YURIST MASLAHATI
375K subscribers
831 photos
229 videos
336 files
2.86K links
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat

Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.

Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Download Telegram
#Солиқ_бизнес
Ундирувга қаратилган гаровдаги объектнинг солиққа тортилиши ва солиқнинг ки томонидан тўланиши масаласи.

Жуда кўп тадбиркорларни қийнаб келадиган масалалардан бири ундирувга қаратилган мукка нисбатан мол мулк солиғи билан боғлиқ масала ҳисобланади. Бундай вазият қандай вужудга келади. Бир фуқаронинг мурожаати билан тушунтиришга ҳаракат қиламан.

"Aгробанк томонидан нотурар омборхона гаров евазига қўйилиб 500 млн сўм кредит олганмиз. Кредитни пулини шерикчилик қилиб бизнесга тикдик. Бизнес фойдасидан кредит 78 млн сўмини тўладик. Бизнесда машенникларга учраб қолдик ва банкрот бўлдик. Енди биз кредитни тўла олмаябмиз. Банк гаровдаги нотурар омборхонани ауксионга 422 млн сўмга сотувга қўйди.Биз у омборхонадан мана 18 ойдан бери фойдалана олмаябмиз,омборхона дарвозасига катта қилиб ауксионга чиққанлик тўғрисидаги еълон баннерларини илиб қўйишган. Муаммо шундан иборатки: 18ойдан бери нотурар омборхонани йер солиғи , мол-мулк солиглари ҳалигача бизнинг номимизга чиқиб келмоқда"


Бу жараён узоқ давом этиши мумкин масалан МИБ томонидан аукционга чиқарилган мулк биринчи бор сотилмади. Шундан сўнг яна аукционга қўйилади. Иккинчи марта яна сотилмаса банкка МИБ томонидан таклиф хати юборилиб мулкни ўз балансига олиш таклиф қилинади. Ва бу жараён озмунча вақт олмайди ва мулк учун тўланадиган солиқ масаласи барчани ўйлантиради.

Фуқаролик кодексининг 264-моддасига асосан Фуқаролик кодексининг 264-моддасига асосан бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.

Фуқаролик кодексининг 269-моддасига кўра, агар шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўйилган мол-мулк гаровга қўювчида қолади.

Яъни мазкур асослардан англашиладики, ундирувга қаратилган мулк гарчи сотув жараёнига ўтган, мулк эгасига фойда келтирмаётган бўлса ҳам мазкур мулк гаровга қўювчининг номида бўлгани сабабли яъни ҳали сотилмагани ёки таклиф асосида кредиторнинг балансига қабул қилинмаганлиги сабабли солиқлар гаровга қўювчининг номига расмийлашишда давом этади ва гаровга қўювчи ҳисобланган солиқларни тўлаши лозим.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
#Бизнес_солиқ
O‘zini o‘zi band qilgan shaxslarning 100 mln so‘mdan ortiq daromadi qanday soliqqa tortiladi?

Joriy yilda Soliq kodeksiga o‘zgartirishlar kiritildi.

Endilikda o‘zini o‘zi band qilgan shaxslarning daromadi 100 mln so‘mdan oshganda yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun belgilangan tartibda soliq to‘lashga o‘tadi.
❗️Ijtimoiy soliqni ixtiyoriy ravishda to‘laydi.

O‘zini o‘zi band qilgan shaxslarning daromadlari tashqi manbalardan olingan ma’lumotlar asosida Soliq qo‘mitasi ma’lumotlar bazasida shakllantiriladi.

O‘zini o‘zi band qilgan shaxslar 100 mln so‘mdan 1 mlrd so‘mgacha bo‘lgan daromadlari uchun AOS to‘laydi.
👉 AOS stavkalari

Masalan, joriy yilning mart oyida o‘zini o‘zi band qilgan shaxsning daromadi 104 mln so‘mni tashkil etgan. Bunda uning 100 mln so‘m miqdoridagi daromadiga soliq solinmaydi. Qolgan 4 mln so‘mdan (daromadning belgilangan me’yoridan oshgan qismi) 4% miqdorida AOS to'laydi (160 ming so'm).

5-toifaga kiruvchi hududlarda faoliyat yuritayotgan va daromadi 100 mln so‘mdan oshgan o‘zini o‘zi band qilgan shaxslar AOSni 1 % stavkada to‘laydi.

Elektron savdo maydonchasida tovar (ish, xizmat)lar savdosini amalga oshiruvchi soliq to‘lovchilar uchun AOS stavkasi 2 % miqdorida belgilangan. Shundan kelib chiqib, tovarlarini elektron savdo maydonchasida sotgan o‘zini o‘zi band qilgan shaxslar daromadining 100 mln so‘mdan oshgan qismidan 2 % stavkada AOS to‘laydi.

O‘zini o‘zi band qilgan shaxslarning daromadi 1 mlrd so‘mdan oshsa, ular QQS va foyda solig‘ini to‘lashga o‘tadi.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Амалиётда мансабдорларга нисбатан шу норма ишлаганмикан? Чунки маҳаллий давлат ҳокимят органлари томонидан бундай ҳуқуқбузарликлар содир қилингани судлар томонидан кўплаб маротаба исботланган.

200-2-модда. Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш

Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
ММТВ_тизимидаги_Педагог_ходимларнинг_меҳнат_таътили_бўйича_хат.pdf
274.1 KB
⚡️Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили бўйича кўрсатма хат

Педагогларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларини режа-жадвалга асосан (навбат билан) ўз вақтида ва қонунчилик талаблари асосида (тўғри) амалга оширилишини таъминлаш юзасидан

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
Ўрнидаги пост тахрирланди. Ушбу меъёрларда келтирилган ходимларга йиллик узайтирилган меҳнат таътиш учун ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.

Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги МЕЪЁРЛАРИ бўйича 48 кун учун таътилга пул ҳисобланиши тўғри.

👉 @yuristlar_maslahati 👈
Азизлар, бугун яна бир ижтимоий лойиҳамиз ўз ниҳоясига етди. Лойиҳа доирасида ўз мактаблари учун энг кўп овоз тўплаган қуйидаги мактаблар лойиҳа ғолибига айландилар.

🥇 Фарғона вилояти, Бувайда тумани- 39-сонли умумтаълим мактаби — 8680 та овоз билан
🥈 Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри — « "Zvezda Vostoka"»НТМ — 7929 та овоз билан
🥉 Тошкент вилояти, Пискент тумани- 40-сонли умумтаълим мактаби — 7533 та овоз билан


Лойиҳа доирасида YURIST MASLAHATI канали томонидан ваъда қилинган 10 миллион сўм пул мукофоти эълон қилинганидек биринчи ўринга 7 млн сўм, иккинчи ўринга 2 миллион сўм ва учинчи ўринга 1 миллион сўм миқдорида мутаносиб тақсимланади ва ёки ғолиблар хохишига кўра китоблар жамланмаси топширилади, Сертификатлар берилади. Вақт ва масофа сабаб ўзимиз борган ҳолда тақдирлай олмасакда ютуқ ва сертификатлар ғолибларга етказилади.

Биласиз, бу бизнинг ижтимоий лойиҳамизнинг биринчиси эмас ва охиргиси ҳам эмас. Бу каби ижтимоий лойиҳаларни биз давом эттирамиз ва янгиликлар бўйича каналда ёритамиз. Агар сизда бу каби ижтимоий лойиҳаларга таклифлар бўлса @a_nishonov манзилига юборишингиз мумкин. Ғолиб мактаб директорлари ўзларининг шахсий маълумотларини юборган ҳолатда @a_nishonov манзилига юборишингизни сўраймиз ва кутиб қоламиз.
#Кадровик
Соатбай асосда дарс берганлар учун таътил пули тўланмайди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги 3-2019, 19-ққ ва 15-2019-ққ-сон қарори билан тасдиқланган "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади.

Юқоридаги қарорга мувофиқ соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган. Яъни ҳодим соатбай ҳақ олаётганда шу ҳақнинг ичида таътил пули ҳам бўлади дегани.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
#Бизнес_солиқ
Балиқчиликка ихтисослашга фермер хўжаликларига ер солиғидан имтиёз борми?


Солик кодексига асосан балиқчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари кишлоқ хўжалик корхоналари тонфасита киради ва ер солиғи кишлоқ хўжалик корхоналари баликчилик фаолияти учун белгиланган ставкаларда хисобланади. Солик кодексига асосан бугунги кунда баликчилик фермер хўжаликларига ер солиги бўйича имтиёзлар кўзда тутилмаган.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 414-моддаси 1-қисми 2-бандида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун, шунингдек ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулк бўйича солиқ имтиёзлари белгиланган.

Солиқ кодексининг 57-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида Солиқ кодекси мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумласига биологик ресурслардан (ҳайвонлар ва ўсимликлардан) олинган қуйидаги маҳсулотлар
киради:

1) қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ўсимликшунослиги маҳсулотлари;
2) чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик маҳсулотлари;
3) ипакчилик маҳсулотлари;
4) балиқчилик маҳсулотлари ва сувда етиштириладиган экинлар.

Солиқ имтиёзидан фойдаланинг
my.soliq.uz сайтида шахсий кабинетдан хабар юборишингиз мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
#Бизнес_адвокат

Фирмани ихтиёрий тугатиш тартиби
(1 қисм)

Кўпчилик тадбиркорлик бошлаш учун ЯТТ, Хусусий корхона, МЧЖ ёки бошқа ташкилий ҳуқуқий шакллрада ўз фирмаларини очади аммо уларни юритишга қийналиб фаолиятини тўхтатади. Бундай ҳолларда уларда мазкур фирмани қандай тугатиш мумкинлиги ҳақида саволлар туғилади.

Тугатилмаган фирмада турли солиқ қарздорликлари вужудга келади ва бу жараён сизни янада ташвившга солади. Бундай ҳолатдан хавотирга тушишга хожаат йўқ. Сабаби қонунчиликни тўғри қўллаб сиз фирмагизни ихтиёрий тугатишингиз мумкин?

Ихтиёрий равишда фирмани тугатиш қандай этаплардан иборат?

Биринчи босқич
, тугатувчи (Фирма директори) ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим.

Иккинчи босқич, мазкур қарор нусхаларини қуйидаги ташкилотларга юборади.

1. Рўйхатдан ўтказувчи органга; (Давлат хизматлари марказига)

2. Хизмат кўрсатувчи банкка ва хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган банкка юборади

Учинчи босқич
, тижорат ташкилотининг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақларига, жамғарма депозит ҳисобварақларига ва муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларга ― уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнадади

Тўтинчи босқич
, тижорат ташкилотининг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилган банкларга — уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг депозит ҳисобварақларига, миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.

Юқоридаги хужжатлар тегишли ташкилотларга юборилгандан кейин тугатувчи қуйидаги харакатларни амалга ошириши шарт:

Биринчидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тижорат ташкилоти ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўриши керак;

Иккинчидан, тижорат ташкилотининг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказиш, шу жумладан тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузиши лозим;

Учинчидан, йил бошидан бошлаб рўйхатдан ўтказувчи орган тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган санагача бўлган даврда тижорат ташкилоти томонидан тўланадиган барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларни тузиши керак;

Тўртинчидан, тижорат ташкилотининг дебиторлик қарзларини олиш, шунингдек, тасдиқнома олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) кредиторларни аниқлаш ва тижорат ташкилотининг тугатилиши тўғрисида уларни ёзма равишда хабардор қилиш чора-тадбирларини кўриши лозим.

Бу корхонани тугативчи томонидан дастлабки амалга оширилиши керак бўлган харакатлар. Бундан ташқари яна бирқанча жараётлар бор.

Корхонани ихтиёрий тугатишда бизнинг хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
⚡️ Боғчаларга малакали тарбиячиларни жалб қилиш учун 2024 йил 1 июндан уларнинг иш ҳақи ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

👉 @yuristlar_maslahati 👈
#Кадровик
Ўриндош ўқитувчиларга таътил қандай ҳисобланади.

Жуда кўп ходимлар ўз иш жойидан ташқари бошқа жойда ўриндошлик асосида меҳнат фаолиятини олиб боради ва таътилга чиқаётганда албатта уларда савол туғилади. ўриндош ишловчи ходимларга таътил пуллари тўланадими?

Вазирлар Маҳкамасининг 297-сонли "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 16-бандида Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади. Биринчи иш йилида олти ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади. Яъни ходимга ўриндошлик иш жойидан таътил ва таътил пули тўланади.

Бу жараён қандай амалга оширилади.?


Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади. Биласиз ходимда таътил олиш ҳуқуқи у иш жойида 6 ой ишлагандан кейин вужудга келади. Бироқ агар ходимнинг ўриндошлик асосидаги ишга кирганига 6 ой бўлмаган бўлса, бироқ асосий иш жойидан таътилга чиқса, иш берувчи унга 6 ойга тўлмаган бўлса таътил бериша ва ишлаган даврига мутаносиб тарзда ҳақ тўлашга мажбур.

Агар ходимнинг ўриндошлик жойидаги меҳнат таътили қисқа бўлса, қандай тартибга солинади?


Асосий иш жойи бўйича ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлигидан ортиқ бўлса, у ҳолда иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган таътилдан ташқари асосий иш бўйича ҳақ тўланадиган таътилнинг қанча давом этиши билан ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган таътилнинг тафовутини ташкил этувчи кунлар учун иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришга мажбурдир.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир ой давомида картага қанча пул тушса блокланиши мумкин?

👉 @yuristlar_maslahati
⚡️ Кейинги йилдан чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига сертификат олиш мажбурий бўлади

2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида
чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.

Яъни келаси йилдан бошлаб, қайси йўналишда
чет тили биринчи фан (3,2 балл) бўлса, ўша йўналишга фақат сертификати борларгина ҳужжат топшира олади.

👉
@yuristlar_maslahati
#Бизнес_солиқ
ҚУРИЛИШ ФИРМАМИЗГА БЕРИЛГАН СОЛИҚ ИМТИЁЗИДАН ФОЙДЛАНА ОЛМАЯПМИЗ


Бизнинг курилиш фирмамиз бор, бунда 40та квартира фойдаланишга топширилди ва улар бирин кетин сотилаяпти, сотиш учун кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектлари, кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин олти ой ўтгач" солик солинади деган гапни эшитгандим лекин бизнинг фирмамизга фойдаланишга топширилган санадан бошлаб солик хисобланаяпти, бу муаммони кандай бартараф етишим керак?

📍ЖАВОБ:
Солик кодекси 411-модда буйича қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансида кейинчалик сотиш учун кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектлари, кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин олти ой ўтгач солиқ ҳисобланиши учун асослантирилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Му.soliq/uz сайтидан Солиқ тўловчининг шахсий кабинети алоҳида солиқ ставкаларини қўллаш қисмини танлаб солиқ қўмитасига мурожаат юбориш лозим. Мазкур мурожаат асосида ойлик учун солиқ ҳисобламаслик имконияти бириктирилади.

Шундан сўнг турар жойлар фойдаланишга топширилган кундан бошлаб олти ой давомида солиқ ҳисобланмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоn Saroy қурилиш компанияси лойиҳаларини топширишда давом этмоқда! Навбатдаги очилиш маросими 🤩

Халқимизнинг кадрли ва энг ишончли қурилиш компанияларидан бирига айланган Xon Saroy қурилиш компанияси яна 3 та лойиҳани ўз эгаларига топширди! 🎉

Қўшимча маълумот учун:

☎️ 712007400
☎️ 555017400

🌐
xonsaroy.uz

Реклама
Муддатлар

1️⃣ Ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан уч ой.

Асос: Меҳнат кодексининг 560-моддаси

2️⃣ Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) билан судга мурожаат этиш муддатлари

Агар ушбу Кодексда ёки ўзга қонунларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан олти ой ичида судга берилиши мумкин.

Асос: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 186-моддаси

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Ҳадя қилинган уйни таъмирласа нима бўлади?

Оила кодексининг 25-моддасига асосан эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

⚠️Диққат қилинг.
Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
#Бизнес_солиқ
Soliq imtiyozlari va preferensiyalarni yuridik shaxslar reyting darajasidan kelib chiqqan holda taqdim etish tartibi belgilandi

“Tadbirkorlik subyektlariga subsidiyalar, imtiyozlar va preferensiyalarni taqdim etish tartiblarini takomillashtirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi Prezident qarori qabul qilindi. (PQ-193-son 24.05.2024)

Qaror bilan soliq va bojxona imtiyozlari, subsidiyalar va preferensiyalar (imtiyozlar)ni yuridik shaxslarning reyting darajasidan kelib chiqqan holda taqdim etish tartibi tasdiqlandi. Bunda:

Reytingi o‘rta va yuqori bo‘lgan tadbirkorlarga imtiyozlar amaldagisiga nisbatan quyidagi miqdorlarda taqdim etiladi:

🟩yuqori toifaga – 80-100 %
▫️“AAA” – 100 %
▫️“AA” – 90 %
▫️“A” – 80 %

🟦o‘rta toifaga – 50-70 %
▫️“BBB” – 70 %
▫️“BB” – 60 %
▫️“B” – 50 %


❗️Ushbu miqdorlar avval berilgan imtiyozlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Maʼlumot uchun, bugungi kunda 76 ming korxonaning reyting darajasi “B” va undan yuqori. 2023-yilda 25,1 mingta korxonaga 15 trln so‘m soliq imtiyozi berilgan.

Shuningdek, imtiyozlar faoliyat boshlaganiga 6 oy bo‘lmagan tadbirkorlarga ham beriladi.

4 va 5-toifadagi tumanlarda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlarga imtiyozlar, ularning reyting darajasidan qatʼi nazar amaldagi miqdorlarda taqdim etiladi.

Bugungi kunda 4 va 5-toifadagi 60 ta tumanda jami 105,7 mingta korxona faoliyat yuritayotgan bo‘lib, 8,8 mingtasining reytingi “B” va undan yuqori.

Tadbirkorlarning reyting darajasi:
⬇️pasayganda, imtiyozlar berish 3 oy davomida saqlab qolinadi;
⬆️yuqorilaganda, imtiyozlar keyingi oydan boshlab yangilangan reyting darajasiga muvofiq miqdorlarda taqdim etiladi.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
6937362.pdf
2.1 MB
Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.05.2024 йилдаги ПҚ-190-сон

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
#Бизнес_адвокат
Фирмани ихтиёрий тугатиш тартиби (2 қисм)

👉 Биринчи қисм

Корхонани ихтиёрий тугатиш жараёнидаги солиқ текширувлари энг муҳим бўлган оимилардан бири. Жараёнда корхонанинг бутун молия-хўжалик фаолияти ўрганилиб, текширилади. Биз сизлар билан бу қисмда ихтиёрий тугатиш жараёнидаги солиқ текширувларини кўриб чиқамиз.

Солиқ тафтиши неча кун давом эмади?


Тугатилаётган тижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тизим орқали хабардор қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тижорат ташкилотининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.

Қандай фирмалар тугатилаётганда солиқ текшируви ўтказилмайди?

1. Йиллик айланмаси охирги уч йил ичида бир миллиард сўмгача бўлган, солиқ маслаҳатчилари томонидан солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиш истагини билдирган тижорат ташкилотида (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно) солиқ текшируви ўтказилмайди.

2. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган тижорат ташкилотларининг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди.

Солиқ текшируви жараёнида корхонанинг неча йиллик фаолияти текширилади?

Текширишда тижорат ташкилотининг охирги текшириш ўтказилган санадан бошлаб (тижорат ташкилотини текшириш давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб амалга оширилмаган бўлса ― давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб) тижорат ташкилотини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган давр мобайнидаги молия-хўжалик фаолияти қамраб олинади, бироқ ушбу давр уч йилдан ошмаслиги зарур.

Солиқ текшируви татижаси бўйича тугатувчига чора кўрилиши мумкинми?


Албатта мумкин, текшириш якунига кўра солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органи қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради.

Корхонани ихтиёрий тугатишда бизнинг хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Президент фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.

Таълим кредити:

⁃ олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

⁃ олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈