YURIST MASLAHATI
348K subscribers
831 photos
228 videos
332 files
2.84K links
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat

Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.

Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Download Telegram
ТАТУни битиргандан сўнг, мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаш мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6-октабрдаги ПҚ-4851-сон “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни ит-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори 14-бандига кўра, олий таълим муассасаларининг ўқув дастури доирасида психология-педагогика фанларини ўрганган информатика ва ахборот технологиялари йўналиши битирувчиларига ихтисослаштирилган мактаблар ва умумтаълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанларини ўқитишга рухсат берилган.

Мазкур асосга кўра сизнинг ўқув дастурингизда психология-педагогика фанлари киритилиб сиз бу фандарни ўқиган бўлсангиз, мактабда инфонматика фанидан дарс беришга ҳақлисиз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
#Бизнес_солиқ
Корхона мулк сотганда солиқ оқибатлари қандай бўлади?


Ассалому алекум корхона инн 201 719 331 Савол: Корхона балансидаги бино кайта бахолаб чикилди колдик киймати 2 166 000 000 олди сотди шартномага асосан 1 500 000 000 га сотилса колдик кийматдан пас бахога кандай солик туланади корхона айланма солик туловчиси савлларим
1. Қўшимча мол мулк солиги хисобланадими
2. ҚҚС ва фойда солиғи хисобланадими еки фаркидан айланма счет фактура орадаги фаркдан бериладими? Тўлик сотиш бахосигами жисмоний шахсга сотилмокда
3. Қолдиқ қийматдан пас бахога сотилганлиги учун солик чикмайдими? Уставной фондга куйган улуши хисобини бино куринишида олиб чикса солик хисобланадими?

📍ЖАВОБ:

Солик солиш мақсадида кўчмас мулкка бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларга нисбатан солик базаси куйидаги миқдорларда 1 кв. метр учун мутлак микдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас

Тошкент шаҳрида — икки миллион беш юз минг сўм;

Солик кодексининг 27-моддасига асосан солиқ органлари солиқ тўғрисидаги қонунчиликни кўллаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ёзма тушунтиришларига амал қилиши шартлиги белгиланган.

Молия вазирлигининг 2022 йил 21 февралдаги 06104-01-037411-сонли ахборот хатининг 3- бандида қуйидагича тушинтириш берилган: "Солиқ тўловчи ҳар бир объект бўйича алоҳида, ёхуд мазкур солик тўловчига ажратилган ер участкасида барча кўчмас мулк объектлари бўйича 1 кв. метр ўртача йиллик қолдиқ кийматни 1 кв. метри учун белгиланган энг кам қийматни 1 кв. метр ўртача йиллик қолдиқ қиймат билан солиштириш орқали мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқаришга ҳакли. Агар қийматни баҳолаш натижалари: 1 кв.м учун белгиланган энг кам қийматдан кўп бўлса, бу ҳолда солиқ тўловчилар солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида 1 кв. м учун белгиланган энг кам қийматни қўллашга ҳақли; 1 кв.м учун белгиланган энг кам қийматдан кўп бўлса, бу ҳолда солиқ тўловчилар солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида баҳоланган қийматни кўллашга ҳакли.

Юкоридагиларга асосан, солиқ тўловчи томонидан баҳолатилган мустақил баҳолаш натижалари 1 кв.м учун белгиланган энг кам қийматдан кўп бўлса, бу ҳолда солиқ тўловчилар солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида 1 кв. м учун белгиланган энг кам қийматни қўллашга ҳақли эканлиги тушинирилади.

Корхона балансидаги қолдиқ қиймати 2 166 000 000 сўм бўлган бинони корхона олди сотди шартномасига асосан 1 500 000 000 сўмга жисмоний шахсга сотса, Солиқ кодексининг 376-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан салбий фарқ 666 000 000 сўм жисмоний шахснинг моддий наф тарзида олган даромади ҳисобланиб, 12 фоиз миқдорида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланади. Бунда товар айланмаси 1,0 млрд. сўмани ошган тақдирда қўшилган қиймат солиғи Солик кодексининг 248-моддаси тўртинчи кисмига асосан 2 166 000 000 сўмдан ҳисобланиши лозим. Фойда солиғи Солиқ кодексининг 297-моддаси 3-қисми 25-1-бандига асосан 2 166 000 000 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланиши лозим.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун таҳлили (Бешинчи қисм)

👉 Биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи қисмлар бу ерда

Янабир муҳим маълумотни айтиб ўтиш керак. Кўплаб фуқаролар 2018 йилда бўлган акция доирасида ё маҳаллий кенгашнинг рад этиш қарори билан ёки муддати тугаши билан бино-иншоотларини расмийлаштира олмаганлар мазкур қонун билан уларнинг ҳам ерлари қонунийлаштириб берилиши назарда тутилмоқда. Яъни ўзбошимчалик билан қурилган якка тартибдаги уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилган Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари томонидан эътироф этиш мумкин деб топилганлиги ҳолларига ёки уни эътироф этиш рад этилганлиги ёхуд аризаларнинг кўриб чиқилиши бир марталик умумдавлат акциясининг муддати ўтганлиги сабабли якунига етмаганлиги ҳолларига тадбиқ қилиниши белгиланган.

Бироқ биз юқорида таъкидлаб келаётган 3 та қоида яъни;

👉 мазкур ер участкаси бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмаган бўлса;
👉мазкур ер участкасидан фойдаланиш юзасидан жисмоний ва (ёки) юридик шахслар ўртасида низо мавжуд бўлмаса;
👉 мазкур ер участкаси учун ер солиғи бўйича, унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун эса мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаса.

Шу қоидаларга мос бўлсагина уларга мулк ҳуқуқи берилиши мумкин. (Қонуннинг 6-моддаси)

Биз амалиётда жуда кўп дуч келамиз туман ҳакимининг қарори бор аммо тасдиқлаш масаласини вилоят Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва тегишли халқ депутатлари Кенгашига қолдирилган бироқ кенгаш томонидан бу қарор кўриб чиқилмаган ва фуро ва тадбиркор сарсон бўлган. Азизлар! мазкур қонун билан манашундай фуқароларнинг ерларига ижара ҳуқуқи, бино иншоотларга эса мулк ҳуқуқи этироф этилади фақатгина қуйидаги шартларга тушса./

👉 қарор туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида 2021 йил 8 июнга қадар қабул қилинган бўлса;
👉 туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорларини тасдиқлаш масаласи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан рад этилган бўлмаса;
👉 ер участкаси ажратилганидан кейин икки йил ичида бино ва иншоот белгиланган мақсадларга мувофиқ қурилган ёки уларнинг қурилиши бошланган бўлса;
👉 мазкур ер участкаси бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмаган бўлса;
👉 мазкур ер участкасидан фойдаланиш юзасидан жисмоний ва (ёки) юридик шахслар ўртасида низо мавжуд бўлмаса;
👉 мазкур ер участкаси учун ер солиғи бўйича, унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун эса мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаса. (Қонуннинг 7-моддаси)

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.

Шунингдек, рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

Тадбиркорлар фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланади. Бунда, рўйхатда йўқ масалалар бўйича тадбиркорлар фаолиятини текшириш тақиқланади. Тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб, текширувлар “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими доирасида тадбиркорларни 3 та тоифага ажратган ҳолда ўтказилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Судья: нега ҳимоянгиз остидаги шахс "ГАИ"га бормади?

Бугун ЖИБ Тошкент шаҳар судида МЖтКнинг 128 прим 3-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган ҳамда жарима солиш тўғрисидаги ва биринчи инстанция судининг қарорларига нисбатан кассация шикояти келтирган фуқарони ҳимоя қилиб, судда адвокат сифатида иштирок этдим.

Гарчи кассация шикояти рад этилган бўлса-да, иш тафсилотига тўхталмоқчи эмасман. Чунки тафтиш тартибида шикоят келтираман.

Судда эътиборимни тортган ва ҳафсаламни пир қилган қилган ҳолат шунда бўлдики, судья мен (адвокатга) "нега мижозингиз қарор юзасидан ГАИга мурожаат қилмади" деб сўрагани бўлди.

Гарчи унинг саволига ҳимоям остидаги шахс суд орқали ҳимоя қилиш усулини танлаганини, бу унинг конституциявий ҳуқуқи эканлигини тушунтирсамда, судья қайта-қайта (3 маротаба) шу саволни берди. Ва мендан бир хил жавобни эшитди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.

Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.

Хуллас, ҳимоям остидаги шахс ЙХҲБ ЙПХ инспектори томонидан чиқарилган қарор юзасидан шу ташкилотнинг ўзига шикоят қилишга мажбур эмас, у ўз ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилмоқчи ва бунга ҳеч ким қаршилик қила олмайди.

Адвокат Мухриддин Шамсиддинов

👉 @yuristlar_maslahati 👈
Кадастр агентлиги Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларида қурилган қурилмаларга ҳуқуқларни эътироф этиш жараёнларида йигирмага яқин давлат идоралари орасида ўзаро электрон ҳужжат айланиши ҳамда жараёнларни шаффофлигини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлиги томонидан “E’TIROF” AAT дастури ишлаб чиқилгани ҳақида хабар бермоқда.

5-ноябрь кунида соат 11:00 да Кадастр агентлигининг марказий аппарати биносида дастурнинг тақдимоти бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тақдимотга оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистларни таклиф этилган. Манзил: Чилонзор-С, Чўпонота кўчаси 6 В уй. Кадастр агентлиги биноси.

‼️Шу билан биргаликда Қонунга мувофиқ республикамизнинг барча ҳудудларида маҳалла кесимида босқичма-босқич ўтказиладиган хатловлар режа-графиги ҳам эълон қилиниши режалаштирилибди.

ПС: Шу режа рафикни расмий сайт ва телеграм каналга юкланса яхши бўларди. Албатта бу режа графикни кутиб қоламиз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Судья ёрдамчилари! Фуқароларнинг қонунни билмаганидан фойдаланманг!

Касбим тақозоси билан судларда кўп иштирок этаман ва фуқароларнинг суд қарорини ўз вақтида ололмай, сарсон бўлаётганига гувоҳ бўламан. Судья ёрдамчилари томонидан қарорларни 5 иш кунида тайёр бўлади, деб маълум қилинаётгани кўплаб адолатсизлик ва ноқулайликлар келтириб чиқаради.

Аслида эса Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-моддасига кўра суднинг ҳал қилув қарори ишнинг суд муҳокамаси тугаганидан кейин дарҳол қабул қилинади.

Алоҳида ҳолларда, ўта мураккаб ишлар юзасидан асослантирилган ҳал қилув қарорини тайёрлаш кўпи билан беш кунга кечиктирилиши мумкин, аммо ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини суд ишнинг муҳокамаси тугалланган мажлиснинг ўзидаёқ эълон қилиши керак. Айни вақтда суд ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан қачон танишиб чиқиши мумкинлигини эълон қилади.

Ҳал қилув қарорининг эълон қилинган хулоса қисми судья томонидан имзоланади ва ишга қўшиб қўйилади.

Демак, суднинг ҳал қилув қарори беш кун ичида, яъни 5 календарь кунда тайёрланиши шарт.

Шу сабабли, судья ва унинг ёрдамчилари фуқароларнинг ҳуқуқий билимининг етишмаслигидан фойдаланиб, уларни 5 иш куни кутишга мажбур қилмасликлари ва фуқароларга қонун талабларига мос равишда, 5 иш куни эмас, балки 5 кун ичида қарор тайёр бўлишини тушунтиришлари шарт!

Суд жараёнидаги ҳар бир ортиқча кун фуқароларнинг ҳаёти ва вақтига таъсир кўрсатади. Шу боис, суд ёрдамчилари қонун талабларини аниқ билиши ва унга риоя қилиши шарт. Суд тизимидаги ишонч фуқароларга нисбатан адолатли ва масъулиятли муносабатда бўлиш билан мустаҳкамланади.

Адвокат Мухриддин Шамсиддинов

👉 @yuristlar_maslahati
#Кадровик
Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби

Кўплаб жойларга қисқартиришлар келгандан кейин пенияга чиқиши яқинлашиб қолган фуқаролардан муддатидан аввал пенсияга чииш билан боғлиқ саволлар келмоқда мазкур постда бунга батафсил тўхталиб ўтамиз.

Аввало, ишдан озод этилган шахслар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг ўттиз календарь кун ичида ўзларининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига иш қидираётган шахс сифатида мурожаат қилсалар, ушбу бўлим ходимлари бундай шахсларга уч ойлик давр ичида, агарда улар ўттиз календарь кундан кейин мурожаат қилсалар ўн кун муддат ичида мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак.

Яъни биринчи қадамда қисқартиш билан ишдан бўшатилган ходим бандликка кўмаклашиш бўлимига мурожаат қилиши лозим.

Шундан сўнг, Агар иш қидирувчи шахсларга туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан уч ойлик муддат ичида икки марта мақбул келадиган иш таклиф қилинмаса, бундай ҳолда улар туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб ишсиз деб эътироф этиладилар.

Кейинги босқичда, туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ишсиз деб эътироф этилган ва муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга 4-шаклдаги тақдимнома тайёрлайди ва 5 кун муддат ичида тегишли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими деб юритилади) топширади.

Эътибор беринг! Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан берилган тақдимнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашга асос бўлиб ҳисобланади.

Муддатидан олдин ёшга доир пенсия қуйидаги муддатдан тайинланади:
👉 ишсиз деб эътироф этилган кундан агар туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кун ҳолатига ёки ундан олдин эркаклар 58 ёшга, аёллар 53 ёшга тўлган бўлсалар;
👉 эркаклар 58 ёшга, аёллар 53 ёшга тўлган кундан агарда туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида иш қидирувчи шахс ёки ишсиз шахс сифатида рўйхатда турган даврда шу ёшга тўлган бўлсалар.

Яна бир нарсани айтиб ўтиш керак, муддатидан олдин тайинланган пенсиялар ишламайдиган фуқароларга тўланади. Бундай пенсияни олаётган фуқаролар умумий асосларда пенсия олиш ёшига (эркаклар 60 ёшга, аёллар 55 ёшга) етгунга қадар ишга кирган ҳолларда муддатидан олдин пенсия тўлаш тўхтатилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
🤔 5 причин НЕ пойти на конференцию "БУХГАЛТЕР БУДУЩЕГО"
📅 5 декабря 2024


1️⃣ "Я и так всё знаю"
▶️ Только если вы уже знаете ВСЕ изменения 2025 года и готовы рискнуть миллионами на штрафах

2️⃣ "Найду информацию в интернете"
▶️ Конечно! Разве что, на вас работают все топовые налоговые консультанты, а налоговые инспекторы делятся закрытой информацией:)))

3️⃣ "Подожду, пока расскажут коллеги"
▶️ Отличная идея! Интересно а оно им надо?)

4️⃣ "У меня всё схвачено в работе"
▶️ Здорово! Значит, вам не нужны самые актуальные шаблоны документов и личные консультации от ведущих экспертов без доплат.

5️⃣ "Успею записаться потом"
▶️ Возможно... Если останутся места. Из 200 мест уже занято 73!

⚠️ НО! Если вы тот Бухгалтер (с большой буквы), который любит свою работу и стремится быть лучшим:
Получить пошаговую дорожную карту на 2025 год
Шанс стать Бухгалтером Года (Не прошли Олимпиаду, она тут)
Получить сертификат и эксклюзивные материалы
Познакомится с новыми людьми и наладить связи
Быть частью закрытого сообщества лучших бухгалтеров
Просто отпраздновать завершение года вместе с коллегами!

До 11 ноября действует СПЕЦИАЛЬНАЯ ЦЕНА!
👉
ЗАБРОНИРОВАТЬ СВОЁ МЕСТО
7188979.pdf
1.6 MB
"Республикада 2024-2025 йилларда электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" ВМҚ 01.11.2024 йилдаги 732-сон

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
7190311 (1).pdf
2.2 MB
Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

ВМҚ 01.11.2024 йилдаги 732-сон


#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
7191475.pdf
1 MB
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобусда бепул фойдаланиши учун қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида ВМҚ 04.11.2024 йилдаги 733-сон

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
МКда белгиланган ходимларга ҳар йили бериладиган йиллик меҳнат таътилининг энг кам давомийлиги неча кундан иборат?
Anonymous Quiz
26%
18 календар кун
34%
24 календар кун
40%
21 календар кун
Аукциондан сотиб олинган автомошинани таъқиқдан ечишга аукцион баённомаси асос бўлади.

Бизга мурожаат қилувчи ўтган ҳафта аукциондан автомобил сотиб олган ва сотиб олган автомобилига ўрнатилган таъқиқни ечишда турли маъмурий тўсиқларга дуч келган.

«E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 50-банди 2-қ га асосан Ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситаларини сотиш учун ўтказилган электрон онлайн-аукцион натижалари ҳақидаги баённома уни тақиқдан ечиш, шунингдек, аукцион ғолиби номига рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос ҳисобланади. Бунда мажбурий тартибда ундириш учун юборилмаган маъмурий жарималарни тўлаш мажбурияти автомототранспорт воситасининг собиқ эгаси зиммасида қолади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Сурхондарё вилоят фуқаролик судида 2 соат 22 дақиқадан буён суд мажлиси бошланмаяпти.

Фуқаро Б.Х.нинг апелляция шикояти (меҳнат низоси) бўйича бугун 15:00 га тайинланган фуқаролик иши икки соатдан ошдики ҳали ҳам бошланмади. Ушбу судда ишончли вакил, адвокат бўлиб иштирок этяпман.

Жадвалдан кўринишича бугунга 34 та иш тайинланган ва охирги иш 16:00 да кўрилиши бошланиши керак.

Биздан кейин яна 3 та суд мажлиси бор. . .

👉 @yuristlar_maslahati 👈
Ходим ишлаётган даврида иш берувчи билан келишган ҳолда таътилнинг тўлиқ давомийлигига пуллик компенсация олиши мумкинми.

Меҳнат кодексининг 234-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

Ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг ушбу Кодекснинг 217-моддасида белгиланган энг кам давомийлигидан ташқари пулли компенсация тўланиши мумкин.

Мазкур модданинг 2-қ га эътибор қаратилса, 217-моддасида белгиланган энг кам давомийлигидан ташқари пулли компенсация тўланиши мумкинлиги айтилмоқда МКнинг 217-моддасига кўра меҳнат таътилининг энг кам давомийлиги 21 календарь кундан иборат. Яъни ходим 21 календарь кун таътил олишга мажбур ва ундан қолган қисмини пуллик компенсация билан алмаштириши мумкин.

Яна бир нарсани айтиб ўтиш керак. Таътилни пуллик компенсация билан алмаштириш ходим ва иш берувчининг ўзаро келишувига асосан амалга оширилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
YURIST MASLAHATI
Сурхондарё вилоят фуқаролик судида 2 соат 22 дақиқадан буён суд мажлиси бошланмаяпти. Фуқаро Б.Х.нинг апелляция шикояти (меҳнат низоси) бўйича бугун 15:00 га тайинланган фуқаролик иши икки соатдан ошдики ҳали ҳам бошланмади. Ушбу судда ишончли вакил, адвокат…
Бугунги ишга тиклаш (меҳнат низолари) билан боғлиқ суд мажлиси тугади. Судда онлайн қатнашдик. Иш 12 ноябрь санасига қолдирилди. Тафсилотлар билан суд қароридан сўнг батафсил бўлишамиз. Судлардан суд жадвалида белгиланган вақтга амали қишларини илтимос қилиб қоламиз.

👉 @yuristlar_maslahati 👈
Ўғри бўл инсофли бўл

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланибди
. У кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланган.

👉 @yuristlar_maslahati 👈
“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун юзасидан бугун очиқ портал ҳақида кадастр агентлигида очиқ мулоқот бўлган. Унда келтирилишича, 2024-2025 йиллар учун ҳатловдан ўтказиладиган маҳаллалар тасдиқланган. Жумладан 2024 йилда 901 та маҳалла маҳаллада 2025 йилда 2980 та маҳаллада ҳатлов ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Юқоридаги расмда Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги икки маҳаллада ҳатлов жараёнлари 8-ноябрдан бошланишини кўришингиз мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш юзасидан белгиланган режа графикка кўра, ҳатловлар битта вилоятдан эмас барча вилоятларнинг ҳар хил туман маҳаллалари доирасида ўтказилади.

Масалан, Тошкент вилояти даги барча маҳаллалар битта йилда ўтказилмай 2028 йилгача алоҳида-алоҳида бўлинган тарзда ўтказилиши режалаштирилган. Ҳатловдан ўтказилаётган маҳаллалар юзасидан батафсил маълумот бериб борамиз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈