2022 йил 1 ноябрдан ҳамкоримиз АТ Агробанк тизимидаги кадрлар хизмати мутахассислари билан навбатдаги ўқув курсларимиз бошланди.
Ҳабарингиз бор, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси қабул қилинди ва бу кодекс 2023 йил 30 апрель кунидан кучга киради.
Биз ҳам тингловчиларимиз билан ўқув курсларимизни амалдаги ва янги таҳрирдаги Меҳнат кодексларини таққослаш асосида ўтишни бошладик.
👉@yuristkadr

❗️“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун кучга киришига бор-йўғи 8 кун қолди.
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасига кўра, давлат фуқаролик хизматчилари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли эмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Ушбу Қонуннинг 50-моддасига асосан давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловларга риоя этмаслик давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини тугатиш учун асос бўлади.
Яъни, агар давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланаётган бўлса, демак давлат фуқаролик хизматчиси ишдан кетиши аниқ.
Ҳозирда қанчадан-қанча давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланган шахслар бир вақтда тадбиркорлик билан шуғулланиб келмоқда. “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун эса 2022 йил 10 ноябрь кунидан кучга киради.
Ана шу кун келиши билан тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахслар ёки тадбиркорлигини қилиши, ёки бўлмасам, тадбиркорлигини тўхтатиб давлат иши билан шуғулланиши керак.
Қонун кучга киришига бор-йўғи 8 кун қолди!!!
Лекин савол, нега ҳалиям ухлаяпмиз?

Бизда “робот” бўлмаган касаба уюшма қўмиталари борми?
Кўпчилигимиз биламиз, амалдаги Меҳнат кодексининг 101-моддасига асосан агар жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида кўрсатилган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг розилигисиз, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиб бўлмайди.
Лекин фикр шуки, аксарият корхона ва ташкилотлардаги касаба уюшмалари қўмиталари бу масалада худдики “робот”дек ишлашади, яъни улар олдиндан юз фоизлик кафолат билан розилик беришга дастурлангандек.
Иш берувчи “манави ходимни меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик беринг” деган тақдимномасини аксарият касаба уюшмаси қўмитаси раиси ҳам, қўмита аъзолари ҳам амри вожибдек қабул қилишади. Деярли, 99,9 фоиз ҳолатда розилик берилади.
Лекин бу ҳам таҳмин. Чунки биз кейинги 0,1 фоиз қисмини кўрмаяпмиз, ҳеч шу амалиётга гувоҳ бўлмаяпмиз.
Яъни, касаба уюшмалари қўмиталари иш берувчининг тақдимномасига рад жавоби берганини, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик берилмаганини амалиётда деярли кўрганимиз йўқ. Албатта, сизлар ҳам кўрмагансиз, шундайми?
Ҳурматли касаба уюшмалари қўмиталари, иш берувчи томонидан тақдимнома киритилганда, бу тақдимноманинг мазмуни сиздан қайсидир ходимни ишдан бўшатишга розилик бериш ёки бермаслик ҳақида бўлади.
Яъни, сиз биринчидан ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи органсиз. Бу дегани ходимнинг ҳақиқий ҳолатини, унинг вазиятини ҳамда ижтимоий аҳволини холисона ўрганиб, уни ишдан бўшатилишига розилик бермаслигингиз, бунинг ўрнига юмшоқроқ чора қўллашни тавсия қилишингиз ҳам мумкин. Илтимос, “робот” бўлманг, кимлигингизни англаш вақти аллақачонлар келганлигини тушунинг.
Мен ҳозир қидиряпман. Иш берувчининг тақдимномасига жавобан ҳолисона ва ҳаққоний қарор қабул қилиб, ходимни ишдан бўшатилишига розилик бермаган ҳамда уни ишда олиб қолган ҳақиқий касаба уюшмаларини излаяпман. Бормикан шунақаси?
Агар шундайлари бўлса, илтимос, юқоридаги каби ходимнинг манфаати мазмунида чиқарилган йиғилиш қароридан юборинглар, бундай касаба уюшмаси қўмитасига бизнинг алоҳида эътирофимиз ва совғамиз бор.

Ҳозиргина бир меҳнат низосига доир суд иши якунланди.
Ва айтишим мумкин, хаётимда бунақанги абгор даражадаги суд процессларига камдан-кам дуч келаман.
Айнан ва айнан мана шунақанги даражадаги суд жараёнлари туфайли ҳам адолатсиз судларга қарши курашимиз ва фаоллигимиз янада ортаверади.
Мавҳумлик учун узр сўрайман ва ҳозирча тафсилотлар ҳақида ёзмай тураман, чунки бироз эмоциядаман.
Шунчаки шу постимизни эслаб қолишингизни истайман, вақти келганда яна алоҳида эслатмоқчиман.
Биласиз, биз ортга қайтмаймиз ва курашимизни давом эттирамиз.
Ха айтмоқчи, биринчи инстанция ва ўрта бўғин судларининг ноқонуний қарорларидан асло тушкунликка тушманг, одатда улар кўпинча "ўтиш босқичи" вазифасини ўтаяпти холос.
Охиригача курашинг ва адолат қарор топгач, албатта, қонунбузар ва виждонсиз судья устидан шикоят қилинг, токи, у жазоланмагунча тинчиманг. Ана шундагина, суд тизимида бироз бўлсада адолат барқарор ҳолатга тушади.
Биз ҳам шу йўлдамиз.

Бугун ҳам навбатдаги тингловчиларимизга сертификатлар топширдик.
Бу сафар 9 кун давомида 19 нафар тингловчиларимиз меҳнат ва кадрлар хизмати соҳасида онлайн ва офлайн курсларимизда қатнашди.
Иштирокчилар турли вилоятлар ҳамда турли ташкилотлардан ва хатто бир нафар тингловчимиз Россия Федерациясидан туриб ушбу ўқув тадбиримизда иштирок этди.
Ўйлайманки, бу сафарги ўқув жараёни ҳам бир-биридан тиришқоқ тингловчиларимиз учун қизиқарли ва фойдали бўлди.
Навбатдаги курсларга ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамлар билан боғланишлари мумкин:
☎️ 90-010-86-15, 90-175-76-79

Forwarded from Advokat Abdullayev | Rasmiy
❗️Одил судловдаги оғриқли нуқталар...
Тан олиш керакки, кейинги пайтларда одил судловни амалга оширувчи судларнинг фаолиятида сезиларли ўзгаришлар бўлмоқда. Лекин ҳали ҳал қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина, муаммолар эса етарли. Айрим ҳолатларда ҳақли равишда норозилик кайфияти ҳам сақланиб қолмоқда. Нима учун? Эндиликда нималарга эътибор беришимиз керак?
Биламизки, одил судловни адвокатсиз, унинг иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Адвокат ишда иштирок этар экан, ҳуқуқни татбиқ этиш фаолиятида фаол ёрдам берувчи шахсдир. Ишни тўла ва ҳар томонлама кўрилишига ўз важларини келтириб, якуний қарор чиқарувчи судьяга яқиндан ёрдам беради.
Суд жараёнларида ҳақиқатни аниқлаш мақсадида адвокатларнинг фаоллиги савол-жавобларда, тегишли илтимосномалар беришда, изоҳлар келтиришда, сўнг суд қарорларидан норозилигини ифодалаб шикоятлар тақдим этиш ва юқори инстанцияларда қатнашишда кузатилиши табиий.
Афсуски, одил судлов фаолиятида шундай оғриқли нуқта мавжудки, бу “асосга нисбатан асос” деган усул амалда мутлақо ишламаётганлигини кузатиш мумкин.
Бу нима дегани?
Масалан, мен судда қатнашиб, ҳимоям остидаги шахсни оқлаш позициясида ҳаракат қилиб, муайян важларни, асосларни келтираман. Агар судья мен келтирган оқловчи асосларга қўшилмаса, уларга нисбатан ўз асосини, исботини келтириб бериши керак. Лекин айрим судьялар тегишли асос келтириб бера олмаяпти, энг ачинарлиси, ҳаракат ҳам қилмаяпти. Муаммо эса айнан мана шунда.
Ана ундан кейин, биз апелляция шикояти билан мурожаат қиладиган бўлсак, апелляция инстанция суди ҳам суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган тақдирда шикоятда мен келтирган асосларга етарли асос келтириб берса, масала ҳал. Агар келтира олмаса, яна масала ечилмайди, давом этади, бир сўз билан айтганда, норозилик...
Суд қарори устидан шикоят билан Олий судга мурожаат қиламан. Олий суд шикоятимга жавоб хати тақдим этади - жавоб хати эса одатдагидек шаблон кўринишда. Ихтиёримда бундай шаблон жавоб хатлари етарлича. Олий суд томонидан ҳам шикоятда кўрсатилган ҳар бир важга нисбатан уларни инкор этувчи ҳолатлар келтирилмаган, асослантирилмаган жавоб хати тайёрлаб берилаверади. Ишонаверинг, балки сизда ҳам шундайдир!
Юриспруденцияда профессионаллик муҳим! Профессионал юрист-судья профессионал юрист-адвокатга асослантирилган жавоб бериши ҳар икки соҳа вакилининг бир бирини тушуна олишига ва, ўз навбатида, адвокат томонидан буни ўзи ҳимоя қилаётган шахсга тушунтириб бериши эса ундаги эътироз кайфиятини пасайтиришига хизмат қилиши мумкин.
Бунда, “билган билмаганга ўргатади” деган қоида амал қилиши керак, буни уяладиган жойи йўқ. Асослантирилмаган жавоб хатида шаблон маълумот, шунингдек охирида эса “жавоб хатидан норози бўлсангиз, юқори турувчи органларга яна мурожаат қилишга ҳақлисиз” дейилишининг ўзи янада норозилик кайфиятини пайдо қилади.
Демоқчиманки, менинг ҳар бир иш юзасидан илгари сураётган важларимга нисбатан асослантирилган важ келтириб беринг, мен кўрсатиб берган асосларга қарши ўз асосингизни кўрсатинг, ана шунда ўша “оғриқли нуқталар”га чизиқ тортилади, тамом.
Агар асос келтира олмасангиз, демак, бу иш ё буюртма (“заказ”) иш, ёки билимингизми, иш тажрибангизми етмайди ёхуд раҳбарингиз моддий манфаатдор деб ўйлашидан қўрқиб, менинг “қўлим тоза” қабилида жимгина “лом-мим” демасдан иш тутасиз. Ва секингина суд қарорини эълон қиласиз-да, “суд қароридан норози бўлсангиз, юқори инстанцияга мурожаат қилишга ҳақлисиз” дея бўйнингиздан соқит қиласиз...
Мен айтмоқчи бўлган “оғриқли нуқталар”дан бири ҳам шунда.
Каналга уланиш 👉 @Advokat_Abdullayev

ФЕРМЕРДА НИМА ЙЎҚ?
Фермер шартномаларида тўла тенг ҳуқуқлийлик, эркинлик йўқ, рақобат йўқ, шартномада фермерга ҳуқуқдан кўра, мажбурият ва шарт кўп;
Фермерда шундай бир суғурта ташкилоти йўқ: мард бўлиб, суғурта товонини ортиқча оворагарчиликсиз тўласа;
Фермерда шундай бир кафолат йўқ, у олдиндан белгиланган ва томчилатиб суғориш ускуналарини етказиб берувчи ҳамда тендерда ютган ташкилот ва банк билан уч томонлама кредит келишувини имзолаб, аслида уланиш учун сув манбаи аниқ бўлмаган ускуналар учун кредит тўламаса;
Фермерда ҳоким йўқ, унга топшириқ бермайдиган, уни мажлисларга чақирмайдиган, ваколати бўлмаса-да, маъмурий йўл билан унинг шартномаларини йиғилишларда муҳокама қилмайдиган;
Фермерда унинг фаолиятига оид қонунларда шундай бир қатъий норма йўқ – фермер фаолиятига аралашган раҳбар ва масъулларни тўғридан-тўғри жазолайдиган;
Фермерда қози йўқ, фақатгина қонунни қўллаш билангина чекланиб қолмайдиган, айбдорларни жазолаш чораларини кўрадиган;
Фермерда шундай бир катта институт йўқки, унинг фаолиятини ипидан-игнасигача, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, сиёсий жиҳатдан илмий асослантирилган тарзда таҳлил этадиган, профессионал тарзда мониторинг ва албатта натижа қиладиган.
....
(Мақоланинг тўлиқ матни)
Нуриддин Муродов
Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси

Uza.uz
Фермерда нима бор, фермерда нима йўқ – бизда таклиф бор...
-
Ходимни ишдан бўшатишда касаба уюшмаси розилиги масаласида муҳим янгилик.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 164-моддаси меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишни касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб олиш тартибига бағишланган.
Мазкур модданинг 3-қисмига кўра, "касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак" дейилган.
Бу қоида амалдаги Меҳнат кодексида (101-моддада) ҳам деярли шундай мазмунда турибди.
Лекин ҳозир гап бошқа масалада. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 164-моддаси 3-қисми давомида мана бу янги қоида киритилди, яъни:
➖агар кўрсатилган муддат тугаганидан кейин касаба уюшмаси қўмитаси қабул қилинган қарор ҳақида хабар қилмаса, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ушбу Кодексда белгиланган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз бекор қилишга ҳақли.
Тушундингизми? Яъни, агар иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасига тақдимнома киритган бўлса, бироқ касаба уюшмаси қўмитаси белгиланган 10 кун ичида иш берувчига расмий ҳабар бермаса, демак, иш берувчи ходимни ўз ташаббусига кўра касаба уюшмаси қўмитаси розилигисиз бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бу албатта, иш берувчилар манфаатига хизмат қиладиган янгиликлардан бири саналади.
Эслатиб ўтамиз, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2023 йил 30 апрелдан амалга киради.

Иқтисодий судлардаги таҳлиллар даҳшатли, айниқса, Тошкент шаҳар қисми!
Биринчи инстанция иқтисодий судлари томонидан 2022 йил 9 ойлик якунлари бўйича кўрилган ишлар таҳлилини кўрдим.
Жорий йил 2022 йил январь-сентябрь ойи давомида биринчи инстанция иқтисодий судлари томонидан:
➖биргина Тошкент туманлараро иқтисодий суди 45.006 та;
➖Тошкент вилоятидаги иқтисодий судлар 14.855 та;
➖Қашқадарё вилоятидаги иқтисодий судлар 13.720 та;
➖Фарғона вилоятидаги иқтисодий судларда 13.640 та;
➖Наманган вилоятидаги иқтисодий судларда 13.239 та;
➖Самарқанд вилоятидаги иқтисодий судларда 13.692 та;
➖Сурхондарё вилоятидаги иқтисодий судларда 9.536 та;
➖Андижон вилоятидаги иқтисодий судларда 9.435 та;
➖Жиззах вилоятидаги иқтисодий судларда 9.342 та;
➖Бухоро вилоятидаги иқтисодий судларда 7.288 та;
➖Қорақалпоғистондаги иқтисодий судларда 6.127 та;
➖Сирдарё вилоятидаги иқтисодий судларда 5.906 та;
➖Хоразм вилоятидаги иқтисодий судларда 5.849 та;
➖Навоий вилоятидаги иқтисодий судларда 5.673 та суд ишлари кўриб чиқилган.
Сизга бу рақамлар оддий бўлиб туюлиши мумкин, шаҳсан мен учун ундай эмас, айнан Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий қисмини назарда тутяпман.
Бошқа вилоятларда 3-5 тадан туманлараро иқтисодий судлар бўла туриб, уларда ўртача 10 мингтадан, баъзиларида 5 мингтадан кўпроқ иш кўрилган. Бироқ, биргина Тошкент туманлараро иқтисодий судида 9 ой давомида 45.006 та иш кўрилган.
Ўтган йили ҳам 2021 йил 9 ойи давомидаги ана шундай таҳлилларга тўхталган эдик. Бироқ, ҳозиргача, бу судга на қўшимча штат берилди, на пойтахтда қўшимча иқтисодий судлар ташкил қилинди. Аҳвол эса мана бундай расво даражада. Ишга нисбатан судьялар сонининг фантастик даражада камлиги сабабли, ишлар ёки сифатсиз, ёки ўз вақтида кўрилмаслик ҳолатлари авж оляпти.
Такроран айтамиз, Тошкент туманлараро иқтисодий судида ишлар шу қадар кўпки, бундан асосан тадбиркорлар ва ишга келаётган тарафлар жабр кўрмоқда, чунки уларнинг умри бу суднинг коридорларида суд мажлисларини кутиб ўтмоқда.
Суд раҳбарларини мен умуман тушунмаяпман, наҳотки, бошқа вазирлик ва идоралар қўшимча штатлар ёки қўшимча биноларни осонгина олишади, лекин судда бундай эмас. Нега?
Ёки президентга судлар учун қўшимча штатлар очиш ёки қўшимча судлар ташкил қилишга оид таклиф билан чиқмасликнинг ўзи бир “очкомикан”?

Forwarded from Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
Судьялар олий кенгаши IOJT аъзолигига қандай қабул қилинди?
Канадаги Оттава шаҳрида Судьялар малакасини ошириш халқаро ташкилотининг (IOJT) навбатдаги конференцияси бўлиб ўтаётгани, унда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосда фаолият кўрсатувчи икки аъзоси – Хуршид Содиқов ва Ҳусниддин Камолов иштирок этаётгани хабари берилганди.
Халқаро тадбирдаги воқеалар ривожи Ўзбекистон делегацияси учун кутилмаган ва ёқимли ҳолатни тақдим этди.
Гап шундаки...
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

МИБда яна "ўйин" бошланмоқдами?
Олий суд томонидан Сирдарё вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимига тикланиши белгиланган Абдурауф Таджиев бўйича яна ижро "ўйин"лари бошланаётганга ўхшайди.
Сирдарёдаги МИБ органларига Олий суд такрорий кассация судининг якуний қарори 2022 йил 24 октябрь куни келган бўлсада, МИБдагилар фақатгина 2022 йил 3 ноябрга келибгина вилоят ҳокимлигига хат чиқарибди.
Ўзи, шу вақтгача аввалги суд қарорларини ҳам бу вилоятдаги МИБчилар ижро қилмасдан роса чўзган эди. Энди яна "ўйин" бошланганга ўхшайди.
Дўстлар, афсуски ишга тиклаш тўғрисидаги ишлар дархол ижро қилиниши лозим бўлган ишлар сирасига фақат қонунларда кирган холос. Яъни, фақат қоғозда холос.
МИБдагилар эса бу қоидани бора-бора "утопия"га ўзгартирмоқда.

Жойларда депутатлар иштирокида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун ва моҳиятини аҳолига тушунтириш юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Бундай тадбирларда ҳокимлар ва бошқа муҳим амалдорлар ҳам иштирок этаётганини кўряпмиз.
Бироқ, мажлисларда янги Меҳнат кодекси ҳақида жар солиб, ташқарига чиққан заҳотиёқ меҳнат ҳуқуқларига тупуриш, масалан, иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунларида ноқонуний ишлатилаётган меҳнаткашларнинг аҳволини кўриб кўрмаганга олиш, шунчаки иккиюзламачиликдан бошқа нарса эмас.

АТ Агробанк тизимидаги HR ва кадрлар бўйича мутахассислар билан ўқув курсларимиз давом этмоқда.
Жамоамиз аъзоларидан Гулсора Менгзияева, Акмалхон Нигмонхўжаев ва сиз яхши билган Баҳодир Аҳмедовлар ҳам ўз маърузалари билан иштирок этди.
Эртага шанба, тингловчиларимиз учун якуний кун, насиб қилса, уларга сертификатларимизни топширамиз.
❗️Кейин, келаётган душанба – 7 ноябрь кунидан навбатдаги бир хафталик курсимиз бошланади.
☎️Телефон: 90-010-86-15, 90-175-76-79