YURISTKADR
53.5K subscribers
2.93K photos
590 videos
717 files
2.52K links
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
Download Telegram
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Вилоят Маданий меърос бошқармаси бошлиғига жарима

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг ҳужжатларига кўра, О.Хамидов Вилоят Маданий меърос бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, 2023 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида бошқармага жами 6 нафар ходимларни ҳеч қандай танловсиз, тўғридан-тўғри ишга қабул қилган.
Ваҳоланки бу Президентнинг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиѐсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли фармонида 2021 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб барча Давлат органлари ва ташкилотларида давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилиши ҳақидаги қоидаларга зид.

Шунингдек, бошқармада 2010 йилдан буён котиба вазифасида ишлаб келаѐтган Ш.Эргашевага 2023 йилда 4 календарь кундан иборат қўшимча меҳнат таътили бермаган.

Бундан ташқари, Адлия вазирлигидан 22.12.1999 йилда 858-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисида ва мўлжалланаѐтган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисида”ги Низомда иш берувчилар ҳар ойниннг 5 санасидан кечиктирмасдан, бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) ҳақидаги маълумотларни меҳнат органларига тақдим этиб боришлари белгиланган бўлсада, бошқарманинг бўш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ish.mehnat.uz сайтига жойлаштириб борилмасдан бўш иш ўринларини яширган.

Қолаверса, 20.02.2024 йилдаги IQ/04-сонли буйруқ билан Ж.Облоқуловни музейлар билан ишлаш ва объектлардан фойдаланиш бўйича бош мутаҳассис вазифасига ишга қабул қилиб, уни бир вақтнинг ўзида Китоб туманидаги 2-сонли мактабда ўқитувчи вазифасида ишлаб келишини билган ҳолда, ходимга ҳафтада 40 соат ишлаганлиги бўйича иш куни табелларини расмийлаштириб, Ж.Облоқуловга 2024 йил февраль ва март ойларида 856.618 сўм ортиқча иш ҳақи тўлиб юбориб, оз миқдорида растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

О. Хамидов МЖтК 49-моддаси 1-қисми (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш), 61-моддаси 1-қисми (Оз миқдорда талон-торож қилиш) ва 229-моддаси 1-қисмида (Бўш иш ўринларини яшириш) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ва 1,7 млн сўм жарима жазоси тайинланган.

👉@bahodirahmedoff👈
Бола парваришлаш таътилида бўлган давр ҳам стаж билан боғлиқ қўшимча таътилга ўтадими?

Мана шу савол адашмасам, бир хафта давомида 3 марта келди шекилли.

Меҳнат кодексининг 220-моддасига асосан ходимга асосий меҳнат таътили (21 календарь кун)дан ташқари, шу ташкилотдаги ҳар 5 йиллик стажи учун 2 календарь кунлик қўшимча меҳнат таътили берилиши лозим. Бироқ, бу таътилнинг энг кўп муддати 8 календарь кундан кўп бўлмаслиги керак.

Масала шундаки, фарзандли бўлган аёл ходимлар одатда бола 2 ёшгача ва 3 ёшгача тўлгунига қадар бола парваришлаш таътилига чиқиб кетади. Шундай ходимларни биламизки, биринчи фарзанди 3 ёшга тўлмасидан иккинчи фарзандини туғади ва яна бола парваришлаш таътилини давом эттиради. Масалан, 5 ёки 6 йил давомида “декрет” теътилида бўлади.

Бизга берилаётган саволда ана шу декрет таътили даври ҳам стаж билан боғлиқ қўшимча таътил олиш учун зарур бўлган иш стажига ўтадими дейиляпти.

Меҳнат кодексининг 405-моддаси бешинчи қисмида болани парваришлаш таътилларининг кўпи билан 6 йили ходимнинг меҳнат стажига қўшилиши кўрсатилган. Ва кўпчилик мана шу қоидадан келиб чиқиб, бола парваришлаш таътилининг 6 йили стаж билан боғлиқ қўшимча таътилга ўтади деб ўйлаяпти.

Аслида ундай эмас.

МК 405-моддасининг олтинчи қисмида агар ташкилотнинг жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, меҳнат таътили олиш ҳуқуқини берадиган йиллик стажига бола парваришлаш таътили даври киритилмаслиги белгиланган.

Шундай экан, агар ташкилотдаги жамоа шартномаси, ички ҳужжатлар ҳамда иш берувчи ва шу ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасида “киритилади” дейилмаган бўлса,

ходимнинг бола парваришлаш таътили даври стаж билан боғлиқ қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига кирмайди.


👉@yuristkadr
СИНОВ МУДДАТИ БИЛАН ИШГА ОЛИНГАН ХОДИМНИ ИСТАГАН ВАҚТДА БЎШАТИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ.

Мен складда ишлайман ишчи-ходим бўлиб, ҳозир дастлабки синов давридаман, бизнинг иш вақтимиз белгиланган 08:00 дан 17:00 гача. Аммо баъзида иш вақтимиз тугаса ҳам, бошлиқ бизни яна бир неча соат ушлаб қолади, аммо бунга кушимча ҳақ тўламайди, " агар айтилган ишни қилмасанг, сени ишдан бўшатиб юборавераман, чунки сен синов давридаги ходимсан" дейди. Шу гапи тўғрими?

ЖАВОБ.

Бекорларни айтибди. Бу мутлақо меҳнат қонунчилигига зид ҳисобланади.

Меҳнат кодекси 129-моддасига кўра, ходимнинг топширилаётган ишга мувофиқлигини текшириш, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ходим томонидан қарор қабул қилиши мақсадларини кўзлаган ҳолда, ходим дастлаб ишга кираётганда уни дастлабки синов билан қабул қилиш мумкин ҳисобланади.

Шунингдек Меҳнат кодексининг 131-моддасига кўра, дастлабки синов даврида ходимга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши тўлиқ татбиқ этилади. Бошқача қилиб айтганда, ушбу ходим хам худди қолган оддий ходимлар сингари, меҳнатга оид бир хил ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

Эндиликда саволдаги ҳолат бўйича, агар иш берувчи ходимни ана шу дастлабки синов даврида ҳар кунги иш вақтидан ортиқ миқдорда ходимни ишлатиб, иш берувчи ходимга қарата, бу ходим учун яхши бўлиши, ҳозир керагидан ортиқроқ ишлагани учун келгусида тўлиқ ишга қабул қилиниши мумкинлиги, акс ҳолда ходимни ишдан ҳайдаб юборишлиги ҳақида айтиб ходимга босим қилишлиги - бу албатта қонунга зид ҳолат ҳисобланади.

❗️Чунки иш берувчи дастлабки синов билан ишга олинган ходимни ҳеч қандай асоссиз ёки қонунга номувофиқ асосга кўра ишдан бўшатиб юбора олмайди. Сабаби, Меҳнат кодекси 132-модда 2-қисмига кўра, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлганда, ходимни синовдан ўтмаган деб эътироф этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабабларни кўрсатган ҳолда ўз ташаббусига кўра, дастлабки синов даврида бекор қилишга ҳақлилиги кўрсатилган.

Демак, иш берувчи дастлабки синов билан қабул қилинган ходимни ҳеч қандай сабабсиз ишдан бўшатиб юбора олмайди. Шунингдек ходимнинг ўз иш вақтидан ташқари яна ортиқча вақтда ишлашга рози бўлмаслиги бу - иш берувчи учун бу дастлабки синов давридаги ходимни ишдан бўшатиш учун етарли сабаб бўла олмайди.

Чунки Кодекс 189-моддасига мувофиқ, иш берувчи ходимни иш вақтидан ташқари ишга жал этишга фақат ходимнинг розилиги асосида йўл қўйилади ( албатта бундан айрим ҳолатлар истисно).

Яъни, ходим хоҳласа белгиланган ўз иш вақтидан ташқари ишни бажаришга кўнади ёки кўнмайди.

❗️Шунингдек, Меҳнат кодекси 262-моддасига мувофиқ, иш вақтидан ташқари иш учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши керак булади.

👉@yuristkadr
⁉️ Қурилиш фирмасида ишлаб иш хақларимни олаолмаяпман.

Бир қурилиш фирмасида кўп қаватли уй қурилишида ишлаб, ишни бажариб бўлганимизга 6 ой бўлаяпдики иш хақларимизни олаолмаяпмиз. Ушбу қурилиш фирмасидан ишлаган иш хақларимизни қандай ундирсак бўлади.

Бу ерда шартнома асосида ишлагансизми деган саволни бермайман.

Катта эхтимол билан юртимиздаги қурилиш фирмаларида ишлаётган ишчиларни катта қисми, хеч бир хужжат расмийлаштирмасдан ёлланма ишчи бўлиб ишлаётган ишчиларни ташкил этади.

Агар сиз хам ёлланма ишчи бўлган бўлсангиз, биринчи ўринда сизни ишга ким ёллаган, келишув қанақа бўлганлиги тўғрисидаги малумотлар керак бўлади.

Сизни ёллаган шахс билан ёзма келишувингиз бўлмаса, хеч бўлмаганда гувохлар, ўзаро келишув аудиозаписи, бажарган ишингизни миқдори ва буни таъсдиқловчи манбалар бўлиши лозим.

Амалиётда иш хақингизни берилмаслигига қўйидаги холатлар сабаб бўлиши мумкин.
1) Қурилиш фирмаси томонидан ишчиларга тўловни турли сабабларга кўра кечиктирилиши;
2) Ишни сифатсиз бажариб, уни қабул қилинмаганлиги;
3) Фирмани суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши.
4) Сизни ишга ёллаган шахс, амалда бажарилган ишлар учун тўловларни фирмадан олиб, олинган пулларни ўз эхтиёжлари учун ишлатиб юборади.

⚠️1,2,3 холатларда хуқуқларингизни фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат этиш орқали химоя қилишингиз мумкин..

⚠️4-холатда фирибгарлик жинояти аломатлари мавжуд бўлганлиги сабаб бузилган хуқуқларингизни ИИОларига мурожаат этиш орқали химоя қилганингиз маъқул бўлади.

Адвокат Бобоноров

👉@yuristkadr
Бу сафар иш берувчини ҳимоя қилдик.

Бугун Тошкент вилояти фуқаролик судида ишга тиклаш билан боғлиқ жуда қизиқ ишимиз бўлди. Бу сафар иш беруви тарафидан қатнашдим.

Ҳуллас, ходим ишга келмаган, шунда ишхонадаги касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари ходимнинг уйига борган. Ҳол-аҳвол сўраб албатта. Ходим уларга ўз ташаббуси билан ишдан бўшаш ҳақидаги ариза ёзиб, аризани бериб юборган. Касаба уюшма қўмитаси аъзолари ҳам аризани келиб иш берувчига топширган.

Натижада, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини МК 160-моддасига асосан ходимнинг ташаббусига кўра деб бекор қилган.

Шундан сўнг, ходим судга даъво бериб, ариза ундан босим йўли билан олинганлигини, уйимга келган ходимлар ариза ёзишга қистаганини билдириб, суддан ўзини ишга тиклаб беришни сўраган.

Биз бу вазиятда иш берувчи манфаатини ҳимоя қилиб, ходимнинг уйига борган шахслар иш берувчи ёки иш берувчи вакили ҳисобланмаслиги, аксинча, улар касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари сифатида ходимнинг вакиллик органи эканини тушунтирдик. Яъни, касаба уюшмаси қўмитаси ёки аъзолари иш берувчи ва ходим ўртасида кўприк бўлиши мумкин. Жумладан, ходимдан ҳол-аҳвол сўраш мақсадида унинг уйига бориши ҳамда ходим томонидан ёзилган аризани ходимнинг вакиллик органи сифатида олиб, иш берувчига топшириши нормал ҳолат.

Агар шу вазиятда ходимнинг манзилига иш берувчи ёки унинг вакиллари борганда ва ходимдан ариза ёзиб беришни сўраганда бу бошқа гап эди. Бундай вазиятда иш берувчи томонидан қистов бўлди дейишга асос пайдо бўлиб қолган бўларди.

Шундай қилиб, суд якунда иш берувчи фойдасига қарор чиқарди.

👉@yuristkadr
Меҳнатга оид суд ишларини 20 кун муддатда тугаллаш имкони борми ўзи?

ФПКнинг 207-моддасига асосан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича ишлар биринчи инстанция суди томонидан иш суд муҳокамасига тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан 20 кундан кечиктирмай кўрилиши керак.

Шахсан менинг адвокат сифатида оладиган ишларимни 99 фоизи меҳнат муносабатларига оид ишлардир.

Лекин, шу пайтгача меҳнат муносабатларига оид бирорта фуқаролик суди ишини 20 кун ичида тугалланганини кўрмадим.

Биз процессуал муддатларни реал имконият даражасидан келиб чиқиб белгилашимиз керак.

Масалан, юқоридаги 20 кунлик муддат бўйича:

ёки фуқаролик судлари судьялари бу муддатга тўлиқ риоя қилсин, ёки бу муддатни судларнинг реал имконият даражасига бироз бўлсада мувофиқлаштирайлик.

👉@yuristkadr
ФИБ Миробод туманлараро судида муддатли меҳнат шартномаси бекор қилиниган ходимнинг иши кўрилди ва...

Бугун Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида ҳам анчадан бери давом этаётган бир ишимиз тугади.

Давлат муассасаси ходимни ўриндош сифатида ишга олганлиги учун у билан муддатли меҳнат шартномаси тузилганлигини эътиборга олиб, уч ойдан сўнг уни шартнома муддати тугади деб ишдан бўшатиб юборади.

Ҳақиқатдан ҳам, МК 113-моддасида ўриндошлик асосида ишга олинадиган ходимлар билан агар тарафлар шунга келишса, муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Бироқ, бизнинг ишда ходимнинг меҳнат шартномасида ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда “ўриндошлик асосида ишга қабул қилинсин” деб ёзилган бўлсада, амалда ходимнинг бошқа асосий иш жойи бўлмаган. Яъни, айни шу ташкилот ходим учун ўриндошлик эмас, балки асосий иш жойи ҳисобланган.

Шунга кўра, иш берувчининг ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш ҳақидаги ҳужжатлари ғайриқонуний бўлган.

Бу эса, ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилишини ҳам қонун (МК 113-моддаси)га ҳилоф бўлганини англатади, демакки, бизнинг ишда “меҳнат шартномаси муддати тугаганлиги сабабли” меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳаракатлари ҳам ўз-ўзидан ғайриқонуний бўлган.

ФИБ Миробод туманлараро суди судьяси Н.Абдусаломова бу ишни кўриш чоғида шу ва шу каби муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратди ва якунда ҳимоямиздаги ходимни ўз ишига тиклаш ҳамда моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақида қарор чиқарди.

P/S: дўстлар, меҳнат шартномаси унинг муддати тугаганлиги сабабли Меҳнат кодексининг 158-моддасига асосан бекор қилинар экан, бу жараён шу Кодекснинг 112 ва 113-моддаларида кўрсатилган муддатли меҳнат шартномаси тузилиши керак ва мумкин бўлган ҳолатларга мувофиқ бўлиши шарт.

Акс ҳолда, буйруқ ғайриқонуний деб топилади ва ходим ишга тикланади. Худди бугунгидек каби.

👉@yuristkadr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон илк бор БМТ Давлат хизмати форумини қабул қилади

Келаси йил ушбу форумнинг ўтказилиши ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев ҳамда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан ўтказилган учрашувда алоҳида тўхталиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Давлат хизмати форуми давлат бошқаруви салоҳиятини ривожлантириш бўйича глобал тадбир бўлиб, у қуйидагиларни муҳокама қилиш ва ўрганиш учун уникал платформани тақдим этади:

Давлат бошқарувида пайдо бўлаётган муаммолар, қийинчиликлар ва тенденциялар;

Муаммоларни ҳал қилиш учун инновацион амалиётлар;

Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш учун давлат хизмати салоҳиятни ривожлантириш стратегиялари, ёндашувлари ва воситалари.

Форум ҳар йили давлат бошқарувининг муайян муҳим соҳасига эътибор қаратади ва унинг турли ўлчовлари, таркибий қисмларини яхлит тарзда ўрганади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС)га кўра, 2025 йилнинг 24-26 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Форум жаҳон етакчилари, сиёсатчилар, амалиётчилар, бошқарув соҳасидаги инноваторлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, илмий доиралар, нотижорат ташкилотлар ва хусусий сектор вакилларини бирлаштиради.

👉@yuristkadr
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.
Мактабгача таълим агентлиги ходимларига маслаҳатим.

Президентимизнинг 2024 йил 2 июлдаги ПФ-98-сонли фармони билан Мактабгача таълим агентлиги фаолиятини тугатилиши белгиланди.

Демак, тизим ичидаги мунозараларга, яъни масалан, мактабгача таълим тизимини мактаб таълимидан яна алоҳида ажратилиши мумкин деган фикрларга нуқта қўйилди.

Президент фармонининг тўлиқ матнини ҳали ҳуқуқий манбаларда эълон қилинганини кўрмадик.

Лекин Мактабгача таълим агентлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ворислик тартибида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтмаса, демак Агентлик ҳақиқатдан ҳам юридик шахс сифатида батамом тугатилади.

Бундай ҳолларда, Агентлик ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 1-банди, яъни ташкилот тугатилиши муносабати билан бекор қилинади. Барча ходимлар билан.

Агентликда ишлаётган ва оммавий равишда ишдан бўшатилиши эҳтимоли бўлган ходимлар бир нарсани ёдда тутишлари керак:

ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, иш берувчи ходимга иш ҳақидан ташқари қўшимча кафолатли тўловларни тўлайди. Яъни, ходим бу асос билан ишдан бўшатиладиган бўлса, иш берувчидан анчагина миқдорда пул олиши мумкин. Масалан, МК 100 ва 173-моддаларига асосан шу ташкилотда ишлаган стажига қараб ишдан бўшатиш нафақаси, ишдан бўшаганидан кейинги 3 ойлик иш қидириш даври учун ўртача иш ҳақи миқдорида кафолатли тўловлар, ҳар хафтада бир кун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи ва ҳоказолар.

Дейлик, ўртача иш ҳақи 10 млн сўм бўлган ходим ташкилот тугатилиши муносабати билан ишдан бўшатиладиган бўлса, қўшимча, яъни соф иш ҳақи тўловларидан ташқари, камида яна 30 млн. сўм пул олиши мумкин.

Шундай экан, Мактабгача таълим агентлиги ходимларига маслаҳатим, шошиб-пишиб ўз аризангиз ёки тарафлар келишуви билан ишдан бўшаш шарт эмас, бундай ҳолларда юқоридаги кафолатли тўловларни ололмай қоласиз.

Ундан кўраси, шошманг ва сизни ташкилот тугатилиши муносабати билан деб ишдан бўшатаверишсин ва ана шунда биз айтган юқоридаги қўшимча тўловларни олиш ҳуқуқига эга бўласиз ва бу пуллар қайсидир маънода йўқотишлар ўрнини қисман бўлсада қоплаши мумкин.

👉@yuristkadr
Экология вазирлигига: шартмиди шундай қилиш?

Ижтимоий тармоқларда Экология вазирлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари билан тузилган меҳнат шартномалари ёппасига бекор қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Вазирлик баёнот бериб, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари билан 2024 йилнинг 1 апрелидан 1 июлига қадар муддатли меҳнат шартномаси тузилганлигини, шунга кўра 2024 йил 1 июлга келиб, ушбу ҳудудий бошқармалар бошлиқлари билан тузилган меҳнат шартномалари шартнома муддати тугаганлиги сабабли бекор қилинганлигини ва ҳозирда улар билан кейинги муддатга меҳнат шартномаларини расмийлаштириш ишлари кетаётганлигини билдирди.

Бу кейс юзасидан муносабат билдирмасам бўлмайди.

Тўғри, Меҳнат кодексининг 113-моддасига асосан ташкилот раҳбарлари билан (қуйи ташкилот раҳбари ҳам юқори раҳбар учун ходим ҳисобланади) ўзаро келишган ҳолда муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин, бунга қонун йўл қўяди.

Бироқ, 14 та ҳудудий бўлинма раҳбарининг барчаси билан муддатли меҳнат шартномаси тузилган бўлса, бу муддати тугаган бўлса меҳнат шартномасини албатта бекор қилиниши керак дегани эмас. Яъни, масалан вазирликнинг 1 июлда ҳамма ҳудудий раҳбар билан меҳнат шартномасини бекор қилдик ва ҳозирда ҳаммаси (ёки маълум қисми) билан кейинги муддатга меҳнат шартномаси тузяпмиз деган маънодаги баёнотида мантиқ кўрмаяпман.

Масалан, мен иш берувчи сифатида 14 та ҳудудий раҳбар билан муддатли меҳнат шартномаси тузган бўлсам ва шартнома муддати тугаётган вақтда 7 таси билан ишлашни ҳохламасам ва 7 таси билан ишлашни ҳоҳласам, мен ушбу 14 та раҳбарнинг ҳаммасини ишдан бўшатишим нотўғри бўлади. Мен ўша ўзим истамаганим – 7 та раҳбар билан тузилган меҳнат шартномасини МК 158-моддасига асосан муддат тугаганлиги муносабати билан бекор қиламанда, қолган 7 таси билан бекор қилмайман. Чунки улар билан ишлашни ҳохлайманку. Аксинча, қолган 7 таси билан меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиб, шартнома муддатини узайтираман, масалан яна 1 йилга ёки йилнинг охиригача. Тушуняпсизми? Мен ишлатишни истаганим – қолган 7 та ходимни ишдан бўшатиб, эртасидан яна қайтадан муддатли меҳнат шартномаси тузиб ишга олишимда мантиқ борми? Албатта йўқ. Ундан кўраси, ишдан бўшатмасдан, шартномасини муддатини узайтиришим ҳам тўғри, ҳам қонуний йўл.

Аксинча, 14 ҳудудий раҳбарни шартнома муддати тугаганлигини важ қилиб ва шу асос билан ишдан бўшатиб, 2-3 кундан кейин муддатли меҳнат шартномаси тузиб қайтадан ишга олинишида:

биринчидан, йўқ жойдан ортиқча ҳаражатлар қилинган бўлади, яъни ўша ходимларга МК 172-моддасига мувофиқ ишдан бўшаётгани учун “расчёт” суммалари тўланади;

иккинчидан, бугун ишдан бўшатиб, эртасидан қайтадан ишга олиш амалиётларида коррупция эҳтимоли кескин ошади;

учинчидан, АРГОС танлови деган нарсалар бор ахир.

👉@yuristkadr
PF-98 Maktabgacha ta`lim agentligini tugatish.pdf
5 MB
Мана ўша биз айтган фармон.

Президентнинг 2024 йил 2 июлдаги “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 98-сонли фармони.

Энг қизиқ ва керакли жойи Фармоннинг 4-бандида турибди:

белгилансинки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Агентликнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Демак, бу жараённи Агентликнинг батамом тугатилиши деёлмаймиз. Чунки, юқори турувчи ҳужжат, яъни Фуқаролик кодексининг 53-моддасида "юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади” дейилган.

Бизнинг вазиятда эса, Агентликнинг ҳуқуқ ва бурчлари бекор бўлмаяпти, аксинча, вазирликка ворислик тартибида ўтяпти. Демак, юридик жиҳатдан бу тугатиш эмас.

Шундай экан, биз вазир Ҳилола Умаровани Агентлик ходимларини бўшатвормасдан, улар билан меҳнат муносабатларини давом эттиришга чақирамиз.

👉@yuristkadr
🏦 БРБ юристларни ишга таклиф этмоқда!

☑️Юридик департаменти ҳудудлар бўйича (Фарғона, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент шаҳри) Бўлим бошлиғи лавозимига

👉Батафсил маълумот
📩 Резюме юбориш: @BRBYuridikbot

☑️Юридик департаменти ҳудудлар бўйича (Андижон ва Наманган) бош юрисконсульт лавозимига

👉Батафсил маълумот
📩 Резюме юбориш: @BRBYuridikbot

👉@yuristkadr
Семинарнинг сўнгги куни.

Бугун АРГОС томонидан Давлат бошқаруви академиясида марказий идоралар ва ҳокимликлар кадрлар хизмати раҳбарлари ҳамда АРГОС ҳудудий филиаллари раҳбарияти учун ташкил қилинган семинарнинг сўнгги куни эди.

Мен ҳам эрталабдан ўзимга ажратилган мавзуни тугатдим. Ҳурсанд қиладиган томони, кўплаб иштирокчилар таниш, улар билан биргаликда ўқув тадбирлари ташкил қилганмиз, ёки ҳудудий семинарларда учрашганмиз.

Кўпроқ амалий мавзуларда гаплашдик ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар бердик.

☝️Семинарда берилган айрим қизиқарли саволларга берилган жавобларни кун давомида сизларга ҳам улашамиз.

👉@yuristkadr
Меҳнат шартномасини бекор қилиш буйруғида модданинг қисми кўрсатилмаса, бу хатоми?

Бугун Академияда бўлиб ўтган семинарда иштирокчилардан бири “меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ чиқарганимизда, буйруқда Меҳнат кодексининг моддасидан ташқари қисмини ҳам кўрсатишмиз шартми” деб савол берди. “Масалан, қайси асос бўйича бекор қилганизда” сўрадим. “Ходим ташаббусига кўра бекор қилинганда” деди иштирокчимиз. Бу саволга қуйидагича жавоб бердик.

Гап шундаки, МК 170-моддасига асосан агар шартнома Меҳнат кодексидаги асослар бўйича бекор қилинганида, меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси ушбу кодексдаги тегишли моддалари ва бандлари таърифларига мувофиқ тарзда кўрсатилиши кераклиги белгиланган. Бу ерда модданинг қисми ҳам кўрсатилиши ҳақида талаблар мавжуд эмас. Моддадан ташқари бандлар ҳам асос сифатида назрда тутилиши керак деганда, биз агар тегишли моддада алоҳида таркибий асос сифатида алоҳида бандлар ҳам кўрсатилган бўлса, ана шунда моддадан ташқари бандни ҳам асос қилиш кераклигини тушунамиз.

Эътибор беринг, шартномани ходим ташаббусига кўра бекор қилиш бу битта яхлит асос ва унда худди иш берувчи ташаббуси (МК 161-модда)га ўхшаб, таркибий асослар ва таркибий бандлар мавжуд эмас. Шу сабабли, ходим ташаббусига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда, буйруқда биргина МК 160-моддасини кўрсатиш кифоя ва кимдир сизга “160-модданинг қисмини ҳам кўрсатиш керак” деса хато айтибди.

Тўғри, айрим асослар бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинганида, буйруқда тегишли модданинг қисмлари кўрсатилганини ҳам кўрамиз. Лекин, бундай вазиятларда эътибор бериш керакки, буйруқда модданинг қисми мустақил асос сифатида кўрсатилмайди. Қачонки, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича таркибий (ички) асос алоҳида бандда кўрсатилган бўлса ва бу банд икки ёки ундан ортиқ қисмдан иборат бўлган моддада жойлашган бўлса, ана шунда буйруқда қисм банд билан бирга кўрсатилади. Яна қайтараман, буйруқда модданинг қисми мустақил ҳолда кўрсатилмайди, аксинча, ўзининг таркиби (ичи)да алоҳида бандларга эга бўлган қисмларгина ўша бандни кўрсатиш зарурияти борлиги учунгина буйруқда кўрсатилади.

Масалан, иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга оид МК 161-моддасида 5 та қисм бор ва меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ички асослари 2-қисмдаги 6 та бандда алоҳида-алоҳида кўрсатилган. Ана шу бандларни кўрсатиш учун ҳам биз буйруқда ўша бандлар жойлашган 2-қисмни ҳам кўрсатамиз. Чунки бу бандлар 1 ёки 3-қисмларда эмас, 2-қисмда жойлашгани учун. Мисол учун, шартномани меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги асоси билан бекор қиладиган бўлсак, буйруқда “Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосандеб ёзамиз.

Лекин бошқа моддаларда, масалан, МК 137, 157, 158, 160, 169 каби моддаларда алоҳида ички асослар ва алоҳида бандлар бўлмагани учун, бу моддалар билан меҳнат шартномаси бекор қилинганида, буйруқда ҳеч қандай қисм-писмлар кўрсатилмайди.

👉@yuristkadr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM