Салласини ол деса, калласини олавермаслик керакда энди.
Баъзи суд қарорларини кўриб ёқа ушлайсан одам. Айрим судлар тадбиркорларга нисбатан ишларни кўришда анчагина оширворишади. Яқинда шунга ўхшаш бир суд қарорини ўқиб қолдим.
Экология органи бир корхонанинг фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида судга ариза киритади, бунга сабаб сифатида корхонанинг ишлаб чиқариш объектларидан бири атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига зарар етказаётганлиги асос қилинади. Иқтисодий суд судьяси унча ўйлаб ҳам ўтирмайди ва экология органининг талабини тўлиқ қаноатлантириб, корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор чиқариб беради.
Ҳўш, нима қилибди деяпсизми?
Бир нарсага эътибор берайлик дўстлар. Суд бундай ҳолатларда нимани ва қандай фаолиятни тўхтатиш кераклигини аниқлаб олиши зарур. Масалан, корхона тадбиркорлик билан машғул бўлар экан, унда бир эмас, бир нечта фаолият бўлиши мумкин. Мисол учун, битта фаолияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўлса, иккинчи фаолияти терини қайта ишлаш дейлик. Атроф-муҳитга салбий таъсир эса унинг терини қайта ишлаб фаолияти билан боғлиқ бўляпти ва экология органининг эътирози ҳам айна мана шу йўналишга билдирилган. Демак, суд томонидан корхонанинг бутун бир фаолияти эмас, унинг атроф-муҳитга салбий таъсир ўтказадиган ўша терини қайта ишлаш цехи фаолиятигина тўхтатилади. Тушуняпсизми?
Мен кўрган суднинг қарорида ҳам айнан мана шу каби жиҳатларга эътибор берилмаганлиги кўриниб турибди. Аслида экология органи корхонанинг атроф-муҳитга салбий таъсир ўтказаётган бир объектига эътироз билдирган бўлсада, суд ҳолатни тўлиқ ўрганмасдан, корхонанинг бутун бир фаолиятини тўхтатиб қўйган. Энди нима бўлади? Корхона вақтинча бошқа фаолият билан ҳам шуғуллана олмайди, ишчи-ходимларини ҳам ишлата олмайди, демакки, уларга ойлик ҳам тўлай олмайди.
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 48-моддаси 1-қисмида шундай дейилган:
➖корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг инсон саломатлигига ёки яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсир этган ёки бундай таъсир этиш хавфи туғилган тақдирда уларнинг фаолияти чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир этиш сабабларини бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса тугатилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Бу ерда судлар “бошқа объектлар” деган жойига ҳам эътибор беришни билиши керак. Корхонанинг қайсидир объекти атроф-муҳитга ёки инсон саломатлигига салбий таъсир ўтказса, ўша объект фаолиятигина тўхтатилиши мумкин, бутун бир корхона фаолияти эмас.
Судлар қарор чиқаришда корхона (масалан, МЧЖлар)нинг уставига бир назар ташласин, нечта фаолият тури кўрсатилган бўлади? Ўнлаб фаолият турлари бўлади, тўғрими? Мана шу фактнинг ўзи бир объект ва бутун бир фаолият ўртасидаги жуда катта чегарани кўрсатиб туради.
👉@yuristkadr

Янги МКдаги сифатсиз таржима билан боғлиқ ғалати бир норма ҳақида.
Янги Меҳнат кодексида ходимлар зарарига ишлайдиган адолатсиз нормалар ҳам талайгина.
Масалан, бир неча касб ва лавозимда ишлаш, яъни ходимга қўшимча вазифа юклатиш масаласини олайлик. Ходим бир неча касб ёки лавозимда ишлаганда, яъни унга бошқа бўш лавозим вақтинча юклатилганда асосий масала нимада бўлади? Албатта, қўшимча иш ҳақи масаласида, бу аниқ.
Аслида, бундай ҳолатларда қўшимча лавозимни қабул қилиб олаётган ходимга қўшимча ҳақ тўланмаслигининг ўзи адолатсизликдир.
Бироқ, янги Меҳнат кодексининг 259-моддаси 2-қисмига кўра, “вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вазифаси унинг штатдаги ўринбосари зиммасига асосий ишдан озод этилмаган ҳолда юклатилганда қўшимча тўлов амалга оширилмайди” дейилган. Дастлаб биз бу қоидани штат бўйича лавозими ўринбосар бўлган ходимларга тегишли деб тушундик. Масалан, бошлиқ вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаси бошлиқ ўринбосарига тўғридан-тўғри тушади ва шу сабабли ҳам, бундай ҳолатларда ўринбосарга қўшимча ҳақ тўланмайди. Биз шундай тушундик.
Лекин, Меҳнат кодексининг 116-моддаси 6-қисмида мана бундай қоида фикримизни бироз ўзгартириб юборди:
➖вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини асосий ишдан озод этилмаган ҳолда бажаришни штатдаги унинг ўрнини босадиган, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат шартномасига, мансаб йўриқномасига мувофиқ ўз лавозим мажбуриятларига вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш кирадиган шахс зиммасига юклатиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади, мажбуриятларни вақтинча бажариш зиммасига юклатилаётган ходимнинг бирор-бир қўшимча розилигини олишни талаб этмайди ҳамда қўшимча равишда ҳақ тўланмайди.
Узун ва бир қарашда тушуниш мураккаб қоида, шундай эмасми? Ҳуллас бу ерда, вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятлари унинг штатдаги ўрнини босадиган ходим томонидан асосий ишидан ажралмаган ҳолда бажарилганлиги учун ўша ўрнини босувчи ходимдан розилик ҳам олинмаслиги, унга қўшимча ҳақ ҳам тўланмаслиги айтилмоқда. Бу ерда МК 259-моддадаги “ўринбосар” жумласи 116-моддада “унинг ўрнини босадиган” мазмунда кетган. Кейингисидаги умумийроқ мазмун аслида ходимлар фойдасига эмас, зарарига ишлайди.
Масалан, МК 259-моддада биз лавозими ўринбосар ҳисобланган ходимларни тушунсак, 116-моддада бунга нисбатан кенгроқ мазмунни тушуняпмиз. Мисол учун, ташкилотдаги бир бўлим: бу бўлимда бир нафар бўлим бошлиғи, бир нафар бош мутахассис, бир нафар етакчи мутахассис ва бир нафар 1-тоифали мутахассис бор. Бўлим низомида бўлим бошлиғи вақтинча бўлмаганда, бош мутахассис унинг ўрнини босувчи сифатида ўтади деб ёзиб қўйилади. 116-моддага асосан албатта. Ва шу тахлит давом этяпти: бош мутахассис вақтинча бўлмаса, етакчи мутахассис унинг ўрнини босувчи сифатида, етакчи бўлмаса эса, 1 тоифали мутахассис унинг ўрнини босувчи бўлиши бўлим низомида кўрсатилмоқда. Вазиятни кўряпсизми, агар иш берувчи бўлинмаларнинг низомларига ва ходимларнинг лавозим-йўриқномаларига "яхшилаб ишлов берса” бировга умуман қўшимча ҳақ тўламасдан қўшимча вазифа юклатиб ишлатиш имконига эга бўлади. Шаҳсан мен МК 116-модданинг мана шу қисмини ходимлар зарарига ишлайдиган адолатсиз норма деб қабул қилдим.
Аслида, Кодекснинг рус тилидаги матнига қарасангиз, ўзбек тилидагисига ўхшаб икки хил жумла эмас, 259-моддада ҳам, 116-модда ҳам битта – “штатного заместителя”, яъни “штатдаги ўринбосари” жумласи кетган. Яъни, қонун лойиҳаси ташаббускорлари таржима масаласида мана шу жойида қовун туширишган. Кимнинг фойдасига дейсизми? Иш берувчиларнинг фойдасигада албатта.
Эҳҳе, ҳали бунга ўхшаш низо ва муаммо туғдирадиган нормалар ҳақида кўп гаплашамиз. Ҳали расмий шарҳлар масаласи ҳам кун тартибига чиқади, кўрасиз.

Forwarded from «Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi
"Юрист ва кадр" ўқув марказида бўлиб ўтаётган дарс машғулотларидан лавҳалар
Айни дамда бир неча корхона ва ташкилотлардан ташриф буюрган тингловчилар учун меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис Муҳаммадамин Каримжонов томонидан дарс машғулотлари олиб борилмоқда.
Меҳнат ҳуқуқини биз билан ўрганинг! Марҳамат ўқув курсларимизга ёзилиш учун сиз ҳам рўйхатдан ўтинг.
☎️ +99891-122-18-92
+99890-010-86-15
+99890-175-76-79
📍Ўқув маркази локацияси
Telegram I Instagram I Youtube

ИШ БЕРУВЧИ “РАСЧЕТНЫЙ”НИ ТЎЛАМАДИ, ЭНДИ ҲАР БИР КЕЧИКТИРИЛГАН КУНГА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ ТЎЛАШГА МАЖБУР.
САВОЛ.
Ассалому-алайкум яхшимисиз. Мен билан тузилган меҳнат шартномасини қисқартириш сабабли 2023 йил 14 апрелдан бекор қилишди. Янги Кодекс кучга киргунча. Лекин шу кунга қадар ҳам ҳисоб-китоб қилишгани йўқ. Шунга менинг қандай ҳуқуқларим бор, кечиктирилган кунларга қўшимча компенсация тўловларини ундириб олишга ҳаққим борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ.
Ушбу вазиятда эски Меҳнат кодексининг 110-моддаси ва янги Меҳнат кодексининг 172-моддаси талабларига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган суммалар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилиши лозим эди деб ҳисоблаймиз. Яъни, 2023 йилнинг 14 апрель куни.
Бунда биз ходимга тўланадиган “расчетный” тўловлари сифатида: – охиригача олинмаган иш ҳақини;
– ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
– шунингдек, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа тўловларни тушунамиз.
Агар иш берувчингиз ҳали ҳам “расчетный”ни тўламаган бўлса, демак у меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиб, маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўяётган бўлади. Агар шикоят қилсангиз, меҳнат инспекторлари унга МЖтКнинг 49-моддасига асосан маъмурий жарима қўллаши мумкин.
Бундан ташқари, янги Меҳнат кодексининг 333-моддасига мувофиқ иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни тўлаш муддатини бузса ҳам, ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт. Бунда ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида белгиланади.
Фақат бу ерда янги Меҳнат кодексининг 2023 йил 30 апрель кунидан кучга кирганини ва у ўзидан олдинги даврдаги муносабатларга тадбиқ этилмаслигини эътиборга олишимиз керак.
Лекин барибир, собиқ иш берувчингиз янги Кодекс кучга кирган – 2023 йил 30 апрель кунидан бошлаб, тўланмаган “расчетный”нинг учун ҳар бир кечиктирилган куни учун сизга МБнинг қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизидан келиб чиқиб компенсация тўлайди.
Мисол учун, ҳозирги пайтда МБнинг қайта молиялаш ставкаси йиллик 14 фоиз бўлиб унинг 10 фоизи 1,4 фоиз бўлади. Ходимнинг “расчетный” суммаси 5 млн. сўм дейлик. 5 млн. сўмнинг 1,4 фоизи 70.000 сўм бўлади. Шундай қилиб, ушбу мисол бўйича оладиган бўлсак, иш берувчи 30 апрелдан бугунги 16 июнгача бўлган 48 кун (ҳар бир куни) учун 70.000 сўмдан жами 3.360.000 сўм компенсация тўлаши керак бўлади.
Яъни, бунда “расчетный” учун тўланмаган 5.000.000 сўм ва ушбу сумманинг кечиктирилган кунлари учун компенсация сифатида 3.360.000 сўм, жами 8.360.000 сўмни иш берувчи ходимга тўлаб беради.
Мазкур компенсация иш берувчининг айби бор ёки йўқлигидан қатъий назар қоплаб берилиши керак бўлади. Шунақа гаплар.

❗️300 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.
▪️ Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:
➖ Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;
➖ Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;
➖ Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;
➖ Барча вакансиялар рўйхати.
❗️Вакант лавозимни эгаллаш бўйича танловда иштирок этиш учун ягона очиқ порталдан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 maydan kuchga kirgan Yangi Mehnat kodeksida nimalar o'zgardi?
Mehnat kodeksida dam olish kunlari kunlari xalqaro standartlarga moslandi. Eski kodeksda bu bo'yicha qonunchilik standartlarga zid bo'lgan. Umuman Mehnat kodeksidagi o'zgarishlarni bilmoqchi bo'lsangiz ushbu suhbatni tomosha qiling.
To‘liq👉🏻 https://youtu.be/Qfruotf29eE
Mehnat kodeksida dam olish kunlari kunlari xalqaro standartlarga moslandi. Eski kodeksda bu bo'yicha qonunchilik standartlarga zid bo'lgan. Umuman Mehnat kodeksidagi o'zgarishlarni bilmoqchi bo'lsangiz ushbu suhbatni tomosha qiling.
To‘liq👉🏻 https://youtu.be/Qfruotf29eE
Forwarded from «Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi
Бу ҳафта ҳам марказимизда турли ташкилотлардан ташриф буюрган ходимлар учун 36 соатга мўлжалланган ўқув машғулотларимиз якунланди.
Тингловчилар устозлар билимларидан миннатдор эканлигини билдиришди. Энг муҳими тингловчиларга ишда фойдаланиш учун ҳужжатлардан намуналар ҳам берилди. Бу гурух аввалги гуруҳлардан тиришқоқлиги ва билимга чанқоқлиги билан ажралиб туришди. Устозларни саволларга кўмиб ташлашди😊 Уларга ишларида омад тилаб қоламиз👍
Эслатиб ўтамиз,19 июнь санасидан бошлаб 24 соатга мўлжалланган офлайн дарс машғулотларимиз бошланади.
"Юрист ва кадр" ўқув марказида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин:
☎️ +99891-122-18-92
+99890-010-86-15
+99890-175-76-79
📍Ўқув маркази локацияси
Telegram I Instagram I Youtube
Тингловчилар устозлар билимларидан миннатдор эканлигини билдиришди. Энг муҳими тингловчиларга ишда фойдаланиш учун ҳужжатлардан намуналар ҳам берилди. Бу гурух аввалги гуруҳлардан тиришқоқлиги ва билимга чанқоқлиги билан ажралиб туришди. Устозларни саволларга кўмиб ташлашди😊 Уларга ишларида омад тилаб қоламиз👍
Эслатиб ўтамиз,19 июнь санасидан бошлаб 24 соатга мўлжалланган офлайн дарс машғулотларимиз бошланади.
"Юрист ва кадр" ўқув марказида малака оширишни истаган талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин:
☎️ +99891-122-18-92
+99890-010-86-15
+99890-175-76-79
📍Ўқув маркази локацияси
Telegram I Instagram I Youtube
Афсус...
Олдинги хафтада Олий судда биз учун кутилмаган бир даҳшатли қарор қабул қилинди. Ўша куни ноҳақ судланиб, адолатсизликдан ер билан чирпарчин бўлган, бироқ кейинчалик оқланган ҳамда қуйи судларнинг қарори билан ўз ишига тикланган бир инсонни, гўёки яна қайтадан ер билан яксон қилишди. Бу биз учун чинакамига даҳшат эди бу.
Бу инсон катта бир давлат органининг вилоят бошқармаларидан бирида раҳбар бўлиб ишлар эди. Бирдан тепадан топшириқ бўлади ва бир кундаёқ уни вилоят прокуратурасига олиб кетишади ҳамда уни ўша куниёқ эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишади. Қамоққа олинган куннинг эртаси куни ундан ишдан бўшаш ҳақида мажбурлаб ариза олишади ва шу куни уни гўёки ўз ҳохишига кўра Меҳнат кодексининг 99-моддасига асосан ишдан бўшатишади. Тасаввур қилинг, қамоққа олинган шахс, тергов кетаётган бир вақтда ўз ҳохиши билан ишдан бўшаш ҳақида ариза бериши мумкинми? Асло мумкин эмас. Ходимга нисбатан текширув кетаётганда, ёки унга қарши кескинлик юзага келганда, ё бўлмасам, терговга тортилган бир вақтда ариза олиниши иш берувчи томонидан қистов ва босим дея баҳоланади.
Қаҳрамонимиз ёш ва умидли кадрлардан эди. Уни ишдан бўшатиш билан қаноатланишмаган. Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан жавобгарликка тортишди, судлашди уни. Буюртмали жиноят иши экани аниқ эди. Шукрки, бу узоққа чўзилмади, адолат қарор топиб, у оқланди, жирканч суд ҳукмлари бекор бўлди. Фақат, ёш бўла туриб, қонунсизликдан соғлиғини йўқотди у, ундан ҳам ёмони энг яқин инсонларидан бири унинг бошига тушган ташвишларини кўтара олмай, бевақт оламдан кўз юмди.
Дўстларим, қахрамонимизнинг ўрнида бўлсангиз, сиз ҳам ҳуқуқингиз учун охиригача курашармидингиз? У ҳам шундай қилди. Ўзининг аввалги ишига тикланиш учун курашди. Биринчи инстанция суди “ўз ҳохишингиз билан ариза ёзгансиз, кейин даъво муддатингиз ўтган” деб унинг даъвосини рад қилади. Шундан сўнг, адвокат сифатида мен ишга киришдим, апелляция судида барча асосларни келтириб бердик, ариза терговхонада мажбуран ёзилганлиги исботланди, қолаверса, жавобгар вакиллари аризанинг асл нусхасини кўрсатиб бера олмади (яъни аризанинг ўзи йўқ эди). Аввалги МК 270-моддасига кўра, даъво муддати ўтиши учун эса буйруқ нусхаси ходимга берилган бўлиши керак эди, лекин буйруқ нусхаси ходимга берилмаган ёки почта орқали юборилмаган эди. Ниҳоят, апелляция қаҳрамонимизни ишга тиклаш ҳақида қарор чиқарди. Қарор ижроси ҳам таъминланди, у вилоятдаги ўзининг раҳбар лавозимига киришди. Биз ҳақли равишда ғалаба қилган эдик.
Афсуски, Олий судда бундай бўлмади. Олий суд судьялари даъво талабларимизни бутунлай рад қилиб ташлади. Қаҳрамонимиз тергов даврида тазйиқ ва руҳий босим натижасида ариза ёзишга мажбур бўлганини зорланиб-зорланиб бир неча бор айтиб ўтди. Бироқ, Олий суд судьялари вазиятга тўғри баҳо бера олмади, улар ўзларининг қарорларини “сиз раҳбар ходим бўлгансиз, нима ёзаётганизни олдиндан билиб ўз ҳохишиз билан ёзгансиз” деган мантиқсиз тушунтириш берди. Аҳволни қаранг, оддий ходим бўлса, тазйиқ бўлиши мумкин экан, агар раҳбар ходим бўлса, вазият тазйиқ деб баҳоланмас экан.
Ҳеч кимнинг бошига бундай ҳолат тушмасин! Ҳеч қандай айбингиз бўлмасада, асоссиз қамашиб, икки кун бир жойда ушлаб туриб, тинимсиз равишда руҳий ва жисмоний босим ўтказиб, “ҳозироқ аризангни ёзиб бер, бўлмаса, яна иккита статья босворамиз, керак бўлса болаларингни йиллаб кўрмайсан” деганда, эркак бошингиз билан ичингиздан юм-юм йиғлаб, оқ қоғозга ўзингиз истамаган жумлаларни ёзишдан ҳудо асрасин. Бошингизга шундай ҳол тушмасин бирортангизни.
Судларимиз қарор чиқарар экан, бир инсоннинг тақдирини ҳал қилар экан, виждонларига яхшилаб қулоқ тутишсин. Виждонга қандай қулоқ тутилади, у қандай тингланади? Қози бўлиб эмас, ўша инсоннинг ўрнига ўзни қўйиб.
Биз бу иш бўйича қонун ва адолат биз томонимизда эканига тўлиқ ишонамиз, шундай экан, охиригача курашамиз.

Audio
ХОДИМНИ "ДЕКРЕТ"ДАГИ ХОДИМ ЎРНИГА ЎТКАЗИМОҚЧИМИЗ, ҚАЙСИ МОДДАЛАРНИ ҚЎЯМИЗ?
САВОЛ.
Бола парваришлаш таьтилида бoлган ходимнинг ўрнига бошқа ходимни ўзининг розилиги билан ўтказмокчи эдик, лекин МКнинг қайси моддаларини қўйишни тушинмаяпмиз. Илтимос ўргатиб юборсангиз. Олдиндан рахмат.
ЖАВОБ ☝️ЮҚОРИДАГИ АУДИОЁЗУВДА.

Янги Меҳнат кодексининг қиймати бебаҳолиги маълум.
Лекин энг муҳими, бу қийматни тушиб кетишига йўл қўймаслик керак.
Янги Кодекс кучга кирган кунлардаёқ меҳнат шартномаларини бекор қилиш амалиётида уни фаол қўллаша бошлашди.
Айниқса, меҳнат шартномасини бекор қилишда Кодекснинг 161-моддасини. Иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатишларни назарда тутяпман, албатта.
Биз янги Меҳнат кодекси нормалари бузилган ҳолда амалга оширилган ишдан бўшатишларга тоқат қилмоқчи эмасмиз.
Айтганимдек, янги Меҳнат кодексининг қиймати аслида бебаҳо. Бу қийматни тушиб кетмаслиги учун ҳозирданоқ курашни бошлаганмиз. Асосий курашлар ҳозирда судларда кечмоқда.
Лекин, касаба уюшмалари, Бандлик вазирлиги, прокуратура ва адлия каби органлар фаоллашмаса, янги Меҳнат кодексининг ўрни у қадар мустаҳкам бўлмайди.

Касаба уюшмаси қўмитаси розилиги билан боғлиқ ғалати қоида тўғрисида.
Янги Меҳнат кодексининг 164-моддасида ходимни иш берувчи ташаббусига кўра ишдан бўшатишдан аввал касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олишга оид нормалари ҳақида гап кетади.
Энди ўзиз биласиз, МК 164-моддада агар жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бўлсагина, меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги олинади. Яъни, ўша эски МК 101-моддадаги эски қоида сақланиб қолган.
Лекин ҳозир гап бошқа нарса ҳақида.
Қаранг, МК 164-модданинг 3-қисмида шундай қоида бор:
➖касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак;
➖агар кўрсатилган муддат тугаганидан кейин касаба уюшмаси қўмитаси қабул қилинган қарор ҳақида хабар қилмаса, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ушбу Кодексда белгиланган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз бекор қилишга ҳақли.
Назаримда, мана шу иккинчи қоидани қўллашда амалиётда чалкашликлар ва тушунмовчиликлар юзага келиши мумкин.
Бир қарашда агар касаба уюшмаси қўмитаси кўрсатилган муддат, яъни 10 кунлик муддатдан сўнг иш берувчининг тақдимномаси юзасидан ҳеч қандай ҳабар бермаса, иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси розилигисиз ҳам ходимни ишдан бўшатиши мумкиндек бўляпти. Аслидачи?
Аслида, қоидани жумлама-жумла тўлиқ ўқисангиз, мазмун сал бошқачароқ эканини тушунасиз. Яъни, касаба уюшмаси қўмитаси кўрсатилган 10 кунлик муддат тугаганидан кейин қабул қилган қарори ҳақида ҳабар қилмаса, иш берувчи уни розилигисиз ходимни бўшатиши мумкин. Янада оддийроқ тушунтирадиган бўлсам, касаба уюшмаси қўмитаси тегишли қарорни қабул қилгану, бироқ бу ҳақида иш берувчини хабардор қилмаган, тушуняпсизми? Шундагина, иш берувчида юқоридаги ҳуқуқ юзага келиши мумкин, яъни касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олиб ўтирмайди. Яна такрорлайман, қарор қабул қилган бўлса, бироқ бу тўғрисида иш берувчи хабардор қилинмаган бўлса.
Демак, агар касаба уюшмаси қўмитаси белгиланган 10 кунлик муддат ичида ҳеч қандай ҳаракат қилмаган бўлса, яъни тегишли қарор қабул қилмаган бўлса, иш берувчида касаба уюшмаси қўмитаси розилигисиз ходимни бўшатиш ҳуқуқи юзага келмайди.
Хуллас, МК 164-модданинг бу қисмидаги яширин қоида якунда иш берувчининг эмас, ишдан бўшатилган ходимнинг фойдасига ишлаши шундоқ кўриниб турибди.

РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИНГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ТИКЛАШ МАСАЛАСИ.
Судьялар Олий олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби “Фуқаролик ҳуқуқи” кафедраси мудири, юридик фанлар доктори, профессор Илҳом Насриевнинг реабилитация қилинган шахсларни ишга тиклаш бўйича жуда яхши мақоласи чоп этилган экан (2022 йил апрель). Энг муҳим жойларини ажратиб олдим.
➖Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111-моддасида, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиши лозим, деб белгиланганлиги сабабли реабилитация қилинган шахслар ишга тиклаш масаласида аксарият ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилишмоқда.
Аммо бундай тоифадаги ишларни фуқаролик ишлари бўйича судлар айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси нормаларига таяниб ҳал этса, бошқа ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси нормалари асосида ҳал этаётганлигини кўришимиз мумкин.
Бугунги кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 26 ноябрдаги РС-54-20-сонли Раёсат қарорида ...фуқаролик ишлари бўйича республика судлари томонидан реабилитация билан боғлиқ ишга тиклашга оид низоларни ҳал этиш амалиёти юзасидан ўтказилган умумлаштириш натижалари бу борада ягона суд амалиёти асосан тўғри йўлга қўйилганлигини, ...моддий ва процессуал қонун талабларига риоя қилинаётганлиги, айрим ҳолларда моддий ҳуқуқ нормалари бузилганлиги ва процессуал хатоликларга йўл қўйилганлиги қайд этилган бўлиб, қарорда реабилитация этилган шахснинг ҳуқуқларини тиклаш ва етказилган мулкий зиённи қоплаш Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 304-313-моддаларида назарда тутилган тартибда реабилитация тўғрисида қарор чиқарган суд, прокурор ёки терговчини ажрими ёхуд қарори асосида амалга оширилиши лозимлиги қайд этилган. Аммо ишлар асосан фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриб чиқиб ҳал этилмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги суд амалиётида реабилитация этилган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларини тиклаш ҳақидаги талабларга нисбатан барча ҳолатларда ҳам ЖПКнинг 312-моддаси қўлланилмаяпти.
Маълумки, мазкур нормага кўра, “шахс ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтирувчи билдириш хати” олган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида меҳнат ҳуқуқларини тиклашни талаб қилиши мумкин. Бироқ, бундай турдаги ишлар бўйича суд амалиётида аксарият ҳолларда қонун талабларига зид равишда, Меҳнат кодексининг 270-моддасида белгиланган “шахс меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ойлик муддатда судга мурожаат қилиши мумкинлиги” ҳақидаги қоида қўлланилса, бошқа ҳолатда ЖПК нормалари қўлланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111-моддасида, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиши лозим деб белгиланган. Аммо бундай тоифадаги ишларни фуқаролик ишлари бўйича судлар кўрар экан, улар Меҳнат кодекси нормалариними ёки реабилитация қилинган шахсларнинг ҳуқуқларини тиклашга оид Жиноят-процессуал кодекси нормаларини қўллаши лозимлиги тўғрисида ҳам аниқ кўрсатма йўқ.
Фикримизча реабилитация қилинган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларини тиклаш оқлов ҳукми чиқарган суд, шунингдек прокурор, терговчи томонидан ҳал этилиши, уларнинг бу ҳақдаги қарори иш берувчи томонидан бажарилмаган ҳолатларда мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати устидан шикоят бериш тартибида ҳал этилиши амалдаги қонун талабларига мувофиқ бўлади.
Мақоланинг тўлиқ матни 👉мана бу ерда, албатта ўқиб чиқинг.

БИРИНЧИ ХОДИМ СУД ҚАРОРИ БИЛАН ТИКЛАНДИ, УНИНГ ЎРНИДАГИ ХОДИМНИ БЎШАТСАК, УНГА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАР ТЎЛАЙМИЗМИ?
САВОЛ.
Ассалому-алайкум. Бизда бир ходим ишдан бўшатилган эди, унинг ўрнига бошқа бир шахсни ишга олганмиз. Ўтган ойда биринчи бўшаб кетган ходим ишга тикланиши бўйича суд қарори чиқди. Биз иккинчи ходимни бўшатишга мажбур бўляпмиз, иккинчи ходим менга қўшимча нафақа тўловлари тўлаб берасизлар деяпти. Нима маслаҳат берасиз? Қўшимча тўловлар тўлашимиз керакми?
ЖАВОБ.
Ҳа тўлашингиз керак.
Янги Меҳнат кодексининг 168-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги унинг ўрнига ишга олинган ходим билан тузилган меҳнат шартномасини тарафларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлаига кўра бекор қилишга асос бўлади. Бу бор гап.
Меҳнат кодексининг 100-моддаси 1-қисмига кўра меҳнат шартномаси жами 8 та асос бўйича бекор қилинган тақдирда, иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақининг ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинган ҳолда, бироқ кўпи билан 2 ойга сақланиб қолиши ходимлар учун кафолатланади.
Шуларнинг ичида, яъни рўйҳатнинг 7-қаторида шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ишга тикланганлиги муносабати билан иккинчи ходимни ишдан бўшатиш ҳам ўрин олган.
Яъни, ходимлар 8 та асос ёки улардан бири бўйича ишдан бўшатиладиган бўлса, иш берувчи бу ходимларнинг ишдан бўшаганидан кейинги 2 ойлик иш қидириш даври учун ўртача ойлик иш ҳақини тўлаб беради. Бунда ишдан бўшатиш нафақаси тўлови ҳам қўшиб ҳисобланади.
МК 100-модданинг 4-қисмига асосан агар юқоридаги асослар ёки улардан бири билан ишдан бўшатилган ходим бўшатилган кундан эътиборан 30 календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, меҳнат органи томонидан берилган маълумотнома бўйича 3-ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Меҳнат кодексининг 100-моддаси 1-қисмида кўрсатилган рўйҳатнинг 7-қаторида шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ишга тикланганлиги сабабли ишдан бўшатиладиган ходимлар ҳам ушбу имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги кўриниб турибди.
Шундай экан, иккинчи ходимни МК 168-модда 1-қисми 2-банди билан ишдан бўшатганингизда унга МК 100-модда (эски МК 67-модда)да кўрсатилган қўшимча кафолатли суммалар албатта тўланишини ҳисобга олишингиз керак.

Forwarded from Mehnat huquqi (Muhammadamin Karimjonov)
⚠️ Diqqat! Shok xabar! Mehnat qonunchiligiga oid "o'ta"muhim hujjatlar qabul qilindi. 🐄🐂 Sigirlar va nasl buqalarni parvarish qilishda mehnatni muhofaza qilish qoidalarining (https://lex.uz/docs/-1495215) 2-bandiga oʼzgartirish kiritish toʼgʼrisida, 🐎Otlar bilan tashish va boshqa ishlarni bajarishda mehnatni muhofaza qilish qoidalarining (https://lex.uz/ru/docs/-1492903) 2-bandiga oʼzgartirish kiritish toʼgʼrisida (Oʼzbekiston Respublikasi Kambagʼallikni qisqartirish va bandlik vazirining buyruqlari qabul qilindi)
❗️Lekin pedagoglarning ta'tilllari haqidagi Vazirlar Mahkamasining qaroridan hali ham xabar yo'q! Maktablardagi pedagoglar ham ta'tilga chiqib bo'lishdi! Hamma o'zi bilganicha ish tutdi. Ta'til pullarini to'lash borasidagi tushunmovchiliklarni aytmasa ham bo'ladi. Endi navbat Oliy ta'lim tizimiga. Yana "bardak" boshlanadimi. Lekin ta'tillar bo'yicha hali hanuz hech qanday yangilik yo'q... Ko'zlarimiz to'rt bo'ldiyu...