YURISTKADR
55.3K subscribers
3.6K photos
785 videos
767 files
2.86K links
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
Download Telegram
БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ.

❗️Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 17-моддасига асосан солиқларнинг ва йиғимларнинг бугунги кунда амалда бўлган турларига эътибор қаратинг.

✔️ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланади:

1) қўшилган қиймат солиғи;

2) акциз солиғи;

3) фойда солиғи;

4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

7) мол-мулк солиғи;

8) ер солиғи;

9) ижтимоий солиқ.

✔️ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғимлар белгиланиши мумкин. Йиғимларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Солиқ Кодексида ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланади.

✔️ Автотранспорт йиғимини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодекс билан алоҳида тартибга солинади.

✔️ Давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади.

👉 Кейин қаранг, янги Кодекснинг 18-моддаси билан махсус солиқ режимлари жорий қилинди.

✔️ Ушбу моддага кўра, солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги махсус солиқ режимлари белгиланади:

1) айланмадан олинадиган солиқ;

2) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби;

3) махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби.

✔️ Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби қонун ҳужжатларида ёки инвестиция битимларида назарда тутилган инвестицияларни амалга ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда муайян муддат учун белгиланади.

✔️ Махсус солиқ режимлари айрим солиқларни тўлашдан озод этишни, пасайтирилган солиқ ставкаларини ва бошқа солиқ имтиёзларини қўллашни назарда тутиши мумкин.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
ЭГАСИЗ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛККА КЎП ЙИЛ ЭГАЛИК ҚИЛГАН ШАХС УНИНГ ЭГАСИГА АЙЛАНИШИ МУМКИНЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам шундай қоидалар бор.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мулкка нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат ҳақида сўз боради.

Ушбу моддага кўра, мулкдор бўлмаган, лекин КЎЧМАС МОЛ-МУЛККА ЎН БЕШ ЙИЛ давомида ёки БОШҚА МОЛ-МУЛККА БЕШ ЙИЛ ДАВОМИДА ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).

Агарда Сизда шундай бир вазият бўлса ва кўчмас мулкка нисбатан камида 15 йил давомида ҳалол, ошкора ва узлуксиз (яъни, ҳамманинг кўз ўнгида, шу мулкка оид солиқ ва бошқа барча тўловларни тўлаб келган ҳолда, доимий равишда, яъни бошқаларнинг эгалигисиз) эгалик қилиб келган бўлсангиз, бироқ ўртада қандайдир низолар туғилаётган бўлса:

ДАЪВО КИРИТИНГ ВА СУД СИЗНИНГ ФОЙДАНГИЗГА ҚАРОР ЧИҚАРИБ БЕРАДИ.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
18 ГА КИРМАГАН ҚИЗНИ ТУРМУШГА БЕРИШ МУМКИНМИ?

Бизга келган савол.

Ассалому-алайкум. Сизга бир саволимиз бор, биз қизимизни турмушга бермоқчимиз, лекин у 18 ёшга тўлмаган ҳали, шу учун муаммо бўляпти. 18 га кирмаган бўлса ҳам турмушга беришимиз мумкинми, шунга аниқлик киритиб берсангиз?

ЖАВОБ.

👉 Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасида фуқароларнинг никоҳ ёшига оид талаблар аниқ равишда белгиланган.

❗️ Бунга кўра, никоҳ ёши ЭРКАКЛАР ВА АЁЛЛАР УЧУН ЎН САККИЗ ЁШ ЭТИБ БЕЛГИЛАНАДИ.

👉 Мана шу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ агар узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация қилинишида)) –,

никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, ШАҲАР ҲОКИМИ НИКОҲ ЁШИНИ КЎПИ БИЛАН БИР ЙИЛГА КАМАЙТИРИШИ МУМКИН.

☝️ Яъни кўриб турибсизки, агар Сизнинг фарзандингизда ҳақиқатдан ҳам, юқоридаги ҳолатлар мавжуд бўлса, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан никоҳ ёши кўпи билан бир йилга, яъни 17 ёшгача камайтирилиши мумкин.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
Ҳурматли обуначиларимиз, жуда кўплаб саволлар келган бизга, мана шу дам олиш кунлари ўйлайманки, уларнинг барчасига жавоблар юборамиз.

Шундай экан, Сиз каналимизга уланинг, бошқаларга ҳам тавсия қилинг ҳамда ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалаларга жавоб олинг. БИЗ ДАВОМ ЭТАМИЗ.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИГА УЙ-ЖОЙ ОЛИШ БОРАСИДА ЯНГИЛИК

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги “Уй-жой шароитларини яхшилаш эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 39-сонли қарори қабул қилинди. Ҳужжат 30 январдан кучга кирди.

Қарорга асосан 2020 йилнинг ўзида эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 3 462 та хонадон ажратилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур қарор билан “Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп қаватли уйлардан хонадонлар ажратиш тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.

Хуллас, ушбу Низомга асосан уй-жойга эҳтиёжманд бўлган меҳнат мигрантларига, яъни оиласини боқиш учун чет эл ўлкаларида меҳнат қилиб келаётган фуқароларимизга имтиёзли ипотека кредити асосида арзон уй-жойлар (махсус қурилган кўп квартирали уйлардаги хонадонлар) бериб борилади.

Бу лойиҳа “Қишлоқ қурилиш инвест” инженеринг компанияси ва “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инженеринг компанияси иштирокида амалга оширилади, яъни уй-жойларни қуриш ва меҳнат мигрантларига берилиши шу компаниялар орқали амалга оширилади.

Қуйида, биз мана ушбу ипотека кредитидан фойдаланишнинг айрим шартлари тўғрисида маълумот бериб ўтамиз, дўстлар.

Албатта, бу маълумотларни ўз оиласидан узоқда, хорижда ишлаётган ҳамда хаётда қийналган, уй-жойга муҳтож бўлган таниш-билишларингизга юборасиз, деган умиддамиз.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
☝️☝️☝️
Демак, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 39-сонли қарори билан тасдиқланган “Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп қаватли уйлардан хонадонлар ажратиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ: ❗️эътибор беринг, бунда уй-жойга ариза берувчи уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигранти ёки унинг оила аъзоси тушунилади.

📌 Уй-жой олиш иккита босқичда расмийлаштирилади:

биринчиси, уй-жой бериш учун аризалар қабул қилинади, талабгорлар танлаб олинади ва уларга уй-жой ажратиш юзасидан ёзма тавсиялар берилади;

иккинчиси, талабгорларнинг аризалари банклар томонидан кўриб чиқилади ва уларга ипотека кредитлари берилади ҳамда уй-жойлар расмйлаштирилади.

✔️ Биринчи босқичда талабгорлар (меҳнат мигранти)нинг аризаси Ҳукумат қарорлари билан тузилган жойлардаги туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида тузилган Махсус комиссия томонидан алоҳида журналда рўйҳатга олинади.

📌 Бунда аризалар журналда рўйҳатган олинган сана бўйича кетма-кетликда кўриб чиқилиши шарт, яъни кейинги ариза ундан олдингисидан аввал кўрилмайди.

📌 Комиссия талабгор ҳисобланган меҳнат мигрантининг уй-жойга эҳтиёжи борлигини ҳар бирига алоҳида балл қўйиладиган қуйидаги мезонлар асосида аниқлайди:
1) унда мулк ҳуқуқи асосида турар-жойнинг йўқлиги, турар жойда ижарада яшаши ёки ундаги турар-жойнинг яшаш учун яроқсизлиги;
2) бошқа оилалар билан бир уйда яшаши;
3) кўп болалик (уч ва ундан ортиқ) эканлиги;
4) оиласининг даромади камлиги;
5) ижтимоий ҳусусиятга кўра, оиласида алоҳида хонада яшаши керак бўлган бемор мавжудлиги;
6) оила аъзолари таркибида 1-гуруҳ ногиронлари борлиги;
7) яшаётган уй-жой майдони белгиланган нормадан камлиги (бир киши учун 16 кв метрдан камлиги, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв метрдан камлиги);
8) ёлғи ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарздандларни тарбиялаётган эканлиги.

☝️ Юқоридаги мезонлар асосида энг кўп балл олган талабгор, яъни меҳнат мигрантига Махсус комиссия томонидан тижорат банкларига тақдим этиш учун уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжи мавжудлиги тўғрисида тавсиянома берилади.

❗️Биринчи босқичда аризани кўриб чиқиш муддати 15 кун.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
☝️☝️☝️
Иккинчи босқичда.

📌 Уй-жойга эхтиёжманд мигрант ёзма тавсиянома асосида уй-жой қурувчи Инженеринг компанияси билан кредит ҳисобига уй-жой сотиб олиш учун дастлабки шартнома тузади.

📌 Лойиҳада иштирок этаётган тижорат банкининг тегишли филиалига ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза билан мурожат қилади.

👉 Бу ипотека кредити 2020 йилги дастурлар доирасида 1 йиллик имтиёзли давр билан берилади (яъни шу муддат ичида асосий қарз тўланмаслиги мумкин).

👉 Кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида фоиз ставкаси қатъий 7 фоиздан ҳар йили Марказий банкнинг қайта молиялаш ствакасигача бир меъёрда ошиб боради ва 5 йилдан кейинги даврдан Марказий банк қайта молиялаш ставкаси бўйича ҳисобланади.

📌 Ушбу ипотека кредитини олиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1) ёзма тавсия;
2) ипотека кредити олишга буюртманома (махсус намунада);
3) талабгорнинг (меҳнат мигрантининг) паспорти нусхаси;
4) дастлабки бадал шакллантирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
5) инженеринг компанияси билан тузилган дастлабки шартнома нусхаси.

📌 Шундан сўнг банк томонидан кредит ажратилади ва уй-жой эҳтиёжманд талабгор – меҳнат мигрантининг номига расмийлаштирилади.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
ДАВЛАТ ЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ КОРОНАВИРУС САБАБ ЯНГИ БУЙРУҚ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

❗️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика комиссиясини ташкил қилиш тўғрисида Ўзбекистон Рспубликаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сонли Фармойиши қабул қилинган.

Айнан мазкур Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида Давлат экология қўмитаси раисининг 2020 йил 29 январдаги 21-сонли буйруғи қабул қилинди.

❗️Эътибор беринг, дўстлар, ушбу буйруққа асосан:

1⃣ биринчидан, юридик ва жисмоний шахслар учун экспорт ва импорт қилишга нисбатан қуйидаги рухсатномалар берилиши 2020 йил 29 январдан бошлаб алоҳида кўрсатма берилишига қадар вақтинчалик тўхтатиб турилади:

ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқишга;

йўқ бўлиб кетиш ҳавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш.

2⃣ иккинчидан, қўмитанинг Экология ва атроф муҳитни назорат қилиш инспекциясига:

тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда браконерликка қарши рейдлар ўтказиш бўйича қўшма тадбирлар тайёрлб амалга ошириш;

сув хавзаларида ва бошқа ов ҳудудларида ёввойи ҳайвонларни оммавий қирилишини аниқлаш бўйича жойлардаги аҳоли ўртасида кузатув сўровлари ўтказиш юклатилди.

‼️ Дўстлар, агарда ёввойи ҳайвонот олами вакиллари (ҳайвонлар, қушлар ва бошқалар)ни ташқаридан ҳудудимизга олиб кириш ёки олиб чиқиш ёхуд уларнинг ови билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатга дуч келган бўлсангиз –,
АЛБАТТА, ДАВЛАТ ЭКОЛОГИЯ ОРГАНЛАРИГА ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИГА ҲАБАР БЕРИНГ❗️

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
АРЕНДАДАГИ УЙГА САРФЛАНГАН ҲАРАЖАТИМНИ ҚАЙТАРА ОЛАМАНМИ?

Бизга келган савол.

Саволим бор. Мен Тошкент шаҳрида оилам билан ижарада яшайман. Яқинда уйнинг эгаси уни сотишини айтиб, икки ой ичида уйдан чиқишимизни ва топширишимизни айтяпти. Тўғриси, мен бу уйда ремонт ишларини қилганман, иситиш системасини янгилаганман. Уй эгасидан уйга сарфлаган ҳаражатларини қайтаришини сўрасам, у бош тортяпти. Мен шу уйга сарфланган ҳаражатларини қайтариб олишим мумкинми?

ЖАВОБ.

👉 Саволингизга Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 91-моддасига асосланган ҳолда жавоб берамиз.

❗️Ушбу 91-моддадаги қуйидаги 3 та қоидага эътибор беринг:

1. Турар жойни арендага олувчи шахс, агар аренда шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, арендага берувчининг розилиги билан ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз маблағлари ҳисобидан турар жойларда яшаш шароитини яхшиловчи ўзгартишлар қилиш, реконструкциялаш, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.


2. Агар арендага берилган турар жойнинг сифати арендага берувчининг розилиги билан яхшиланса, шартнома муддати ўтганидан кейин ёки шартнома бекор қилинганда, башарти аренда шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, арендага олувчи ушбу мақсадда қилган барча харажатлари ижарага берувчи томонидан қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

3. Арендага берилган турар жойни яхшилаш учун арендага олувчи томонидан арендага берувчи билан келишилмаган ҳолда қилинган харажатлар қиймати, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қопланмайди.

Кўряпсизми, бу ерда энг асосий керакли омил – бу арендадаги турар-жойни таъмирлашдан ва таъмирлашга ҳаражат қилишдан аввал арендага берувчи, яъни уй эгасининг розилигини олиш ва у билан келишишдир.

❗️Унутманг, турар-жойда турар-жой эгасининг розилигисиз ва у билан келишмасдан таъмирлаш ишлари амалга оширилган тақдирда, турар-жой эгаси ушбу таъмирлаш билан боғлиқ ҳаражатларни тўлашни рад қилиши мумкин.

📌 Шунинг учун ижарага олинган объектларда турли яхшилаш ишлари, жумладан таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун, аввал ижарага берувчидан розилик олиш керак, деб кўп айтамиз.

📌 Бу вазиятда розилик деганда расман розилик хати сифатида берилган ҳужжат шаклини назарда тутяпмиз.

Тўғри, ҳужжат шаклидаги розилик бўлмаган вазиятларда, агар низо келиб чиққанда ва бу масала дейлик, судга қадар борганда, ўз талабингизни гувоҳлар ёки бошқа қонуний воситалар орқали исботлашингиз ҳам мумкин.

☝️ Лекин ҳаммаси кўнгилдагидек бўлиши ва хотиржамлик учун, биз бундай вазиятларда аксарият ҳолларда арендага берувчидан розилик хати олиб қўйишни маслаҳат бериб келамиз.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
СУДЛАРДА КИМЛАР ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ?

Обуначиларимиздан бири судларга мурожаат қилишда давлат божи тўлашдан озод этилган шахслар ҳақида маълумот беришимизни сўраганлар.

2020 йилнинг 6 январдаги "Давлат божи тўғрисида"ги қонунга кўра, давлат божи тўловларидан озод қилиш масаласи айнан шу қонун билан бегиланмоқда.

Ушбу Қонуннинг 8, 9 ва 10-моддаларида иқтисодий судлар, фуқараролик судлари ва маъмурий судларда давлат божи тўлашдан озод этишга оид қоидалар белгиланган.

Биз қуйида ворд вариантда ушбу масалага оид материални тақдим этяпмиз.

Сабаби суд органлари билан ишлашда ва масалани улар орқали ҳал этишда кимлар давлат божи тўламаслиги ҳақида билиб олиш зарар қилмайди.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.

👇👇👇
МЕҲНАТ ВАЗИФАЛАРИ ХОДИМГА ТАНИШТИРИЛМАСА НИМА БЎЛАДИ?

Бизга келган савол.

Ходимга раҳбарнинг алоҳида буйруғи билан қўшимча вазифалар юклатилди, лекин ходим ушбу буйруқ билан расман имзоси қўйдирилиб таништирилмади, бунинг оқибати нима бўлиши мумкин?

ЖАВОБ.

Айтиб ўтиш керакки, меҳнат вазифаларини ходимларга танишитириш борасида Меҳнат кодексида алоҳида қоида белгиланган.

👉 Қаранг, ушбу кодекснинг 178-моддасига асосан ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилиши лозим.

📌 Меҳнат вазифалари билан таништириш одатда ходимдан олинган ёзма тилхат асосида ёки буйруқнинг тегишли қисмига “танишдим” деб ёзиб, ўз имзосини қўйиш орқали амалга оширилади.

📌 Тилхат берганда ҳам ходим тилхатда меҳнат вазифалари билан танишганлиги кўрсатган ҳолда бунинг тасдиғи сифатида ўз имзосини қўяди.

☝️ Яъни, расман ва ҳуқуқий жиҳатдан ана шундан кейингина ходим меҳнат вазифалари билан таништирилган ҳисобланади ҳамда шундан кейингина ходимда ушбу вазифалар юзасидан ҳақиқий масъулият юзага келади.

📌 Оқибат масаласига келадиган бўлсак, ходим агар тегишли вазифа билан таништирилмаган бўлса, у ушбу вазифани бажаришдан бош тортиши ҳамда уни бажармасликка ҳаққи бор.

❗️Шунингдек, ходимга расман таништирилмаган вазифанинг бажарилмаслиги оқибатида агар қонунлар бузилганда ёки кимгадир зарар етганда, бунинг учун ходим эмас – ИШ БЕРУВЧИНИНГ ЎЗИ ЖАВОБГАР БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН.

📌 Шу сабабли ҳам, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари Меҳнат Кодексининг 178-моддасини алоҳида ёдда тутишлари керак.

📌 Иш берувчилар учун мавжуд ҳолатда тезкорлик ва қоғозбозликнинг олдини олиш мақсадида айтиб ўтишимиз керак:

ҳозирги техник жараён ривожланаётган ҳамда рақамли иқтисодиётга ўтиш даврида меҳнат вазифаларини таништиришнинг электрон тартибига ўтиш керак, яъни иш берувчи (ёки унинг вакили) тегишли вазифаларни ходимга электрон тизимлар орқали юборишни ҚОНУНЛАШТИРИШ КЕРАК.

☝️Ҳозир кўпчилик ташкилотларда амалда шундай, бироқ биз бу амалиётни айнан қонунлаштириш (Меҳнат кодексида акс эттириш) ҳақида гапиряпмиз, дўстлар.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
УЙ СОТИБ ОЛДИМ, БИРОҚ СОТУВЧИ УЙДАН ЧИҚИБ КЕТМОҚЧИ ЭМАС...

Бизга келган савол.

Бир савол бор. Мен яқинда икки хонали квартира сотиб олдим. Бироқ нотариусда эътиборсизлик қилибмиз, шартномада уйни бизга сотган одамни ва оила аъзоларини уйдан чиқиш вақтини кўрсатмабмиз. Шунга уйни менга сотган одам шартномада аниқ ёзилмаганлиги учун уч-тўрт ойларда чиқиб кетамиз деябти. Биз бу уйга ҳали-бери кириб яшаёлмаймизми? Сотувчининг шу фикри тўғрими?

ЖАВОБ.

❗️Йўқ, нотўғри деб ҳисоблаймиз.

👉 Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли “Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарори 5-бандида аниқ қоида келтирилган.

👉 Ушбу қарорнинг 5-бандига эътибор беринг:

“Судларга тушунтирилсинки, нотариал тартибда тузилган уй-жой шартномасида сотувчи ва унинг оила аъзоларининг турар-жой рўйхатидан чиқиб кетиш муддати кўрсатилган бўлса, шу муддат тугаган кундан, муддат кўрсатилмаган бўлса шартнома тузилган кундан эътиборан улар турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб ҳисобланади”.

📌 Бу қоидада агар сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида шу масалада низо келиб чиққанида, масалани ҳал этиш борасида судларга аниқ кўрсатмалар берилмоқда ҳамда бу қоида сифатида сотувчи ва сотиб олувчига ҳам тааллуқлидир.

👉 Мазкур қоидага кўра, Сиз сотиб олган уй-жой бўйича нотириал тасдиқланган олди-шартномасида чиқиб кетишнинг аниқ муддати кўрсатилмаган бўлса, сотувчи ва унинг оила аъзоларини уйдан фойдаланиш ҳуқуқи шартнома тузилган кундан бошлаб бекор бўлган.

☝️ Яъни, Сизнинг ҳолатингизда сотувчининг ўша уйдан фойдаланиш ҳуқуқи 3 ёки 4 ойдан кейин эмас, балки шартнома тузилган кундан эътиборан бекор бўлган ва агар талаб қилсангиз, қонун бўйича у уйни дарҳол бўшатиши керак бўлади.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
МТТ РАҲБАРИНИ ИШДАН БЎШАТИШДИ, БУ ҚАНЧАЛИК ҚОНУНИЙ?

Бизга келган савол

Мен давлат мактабгача таълим ташкилотида мудир лавозимида ишлардим, мен билан 2019 йил апрель ойида муддатли меҳнат шартномаси тузилган. Ушбу ташкилотда 2020 йил 29 январгача ишлаб келаётган эдим, шу санага қадар ўз ишларимни тўлиқ бажарганман, хатто 15 январгача ишлаганлигим учун иш ҳақи учун аванс тўлови ҳам тўланган. Бироқ, 29 январь куни менга телеграм орқали мен билан тузилган меҳнат шартномасини 2020 йил 4 январь кунидан Меҳнат кодексининг 105-моддаси билан бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқни юборишди. Ҳайрон қолдим, раҳбариятнинг шу иши тўғрими?

ЖАВОБ.

👉 Мазкур ҳолатда иш берувчи томонидан Сиз билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда Меҳнат кодексининг 105-моддасига асосан муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш амалиёти қўлланилган.

Кўринишидан Сиз билан ташкилот раҳбари сифатида 2020 йил 4 январга қадар бўлган муддатли меҳнат шартномаси тузилган.

☝️ Бироқ, саволингизда келтирилган маълумотларга таяниб хулоса қиладиган бўлсак, бу вазиятда иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган бир нечта талаблар бузилган деб ҳисоблаш мумкин.

👉 Меҳнат кодексининг 105-моддасидаги қуйидаги қоидаларга эътибор қаратамиз:

✔️ муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилинади.

✔️ агар муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси бир ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади.

📌 Сизнинг вазиятингизда агар муддатли меҳнат шартномаси ҳақиқатдан ҳам, 2020 йил 4 январга қадар тузилган бўлса, юқоридаги бир хафталик муддат ўтиб бўлган бўляпти.

👉 Ушбу муддатнинг ўтганлиги мактабгача таълим ташкилоти мудири сифатида 29 январга қадар ўз ишингизни давом эттирганлигингиз, 15 январга қадар ишлаган вақтингиз учун иш ҳақи тўланганлиги ҳамда муддат тугаганидан сўнг бир хафта ичида, яъни 11 январга қадар Сизга расман ҳеч қандай хабар берилмаганлиги билан тасдиғини топмоқда.

📌 Фақат 29 январга келибгина эски сана (4 январь) билан ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилиши ҳуқуқий жиҳатдан ноқонуний ҳаракатдир ва аслида барча расмиятчиликлар ўша бир хафта ичи (4-11 январь оралиғи)да қилинмоғи керак эди.

❗️ Шундай экан, энг асосий омил сифатида амалда меҳнат шартномаси унинг муддати тугаганидан сўнг бир хафталик муддат ичида бекор қилинмаганлиги сабабли СИЗ БИЛАН ТУЗИЛГАН МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ НОМУАЙЯН МУДДАТГА УЗАЙТИРИЛГАН, ДЕБ ҲИСОБЛАЙМИЗ.

❗️Бундай меҳнат шартномаларини эса Меҳнат кодексининг 105-моддаси билан бекор қилиш мумкин эмас.

Ҳа, яна бир маълумот, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида”ги низомнинг 16-бандига асосан:

“давлат мактабгача таълим муассасаси мудири билан меҳнат шартномаси бир йил муддатга тузилади” дейилган (ҳозирда бу ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги 626-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган).

☝️ Агар ҳақиқатдан ҳам, Сиз билан муддатли меҳнат шартномаси 2019 йилнинг апрель ойида тузилган бўлса, муддатни белгилаш масаласида юқоридаги 16-банд талаблари ҳам қўпол равишда бузилган.

📌 Негаки, бу ерда бир йил деганда “жорий йил”, яъни “2019 йил 31 декабрга қадар” деган мазмун эмас, айнан “тўлиқ календарь йил”и, яъни 365 кунлик муддат назарда тутилмоқда.

📌 Шундай экан, юқоридаги Низомга мувофиқ Сиз билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати – шартнома тузилган кундан бошлаб бир йил, яъни 2020 йил апрель ойининг тегишли санасига қадар, деб белгиланиши керак эди.

❗️Ҳуллас, саволдаги маълумотларга таяниб, хулоса сифатида айтадиган бўлсак, Сиз билан билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда иш берувчи қўпол хатоликларга йўл қўйган.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
КЛАССИФИКАТОРДАГИ ТАЪЛИМ КОДИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?

Бизга келган савол.

Давлат ташкилотида кадр мутахассиси бўлиб ишлайман, бизда аксарият номзодларга олий маълумот талаби қўйилган. Ходимларни Вазирлар Маҳкамасининг 795-сонли Классификаторига қараб ишга оламиз, бироқ ана шу классификатордаги 2-илова жадвалда кўрсатилган йўналиш ва малака талабларини қандай аниқлаймиз, шу тўғрисида маълумот берсангиз?

ЖАВОБ.

👉 Биласиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сонли қарори билан “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори” тасдиқланган.

📌 Ушбу Классификаторга кўра, хизматчилар лавозимларига ҳар бир лавозим бўйича ходимларнинг тоифаси, таълимнинг энг паст даражаси (яъни олий ёки ўрта-махсус маълумотига эга эканлиги) ва таълим йўналишларига оид кодлар кўрсатилган.

📌 Айтиб ўтишимиз керак, ушбу Классификаторда таълим даражаси бўйича масалан, олий маълумот талаби бўлса, “О/М” ҳамда таълим (бакалавр ёки магистр) коди, масалан “5320300” каби рақамлардан иборат маълумотлар кўрсатилган.

👉 Бу ерда “О/М” белгиси, яъни олий маълумот талаби тушунарли, бироқ таълим коди (масалан, “5320300”) кўпчилик учун албатта, тушунарсиз бўлиши мумкин.

📌 Бу масалада аниқроқ тушунчага эга бўлиш учун, ҳурматли кадрлар хизмати ходимлари ва ташкилотлар раҳбарлари, яна бир Классификатор борлигига эътибор беринг.

👉 Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сонли «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан «Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори» тасдиқланган.

Ушбу ҳужжатнинг “ОЛИЙ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАТОРИ”га қараб рақамли таълим коди қандай йўналишни англатишини бемалол аниқлаш мумкин

✔️ Бу ҳужжатда, олий таълимнинг:

билим ва таълим соҳалари, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари номи;

Бакалавриат бўйича таълим коди;

Мутахассисликлари бўйича таълим коди кўрсатилган.

👉 Масалан, қаранг: 795-сонли Классификаторнинг 2-иловаси 218-бандида бош архитектор лавозимига олий маълумот талаби ва унинг таълим кодига “5341000”, “5А341001” рақмали код талаблари белгиланган.

👉 Энди 343-сонли таълим Классификаторининг Архитектура ва қурилиш бўлимига эътибор қаратсак:

жадвалнинг “5341000” бакалавр коди “Қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш” йўналишини, 5А341001 магистр коди эса “Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш” йўналишини англатишини кўрамиз.

Кадрлар хизмати фаолиятида керак бўлишини инобатга олиб, “ОЛИЙ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАТОРИ”нинг электрон шакли ворд вариантда тақдим этилмоқда.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ЯНА БИР МУҲИМ ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ.

2020 йил 31 январда «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–5930-сонли Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ўтказилиши белгиланди.

Эндиликда агентликка мазкур тизимни юритиш ва уни Юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграция қилиш ва идоралараро ҳамкорликни бепул таъминлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди.

Ушбу Фармон билан 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида фақат ЯИДХП ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланди.

Энг асосий жиҳатларидан бирига аҳамият беринг!

Ушбу ҳужжатга кўра, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ДХМлар филиаллари босқичма-босқич ташкил этилади. Жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли, шу жумладан мобиль (сайёр) давлат хизматлари кўрсатиш филиалларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Филиаллар маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари биноларида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади. Шунингдек, агентлик тузилмасида Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан давлат хизматлари аҳоли гавжум бўлган ва жамоат жойларида ўрнатиладиган инфокиоскалар орқали ўзига-ўзи хизмат қилиш тамойили асосида кўрсатилади.

Эндиликда давлат хизматлари марказлари чекка-чекка ҳудудларда ҳам, босқичма-босқич ташкил этилар экан, жойлардаги аҳолининг туман марказларига овора бўлиб боришига ҳожат қолмайди.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
БУНИ БИЛИШ КЕРАК

👉 Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида ҳисоб-фактура, уни расмийлаштириш ва юритишга нисбатан аниқ талаблар белгиланди.

❗️КОДЕКСНИНГ 47-МОДДАСИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИМИЗ.

📌 Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.

📌 Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.

📌 Товарларни (хизматларни) реализация қилиш чоғида, агар сотувчи харидорга касса чеки ёки белгиланган шаклдаги бошқа ҳужжатни берса, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланилмайди.

📌 Реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори (ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
БУНИ БИЛИШ КЕРАК❗️

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида нотижорат ташкилотларига ҳам таъриф берилган.

КОДЕКСНИНГ 58-МОДДАСИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИМИЗ.

🔘 Қонун ҳужжатларида нотижорат ташкилот учун белгиланган шаклда рўйхатдан ўтказилган, қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган юридик шахс ушбу Кодекс мақсадида нотижорат ташкилот деб эътироф этилади, агар:

✔️ даромад олиш мақсадига эга бўлмаса;

✔️ даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламаса.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.
ЕРНИ ТЎЛИҚ СОТИБ ОЛДИМ, УНДАГИ БИНОЛАР ҲАМ МЕНГА ЎТАДИМИ?

Бизга келган савол.

Мен яқинда Зангиота туманидан ер майдони сотиб олган эдим, шу ер ҳудудида иккита бино бор, менга ерни сотган киши шу бино ҳам менга ўтишини айтган эди, шу тўғрими? Ер ҳудуди менга ўтганлиги учун, унда жойлашган биноларга кадастр ҳужжати қила оламанми?

ЖАВОБ.

❗️Йўқ, ундай эмас.

👉 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 482-моддасига кўра, сотувчига қарашли бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк жойлашган ер участкаси ана шу кўчмас мулкни сотиб олаётган шахсга мулк қилиб топширмаган ҳолда сотилган бўлса, –

ер участкасининг кўчмас мулк жойлашган ва кўчмас мулкдан фойдаланиш учун зарур бўлган қисмидан сотувчининг фойдаланиш ҳуқуқи сотиш шартномасида белгиланган шартларда сақлаб қолинади.

☝️ Яъни, Сизга сотилгани ер участкасида жойлашган биноларга нисбатан мулк ҳуқуқи унинг асл эгасида, яъни ерни (биносиз) сотган сотувчида бўлади, ўша биноларга айнан ўша шахс мулкдор бўлиб қолаверади.

📌 Баъзан кўчмас мулк сотиб олувчилар мана шу масалада адашади, ёки кимлардир уларни чалкаштиради:

ерни ўзини сотиб оляпманми, демак ундаги бинолар ҳам менга ўтяпти, деб ўйлайди. Ёки айрим ғирром сотувчиларнинг ғаразли битимларига кўниб, катта миқдордаги пулларини қўш-қўллаб уларга бериб юборадилар.

✔️ Масалан, ер участкасида 8 та бино ва иншоотлардан иборат мажмуа бор, олди-сотди шартномасида шундан ерга қўшиб сотиладиган мулк сифатида хатолик билан 7 таси кўрсатилди ва 1 таси эса қолиб кетди.

❗️Демак, ана шу 1 та бинога мулк ҳуқуқи сотиб олувчига ер участкаси тўлиқ ўтганлигидан қатъий назар, сотувчида қолаверади.

Шунинг учун обуначиларимизга маслаҳатимиз: пул тикиб кўчмас мулк сотиб оляпсизми, мақсадингиз ва келишувингиз шу ер участкаси ҳудудидаги барча бино-иншоотларми?

❗️Демак, пул беришдан аввал ер майдони ва ундаги бино-иншоотларнинг Сиз билан шартлашилаётган барча қисмларини ва кв.метрларини олди-сотди шартномасига киритилган-киритилмаганлигини албатта текшириб кўринг.

👉 @yuristkadr каналимизга уланинг.