҳисобланди.
Ходим ҳақиқатда корхонада (муассаса, ташкилот) ҳақиқатда иш бошлаган кун у билан меҳнат шартомаси тузилган кун ҳисобланади ҳамда буйруқ меҳнат шартномаси асосида расмийлаштирилади. Бу қоида Меҳнат кодекси 82-моддасида келтирилган.
💁♂ Шунингдек, ушбу кодекс 154-моддасига кўра иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда яъни бир ойда камида икки марта тўлаши шарт.
❗️Бундан кўриниб турибдики, сизга ҳақиқатда ишлаган вақтингизга мутаносиб равишда ҳақ тўлашлари шарт.
Ассалому алейкум. Сизга саволим шундан иборат. Мен 2019 йил Навоий педагогика институтининг узбек тили факултетининг коракалпок тили ва адабиети фанидан бир йил дарс бердим. Менга уша вактда асосий иш жойим булганлиги учун маошимни соатбой туланишини аитди. Лекин мен ишга кирган вактимда институт бухгалтериясига ишга кабул килиш тугрисида хеч кандай хужжат топшириаганман ва ишга кабул килиш тугрисида ариза хам езмаганман. Бир йил давомида 1 курсга икки семестр дарс утиб зачетка ва имтихонларини олганман. Лекин мен оилик оладиган вактимда, менга сиз ишга кабулланганда регистрация да йуксиз шунинг учун сизга оилику чикмайди умуман иложи йук деди. Деканга жараенди тушунтирганимда эрта келинг кейнги хафта келинг деб сарсонман. Бирон бир йули бордир десам айб узингизда ишга кабул килиш тугрисида ариза езмагансиз - бухгалтерия сизга оилик чикмайди деяпти. Шунга кайтадан яна бухгалтерия булимига еки ректорга мурожат килсам буладими .
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Бу вазиятда иш берувчининг, бухгалтернинг ҳаракалари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид ҳисобланди.
Ходим ҳақиқатда корхонада (муассаса, ташкилот) ҳақиқатда иш бошлаган кун у билан меҳнат шартомаси тузилган кун ҳисобланади ҳамда буйруқ меҳнат шартномаси асосида расмийлаштирилади. Бу қоида Меҳнат кодекси 82-моддасида келтирилган.
💁♂ Шунингдек, ушбу кодекс 154-моддасига кўра иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда яъни бир ойда камида икки марта тўлаши шарт.
❗️Бундан кўриниб турибдики, сизга ҳақиқатда ишлаган вақтингизга мутаносиб равишда ҳақ тўлашлари шарт.
ЭРИМ БИР КИШИНИ ТИШИНИ СИНДИРГАНИ УЧУН ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР? УЧАСТКАВОЙ ЖК 109-ВА 277-МОДДАЛАРИНИ ҚЎЙДИ, ШУ ТЎҒРИМИ?
Ассалому алейкум.Байрамлар Билан. Эрим Бир киши Билан кафеда жанжаллашиб колиб,уриб бир тишини синдириб куйибди.унга участковой ЖК 109 ва 277 Бандига асосан иш кузгатилмокда.Агарда иш судга оширилса кандай жазо кулланилади. Аввал эримда хеч канака жиноий жавобгарчилик юз Бермаган. Жавоб учун рахмат. Ишни хозир участковой куриб чикяпти. Ишни судга оширсак кандай жазо кулланилиши кизиктирмокда
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Бу вазиятда турмуш ўртоғингиз содир этган ҳаракатга бирдагина икки моддани қўйиш нотўғри деб ҳисоблаймиз.
💁♂ Қаранг! Жиноят кодекси 109-моддаси биринчи қисмига кўра соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Шунингдек, ушбу кодекс 277-моддасига мувофиқ безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
☝️Эътибор берган бўлсангиз иккала нормада ҳам баданга қасддан енгил шикаст етказганлик учун жавобгарлик мавжуд эканлиги келтирилмоқда. Бироқ ҳар бирининг ўзига яраша фарқи бор.
☝️Эътибор беринг! Олий суди Пленумининг 2007 йил 27 июндаги 6-сонли «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 24-бандига биноан баданга қасддан, соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига сабаб бўлмаган даражада енгил шикаст етказганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Баданга қасддан бундай шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик, фақат у шундай қилмиш учун шахсга нисбатан маъмурий жазо маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида такроран содир этилган (ЖК 109-моддасининг биринчи қисми) ёки соғлиқнинг қисқа вақт давомида ёмонлашувига сабаб бўлган (ЖК 109-моддасининг иккинчи қисми) ҳолдагина келиб чиқади.
👀 Бундан кўриниб турибдики, шахснинг содир этган ҳаражати учун уни ЖК 109-моддаси билан жавобгарликка тортиш учун у шу ҳаракатни содир этишдан олдин 1 йил давомида маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши керак.
💁♂ Сиздаги вазиятда ҳам турмуш ўртоғингиз ўша одамнинг тишини синдиришдан олдин 1 йил ичида шундай ҳаракат учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсагина, унга ЖК 109-моддасини қўйиш мумкин.
➡️ 277-га келсак. Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 9-сонли «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорига биноан безорилик жамоат тартибига қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилади.
Шунинг учун сиздаги вазиятда турмуш ўртоғингиз айнан нима сабабдан ўша шахс билан жанжаллашганини аниқлаш муҳим саналади. Бу сабабни аниқлаш (жиноятнинг субъектив томони) содир этилган ҳаракатни 109 ёки 277-модда билан квалификация қилишда асос ҳисобланади.
❗️Сизга бу вазиятда туман прокуратурасига профилатика инспекторининг очган иши юзасидан шикоят қилишни тафсия қиламиз.
Ассалому алейкум.Байрамлар Билан. Эрим Бир киши Билан кафеда жанжаллашиб колиб,уриб бир тишини синдириб куйибди.унга участковой ЖК 109 ва 277 Бандига асосан иш кузгатилмокда.Агарда иш судга оширилса кандай жазо кулланилади. Аввал эримда хеч канака жиноий жавобгарчилик юз Бермаган. Жавоб учун рахмат. Ишни хозир участковой куриб чикяпти. Ишни судга оширсак кандай жазо кулланилиши кизиктирмокда
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Бу вазиятда турмуш ўртоғингиз содир этган ҳаракатга бирдагина икки моддани қўйиш нотўғри деб ҳисоблаймиз.
💁♂ Қаранг! Жиноят кодекси 109-моддаси биринчи қисмига кўра соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Шунингдек, ушбу кодекс 277-моддасига мувофиқ безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
☝️Эътибор берган бўлсангиз иккала нормада ҳам баданга қасддан енгил шикаст етказганлик учун жавобгарлик мавжуд эканлиги келтирилмоқда. Бироқ ҳар бирининг ўзига яраша фарқи бор.
☝️Эътибор беринг! Олий суди Пленумининг 2007 йил 27 июндаги 6-сонли «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 24-бандига биноан баданга қасддан, соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига сабаб бўлмаган даражада енгил шикаст етказганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Баданга қасддан бундай шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик, фақат у шундай қилмиш учун шахсга нисбатан маъмурий жазо маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида такроран содир этилган (ЖК 109-моддасининг биринчи қисми) ёки соғлиқнинг қисқа вақт давомида ёмонлашувига сабаб бўлган (ЖК 109-моддасининг иккинчи қисми) ҳолдагина келиб чиқади.
👀 Бундан кўриниб турибдики, шахснинг содир этган ҳаражати учун уни ЖК 109-моддаси билан жавобгарликка тортиш учун у шу ҳаракатни содир этишдан олдин 1 йил давомида маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши керак.
💁♂ Сиздаги вазиятда ҳам турмуш ўртоғингиз ўша одамнинг тишини синдиришдан олдин 1 йил ичида шундай ҳаракат учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсагина, унга ЖК 109-моддасини қўйиш мумкин.
➡️ 277-га келсак. Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 9-сонли «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорига биноан безорилик жамоат тартибига қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилади.
Шунинг учун сиздаги вазиятда турмуш ўртоғингиз айнан нима сабабдан ўша шахс билан жанжаллашганини аниқлаш муҳим саналади. Бу сабабни аниқлаш (жиноятнинг субъектив томони) содир этилган ҳаракатни 109 ёки 277-модда билан квалификация қилишда асос ҳисобланади.
❗️Сизга бу вазиятда туман прокуратурасига профилатика инспекторининг очган иши юзасидан шикоят қилишни тафсия қиламиз.
#Биласизми
“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

Айрим талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти хориждаги муассасаларда ташкил этилади
Ҳукумат қарори (551-сон, 31.08.2021 й.) билан Олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди
☑️ Низомга кўра, амалиёт ОТМ томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда қабул қилувчи ташкилот билан келишиладиган дастур асосида ташкил этилади.
🗓 Амалиёт бир ўқув йилида бир марта 10 кундан кам бўлмаган ва 30 кундан кўп бўлмаган муддатларда ўтказилади.
➡️ Амалиёт 2 босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқичда ОТМ томонидан хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган иқтидорли 3-курс талабаларининг рўйхати тузилади ҳамда уларга берилган тавсияномалар билан бирга ҳар йили 1 июлдан кечикмаган ҳолда, Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилади.
✅ Саралаб олишда талабалардан:
👉 CEFR тизимининг камида С1 даражасига мос келадиган чет тилини билиш тўғрисидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши;
👉 умумий рейтинг (ўзлаштириш) кўрсаткичлари 80 балл ва ундан юқори бўлиши, фанлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги талаб этилади.
Иккинчи босқичда номзодлар Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилувчи ташкилот талаблари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тақсимланиб, 20 июлгача суҳбатдан ўтказилади.
❗️Амалиётни ўташ даврида талабанинг белгиланган тартибда стипендия олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
🔘 Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари деганда – Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ёки халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари;
🔘 Халқаро муносабатлар деганда – “Сиёсатшунослик”, “Халқаро муносабатлар”, “Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича)”, “Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият)”, “Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)” ҳамда “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишлари тушунилади.