YURISTKADR
54.2K subscribers
3.06K photos
647 videos
725 files
2.58K links
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
Download Telegram
ФҲШ БЎЙИЧА ИШЛАЁТГАНЛАР АТТЕСТАЦИЯГА КИРАДИМИ?

САВОЛ.
Бизда аттестация бошланяпти, мен фуқаролик шартномаси бўйича ишлайман, ишимни яхши бажараман, шу пайтгача раҳбарият билан келишмовчилик бўлмаган. Кадр аттестацияга кирасиз, ўтолмасангиз бўшайсиз деяпти, шудай бўлиши мумкинми?

ЖАВОБ.

Корхоналар томонидан фуқароларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишга ёллаш меҳнат муносабатлари ҳисобланмайди

Бу Фуқаролик кодекси ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, фуқаролик ҳуқуқий муносабат ҳисобланади. Бундай шартнома бўйича ишлаётганлар расман ходим эмас.

Шу сабабли, уларга нисбатан аттестация синовларини жорий қилиш ва Меҳнат кодексининг 92, 100-модда 2-қисм, 2-бандига кўра уларни кам малака талаб қилинадиган ишга ўтказиш ёки ишдан бўшатиш тўғри бўлмайди.

👉@yuristkadr
Forwarded from Ipotekabank Press
Joriy yilning 16 fevralidan Ipoteka-bankda kadrlar xizmati faoliyatida qonun hujjatlari talablariga rioya qilish hamda mehnatga oid hujjatlarni rasmiylashtirish masalalari boʼyicha 3 kunlik oʼquv seminarlari tashkil etilmoqda.

Unda “Yurist va kadr” nodavlat taʼlim muassasasi rahbari S.Muxtoraliev, markaz mutaxassisi R.Isamitdinova shuningdek, Toshkent davlat yuridik universiteti oʼqituvchisi M. Karimjonovlar tomonidan bank kadrlar ishini yuritish xodimlariga soha xizmatini yoʼlga qoʼyish va rivojlantirishga doir barcha foydali ma'lumotlar beriladi.

Xususan, mehnat sohasini tartibga solishda huquqiy manbalardan foydalanish, kadrlar xizmati faoliyatidagi lokal hujjatlarning ahamiyati, xodimlarni ishga qabul qilish, mehnat shartlarini oʼzgartirishda hujjatlarni toʼgʼri rasmiylashtirish va YaMMT tizimiga kiritish, shuningdek, xodimlar bilan tuzilgan mehnat shartnomalarida yuzaga kelayotgan muammolarni hal etish kabi masalalar xodimlar tomonidan katta qiziqish bilan tinglanmoqda.
YURISTKADR
Бугунги интизомсиз судьялар. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати бироз аввалроқ, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун: Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси В. Сатторова; Андижон вилоят маъмурий судининг раиси М. Салимов;…
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг жорий йил 14 ва 15 февралдаги қарорларига кўра:

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг раиси Р. Тургинов ва Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси М. Шерйигитов ёзма аризаларига биноан;

Бухоро вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ш. Нематов судьялик қасамёдини бузгани учун лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Бундан ташқари, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:

Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси М. Ҳасанова;

Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг раиси Ш. Тогоев интизомий жавобгарликка тортилди.

Манбаа

👉@yuristkadr
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Одоб-ахлоқ комиссияси: меҳроб муқаддас жой

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда баъзи имом домлаларнинг диний эътиқод мавзусида билдирган фикрлари турли муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Таъкидлаш жоизки, алоҳида диний ходимларнинг шахсий фикри Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий муносабатини ифода этмайди.

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этишни Ўзбекистон мусулмонлари идораси доимо қўллаб-қувватлайди. Айни вақтда диний соҳа ходимлари ҳам ўрнатилган қонун-қоидаларга сўзсиз амал қилиб келадилар ва шундай бўлиб қолади.

Аввал маълум қилинганидек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ички меъёрий ҳужжатлари ва буйруқларида диний соҳа ходимларига жамоат олдида, оммавий ахборот воситаларида салбий мазмундаги кескин мунозараларга сабаб бўлувчи чиқишлар қилмаслик талаби қатъий белгиланган.

Зеро, меҳроб муқаддас жой бўлиб, бу ерда воизнинг шахсий талқини асосида билдирилган фикрлар диндорлар томонидан фатво сифатида қабул қилинади.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Одоб-ахлоқ комиссияси чақирилиб, сўнгги вақтда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишда имом-хатибларга жамиятда ихтилоф келтириб чиқарувчи мавзуларни масжид меҳробида туриб муҳокама қилмаслик, ваъз-насиҳатларда одоб-ахлоқ, диний-маърифий қадриятларни асраб-авайлаш, ибодатларни тўғри ва мукаммал адо этиш бўйича мўмин-мусулмонларга йўл-йўриқ кўрсатиш ҳақида тушунтириш берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжид ходимлари эл-юрт манфаати ва фаровонлиги йўлида муқаддас динимиз буюрган амри маъруф ва наҳйи мункарда, жумладан, жамиятда учраб турадиган айрим ижтимоий иллатларга қарши маърифий тарғибот олиб боришда бардавом эканини маълум қилади ҳамда ушбу йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик муносабатлари мавжудлигини таъкидлайди.

Бунинг ёрқин далили сифатида шу кунларда таниқли уламоларимиз Тошкент шаҳридаги масжидлар ва бошқа турли ташкилотларда амалга ошираётган маърифий-тарбиявий суҳбатларни мисол келтириш мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний соҳа ходимларини жамоавий ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишларда амалдаги қонунчиликка риоя этишга, амри маъруф ва наҳйи мункарни Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари асосида олиб боришга чақиради. Фуқаролардан эса бундай мавзуларни ғаразли мақсадларда ижтимоий тармоқларда оммалаштирмасликни сўрайди.

Аъзо бўлинг👇
👉@bahodirahmedoff👈
КЎРСАТМА ХАТИ.

Кўрсатма хатлари одатда, юқори ташкилотлар томонидан қуйи ташкилотларга ёки назорат фаолиятини олиб борадиган ташкилотлар томонидан уларнинг назоратидаги ташкилотларга муайян бир соҳа бўйича мазкур соҳани тартибга солиш мақсадида юборилади.

Кўрсатма хатлари таркибий жиҳатдан аниқ бир қонун ҳужжатларидан асослар келтирилган ҳолда, мавжуд қонунбузарликларни бартараф этишга оид кўрсатмалардан иборат бўлади.

Бундай хатларда кўпинча, «сўралади», «талаб этилади» каби якуний жумлалар билан тугалланади.

Кўрсатма хати намунаси илова қилинади👇

👉@yuristkadr
❗️ЭЪЛОН

Ҳар ойда бир марта “Yurist va kadr” деган амалий, таҳлилий ва илмий журналимиз чоп этилади .


Журналда кўпроқ юридик ва кадрлар соҳасида амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар, юристлар, судьялар, адвокатларнинг мақолаларини, фикр ва мулоҳазаларини тақдим этиб борамиз. Раҳбарлар, юристлар ва кадровиклар, умуман ҳуқуқ соҳасига қизиққанлар учун жуда фойдали журнал бу.

Диққат: ушбу журналимизга муаллифлардан яхши мақолалар қабул қиламиз. Марҳамат, ижодлар бўлса юбораверинг.

☎️Таҳририят (телеграм): 90-175-76-79

👉@yuristkadr
Мақола (D.Imomniyozov).pdf
9.3 MB
☝️Мана бу ерда “Юрист ва кадр” журналида ҳамкоримиз – ҳуқуқшунос Дониёрбек Имомниёзовинг мақоласи чиққан.

Мақола “Масъулияти чекланган жамиятлар уставига ўзгартириш киритиш” мавзусида.

Иложи бўлса танишиб чиқинг, жуда керакли масалалар ёритилган.

👉@yuristkadr
Ташкилот сайт қилдириш учун оддий фуқаро билан ҳам шартнома тузиши мумкинми?

Яқинда бир ташкилотда раҳбар ўринбосари бўлиб ишловчи танишим мурожаат қилиб қолди, уларнинг ташкилоти алоҳида веб-сайт ишлаб чиқиши керак экан. Шунга сайт қиладиган фирма топиб беришимни сўради.

Мен “нима учун айнан фирма, яхши бир программистни ўзи билан шартнома тузиб, шунга ҳақ тўлаб сайт қилдирган маъқулмасми” деб сўрадим. У “тажрибали дастурчилар бор, лекин улар билан тўғридан-тўғри шартнома қилолмаймизда, шунинг учун фирма билан ишлашга мажбурмиз” деб жавоб берди.

Шунда унга мана бу нарса ҳақида тушунтириш берилди.

Президентнинг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сонли қарори ва шу қарор билан тасдиқланган “Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларининг кенгайтирилган рўйхати” (63-қатори)га кўра:

фуқаролар “дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобил иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш” фаолияти билан ўзини-ўзи банд қилиш тартибида ишлаши ҳамда шу йўл билан бемалол даромад топиши мумкин.

Бу фаолият билан шуғулланиш ва шунинг ҳисобига даромад қилиш учун фуқаролар эндиликда тадбиркор, шу жумладан фирма сифатида рўйҳатдан ўтиш шарт эмас. Қайтанга, яхши программистлар ўзини-ўзи банд қилувчи сифатида фаолият юритиб пул топадиган бўлса, даромад солиғидан озод қилинади.

Бунинг учун улар солиқ органлари базасидан (махсус электрон тизимидан) ўзини-ўзи банд қилувчи сифатида рўйҳатдан ўтса, ДСИ томонидан махсус матрицали штрих кодга (QR-код) эга бўлган маълумотнома берилади. Бу маълумотномани махсус мобил илова ёки шахсий кабинет орқали юклаб олиш мумкин. Айтмоқчи ДСИдан ўзини-ўзи банд қилувчи шаҳс сифатида рўйҳатдан ўтиш учун пул ундирилмайди.

Ўша маълумотномада ўзини ўзи банд қилувчи фаолият тури сифатида “дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобил иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш” деган йўналиш кўрсатилади.

Юридик шахслар, шу жумладан танишимнинг ташкилоти ҳам ДСИ орқали берилган ана шундай маълумотномаси бўлган ўзини-ўзи банд қилувчи программист билан бемалол шартнома тузиб ишлаши мумкин. Сайт бўладими, бошқа дастурий таъминотми, ана шундай тартибда буюртма бериши мумкин.

Бунинг асоси сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 6-бандидаги мана бу қоидани келтирамиз:

“ташкилотлар томонидан ўзини-ўзи банд қилган шахсларни шартнома асосида бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишга йўл қўйилади”.

👉@yuristkadr
Нуриддин Муродов (Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси ўринбосари)дан навбатдаги мақола ажобтовур чиқибди.

Мақолада охирги пайтларда судларда кўп кўрилаётган ва жамият (бизнинг жамият)нинг емирилишига олиб келадиган тўққизта долзарб муаммолар ҳақида сўз юритилади. Муаллиф бу муаммолар ечимида ҳуқуқий ёндашувдан кўра ҳам кўпроқ, аҳлоқий-қадриятларнинг ўрни катта эканлигини тушунтиради. 2 та қисмини келтиряпмиз:

1. Аёлларга нисбатан шикоятлар. Аёл (хотин-қизлар)га нисбатан шикоятлар ортиб бормоқда. Аёлидан алимент ундиришни сўраб судга мурожаат қилган эр, аёли алиментни ўз вақтида тўламаётганлигидан, судга ё мажбурий ижро бюросига нисбатан алиментни ўз вақтида ундириб бермаётганидан Порталга, Халқ қабулхонасига, Судьялар олий кенгашига, Бош прокуратурага мурожаатлар бўлмоқда.

Бошқа бир мисолда суд томонидан хотинининг уйига киритиб қўйилган эр суд қарори ижро бўлмаётганидан турли ташкилотлар эшигини аёли устидан шикоят билан қоқади.

Амалиётда учраётган бу каби ҳолатлар учун асос, яъни асосий қонунимизга мувофиқ ...жинсидан қатъий назар барча қонун олдида тенгдир. Шу маънода эр ҳам хотиндан алимент ундириши мумкинлиги Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида, эр томонидан хотинининг номида бўлган кўчмас мулк – турар-жойга яшаш учун киритиб қўйишни сўраб судга талаб қўйиши ҳам Оила кодекси ҳамда Уй-жой кодекси асосида мумкиндир.

Хавотирга сабаб ҳолат, бу – эрлик ғурури, эркаклик мақомига доим собит туришимиз муҳимлигидадир...

6. Яхшидан боғ қолар эди, эндиликда афсус...
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилотлари судларга дарахт кесиб ташланиши оқибатида етказилган зарарни ундириш ҳақида тез-тез даъво талаби билан чиқишмоқда. Ушбу талаб бўйича ҳам асос Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида мавжуд.

Жавобгарлар эса, кўп ҳолларда "дарахт кесганим учун маъмурий жарима тўладим. Яна қандай зарарни тўлашим керак", дейди. "Дарахт шунча қиммат турадими", дейишади...

Бу мисолнинг қадриятларимизга нима алоқаси бор, дарахтни ноқонуний равишда нобуд қилибди, қонунга мувофиқ, зарарни тўласин, вассалом, дерсиз.

Лекин қадрият шундаки, ота-боболаримиз фарзанд туғилиши билан унга атаб кўчат эккан, парваришлаган, ўзидан боғ қолдиришни савоб деб билишган.

Биз эса дарахтларни аямай нобуд қилиб, "жарима тўладим зарар тўламайман, пенсионерман, фарзандим ишламайди, аёлим дафтарга киритилган", деган важларни келтирмоқдамиз. Зарарни-ку тўлармиз, лекин, табиатга, қадриятимизга етаётган тизимли зарарни қандай қилиб тўлаймиз?

Мақоланинг тўлиқ матни 👉бу ерда.

👉@yuristkadr
HR ва кадрлар хизмати ходимлари билан малака ошириш курсларимиз давом этмоқда.

Бу 1 хафталик (36 соатлик) курсимиз, якунда сертификат берилади.

Келаётган душанба 21 февраль кунидан янги гуруҳлар ташкил этилмоқда.

Рўйҳатдан ўтиш учун:

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30, 90-993-18-80.

👉@yuristkadr
Бепул тиббий кўриклар масаласи ёки 26 йилдан бери ишламаётган тартиб ҳақида...

Мана шу муаммо ҳақида ўйласам, қонунлар амалда унча ишламаган ўтган 26 йиллик даврга қаттиқ ачиниб кетаман, ёмон томони бу масалада ҳозирги кун аввалги даврдан унча фарқ қилмайди.
Қаранг, амалдаги Меҳнат кодекси 1996 йилнинг апрель ойидан кучга кирган. Айнан ана шу 26 йил олдин кучга кирган Кодекснинг 214-моддасида корхоналар зиммасига меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан айрим тоифадаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиши шарт эканлиги белгиланган. Масалан, бу моддада ана шундай тиббий кўрикдан ўтказиладиган ходимларга:

озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;

умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари ҳам киритилган.

Гап шундаки, МК 214-модданинг 6-қисмига асосан, “тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар” дейилган. Яъни, қонунга кўра, юқоридаги тоифадаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёни бепул бўлиши ва ходимлардан пул ундирилмаслиги керак. Лекин, мактабларда ва мактабгача таълим ташкилотларида, аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт ва бошқа муассасаларда ишлаётган юз минглаб ходимлар: дастлабки ва иш давомидаги бепул тиббий кўрикдан ўтказиляптими? Кимдир мана шу саволга бу ходимларнинг ҳеч бўлмаса, 1 фоизи, йўқ, 0,1 фоизи кўрикдан бепул ўтказилмоқда деб жавоб бера оладими?

Охирги статистикага кўра, умумтаълим муассасалари ўқитувчи-педагог ходимлари сони 523.300дан ортиқни; мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари 106.800 дан ортиқни ташкил қилган.

Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда 2387-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (3-иловаси)га биноан дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган педагоглар ва бошқа ходимларнинг рўйҳати тасдиқланган. Бу рўйҳатга кўра, биз рақамларини келтирган 630.000 дан ортиқ педагог ходимлардан ташқари, яна 24 та соҳада ишловчи ходимлар ҳам ҳар йили 1 ёки 2 марта тиббий кўрикдан ўтишлари керак. Бепул асосида албатта. Қолган соҳа вакилларини ҳали ҳисоблаб чиқолганим йўқ. Лекин умумий рақам миллиондан ошишига ишончим комил. Энг ёмони, бу ходимларни, ҳусусан, ўқитувчи-педагогларни ҳамда бошқа тегишли тиббиёт муассасаларидаги ходимларни Меҳнат кодексининг 214-моддасида кўрсатилганидек бепул тиббий кўрикдан ўтаётганлигини, мазкур модда талаблари тўлиқ ишлаётганлигини бирор-бир жойда кўрмаяпман. Ёки сиз кўряпсизми? Шу постни ёзиш вақтида ҳам 15 та мактаб ўқитувчиси ва 9 та мактаб директори билан гаплашдим: уларнинг бари ўз ҳисобидан пул тўлаб кўрикдан ўтаётганлигини, бепул деган нарса ишламаётганлигини айтмоқда.

Тасаввур қилиб кўринг, миллионлаб рақамларни ташкил қилувчи бу ходимларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиши, бутун бир жамиятдаги соғлом турмуш тарзига ижобий таъсир ўтказиши аниқ эди. Айниқса, бу талаб ўша 90-йиллардан бери ишлаганда борми. Ахир, бу соҳа вакиллари керак бўлса, жамиятимиздаги аҳолининг маълум бир қатламини, маълум бир қисмини ташкил қилади. Битта одам, ўз вақтида доимий кўрикдан ўтиб борса ва ўз вақтида даволаниб борса, биринчи навбатда унинг ўзи ва унинг яқинлари (масалан, болалари) соғлом бўлади. Агар миллион нафар одам ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб, ўз вақтида даволанса, унинг ортидан неча миллионлаб инсонлар ҳам соғлом бўлади, ўйлаб кўринг.

Нима учун қонунда белгиланган бепул тиббий кўрик тизимини ишлатмаймиз, нима учун ҳалигача бу муаммони кўриб кўрмаганга оламиз, БУ ТАДБИРЛАР УЧУН АЖРАТИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН МАБЛАҒЛАР НИМА УЧУН АЖРАТИЛМАЙДИ?

👉@yuristkadr
Эндиги навбат Қашқадарёдаги судьяларга.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизматига кўра, масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун:

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси Э. Эшонбобоев;

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси Л. Абдуллаев;

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси Р. Заиров;

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси Л. Махаммадиева;

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси Т. Ҳайдаров интизомий жазога тортилди.

P/S: Тўғриси, бошида Судьялар олий кенгашининг ўзида ҳам, интизомсиз судьяларнинг фамилия, исм ва шарифларини эълон қилиш масаласида турли қарама-қаршиликлар бўлгани ҳақида эшитганмиз. Лекин якунда Кенгаш раҳбарияти бу масалада барибир қатъият қилгани маълум бўлмоқда. Айни пайтда жамоатчилик учун, юқоридагиларнинг мана шундай қатъий позицияси жуда муҳим.

👉@yuristkadr
Президентнинг тегишли фармонлари билан Абдухакимов Азиз Абдукахарович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири лавозимига, Икрамов Адхам Илхамович спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ ушбу икки номзод Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Манбаа

👉@yuristkadr
ИШДАН БЎШАШ ҲАҚИДАГИ АРИЗАДА КЎРСАТИЛГАН УЗРЛИ САБАБ БУЙРУҚДА ҲАМ КЎРСАТИЛАДИМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, яхшимисизлар. Ходим узрли сабабни асос қилиб ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзса, бу сабаб ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқда ҳам кўрсатилиши шартми? Бугун шу бўйича юристимиз билан тортишиб қолдик. Сизнинг фикрингиз қандай?

ЖАВОБ.

Ҳа, кўрсатилиши керак. Асослашга ҳаракат қиламан. Сиз айтган вазият Меҳнат кодексининг 99-моддаси 5-қисмидаги қоида билан боғлиқ. Бунга кўра:

меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак.

Яъни, агар ходим юқоридаги қавс ичида келтирилган узрли сабаблардан бирини асос қилиб, аниқ бир санада ишдан бўшатишни сўраса, иш берувчи у айтган муддатда, уни ишдан бўшатиб бериши керак бўлади.

Билганлар билади, аслида МК 99-модда 1-қисми бўйича ходим иш берувчини икки хафта олдин ёзма равишда огоҳлантириб, ана ундан кейин ўз ташаббуси билан ишдан бўшай олиши мумкин. Агар МК 99-модданинг 5-қисмидаги сабабларни кўрсатса, ўзи айтган муддатда (2 хафтани кутиб ўтирмай) бўшаб кетишга ҳақли. 99-модда 5-қисмининг аҳамияти ва ходим учун фойдаси айнан мана шу.

Энди, асосий масалага ўтамиз. Ходим, ўз аризасида ишни давом эттира олиш имкони йўқлиги ҳақидаги аниқ бир сабабни, масалан олий ўқув юртига ўқишга кирганлигини кўрсатса, ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқда ҳам бу сабаб кўрсатилиши керакми?

Бу саволга аниқ жавоб МК 107-модданинг 4-қисмида кўрсатилган ва унда мана бундай дейилган:

меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан унинг касаллиги, ногиронлиги, ёшга доир пенсияга чиқиши, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юрти ёхуд таянч докторантурага ёки докторантурага қабул қилиниши ва қонунчиликка кўра муайян имтиёзлар ва афзалликлар бериладиган бошқа сабаблар туфайли бекор қилинганда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқда шу сабаблар кўрсатилади.

Кўрдингизми? Демак, ходимнинг ташаббуси билан ишдан бўшаш ҳақидаги аризасида кўрсатилган узрли сабаблар уни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқда ҳам айнан кўрсатилиши лозим. Шунақа.

👉@yuristkadr
Кенгашни тўхтатиб бўлмаяпти: элаклар эланишда, ғалвирлар кўтарилишда давом этмоқда.

Судьялар Олий кенгаши навбатдаги масъулиятсиз судьялар ҳақида
эълон қилди.

Масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун, бу сафар:

Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси З. Мавлонов;

Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг раиси Ж. Нафасов;

Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси З. Хўжамуротов;

Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туманлараро судининг раиси Т. Рустамов;

Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг раиси О. Баракаев;

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси Т. Ҳакимов;

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг раиси Б. Казаков;

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг судьяси Ф. Ибодуллаев;

Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси М. Комилова интизомий жазога тортилди.

👉@yuristkadr
ЎЗИМГА ТЕГИШЛИ МЧЖ.НИ СОТМОҚЧИМАН, ШАРТНОМА НАМУНАСИ БОРМИ?

МУРОЖААТ
Менга тегишли МЧЖ бор, бир ўзим таъсисчиман. Яқин ҳамкорим шу фирмамни сотиб олмоқчи, нархини келишиб олганмиз. Фақат қандай шартнома қилишни билмаяпмиз. Иложи бўлса, шартнома (намунаси) бўлса, ёрдам қиворсангиз. Олдиндан раҳмат.

ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ.

Бундай шартномалар қонунчилигимизда “корхонани сотиш шартномаси” дейилади. Бу шартнома моҳиятан олди-сотди шартномасининг бир тури ҳисобланади. МЧЖнгизни сотиш учун сиз ҳам айнан мана шу турдаги шартнома тузишингиз керак.

Фуқаролик кодексининг 489-496-моддалари корхонани сотиш шартномасига, шартнома қандай тузиладию, унда қандай шартлар кўрсатилишига бағишланган.

ФК 489-моддасига асосан, корхонани сотиш шартномасига мувофиқ сотувчи сотиб олувчига бутун корхонани мулкий мажмуа сифатида топшириш мажбуриятини олади, сотувчи бошқа шахсларга беришга ҳақли бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно.

Кодекснинг 490-моддасига биноан, корхонани сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади ва у нотариал тасдиқланиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ваколатли давлат органининг қарорига биноан танлов (тендер) асосида тузиладиган корхонани сотиш шартномаси нотариал тасдиқланиши шарт эмас.

Корхонани сотиш шартномаси имзолангунга қадар корхона активлари инвентаризация қилиниши ва бу ҳақида инвентаризация далолатномаси тузилиши лозим. Ана шу далолатнома, бухгалтерия баланси, аудиторлик хулосаси, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилиши керак. Шунингдек тарафлар корхонанинг барча қарз (мажбурият)лари рўйхатини ҳам тузиб олишлари керак.

Юқорида номлари айтиб ўтилган ҳужжатларда кўрсатилган мол-мулк, ҳуқуқ ва мажбуриятлар, агар ФКда ва шартномада бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, сотувчи томонидан сотиб олувчига топширилиши лозим. Бу нормалар ФКнинг 491-моддасида кўрсатилган.

Қуйида “корхонани сотиш шартномаси”дан намуна берилмоқда.👇

👉@yuristkadr