Дўстларим, айниқса, судья дўстларимиз.
Айни пайтда бизда иккита Меҳнат кодекси мавжуд: амалдаги Меҳнат кодекси ва янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси.
Фикримча, ҳозирда ҳал қилув қарори ва шунга ўхшаш ҳужжатларни тайёрлашда "Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Меҳнат кодекси" деган сўзлардан фойдаланиш тўғри бўлади.
👉🏻@yuristkadr

Иситиш тизимидан узилган ночор оилалар ҳақида.
Президентимизнинг 07.06.2019 йилдаги ПҚ-4352га мувофиқ М.Улуғбек тумани ТТЗ-1 мавзеси 47 уйда жойлашган М.Улуғбек саноат касб-ҳунар коллежи биносида “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилган.
Коллеж ётоқхонасининг 3/1 қисмида 45 нафар (шулардан 10таси-нафақадаги таълим мураббийлари, 2 таси-ёлғиз оналар, 12-вояга етмаганлар, 1- ногиронлардир) колледжда фаолият юритган нафақадаги таълим муррабийлари ва уларнинг оила аъзолари, қолган қисмида олий таълим муассаса талабалари яшаб келишмоқда.
Жорий йил октябрь ойининг охирида кунлар кескин совуб кетганлиги сабабли ётоқхонанинг талаблар истиқомат қилаётган қисмига хоналарни иситиш тизими улаб берилган.
Қизиғи, коллежда кўп йиллар фаолият юритган мураббийлар ва уларнинг оила аъзолари истиқомат қилаётган қисмига ОТМ томонидан иситиш тизими улаб берилмаган. Ҳозир бу оилалар совуқда изиллаб ўтиришибди.
Бу бино давлат мулки хисобланса, бу ердаги фуқароларда мулкка эгалик ҳуқуқи бўлмаса, қанчалик даражада ушбу ётоқхонага эгалик қилиб мустақил равишда коммунал хизматлар тизимига мурожат қилишлари мумкин?
Биз айтаётган бу хоналарда аксарияти ёш болали оилалар ва кекса фуқаролар яшаб келишмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда бу ердаги фуқаролар яшаб турган хоналарга қисқа фурсатларда иситиш тизимини улаб берилишига умид қилиб қоламиз.

КРЕДИТ ОЛГАН ФУҚАРО ВАФОТ ЭТДИ, ЭНДИ НИМА БЎЛАДИ?
САВОЛ.
Саволим, кредит масаласи бўйича, кредит олган фукоро вафот этса кредитни ким тулайди? Кафил суғурта компанияси бўлган, шу хақида малумот берсангиз. Хозирда кредит олган одам вафот этганидан кейин суд фуқорони кредит ундириш тўғрисида мулкига қарор чиқарган. Суд сиртдан кўрилган, фуқаро суд карор чикаргандан кейин вафот этган.
ЖАВОБ.
Мазкур вазиятда ворислик масаласи ҳал қилинади, яъни қарздорлик албатта марҳумнинг ворисларига ўтади.
Бунда суднинг қарори қонуний кучга кириб, МИБ органига ижро варақаси бериладиган бўлса, давлат ижрочиси шубҳасиз, марҳум қарз эвазига қўйган ва суд қарори билан ундирув қаратилган мулкни ёки гаровга қўйилган мулкни сотиб, кредит қарзини қоплашга ҳаракат қилади.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддаси мазмунига кўра, қарздор вафот этадиган бўлса давлат ижрочиси ўз қарори билан вафот этган қарздор ўрнига унинг ҳуқуқий ворисини қарздор сифатида эътироф этади.
Албатта бунда давлат ижрочиси марҳумнинг ворислари аниқлангунига қадар ижро ишини тўхтатиб туради (юқоридаги қонуннинг 36-моддаси), ворис (ёки ворислар) маълум бўлганидан кейин, ижро ҳаракатларини давом эттиради. Ва кейинчалик мажбурий ижро тартибида марҳумнинг гаровга қўйилган мулки, ёки унинг ворисларга ўтган мулки (шунингдек, ворислар мулки) ҳисобидан қарзни ундиради.
Кредит учун кафил бўлган суғурта компанияси масаласига келсак, кредит тўлови қопланмаганлиги учун кафиллик шартномаси бўйича олган мажбурияти доирасида албатта қарз учун суғурта компанияси ҳам жавобгар ҳисобланади (ФК 292-298-моддалар).
Фақат бунинг учун кредитор қарздорга нисбатан ҳам, кафилга нисбатан ҳам бирдек даъво қўзғатиши, яъни судга (тарафлардан ҳеч бўлмаса биттаси фуқаро бўлса, фуқаролик судига, бўлмаса, иқтисодий судга) даъво аризаси киритиш керак бўлади.

САВОЛНИНГ ДАҲШАТИ: СУДЛАНГАН ШАХС ПОРТЛАТУВЧИ БЎЛИБ ИШЛАШИ МУМКИНМИ?
САВОЛ.
Ассалому алайкум. Биринчи савол, судланган киши портлатувчи вазифасида ишлаши мумкинми? Унга ўқотар қурол бириктиришчи, бу мумкинми? Иккинчи савол. Судланганига 10 йилдан ошган бўлса, ишлаши мумкинми? Жавоб учун олдиндан рахмат.
ЖАВОБ.
Айтганимдек, жуда антиқа савол юборилибди. Келинг, бу масалани ҳам амалдаги, ҳам янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича кўриб чиқамиз.
Амалдаги Меҳнат кодексининг 78-моддасида муқаддам судланган шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик ишга қабул қилишни ғайриқонуний рад қилиш ҳисобланади. Яъни, агарда бирор-бир қонунчилик ҳужжатида судланган шахсни ишлашига таъқиқ ўрнатилмаган бўлса, уни судланганлигини сабаб қилиб ишга қабул қилмаслик қонунбузарлик бўлади.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси (30.04.2023 йилдан кучга киради)нинг 119-моддасида ҳам деярли шу мазмундаги қоида бор. Яъни, бу моддада ҳам шахсни судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ғайриқонуний ҳисобланади.
Эътибор берган бўлсангиз, умумий қоидага кўра бизда судланган шахслар ишламасин деган нормалар мавжуд эмас. Фақат баъзи бир алоҳида тоифадаги ишлар ва лавозимлар учун махсус қонунчилик ҳужжатларида судланган шахслар ишлашига чекловлар ўрнатилган бўлса, бу бошқа гап. Шундагина “ишлаши мумкин эмас” дейишимиз мумкин бўлади.
Мисол учун, Президентнинг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сонли қарори (Президинт қарори қонунчилик ҳужжати саналади) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги низомга (75-бандига) асосан:
➖муқаддам ўта оғир ва оғир жиноят содир этганлиги учун судланган шахслар билан Қуролли кучларда контракт бўйича ишлайдиган ҳарбий хизматчилари вазифасида ишлаш бўйича контракт тузилмайди.
Яъни, ўта оғир ва оғир жиноят содир қилиб судланган шахслар бундай вазифага қўйилмайди. Мана, мана шунга ўхшаш чекловлар амалдаги МКнинг 78-моддасида ва янги таҳрирдаги МКнинг 119-моддасида кўрсатилган алоҳида “қонунчиликда назарда тутилган мустасно” ҳолатидир.
Агар сиз айтган вазиятда ҳам бошқа бир қонун ёки қонуности ҳужжатида мана шундай чекловлар кўзда тутилган бўлса, судланган шахс портлатувчи вазифасида ёки қурол бириктириладиган вазифаларда ишлай олмайди. Акс ҳолда, ишлаши мумкин эмас, дейишимиз нотўғри бўлади.

Ишга тиклаш низоларида даъво муддатлари нотўғри қўлланмоқда.
Судлар иш берувчи тарафининг нуфузига қараб мана бу қоидани ҳохласа эътиборга оляпти, ҳохламаса умуман эътиборга олмаяпти деган фикр бор бизда.
Яъни, Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 2-бандида:
➖ишга тиклаш ҳақидаги низо бўйича ариза ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ нусхаси берилган кундан бошлаб 1 ой муддат ичида бевосита судга берилади.
Масалан, ходим ишдан бўшатилганига 5 йил бўлган, бироқ унга буйруқ нусхаси ўша пайтда ҳам, кейинчалик ҳам берилмаган.
Баъзи судлар бу масалага Фуқаролик кодексининг 150-моддасидаги 3 йиллик умумий даъво муддатини қўллаб юборяпти, ваҳоланки, юқоридаги Пленум қароридаги 3 ойлик даъво муддати амалдаги МКнинг 270-моддасида кўрсатилган махсус даъво муддати ҳисобланади.
Ва бу махсус даъво муддатининг қўлланилиши ходим ўз ҳуқуқи бузилганини билган ёки билиши лозим бўлган 5 йил олдинги вақтдан эмас, юқоридаги кўрсатилганидек, ишдан бўшаш ҳақидаги буйруқ нусхаси берилган кундан (ҳа, ҳа, айнан буйруқ нусхаси берилган кундан) бошлаб ҳисобланади.
Мисол учун, ходим 5 йил олдин ишдан бўшатилган бўлсада ва хатто ўз ҳуқуқи бузилганини ўша 5 йил олдин билган бўлсада, унга буйруқ нусхаси бугун берилган бўлса, демак бугундан бошлаб 1 ой ичида судга ишга тиклаш ҳақида даъво билан чиқиши мумкин.
Лекин, баъзи судлар жавобгар тарафи нуфузи ва таъсири баланд бўлган иш берувчилар бўлса, юқоридаги қоидага эътибор қаратмай, қонунбузар иш берувчилар фойдасига қарор чиқариб юборяпти.
Негадир, Олий суд пленуми қарори ҳам фойда бермаяпти, хатто.

Ходимларни пенсия ёшини важ қилиб ишдан бўшатиш амалиёти тўхтатилдими?
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида фуқароларни ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи юзага келганлиги муносабати билан иш берувчи ташаббусига кўра (ҳозирги МКнинг 100-модда 2-қисм 7-банди билан) ишдан бўшатиш амалиёти бутунлай чиқариб ташланмоқда.
❓Шу муносабат билан, бизга энди пенсионерларни ишдан бўшатиб бўлмайдими деган мазмунда саволлар келмоқда.
Яна бир бор эслатиб ўтамиз, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2023 йил 30 апрель кунидан кучга киради ва демакки, пенсия ёшига тўлган ходимларни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатишга бўлган таъқиқ ҳам 2023 йил 30 апрелдан амалга киритилади.
Унгача, амалдаги Меҳнат кодекси тўлиқ ишлайди. Бу пенсия ёшига тўлган ва ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи юзага келган ходимларни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш бўйича амалдаги кодекснинг 100-моддаси иккинчи қисми 7-банди 2023 йил 30 апрелгача ишлайди дегани.
Оддийроқ қилиб айтганда, 2023 йил 30 апрелгача пенсия ёшидаги ходимларни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш мумкин. Аччиқ бўлсада, бу бор ҳақиқат.

YURISTKADR
Блогерга нотўғри маълумот беришибди. Сирожиддин ака анча тажрибали блогерлардан. У ёритиб келаётган кўп лавҳаларда жамият учун фойдали бўлган муаммолар кўрсатиб борилади, кўп муаммолар ҳал бўлганини ҳам кўрганмиз. Бироқ, манави видеода бир гуруҳ отахонлар…
Мана бу ☝️видеохабардаги чойхона биноси бўйича фуқароларимиз ҳақиқатдан ҳам нотўғри хабар беришганини ва миш-мишларга ишониб фикр айтишганини тан олишибди.
Отахонларимиз миш-мишларга ишониб нотўғри маълумот беришгани учун ҳаммадан узр ҳам сўрашибди.
👉@yuristkadr

Telegram
Uchtepa tuman hokimligi
МУНОСАБАТ
Куни-кеча ижтимоий тармоқларда Учтепа тумани “Нишабариқ” маҳалласидаги “Оталар чойхонаси” ни маҳалла Раиси тортиб олмоқчи, сарлавҳали видео материал эълон қилинди.
Туман ҳокимлиги Матбуот хизмати ушбу танқидга нисбатан қўйидагича изоҳ беради:…

#yangi_mehnat_kodeksi
Ходим ишга қабул қилиндими, унга жамоа шартномаси дарҳол таништирилиши керак.
Корхоналарда тузилган жамоа шартномаси билан ходимларни таништириш борасида амалдаги Меҳнат кодексида аниқ бир нормалар йўқ эди.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида эса, айни шу масалада ҳам аниқроқ қоидалар кўзда тутилмоқда.
Янги МКнинг 78-моддаси иккинчи қисмига кўра:
"меҳнат шартномасини тузишда иш берувчи ишга қабул қилинаётган ходимни жамоа шартномаси билан имзо қўйдириб таништириши шарт" деб кўрсатилмоқда.
Бу янги қоида ҳам иш берувчиларга қўшимча масъулият юклайди, ходим ишга кираётганда унга имзо қўйдириб таништириши керак бўлган ҳужжатлар навбатида демак, жамоа шартномалари ҳам туради.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат фуқаролик хизмати тўлиқ рақамлаштирилади — ДХРА (АРГОС)
Бугунга қадар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган ходимларни ишга қабул қилишда 10 га яқин ҳужжат қабул қилинган. Эндиликда давлат фуқаролик хизматига ишга киришда фуқаролардан ҳужжатлар тўплами талаб этилмайди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожалантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Агентликнинг my.argos.uz платформасида давлат фуқаролик хизматчилари тўғрисида барча маълумотлар мавжуд бўлиб, ушбу тизим орқали давлат фуқаролик хизматчиси ўз фаолияти билан боғлиқ маълумотлар билан ишлаши, шунингдек, қўшимча интерактив хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга. Мазкур платформа вакансиялар портали билан интеграция қилинган.
Шунингдек, давлат фуқаролик хизматининг раҳбарлик лавозимлари захирасига киритилган номзодлар ҳақидаги маълумотлар — кўникма ва компетенциялари, меҳнат фаолияти ҳамда ассесмент натижалари бўйича кўрсаткичлардан ташкил топган электрон портфолио ишлаб чиқилди.

Давлат фуқаролик хизматчиси хизмат сафари давомида совға олиши қанчалик тўғри?
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинган давлат фуқаролик хизматчиларинингн совға-саломлар олиш ва олмаслик тартибига оид ҳужжат лойиҳасида ҳақиқатдан ҳам тушунарсиз ва жамият учун хатарли нормалар бор.
Жумладан, давлат фуқаролик хизматчисини хизмат сафарлари давомида ҳам совғалар олиши мумкинлиги ва бу совғаларнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) бараваридан кўп бўлмаслигига оид нормалар.
Лойиҳадаги бу нормаларни ўқиган ҳар қандай киши давлат фуқаролик хизматчиси республиканинг бошқа ҳудудларига иш бўйича хизмат сафарига борганда, бемалол совға олиши мумкин деган фикрга бормоқда. Ўзи шундай маъно кўриниб турибди ҳам.
Ҳалқаро ёки бошқа расмий тадбирларда олинадиган совғалар масаласини тушунса бўлади, бу расмий музокара ва дипломатияда ўзига ҳос анъанага айланган.
Бироқ, хизмат сафарлари давомида давлат фуқаролик хизматчиларига қийматидан қатъий назар совғалар берилишини қонунлаштирилишига умуман йўл қўйиб бўлмайди.
Тасаввур қилинг, эртага давлат органи текширувчиси Қашқадарёга хизмат сафарига борганда, унга тандир гўшти совға қилинса, у бу ҳудуддаги масалаларга ўнг кўз билан қарайди.
Ундан кейин Сурхондарёга борсада, бироқ тандир совға қилинмаса, нима бўлади? Бу вилоятга чап кўз билан қарайдими? Кўп масалалар совға-саломларга боғланиб қолмайдими? Коррупция баттар кучаймайдими?
Йўқ, лойиҳадан бу нормаларни шунчаки чиқариб ташлаш керак.

Одил судловнинг оддий талаби
Қандай шаклда бўлмасин, судьялар фаолиятига аралашмаслик — одил судловнинг оддий талаби, аслида. Оддийлиги баробарида жиддий ҳамдир. Жиддийлиги боис судлар фаолиятига аралашувлар қонун билан тақиқлангани сабаб бунинг учун жиноий жавобгарликкача жазо чорлари белгиланган. Чунки, суд ишига ҳар қандай аралашув кимнингдир манфаатини кўзлаб амалга оширилади ва алал-оқибат адолатсизликни келтириб чиқаради. Давлатимиз раҳбари бежиз такрор ва такрор таъкид этаётгани йўқ: суд тизими мустақил бўлмас экан, жамиятимизда ривожланиш бўлмайди. Ҳақ гап. Одил судловда мағлуб томон бўлмаслиги, бунда қонун тантана қилиши, қонун олдида эса барча баробар эканининг туб моҳияти ҳам шунда.
Аравани отдан аввал қўйиб бўлмаганидек, суд мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигининг ҳуқуқий асослари ва самарали механизмларини янада такомиллаштирмай туриб, одил судловга эришмоқ маҳол. Шу боис кейинги йилларда ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларида судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Судьялар олий кенгаши ташкил этилишидан тортиб, қатор ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, «Судлар тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинишигача бўлган жараёнлар бунга яққол мисол.
Айниқса, давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борада алоҳида аҳамият касб этади.
Мазкур фармон ижроси доирасида судьялик лавозимига тайёрлаш, уларни танлаш ва тайинлашда янги тартиблар жорий этилиши баробарида судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, уларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига аралашувларнинг олдини олиш масаласида ижобий натижалар кузатилаётганига кенг жамоатчилик гувоҳ.
Шунга қарамасдан судлар фаолиятига турли асоссиз аралашувлар, судьяларга нисбатан турли шаклларда босим ўтказиш, шунингдек, уларга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатиш каби салбий ҳолатлар юз бераётганидан кўз юмиб бўлмайди.
Ўтган қисқа даврда Судьялар олий кенгашининг тақдимномаси асосида судлар фаолиятига аралашувлар бўйича 4 та ҳолатда айбдор шахсларга жиноий ва маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг судлар мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигига таъсир этувчи 20 га яқин қарорлари бекор қилинганлиги бунининг исботидир.
Шунингдек, жорий йилнинг ўзида судьяга туҳмат ва ҳурматсизлик ҳамда суд биносидаги безорилик ҳаракатлари учун 24 нафар шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик, одил судловга қарши жиноят содир этганлиги учун 7 нафар шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик чоралари кўрилганини ҳам қайд этиш ўринлидир.
Гап судьялар фаолиятига аралашувлар ҳақида кетар экан, шундай ҳолатлар бор-йўқлиги изчил ўрганиш ва кечиктириб бўлмас чоралар кўришни ҳам тақазо этади. Айни шу мақсадда Судьялар олий кенгаши томонидан судьялар ўртасида ёпиқ (аноним) сўров ўтказилди. Сўров натижаларига кўра, қарийиб саксон беш фоизга яқин судья фаолиятида босимларга дуч келмаётганини, 14,9 фоизи у ёки бу кўринишда ишига аралашувлар мавжудлигини билдирган...
Батафсил
Судьялар Олий кенгаши
раиси Холмўмин Ёдгоров

Ижро масаласида тенглик йўқ.
Сирдарё вилояти МИБнинг вилоят ҳокимлигига юборилган мана бу қарорига ва хатига эътибор беринг. Бу хат ва қарор ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги суд ҳужжатини ижро қилиш билан боғлиқ. Биласиз, ишга тиклаш ҳақидаги суд ҳужжатлари дарҳол ижро қилиниши лозим бўлган ишлар сирасига киради.
Хатда ходимнинг иш берувчиси вилоят ҳокими, яъни ижро тили билан айтганда ходим ундирувчи, вилоят ҳокими қарздор.
Лекин буни қарангки, вилоят Мажбурий ижро бошқармаси шаҳсан вилоят ҳокимига мурожаат қилишга ботина олмаган кўринади, чунки ишга тиклаш масаласида ҳоким ўринбосарига мурожаат қилинмоқда. Аслида асосий шахс бу ҳоким. Бу ҳам ижрони янада чўзилишига сабаб бўлиши мумкин, чунки ҳоким “бу хат менга ёзилмаганку” деб ижродан бўйин товлаши мумкин.
Асосий масала бор. Қарорга ва хатга эътибор беринг, қарздор томон вилоят ҳокимлиги бўлганлиги учун “чуқур ҳурмат” билдирилмоқда, на хатда ва на қарорда суд ҳужжати ижро қилинмаганда жавобгарлик ва огоҳлантириш ҳақида умуман гап-сўз йўқ.
Агарда шу вазиятда қарздор оддий фуқаролар бўлганда борми, МИБдагилар маъмурий жавобгарлик, жиноий жавобгарлик, ижро йиғими ва бошқа жазолар ҳақида бирма-бир огоҳлантириб, юрагини така-пука қилиб ташлаган бўларди. Кейин, агар бошқа қарздорлар бўлганда, суд ҳужжати вақтида ижро қилинмаганлиги учун албатта маъмурий жарима қўйилган бўларди.
Лекин бу вазиятда қарздор Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва шаҳсан вилоят ҳокимининг ўзлари бўлади.
Айни мана шу ижро иши ва “ҳурмат ила” ёзилган хат ҳамда мана шу ижро қарори мисолида мен қонунларимиз, ҳусусан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонундаги тенглик тамойили шунчаки пуч гап эканлигига яна бир бор амин бўляпман.
Бу каби ҳолатлар айсбергнинг бир учигина ҳолос. МИБ тизими порох солинган бочка каби ҳолатдалигини, тизим ислоҳотга муҳтож эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Лекин бундан кўз юмиб, ўзимизни чалғитишга уриняпмиз холос.
Бир гап, ижрога оид энг муҳим қонунни ҳаммага бирдек тенг қўллай олмайдиган, оддий одамларга бошқа, ҳокимларга бошқача муносабат қиладиган, муҳими, ҳокимларга келганда суд қарорини ижро қилдира олмайдиган вилоят МИБ раҳбари кимга (ва нимага) керак?

МИБда яна "ўйин" бошланмоқдами?
Олий суд томонидан Сирдарё вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимига тикланиши белгиланган Абдурауф Таджиев бўйича яна ижро "ўйин"лари бошланаётганга ўхшайди.
Сирдарёдаги МИБ органларига Олий суд такрорий кассация судининг…

БАРТАРАФ ЭТИЛГАН КАМЧИЛИК ЁХУД МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИ КЎРИШДА ДАЪВО МУДДАТИНИНГ ЎРНИ.
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини суд орқали таъминлаш бўйича кенг кўламли тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ судга мурожаат қилаётган шахсларнинг мурожаатлари қонуний муддатларда кўриб чиқилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ таъминланмоқда. Бунда Олий суд кассация инстанцияси сифатида қуйи турувчи судлар томонидан йўл қўйилган айрим хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф қилмоқда.
Шу ўринда ҳаётий мисолга мурожаат этадиган бўлсак, Давлат меҳнат инспекциясининг судга киритган даъво аризасида Ички ишлар вазирлиги 1-сонли Тошкент академик лицейи директорининг шу йил 12 мартдаги буйруғини бекор қилиб, А.Воҳидовни ишга тиклаш, мажбурий прогул юрган кунлари учун иш ҳақи хамда маънавий зарарни ундириш сўралган. Айтиш керакки, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг шу йил 8 июндаги ҳал қилув қарорига асосан ушбу даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими билан суднинг ушбу ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Яқинда Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида ушбу иш кассация тартибида кўриб чиқилди. Судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси судлари қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида ажрим чиқарди. Унга мувофиқ, 1-сонли Тошкент академик лицейининг жорий йил 12 мартдаги 61-сонли буйруғи бекор қилиниб, А. Воҳидов лицейнинг юридик таъминлаш гуруҳи юристконсульти лавозимига ишга тикланди ва унга мажбурий прогул учун 13 725 901 сўм ҳамда 2 миллион сўмлик маънавий зарар ундириб берилди.
Шу ўринда савол туғилиши табиий: хўш, кассация инстанцияси суди даъво аризасини нега қаноатлантирди? Нима учун қуйи судларнинг ҳал қилув қарорлари бекор қилинди?
Бунга жавобан шуни айтиш зарурки, биринчи ва апелляция инстанцияси суди томонидан даъво муддатига оид қонун меъёрлари нотўғри қўлланилган. Қолаверса, меҳнат шартномасини бекор қилишда меҳнат вазифаларининг бир маротаба кўпол равишда бузиш деб ҳисобланган хатти-ҳаракатларнинг айнан қайсини содир этилгани аниқламаган. Шунингдек, қилмишларнинг оғирлик даражаси ва содир этиш ҳолатлари инобатга олинмаган. Кўриниб турганидек, кассация инстанцияси қарорида даъво муддатини қўллашга оид қонун талаблари тўғри қўлланилган ва ишнинг ҳақиқий ҳолатлари инобатга олинган. Бошқача айтганда, А. Воҳидовнинг прокуратура ва давлат меҳнат инспекторига мурожаат қилгани, маълум вақт давомида мамлакатимиз ҳудудида бўлмагани даъво муддатини узрли сабабларга кўра, ўтказиб юборилган деб топилган.
Ҳеч кимга сир эмаски, амалиётда ишдан ноқонуний бўшатилган шахсларнинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишга тиклаш учун қонунда белгиланган даъво муддатини ўтказиб юбориши ҳолатлари тез-тез учраб туради. Аслида мазкур муддат узрли, яъни фуқаро ваколатли идораларга мурожаат қилгани натижасида ўтказиб юборилган ва ходим ноқонуний бўшатилган бўлса-да, даъво муддатини рўкач қилиб, ишга тиклашни рад этиш ҳолатлари ҳам учрайди. Шу боис судлар ишга тиклаш бўйича ишни кўриб чиқаётганда аввало даъво муддатининг ўтказиб юборилгани сабабларини синчковлик билан текшириши, масалага қонун ва адолат нуқтаи назардан ёндашиши зарур. Ана шунда фуқароларни қонуний ҳақ-ҳуқуқлари тезда тикланиб, уларнинг ортиқча овора бўлишининг олди олинади. Бу эса, фуқароларнинг суд идораларига бўлган ишончи янада ортишига хизмат қилади.
Фируза АЗИМОВА, Олий суд катта консультанти
Манбаа

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида асосий таътил 21 кунга ўзгармоқда.
Бироқ, айримлар "таътилимиз 24 кун эди, бунда камайиш бўлмаяптими" деб савол беряпти.
👉@yuristkadr
Бироқ, айримлар "таътилимиз 24 кун эди, бунда камайиш бўлмаяптими" деб савол беряпти.
👉@yuristkadr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги даврнинг муҳим ислоҳотларидан бири бу давлат ташкилотларининг очиқлиги, халққа яқинлашгани бўлди. Мансабдорлар қилинаётган ишлар юзасидан халққа ҳисобот беришга ўтди. Уларнинг муаммоларига эътибор бериш, ҳал этишга ҳаракат бошланди. Бу ютуқлар давомийлиги таъминланиши керак. Ортга қайтмаслик лозим.
Кеча Сирдарёнинг Мирзаобод туманида ҳам журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил қилинди. Туман ҳокими Жонибек Яриев фаолларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Ўзи автобусда юриб, туманда қилинган ишлар юзасидан уларга ҳисобот берди. Фаоллар туманнинг аграр соҳадан аграр-саноат ривожланаётган ҳудудга айланаётганини ўз кўзи билан кўрди.

Forwarded from Rasul Kusherbayev
Чилонзордаги қурилиш бўлмайдиган бўлди
Кеча Чилонзор туманининг 10-мавзесидаги аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган қурилиш масаласидаги учрашувда қатнашдим.
Маълум бўлишича, бу жойга кўп қаватли уй қуриш учун компенсация ўрнига ер олган тадбиркор, шаҳар ҳокими ва қурилишга рухсат берувчи кенгашга агар битта фуқаро қурилишга норози бўлган тақдирда, қурилишни дарҳол тўхтатиб, ерни топширишга ваъда бериб, рухсат олган экан. Тадбиркор кенгашни аҳоли қурилишга рози, деб ишонтирган.
Шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев тадбиркорга бу ваъдани эслатганидан сўнг, тадбиркор қуриш режасини тўхтатишини айти ва шу жойда масала якунланди.
Хуллас ушбу жойда қурилиш бўлмайдиган бўлди.
Нима ҳам дердик: қурилишлар масаласида аҳоли фикри устувор бўлаётгани рост бўлсин.
☝️Дарвоқе, видеодаги профилактика инспекторига миннатдорлик билдирмоқчи эдим, афсус соғлиги сабаб госпиталда экан. Оллоҳ шифо берсин!
"Начальник"дан кўпчилик номидан унга ташаккуримизни етказиб қўйишларини сўрадим.
👉 @deputat_kusherbayev

Davlat fuqarolik hizmatchilariga ertadan kamida 27 kunlik ta‘til berilishi kerak.
Bu hali asosiy mehnat ta‘tilining o‘zi.
👉@yuristkadr
Bu hali asosiy mehnat ta‘tilining o‘zi.
👉@yuristkadr
Келаси йил мартдан ҚМЖ ва УКларни ташкил қилиш тўхтатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-415-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорнинг 2-бандига асосан 2023 йил 1 мартдан бошлаб унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият ташкил қилинишига йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.
Лекин масаланинг бошқа жиҳати ҳам бор. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 63-моддасида қўшимча масъулиятли жамиятлар, 70-моддасида эса унитар корхоналарга оид нормалар ўз ўрнида турибди.
Фуқаролик кодекси эса биламиз, қонун ҳисобланади, иш аввал қонундан бошлангани тўғри бўлар эди шекилли.

Бугун 2022 йил 10 ноябрь, демак бугундан "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун кучга киради!
Албатта 27 йилдан ортиқ вақт давомида кутилган ушбу қонуннинг амалиётда қўлланилиши сиз-у биз ўйлаганчалик осон эмас. Унинг ортида қанчадан қанча объектив ва субъектив таъсирлар бўлгани ҳатто Давлат раҳбари томонидан ҳам 4 августдаги видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтилган эди.
Ҳа, қонун бугундан расман кучга киради. Бироқ, унутмаслик лозим, бу қонун давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган давлат органларининг реестри тасдиқлангандан сўнггина ишлашни бошлайди. Янада соддароқ қилиб айтсак, Қонуннинг юраги — реестр. Унда айнан кимлар давлат фуқаролик хизматчилари экани аниқ-тиниқ қилиб белгиланади. Реестр Президент томонидан тасдиқланади, ваколатли орган томонидан унинг расмий веб-сайти (argos.uz)да эълон қилинади. Шундан сўнг, қонун кимларга татбиқ этилишини билиб олишимиз мумкин.
Айни пайтда шу аниқки, ваколатли орган — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан бир қатор давлат органлари билан ҳамкорликда қонун ижросини бевосита амалиётга татбиқ этилишига кўмаклашувчи Президент қарори лойиҳаси тайёрланган. Мазкур қарор лойиҳасида барча масалалар аниқ ва равшан баён этилган.
Қарорнинг 10 га яқин иловаси қонуннинг деярли барча нормаларини қамраб олган бўлишини тахмин қиляпмиз. Қисқа қилиб айтганда, унда очиқ масала қолмаслигига ҳаракат қилинаётганга ўхшайди.
Билишимча, сўнгги паллада, тасдиқланишдан олдин етакчи давлатларнинг илғор тажрибасидан келиб чиқиб, Қарор билан тасдиқланиши кутилаётган низом ва тартиблар лойиҳаларига фикр ва мулоҳазалар олиш учун халқаро экспертларга ҳам тақдим этилган.
Яна озгина сабр қилсак, "Қонунга қўл ва оёқ" бўлиши кўзда тутилган Президент қарори ва яна бир қатор идоравий ҳужжатлар имзоланади ва ижрога қаратилади.
Катта эҳтимол билан давлат раҳбари Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммитидан қайтганидан кейин юқорида биз айтган қарорга имзо қўйилса керак.

Агар истеъмолчини ўйлашганида...
"ЎзавтоМоторс" ва истеъмолчи ўртасидаги "Каптива 5" бўйича ишда суд яна монополистни ёнини олибди.
Тўғриси бу сафар суддан кутмагандим. Чунки пул тўлаб махсулотини оломаётган истеъмолчи юз фоиз ҳақ. Буни тушунишга катта калла керакмас, озгина журъат бўлса бўлди эди.
Афсус суднинг монополистни ҳимоя қилиши биринчи мартамас.
Қонунлар яна ютқазди.
Мендаги ҳавотирларни энди дахшат ҳисси эгалламоқда. Чунки, қанчалик адолатли Конституция, қонунлар бўлмасин, суд бунга қарамаса бари бефойда, ҳаракатлар ҳавога учади.
Энг ёмони қонундаги ваколатидан келиб чиқиб суд ўзига ноқулай одамлар устидан ҳам ҳукм чиқариши мумкин. Масалан, танқид қилганларни. Дахшат!
Хўш бу аҳволда истеъмолчи сифатида кимга суянамиз?
Тўғриси менга ҳеч қандай ёруғлик кўринмаяпти. Умр эса ўтмоқда-ўтмоқда-ўтмоқда...
(Интервью аввалроқ олинган)