#yangi_mehnat_kodeksi
Ходим ишга қабул қилиндими, унга жамоа шартномаси дарҳол таништирилиши керак.
Корхоналарда тузилган жамоа шартномаси билан ходимларни таништириш борасида амалдаги Меҳнат кодексида аниқ бир нормалар йўқ эди.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида эса, айни шу масалада ҳам аниқроқ қоидалар кўзда тутилмоқда.
Янги МКнинг 78-моддаси иккинчи қисмига кўра:
"меҳнат шартномасини тузишда иш берувчи ишга қабул қилинаётган ходимни жамоа шартномаси билан имзо қўйдириб таништириши шарт" деб кўрсатилмоқда.
Бу янги қоида ҳам иш берувчиларга қўшимча масъулият юклайди, ходим ишга кираётганда унга имзо қўйдириб таништириши керак бўлган ҳужжатлар навбатида демак, жамоа шартномалари ҳам туради.
👉🏻@yuristkadr

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат фуқаролик хизмати тўлиқ рақамлаштирилади — ДХРА (АРГОС)
Бугунга қадар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган ходимларни ишга қабул қилишда 10 га яқин ҳужжат қабул қилинган. Эндиликда давлат фуқаролик хизматига ишга киришда фуқаролардан ҳужжатлар тўплами талаб этилмайди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожалантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Агентликнинг my.argos.uz платформасида давлат фуқаролик хизматчилари тўғрисида барча маълумотлар мавжуд бўлиб, ушбу тизим орқали давлат фуқаролик хизматчиси ўз фаолияти билан боғлиқ маълумотлар билан ишлаши, шунингдек, қўшимча интерактив хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга. Мазкур платформа вакансиялар портали билан интеграция қилинган.
Шунингдек, давлат фуқаролик хизматининг раҳбарлик лавозимлари захирасига киритилган номзодлар ҳақидаги маълумотлар — кўникма ва компетенциялари, меҳнат фаолияти ҳамда ассесмент натижалари бўйича кўрсаткичлардан ташкил топган электрон портфолио ишлаб чиқилди.

Давлат фуқаролик хизматчиси хизмат сафари давомида совға олиши қанчалик тўғри?
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинган давлат фуқаролик хизматчиларинингн совға-саломлар олиш ва олмаслик тартибига оид ҳужжат лойиҳасида ҳақиқатдан ҳам тушунарсиз ва жамият учун хатарли нормалар бор.
Жумладан, давлат фуқаролик хизматчисини хизмат сафарлари давомида ҳам совғалар олиши мумкинлиги ва бу совғаларнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) бараваридан кўп бўлмаслигига оид нормалар.
Лойиҳадаги бу нормаларни ўқиган ҳар қандай киши давлат фуқаролик хизматчиси республиканинг бошқа ҳудудларига иш бўйича хизмат сафарига борганда, бемалол совға олиши мумкин деган фикрга бормоқда. Ўзи шундай маъно кўриниб турибди ҳам.
Ҳалқаро ёки бошқа расмий тадбирларда олинадиган совғалар масаласини тушунса бўлади, бу расмий музокара ва дипломатияда ўзига ҳос анъанага айланган.
Бироқ, хизмат сафарлари давомида давлат фуқаролик хизматчиларига қийматидан қатъий назар совғалар берилишини қонунлаштирилишига умуман йўл қўйиб бўлмайди.
Тасаввур қилинг, эртага давлат органи текширувчиси Қашқадарёга хизмат сафарига борганда, унга тандир гўшти совға қилинса, у бу ҳудуддаги масалаларга ўнг кўз билан қарайди.
Ундан кейин Сурхондарёга борсада, бироқ тандир совға қилинмаса, нима бўлади? Бу вилоятга чап кўз билан қарайдими? Кўп масалалар совға-саломларга боғланиб қолмайдими? Коррупция баттар кучаймайдими?
Йўқ, лойиҳадан бу нормаларни шунчаки чиқариб ташлаш керак.

Одил судловнинг оддий талаби
Қандай шаклда бўлмасин, судьялар фаолиятига аралашмаслик — одил судловнинг оддий талаби, аслида. Оддийлиги баробарида жиддий ҳамдир. Жиддийлиги боис судлар фаолиятига аралашувлар қонун билан тақиқлангани сабаб бунинг учун жиноий жавобгарликкача жазо чорлари белгиланган. Чунки, суд ишига ҳар қандай аралашув кимнингдир манфаатини кўзлаб амалга оширилади ва алал-оқибат адолатсизликни келтириб чиқаради. Давлатимиз раҳбари бежиз такрор ва такрор таъкид этаётгани йўқ: суд тизими мустақил бўлмас экан, жамиятимизда ривожланиш бўлмайди. Ҳақ гап. Одил судловда мағлуб томон бўлмаслиги, бунда қонун тантана қилиши, қонун олдида эса барча баробар эканининг туб моҳияти ҳам шунда.
Аравани отдан аввал қўйиб бўлмаганидек, суд мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигининг ҳуқуқий асослари ва самарали механизмларини янада такомиллаштирмай туриб, одил судловга эришмоқ маҳол. Шу боис кейинги йилларда ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларида судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Судьялар олий кенгаши ташкил этилишидан тортиб, қатор ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, «Судлар тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинишигача бўлган жараёнлар бунга яққол мисол.
Айниқса, давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борада алоҳида аҳамият касб этади.
Мазкур фармон ижроси доирасида судьялик лавозимига тайёрлаш, уларни танлаш ва тайинлашда янги тартиблар жорий этилиши баробарида судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, уларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига аралашувларнинг олдини олиш масаласида ижобий натижалар кузатилаётганига кенг жамоатчилик гувоҳ.
Шунга қарамасдан судлар фаолиятига турли асоссиз аралашувлар, судьяларга нисбатан турли шаклларда босим ўтказиш, шунингдек, уларга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатиш каби салбий ҳолатлар юз бераётганидан кўз юмиб бўлмайди.
Ўтган қисқа даврда Судьялар олий кенгашининг тақдимномаси асосида судлар фаолиятига аралашувлар бўйича 4 та ҳолатда айбдор шахсларга жиноий ва маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг судлар мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигига таъсир этувчи 20 га яқин қарорлари бекор қилинганлиги бунининг исботидир.
Шунингдек, жорий йилнинг ўзида судьяга туҳмат ва ҳурматсизлик ҳамда суд биносидаги безорилик ҳаракатлари учун 24 нафар шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик, одил судловга қарши жиноят содир этганлиги учун 7 нафар шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик чоралари кўрилганини ҳам қайд этиш ўринлидир.
Гап судьялар фаолиятига аралашувлар ҳақида кетар экан, шундай ҳолатлар бор-йўқлиги изчил ўрганиш ва кечиктириб бўлмас чоралар кўришни ҳам тақазо этади. Айни шу мақсадда Судьялар олий кенгаши томонидан судьялар ўртасида ёпиқ (аноним) сўров ўтказилди. Сўров натижаларига кўра, қарийиб саксон беш фоизга яқин судья фаолиятида босимларга дуч келмаётганини, 14,9 фоизи у ёки бу кўринишда ишига аралашувлар мавжудлигини билдирган...
Батафсил
Судьялар Олий кенгаши
раиси Холмўмин Ёдгоров

Ижро масаласида тенглик йўқ.
Сирдарё вилояти МИБнинг вилоят ҳокимлигига юборилган мана бу қарорига ва хатига эътибор беринг. Бу хат ва қарор ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги суд ҳужжатини ижро қилиш билан боғлиқ. Биласиз, ишга тиклаш ҳақидаги суд ҳужжатлари дарҳол ижро қилиниши лозим бўлган ишлар сирасига киради.
Хатда ходимнинг иш берувчиси вилоят ҳокими, яъни ижро тили билан айтганда ходим ундирувчи, вилоят ҳокими қарздор.
Лекин буни қарангки, вилоят Мажбурий ижро бошқармаси шаҳсан вилоят ҳокимига мурожаат қилишга ботина олмаган кўринади, чунки ишга тиклаш масаласида ҳоким ўринбосарига мурожаат қилинмоқда. Аслида асосий шахс бу ҳоким. Бу ҳам ижрони янада чўзилишига сабаб бўлиши мумкин, чунки ҳоким “бу хат менга ёзилмаганку” деб ижродан бўйин товлаши мумкин.
Асосий масала бор. Қарорга ва хатга эътибор беринг, қарздор томон вилоят ҳокимлиги бўлганлиги учун “чуқур ҳурмат” билдирилмоқда, на хатда ва на қарорда суд ҳужжати ижро қилинмаганда жавобгарлик ва огоҳлантириш ҳақида умуман гап-сўз йўқ.
Агарда шу вазиятда қарздор оддий фуқаролар бўлганда борми, МИБдагилар маъмурий жавобгарлик, жиноий жавобгарлик, ижро йиғими ва бошқа жазолар ҳақида бирма-бир огоҳлантириб, юрагини така-пука қилиб ташлаган бўларди. Кейин, агар бошқа қарздорлар бўлганда, суд ҳужжати вақтида ижро қилинмаганлиги учун албатта маъмурий жарима қўйилган бўларди.
Лекин бу вазиятда қарздор Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва шаҳсан вилоят ҳокимининг ўзлари бўлади.
Айни мана шу ижро иши ва “ҳурмат ила” ёзилган хат ҳамда мана шу ижро қарори мисолида мен қонунларимиз, ҳусусан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонундаги тенглик тамойили шунчаки пуч гап эканлигига яна бир бор амин бўляпман.
Бу каби ҳолатлар айсбергнинг бир учигина ҳолос. МИБ тизими порох солинган бочка каби ҳолатдалигини, тизим ислоҳотга муҳтож эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Лекин бундан кўз юмиб, ўзимизни чалғитишга уриняпмиз холос.
Бир гап, ижрога оид энг муҳим қонунни ҳаммага бирдек тенг қўллай олмайдиган, оддий одамларга бошқа, ҳокимларга бошқача муносабат қиладиган, муҳими, ҳокимларга келганда суд қарорини ижро қилдира олмайдиган вилоят МИБ раҳбари кимга (ва нимага) керак?
👉@yuristkadr

Telegram
YURISTKADR
МИБда яна "ўйин" бошланмоқдами?
Олий суд томонидан Сирдарё вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимига тикланиши белгиланган Абдурауф Таджиев бўйича яна ижро "ўйин"лари бошланаётганга ўхшайди.
Сирдарёдаги МИБ органларига Олий суд такрорий кассация судининг…

БАРТАРАФ ЭТИЛГАН КАМЧИЛИК ЁХУД МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИ КЎРИШДА ДАЪВО МУДДАТИНИНГ ЎРНИ.
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини суд орқали таъминлаш бўйича кенг кўламли тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ судга мурожаат қилаётган шахсларнинг мурожаатлари қонуний муддатларда кўриб чиқилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ таъминланмоқда. Бунда Олий суд кассация инстанцияси сифатида қуйи турувчи судлар томонидан йўл қўйилган айрим хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф қилмоқда.
Шу ўринда ҳаётий мисолга мурожаат этадиган бўлсак, Давлат меҳнат инспекциясининг судга киритган даъво аризасида Ички ишлар вазирлиги 1-сонли Тошкент академик лицейи директорининг шу йил 12 мартдаги буйруғини бекор қилиб, А.Воҳидовни ишга тиклаш, мажбурий прогул юрган кунлари учун иш ҳақи хамда маънавий зарарни ундириш сўралган. Айтиш керакки, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг шу йил 8 июндаги ҳал қилув қарорига асосан ушбу даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими билан суднинг ушбу ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Яқинда Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида ушбу иш кассация тартибида кўриб чиқилди. Судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси судлари қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида ажрим чиқарди. Унга мувофиқ, 1-сонли Тошкент академик лицейининг жорий йил 12 мартдаги 61-сонли буйруғи бекор қилиниб, А. Воҳидов лицейнинг юридик таъминлаш гуруҳи юристконсульти лавозимига ишга тикланди ва унга мажбурий прогул учун 13 725 901 сўм ҳамда 2 миллион сўмлик маънавий зарар ундириб берилди.
Шу ўринда савол туғилиши табиий: хўш, кассация инстанцияси суди даъво аризасини нега қаноатлантирди? Нима учун қуйи судларнинг ҳал қилув қарорлари бекор қилинди?
Бунга жавобан шуни айтиш зарурки, биринчи ва апелляция инстанцияси суди томонидан даъво муддатига оид қонун меъёрлари нотўғри қўлланилган. Қолаверса, меҳнат шартномасини бекор қилишда меҳнат вазифаларининг бир маротаба кўпол равишда бузиш деб ҳисобланган хатти-ҳаракатларнинг айнан қайсини содир этилгани аниқламаган. Шунингдек, қилмишларнинг оғирлик даражаси ва содир этиш ҳолатлари инобатга олинмаган. Кўриниб турганидек, кассация инстанцияси қарорида даъво муддатини қўллашга оид қонун талаблари тўғри қўлланилган ва ишнинг ҳақиқий ҳолатлари инобатга олинган. Бошқача айтганда, А. Воҳидовнинг прокуратура ва давлат меҳнат инспекторига мурожаат қилгани, маълум вақт давомида мамлакатимиз ҳудудида бўлмагани даъво муддатини узрли сабабларга кўра, ўтказиб юборилган деб топилган.
Ҳеч кимга сир эмаски, амалиётда ишдан ноқонуний бўшатилган шахсларнинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишга тиклаш учун қонунда белгиланган даъво муддатини ўтказиб юбориши ҳолатлари тез-тез учраб туради. Аслида мазкур муддат узрли, яъни фуқаро ваколатли идораларга мурожаат қилгани натижасида ўтказиб юборилган ва ходим ноқонуний бўшатилган бўлса-да, даъво муддатини рўкач қилиб, ишга тиклашни рад этиш ҳолатлари ҳам учрайди. Шу боис судлар ишга тиклаш бўйича ишни кўриб чиқаётганда аввало даъво муддатининг ўтказиб юборилгани сабабларини синчковлик билан текшириши, масалага қонун ва адолат нуқтаи назардан ёндашиши зарур. Ана шунда фуқароларни қонуний ҳақ-ҳуқуқлари тезда тикланиб, уларнинг ортиқча овора бўлишининг олди олинади. Бу эса, фуқароларнинг суд идораларига бўлган ишончи янада ортишига хизмат қилади.
Фируза АЗИМОВА, Олий суд катта консультанти
Манбаа

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида асосий таътил 21 кунга ўзгармоқда.
Бироқ, айримлар "таътилимиз 24 кун эди, бунда камайиш бўлмаяптими" деб савол беряпти.
👉@yuristkadr
Бироқ, айримлар "таътилимиз 24 кун эди, бунда камайиш бўлмаяптими" деб савол беряпти.
👉@yuristkadr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги даврнинг муҳим ислоҳотларидан бири бу давлат ташкилотларининг очиқлиги, халққа яқинлашгани бўлди. Мансабдорлар қилинаётган ишлар юзасидан халққа ҳисобот беришга ўтди. Уларнинг муаммоларига эътибор бериш, ҳал этишга ҳаракат бошланди. Бу ютуқлар давомийлиги таъминланиши керак. Ортга қайтмаслик лозим.
Кеча Сирдарёнинг Мирзаобод туманида ҳам журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил қилинди. Туман ҳокими Жонибек Яриев фаолларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Ўзи автобусда юриб, туманда қилинган ишлар юзасидан уларга ҳисобот берди. Фаоллар туманнинг аграр соҳадан аграр-саноат ривожланаётган ҳудудга айланаётганини ўз кўзи билан кўрди.

Forwarded from Rasul Kusherbayev
Чилонзордаги қурилиш бўлмайдиган бўлди
Кеча Чилонзор туманининг 10-мавзесидаги аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган қурилиш масаласидаги учрашувда қатнашдим.
Маълум бўлишича, бу жойга кўп қаватли уй қуриш учун компенсация ўрнига ер олган тадбиркор, шаҳар ҳокими ва қурилишга рухсат берувчи кенгашга агар битта фуқаро қурилишга норози бўлган тақдирда, қурилишни дарҳол тўхтатиб, ерни топширишга ваъда бериб, рухсат олган экан. Тадбиркор кенгашни аҳоли қурилишга рози, деб ишонтирган.
Шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев тадбиркорга бу ваъдани эслатганидан сўнг, тадбиркор қуриш режасини тўхтатишини айти ва шу жойда масала якунланди.
Хуллас ушбу жойда қурилиш бўлмайдиган бўлди.
Нима ҳам дердик: қурилишлар масаласида аҳоли фикри устувор бўлаётгани рост бўлсин.
☝️Дарвоқе, видеодаги профилактика инспекторига миннатдорлик билдирмоқчи эдим, афсус соғлиги сабаб госпиталда экан. Оллоҳ шифо берсин!
"Начальник"дан кўпчилик номидан унга ташаккуримизни етказиб қўйишларини сўрадим.
👉 @deputat_kusherbayev

Davlat fuqarolik hizmatchilariga ertadan kamida 27 kunlik ta‘til berilishi kerak.
Bu hali asosiy mehnat ta‘tilining o‘zi.
👉@yuristkadr
Bu hali asosiy mehnat ta‘tilining o‘zi.
👉@yuristkadr
Келаси йил мартдан ҚМЖ ва УКларни ташкил қилиш тўхтатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-415-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорнинг 2-бандига асосан 2023 йил 1 мартдан бошлаб унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият ташкил қилинишига йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.
Лекин масаланинг бошқа жиҳати ҳам бор. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 63-моддасида қўшимча масъулиятли жамиятлар, 70-моддасида эса унитар корхоналарга оид нормалар ўз ўрнида турибди.
Фуқаролик кодекси эса биламиз, қонун ҳисобланади, иш аввал қонундан бошлангани тўғри бўлар эди шекилли.

Бугун 2022 йил 10 ноябрь, демак бугундан "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун кучга киради!
Албатта 27 йилдан ортиқ вақт давомида кутилган ушбу қонуннинг амалиётда қўлланилиши сиз-у биз ўйлаганчалик осон эмас. Унинг ортида қанчадан қанча объектив ва субъектив таъсирлар бўлгани ҳатто Давлат раҳбари томонидан ҳам 4 августдаги видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтилган эди.
Ҳа, қонун бугундан расман кучга киради. Бироқ, унутмаслик лозим, бу қонун давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган давлат органларининг реестри тасдиқлангандан сўнггина ишлашни бошлайди. Янада соддароқ қилиб айтсак, Қонуннинг юраги — реестр. Унда айнан кимлар давлат фуқаролик хизматчилари экани аниқ-тиниқ қилиб белгиланади. Реестр Президент томонидан тасдиқланади, ваколатли орган томонидан унинг расмий веб-сайти (argos.uz)да эълон қилинади. Шундан сўнг, қонун кимларга татбиқ этилишини билиб олишимиз мумкин.
Айни пайтда шу аниқки, ваколатли орган — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан бир қатор давлат органлари билан ҳамкорликда қонун ижросини бевосита амалиётга татбиқ этилишига кўмаклашувчи Президент қарори лойиҳаси тайёрланган. Мазкур қарор лойиҳасида барча масалалар аниқ ва равшан баён этилган.
Қарорнинг 10 га яқин иловаси қонуннинг деярли барча нормаларини қамраб олган бўлишини тахмин қиляпмиз. Қисқа қилиб айтганда, унда очиқ масала қолмаслигига ҳаракат қилинаётганга ўхшайди.
Билишимча, сўнгги паллада, тасдиқланишдан олдин етакчи давлатларнинг илғор тажрибасидан келиб чиқиб, Қарор билан тасдиқланиши кутилаётган низом ва тартиблар лойиҳаларига фикр ва мулоҳазалар олиш учун халқаро экспертларга ҳам тақдим этилган.
Яна озгина сабр қилсак, "Қонунга қўл ва оёқ" бўлиши кўзда тутилган Президент қарори ва яна бир қатор идоравий ҳужжатлар имзоланади ва ижрога қаратилади.
Катта эҳтимол билан давлат раҳбари Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммитидан қайтганидан кейин юқорида биз айтган қарорга имзо қўйилса керак.

Агар истеъмолчини ўйлашганида...
"ЎзавтоМоторс" ва истеъмолчи ўртасидаги "Каптива 5" бўйича ишда суд яна монополистни ёнини олибди.
Тўғриси бу сафар суддан кутмагандим. Чунки пул тўлаб махсулотини оломаётган истеъмолчи юз фоиз ҳақ. Буни тушунишга катта калла керакмас, озгина журъат бўлса бўлди эди.
Афсус суднинг монополистни ҳимоя қилиши биринчи мартамас.
Қонунлар яна ютқазди.
Мендаги ҳавотирларни энди дахшат ҳисси эгалламоқда. Чунки, қанчалик адолатли Конституция, қонунлар бўлмасин, суд бунга қарамаса бари бефойда, ҳаракатлар ҳавога учади.
Энг ёмони қонундаги ваколатидан келиб чиқиб суд ўзига ноқулай одамлар устидан ҳам ҳукм чиқариши мумкин. Масалан, танқид қилганларни. Дахшат!
Хўш бу аҳволда истеъмолчи сифатида кимга суянамиз?
Тўғриси менга ҳеч қандай ёруғлик кўринмаяпти. Умр эса ўтмоқда-ўтмоқда-ўтмоқда...
(Интервью аввалроқ олинган)

Компания HR-брендини қандай яратиш мумкин?
Компаниянинг рақобатбардошлигини оширишда HR-брендни яратиш муҳим саналади.
Икки тоифадаги корхоналарда – ривожлантиришга муҳтож бўлмаган барқарор компаниялар ва банкротлик ёқасидаги ташкилотларда бренд яратиш унчалик аҳамиятли бўлмаслиги мумкин. Лекин узоқ муддатли бизнес стратегияга эга компаниялар албатта бу масалада бош қотиришлари керак.
Ички HR-брендни яратиш. Агар иш берувчининг мақсади ходимларни ҳозирги иш жойида ушлаб туриш бўлса, у ҳолда ички HR-брендини яратиш мақсадга мувофиқдир. Барқарор, ўсиб бораётган жамоа сизга янги ходимларни топиш ва ўқитиш учун пулни тежаш имконини беради.
Агар ишлар қуйидаги босқичларда амалга оширилса, компанияда ички HR-брендини қийинчиликсиз яратиш мумкин:
1. Тадқиқот ўтказиш. Биринчи қадам ходимларнинг компанияга қандай муносабатда бўлишини аниқлашдир. Аноним сўров ўтказиш орқали ходимларнинг компания ҳақидаги фикрларини аниқланг. Айниқса, ишдан бўшаб кетаётган ходимнинг компания ҳақидаги фикрлари ҳаққоний бўлади, чунки унинг йўқотишдан қўрқадиган ҳеч нимаси йўқ. У учун ҳал қилувчи омил нима бўлганини сўрашни унутманг!
2. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш. Тадқиқот натижалари ҳал қилиниши керак бўлган "оғриқли нуқталар"ни кўрсатиб беради. Муаммолар янги ходимларни мослаштириш, ўқитиш, мотивация бериш ёки жамоавий руҳда бўлиши мумкин. Жамоадаги муҳит қанчалик уйғунлигини баҳоланг – бу ички HR-брендга сезиларли таъсир қилади.
3. Корхонанинг муҳим қадриятларини шакллантириш. Компаниянинг миссияси ва қарашлари ҳақиқатга мос келишига эътибор беринг. Агар бу ҳақда маълумотни ижтимоий тармоқлар ёки бошқа каналлар орқали оммага узатаётган бўлсангиз, ҳар бир хабарда иш берувчининг ягона сийрати намоён бўлиб турсин.
Масалан, Starbucks компанияси қаҳвани севувчилар орасида ўз имижига эга. Унинг шиори: "Ҳар бир инсон ҳар куни, исталган жойда бир финжон қаҳва билан руҳини илҳомлантириши ва озиқлантириши мумкин". Ушбу бренд ўз кузатувчилари ҳақида аниқ тасаввурга эга ва бренднинг ижтимоий тармоқлари кузатувчиларга мослаштирилган. Бу эса компаниянинг HR стратегиясини белгилайди.
4. Корпоратив маданиятни шакллантириш. Уни шакллантиришнинг энг яхши асоси компания етакчи шахсларининг жамоа билан бевосита алоқаси ҳисобланади. Масалан, компания қадриятларини акс эттирувчи қўлланма яратиш ҳам янги ходимларнинг иш муҳитига тезроқ мослашишига имкон беради.
Компания HR брендининг ривожланиши ички имиждан бошланиши керак. Бунда сиз оғзаки сўз эффекти (сарафанный радио)дан фойдаланишингиз мумкин. Яъни, бунда биринчи навбатда ходимлар компанияни ўз дўстлари ва танишларига тавсия қилишади.
Экспертимиз Гулсора Менгзияева тайёрлади.

Пойтахтнинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатидаги “куттириш” муаммоси бартараф қилиниши керак.
Тошкент шаҳар суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида пойтахтдаги туманлараро фуқаролик судлари қарорларидан норози бўлган шахсларнинг шикоятлари кўриб чиқилади.
Ҳозирда, пойтахтдаги фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ишларни фақатгина хафтанинг сешанба ва жума кунларига белгиламоқда. Яъни, ишлар фақат сешанба ва жума кунлари кўрилади холос. Натижада судга келувчи тарафлар сони бир вақтга тўғри келиб, ишлар белгиланган вақтда кўрилмаяпти. Айни пайтда бу судда юзага келаётган муаммо ва норозиликларнинг асосий сабабларидан бири ҳам шу. Баъзида бир нечта ишлар бир вақтга (масалан, соат 9.00 га, 10.00 га ёки 11.00 га ва ҳоказо) тайинлаб қўйилиши натижасида, судга келган тарафларнинг аксарияти суд мажлислари бошланишини соатлаб кутиб ўтираверади. Тўғри, бошқа судларда ҳам борку бу ҳолат дейишингиз мумкин. Лекин, биз айтган судда “куттириш балоси” бошқа судларга қараганда жуда ёмон аҳволда.
Мисол учун, соат 10.00 да бошланиши белгиланган судлар деярли бу вақтда бошланмайди, ёки тушлик вақтига бориб, ёки тушлик вақтидан ўтиб ҳам бўлиши мумкин. Яъни, судга ташриф буюрган фуқароларнинг дейлик, 3 ёки 4 соат кутиши одатий ҳолга айланган бу ерда.
Энди ўзингиз биласиз, фуқаролик судларига уй-жой ва оилавий масалаларда ҳам кўп фуқаролар келади, яъни гап қария отахон, онахонлар ва ёш болали, чақалоқли шу билан бирга ҳомиладор аёллар ҳақида ҳам кетмоқда. Суд бошланишини соатлаб кутиш асосан, ана шундай фуқароларимизга қийин бўлмоқда. Гап бу ерда уларнинг ҳам жисмонан (соғлиғи ёмонлашуви), ҳам руҳан (асаблар таранглашиши) қийналиши ҳақида кетмоқда.
Шундай қилиб, мазкур судга ташриф буюрган фуқаролардаги, корхона ва ташкилотлар вакилларидаги асосий эътироз ва норозиликлар ҳали суд бошланмасидан ва суд қарори ўқилмасдан туриб бошланмоқда. Улар бу судда кутиб умрларини ўтказмоқда, ҳа шундай, ҳамманинг қимматли вақти шунга ўхшаш судларда барбод бўлмоқда.
Тўғри, биз тушунамиз, фуқаролик судларида ишлар кўлами катта, ҳар бир ишни атрофлича кўриб чиқиш учун маълум вақт кетади. Лекин, бундан фуқаролар жабр кўрмаслиги керак, тизим ўз муаммосини ўзи бартараф қила олиши керак.
Таклифимиз шуки, Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида ишлар хафтада
2 кун эмас, балки ҳеч бўлмаса 3 кун кўрилиши, бунда ишларни дейлик, хафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунларида кўриш керак.
Ана шунда, ушбу судда мувозанат сақланиши, фуқароларни куттириш ҳолатлари ва одамлардаги норозилик бироз бўлсада камайиши мумкин.

#kutish_jonga_tegdi
Кутиш жонга тегди!
Бугун соат 14.25 да Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида суд ишимиз бўлиши керак эди.
Мен бу ёқдан – Тошкентдан масофадан қатнашишим керак эди, белгиланган жойда 1 соатдан бери кутиб турибман, суд эса бошланмади. Бошқа ишлар қолиб кетяпти. Начора, масофавий суд белгиланган жойни тарк этаман. Кутиш жонга тегди.
Бугундан бошлаб #kutish_jonga_tegdi ҳештигимиз ишга тушмоқда. Ва бунда биз куттираётган ва бошқаларнинг вақтини ўғирлаётган судлар ҳақида ҳабар бериб борамиз.

Forwarded from Tanzila Narbaeva
Мажбурий меҳнат тақиқланган ва унга йўл қўйилмайди
Ижтимоий тармоқларда пахта йиғим-терими ишларига турли соҳа ходимлари мажбурий жалб этилаётганига оид айрим хабарлар тарқалмоқда.
Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга солинган, ушбу қилмиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси томонидан ҳар қандай кўринишдаги мажбурий меҳнатга жалб этиш, ишчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан ўрганилиши, бартараф этилиши ҳамда айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилиши назоратга олинган.
Азиз юртдошлар, агар Сиз мажбурий тарзда бирор бир меҳнатга жалб этиш, муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз “1176” ҳамда “1092” рақамли “ишонч телефон”ларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Ҳар бир маълумот ва мурожаат белгиланган тартибда тезкорлик билан ўрганиб чиқилади ҳамда зарур чоралар кўрилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади.
Одам савдосига ва мажбурий
меҳнатга қарши курашиш
миллий комиссияси
@tanzilanarbaeva

Иш ҳақи сақланмаган таътил ҳақида биласиз, иш ҳақи қисман сақланган таътил ҳақидачи?
Барчамизга маълум, амалдаги Меҳнат кодекснинг 150-моддасида “иш ҳақи сақланмаган таътил” тушунчаси мавжуд эди. Унга кўра ходимнинг аризасига асосан, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ўн икки ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда берилади.
Янги таҳрирдаги МКнинг 240-моддасида “иш ҳақи қисман сақланадиган таътил” тўғрисида янги норма киритилди. Эътибор беринг, "иш ҳақи қисман сақланадиган таътил". Буни янги таътил тури дейиш мумкин.
Энди янги МК кучга кирса, иш ҳақи сақланмаган таътил ўрнига иш ҳақи қисман сақланган таътил бериладими, деган хаёлга келманг. Иш ҳақи сақланмаган таътил бериш тартиби ҳам янги таҳрирдаги кодексда мавжудлигича қолди, фақатгина қўшимча тарзда “иш ҳақи қисман сақланган холда таътил бериш” тартиби ҳам киритилди.
Унга кўра иш ҳақи қисман сақланган таътил бериш тартиби ҳар бир ташкилотнинг ички локал ҳужжатларида, асосан, жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ҳамда меҳнат шартномасида назарда тутилиши ва календарь йил давомида энг кўп бериладиган муддати белгиланиши мумкин.
Бунда ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқишга розилигини иш берувчига ўз аризаси орқали билдиради. Эътибор беринг, “ходим розилигини” дейилмоқда, бу дегани таътилнинг бу тури ҳам ходимнинг розилиги билан амалга оширилади, иш берувчи ходимни мажбуран бундай таътилга чиқаролмайди.
Бундан ташқари, корхонанинг локал ҳужжатлар (меҳнатга оид ички ҳужжатлари)да иш берувчи ходимнинг илтимосига кўра унга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериши шарт бўлган ҳоллар ҳам назарда тутилиши ҳам мумкин.
Савол туғилади, шунда иш ҳақи қисман сақланган таътил берилганда ходимга тўланадиган иш ҳақи миқдори қанча бўлади? Бу ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан олинадими, ёки...?
Ана энди асосий масалага етиб келдик. Янги таҳрирдаги кодексимизнинг 240-моддаси, 4-қисмида иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқарилган ходимнинг иш ҳақи миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (яъни ҳозирги кунда 920 минг сўм) кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
Шунингдек, бу қисмда агар ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилда бўлган даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилган бўлса, ушбу оширилишни ҳисобга олган ҳолда ходимга тегишли иш ҳақи миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниши кераклиги ҳам кўзда тутилмоқда.
Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева

“YURIST VA KADR” NTM навбатдаги ўқув курсларга ОФЛАЙН ва ОНЛАЙН қабул эълон қилади!
"HR + HR-legal" курсларимизда Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича қонунчиликдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилади. Дарслар малакали юристлар, ўқитувчи-мутахассислар томонидан анъанавий (офлайн) ва онлайн шаклда ўзбек тилида олиб борилади.
✅Курс якунида тингловчиларга курс материаллари ва албатта сертификат берилади.
🔹Дарс кунлари ва вақти: душанбадан шанбагача, 9-00 дан 13-00 га қадар (тушдан кейин бемалол ташкилот ишини ҳам бажаришингиз учун).
🔹Давомийлиги: 36 соат (кунига 4 соатдан), 9 кун.
Янги гуруҳларга рўйҳатдан ўтиш учун:
☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-175-76-79, 97-731-40-30, 90-993-18-80.