HR ва кадрлар хизмати ходимлари билан малака ошириш курсларимиз давом этмоқда.
Бу 1 хафталик (36 соатлик) курсимиз, якунда сертификат берилади.
Келаётган душанба 21 февраль кунидан янги гуруҳлар ташкил этилмоқда.
Рўйҳатдан ўтиш учун:
☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30, 90-993-18-80.
👉@yuristkadr

Бепул тиббий кўриклар масаласи ёки 26 йилдан бери ишламаётган тартиб ҳақида...
Мана шу муаммо ҳақида ўйласам, қонунлар амалда унча ишламаган ўтган 26 йиллик даврга қаттиқ ачиниб кетаман, ёмон томони бу масалада ҳозирги кун аввалги даврдан унча фарқ қилмайди. Қаранг, амалдаги Меҳнат кодекси 1996 йилнинг апрель ойидан кучга кирган. Айнан ана шу 26 йил олдин кучга кирган Кодекснинг 214-моддасида корхоналар зиммасига меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан айрим тоифадаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиши шарт эканлиги белгиланган. Масалан, бу моддада ана шундай тиббий кўрикдан ўтказиладиган ходимларга:
➖озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
➖умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари ҳам киритилган.
Гап шундаки, МК 214-модданинг 6-қисмига асосан, “тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар” дейилган. Яъни, қонунга кўра, юқоридаги тоифадаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёни бепул бўлиши ва ходимлардан пул ундирилмаслиги керак. Лекин, мактабларда ва мактабгача таълим ташкилотларида, аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт ва бошқа муассасаларда ишлаётган юз минглаб ходимлар: дастлабки ва иш давомидаги бепул тиббий кўрикдан ўтказиляптими? Кимдир мана шу саволга бу ходимларнинг ҳеч бўлмаса, 1 фоизи, йўқ, 0,1 фоизи кўрикдан бепул ўтказилмоқда деб жавоб бера оладими?
Охирги статистикага кўра, умумтаълим муассасалари ўқитувчи-педагог ходимлари сони 523.300дан ортиқни; мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари 106.800 дан ортиқни ташкил қилган.
Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда 2387-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (3-иловаси)га биноан дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт бўлган педагоглар ва бошқа ходимларнинг рўйҳати тасдиқланган. Бу рўйҳатга кўра, биз рақамларини келтирган 630.000 дан ортиқ педагог ходимлардан ташқари, яна 24 та соҳада ишловчи ходимлар ҳам ҳар йили 1 ёки 2 марта тиббий кўрикдан ўтишлари керак. Бепул асосида албатта. Қолган соҳа вакилларини ҳали ҳисоблаб чиқолганим йўқ. Лекин умумий рақам миллиондан ошишига ишончим комил. Энг ёмони, бу ходимларни, ҳусусан, ўқитувчи-педагогларни ҳамда бошқа тегишли тиббиёт муассасаларидаги ходимларни Меҳнат кодексининг 214-моддасида кўрсатилганидек бепул тиббий кўрикдан ўтаётганлигини, мазкур модда талаблари тўлиқ ишлаётганлигини бирор-бир жойда кўрмаяпман. Ёки сиз кўряпсизми? Шу постни ёзиш вақтида ҳам 15 та мактаб ўқитувчиси ва 9 та мактаб директори билан гаплашдим: уларнинг бари ўз ҳисобидан пул тўлаб кўрикдан ўтаётганлигини, бепул деган нарса ишламаётганлигини айтмоқда.
Тасаввур қилиб кўринг, миллионлаб рақамларни ташкил қилувчи бу ходимларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиши, бутун бир жамиятдаги соғлом турмуш тарзига ижобий таъсир ўтказиши аниқ эди. Айниқса, бу талаб ўша 90-йиллардан бери ишлаганда борми. Ахир, бу соҳа вакиллари керак бўлса, жамиятимиздаги аҳолининг маълум бир қатламини, маълум бир қисмини ташкил қилади. Битта одам, ўз вақтида доимий кўрикдан ўтиб борса ва ўз вақтида даволаниб борса, биринчи навбатда унинг ўзи ва унинг яқинлари (масалан, болалари) соғлом бўлади. Агар миллион нафар одам ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб, ўз вақтида даволанса, унинг ортидан неча миллионлаб инсонлар ҳам соғлом бўлади, ўйлаб кўринг.
Нима учун қонунда белгиланган бепул тиббий кўрик тизимини ишлатмаймиз, нима учун ҳалигача бу муаммони кўриб кўрмаганга оламиз, БУ ТАДБИРЛАР УЧУН АЖРАТИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН МАБЛАҒЛАР НИМА УЧУН АЖРАТИЛМАЙДИ?

Эндиги навбат Қашқадарёдаги судьяларга.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизматига кўра, масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун:
➖Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси Э. Эшонбобоев;
➖Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси Л. Абдуллаев;
➖Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси Р. Заиров;
➖Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси Л. Махаммадиева;
➖Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси Т. Ҳайдаров интизомий жазога тортилди.
P/S: Тўғриси, бошида Судьялар олий кенгашининг ўзида ҳам, интизомсиз судьяларнинг фамилия, исм ва шарифларини эълон қилиш масаласида турли қарама-қаршиликлар бўлгани ҳақида эшитганмиз. Лекин якунда Кенгаш раҳбарияти бу масалада барибир қатъият қилгани маълум бўлмоқда. Айни пайтда жамоатчилик учун, юқоридагиларнинг мана шундай қатъий позицияси жуда муҳим.

Президентнинг тегишли фармонлари билан Абдухакимов Азиз Абдукахарович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири лавозимига, Икрамов Адхам Илхамович спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.
Бундан илгарироқ ушбу икки номзод Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Манбаа

ИШДАН БЎШАШ ҲАҚИДАГИ АРИЗАДА КЎРСАТИЛГАН УЗРЛИ САБАБ БУЙРУҚДА ҲАМ КЎРСАТИЛАДИМИ?
САВОЛ.
Ассалому-алайкум, яхшимисизлар. Ходим узрли сабабни асос қилиб ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзса, бу сабаб ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқда ҳам кўрсатилиши шартми? Бугун шу бўйича юристимиз билан тортишиб қолдик. Сизнинг фикрингиз қандай?
ЖАВОБ.
Ҳа, кўрсатилиши керак. Асослашга ҳаракат қиламан. Сиз айтган вазият Меҳнат кодексининг 99-моддаси 5-қисмидаги қоида билан боғлиқ. Бунга кўра:
➖меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак.
Яъни, агар ходим юқоридаги қавс ичида келтирилган узрли сабаблардан бирини асос қилиб, аниқ бир санада ишдан бўшатишни сўраса, иш берувчи у айтган муддатда, уни ишдан бўшатиб бериши керак бўлади.
Билганлар билади, аслида МК 99-модда 1-қисми бўйича ходим иш берувчини икки хафта олдин ёзма равишда огоҳлантириб, ана ундан кейин ўз ташаббуси билан ишдан бўшай олиши мумкин. Агар МК 99-модданинг 5-қисмидаги сабабларни кўрсатса, ўзи айтган муддатда (2 хафтани кутиб ўтирмай) бўшаб кетишга ҳақли. 99-модда 5-қисмининг аҳамияти ва ходим учун фойдаси айнан мана шу.
Энди, асосий масалага ўтамиз. Ходим, ўз аризасида ишни давом эттира олиш имкони йўқлиги ҳақидаги аниқ бир сабабни, масалан олий ўқув юртига ўқишга кирганлигини кўрсатса, ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқда ҳам бу сабаб кўрсатилиши керакми?
Бу саволга аниқ жавоб МК 107-модданинг 4-қисмида кўрсатилган ва унда мана бундай дейилган:
➖меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан унинг касаллиги, ногиронлиги, ёшга доир пенсияга чиқиши, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юрти ёхуд таянч докторантурага ёки докторантурага қабул қилиниши ва қонунчиликка кўра муайян имтиёзлар ва афзалликлар бериладиган бошқа сабаблар туфайли бекор қилинганда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқда шу сабаблар кўрсатилади.
Кўрдингизми? Демак, ходимнинг ташаббуси билан ишдан бўшаш ҳақидаги аризасида кўрсатилган узрли сабаблар уни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқда ҳам айнан кўрсатилиши лозим. Шунақа.

Кенгашни тўхтатиб бўлмаяпти: элаклар эланишда, ғалвирлар кўтарилишда давом этмоқда.
Судьялар Олий кенгаши навбатдаги масъулиятсиз судьялар ҳақида эълон қилди.
Масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун, бу сафар:
➖Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси З. Мавлонов;
➖Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг раиси Ж. Нафасов;
➖Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси З. Хўжамуротов;
➖Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туманлараро судининг раиси Т. Рустамов;
➖Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг раиси О. Баракаев;
➖Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси Т. Ҳакимов;
➖Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг раиси Б. Казаков;
➖Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг судьяси Ф. Ибодуллаев;
➖Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси М. Комилова интизомий жазога тортилди.

ЎЗИМГА ТЕГИШЛИ МЧЖ.НИ СОТМОҚЧИМАН, ШАРТНОМА НАМУНАСИ БОРМИ?
МУРОЖААТ
Менга тегишли МЧЖ бор, бир ўзим таъсисчиман. Яқин ҳамкорим шу фирмамни сотиб олмоқчи, нархини келишиб олганмиз. Фақат қандай шартнома қилишни билмаяпмиз. Иложи бўлса, шартнома (намунаси) бўлса, ёрдам қиворсангиз. Олдиндан раҳмат.
ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ.
Бундай шартномалар қонунчилигимизда “корхонани сотиш шартномаси” дейилади. Бу шартнома моҳиятан олди-сотди шартномасининг бир тури ҳисобланади. МЧЖнгизни сотиш учун сиз ҳам айнан мана шу турдаги шартнома тузишингиз керак.
Фуқаролик кодексининг 489-496-моддалари корхонани сотиш шартномасига, шартнома қандай тузиладию, унда қандай шартлар кўрсатилишига бағишланган.
ФК 489-моддасига асосан, корхонани сотиш шартномасига мувофиқ сотувчи сотиб олувчига бутун корхонани мулкий мажмуа сифатида топшириш мажбуриятини олади, сотувчи бошқа шахсларга беришга ҳақли бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно.
Кодекснинг 490-моддасига биноан, корхонани сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади ва у нотариал тасдиқланиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ваколатли давлат органининг қарорига биноан танлов (тендер) асосида тузиладиган корхонани сотиш шартномаси нотариал тасдиқланиши шарт эмас.
Корхонани сотиш шартномаси имзолангунга қадар корхона активлари инвентаризация қилиниши ва бу ҳақида инвентаризация далолатномаси тузилиши лозим. Ана шу далолатнома, бухгалтерия баланси, аудиторлик хулосаси, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилиши керак. Шунингдек тарафлар корхонанинг барча қарз (мажбурият)лари рўйхатини ҳам тузиб олишлари керак.
Юқорида номлари айтиб ўтилган ҳужжатларда кўрсатилган мол-мулк, ҳуқуқ ва мажбуриятлар, агар ФКда ва шартномада бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, сотувчи томонидан сотиб олувчига топширилиши лозим. Бу нормалар ФКнинг 491-моддасида кўрсатилган.
Қуйида “корхонани сотиш шартномаси”дан намуна берилмоқда.👇

Адлия вазирлиги давлат ташкилотлари юристлари учун "Энг яхши юридик хизмат" танлови ўтказилишини эълон қилди. Ҳужжатлар 2022 йил 15 мартгача қабул қилинади.
Қайси ташкилот юристлари энг яхшиси эканлигини билиш биз учун ҳам жуда қизиқ.
Қани ҳамкасблар, босинглар бўлмаса.

YURISTKADR
❗️Адлия органлари мактаблардаги кадр хизмати ходимларига 16 миллиард сўм кам ойлик тўланганлигини аниқлади. Ҳабарингиз бор, давлат мактабларидаги 10.000 га яқин кадрлар хизмати ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг 743-сонли қарори асосида иш ҳақи тўланмаяпти…
16 млрд. сўмни қачон тўлаб берасизлар?
Адлия вазирлиги умумтаълим муассасаларидаги минглаб кадрлар хизмати ходимларининг ҳуқуқлари мунтазам бузилиб келганлиги, уларга 16 млрд. сўмлик иш ҳақи тўланмаганлиги ҳақида баёнот берди.
Энди, мана шу иш ҳақи тўловларини ўз эгаларига зудлик билан қайтадан ҳисоб-китоб қилиб тўлаб бериш керак. Чунки бу ўша минглаб кадрлар бўйича менеджер (инспектор)ларнинг пули, уларнинг ҳақидир.
Ҳаммамиз биламиз, ушбу муаммони ҳал қилиш 2 та вазирлик томонидан амалга оширилади: биринчиси, халқ таълими деган катта оиланинг “отаси” бўлган Ҳалқ таълими вазирлиги, иккинчиси, ўша иш ҳақи тўловларини бюджетдан ажратиб берувчи “ҳазинабон” Молия вазирлиги.
Лекин минг афсуслар бўлсинки, бу икки вазирлик ҳам Адлия вазирлигининг баёноти юзасидан айтарли бирор-бир муносабат билдирмади. Ёмон томони, 16 млрд. сўмни тўлаб бериш юзасидан уларда аниқ (ва расмий) ҳаракатлар бошланганини ҳам кўрмадик. Афсус.
Мана шу вазирликларга савол: ҳақ-ҳуқуқлари бузилган кадровикларга 16 млрд. сўмни қачон тўлаб берасизлар?
P/S: Меҳнат вазирлигичи, дейсизми? Йўқ, уларни бу масалага аралаштирмайлик, чунки ҳар қанча айтмайлик, улар барибир бу муаммога аралашмади. Раҳбарият бунақа нарсалардан ҳижолат тортади шекилли. Ундан кўраси, жуда катта ваколатга эга бўлган Меҳнат инспекциясини амалда ишлайдиган ва принципи қаттиқ бўлган тизимга ўтказворайлик. Шунда Нозим ака (Меҳнат вазири)ни ҳам ортиқча ноқулайликдан қутқарган бўламиз. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг ўзига, ёки Адлия вазирлигига. Ҳозирги 16 млрд. сўмлик тўланмаган иш ҳақи муаммоси ҳам аслида Меҳнат вазирлигини "участкаси" эди, улар эса томошабин бўлди. Шунга шундай деяпман.

Ҳоким ёрдамчилари бўйича янги Жамғарма ташкил этилди. Кимларга, қандай ва қанча тўловлар тўланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 72-сонли қарори билан “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ташкил этилди.
Хўш, энди бу Жамғарма ҳисобидан тўланадиган маблағлар, мукофотлар ва бошқа қўшимча тўловлар кимларга ва қандай миқдорларда тўланади?
Аввало айтиб ўтиш керак, янги Жамғарма ҳисобидан ҳоким ёрдамчиларига ва улардан ташқари, уларга ёрдамлашувчи, ҳар бир туман ва шаҳарларга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг вакилларига (республика вакилларига) тўланади.
Демак, янги Жамғарма ҳисобидан қуйидаги тўловлар тўлаб борилади:
1. Ҳоким ёрдамчилари иш ҳақининг аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган қисмини қоплаш учун ҳар ойда тўланадиган компенсация тўловлари;
2. Бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари учун БҲМ (270.000 сўм)нинг 2 баравари миқдорида турар-жой ижараси учун компенсация;
3. Ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини белгиловчи ва баҳоловчи “Онлайн маҳалла” платформасига қараб: қониқарли деб топилса – ойлигининг 15 фоизи; яхши деб топилса – ойлигининг 30 фоизи; аъло деб топилса – ойлигининг 50 фоизи миқдорида тўланадиган ойлик мукофотлар;
4. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан иш фаолиятида яхши натижага эришган республика вакилларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (822.000 сўм)ни 4 баравари миқдорида ойлик мукофот;
5. Республика вакилларининг ўз шахсий автомобилидан фойдаланаётганлиги учун ҳар чоракда бир марта ҳар ой учун бензинда ҳаракатланадиган автотранспорт учун 2.150.000 сўмгача, табиий газда ҳаракатланадиган автотранспорт учун 1.350.000 сўмгача компенсация;
6. Республика вакилларининг 1 ойда бир маротаба доимий яшаш жойига темир йўл транспортида бориб келиши учун компенсация ҳаражатлари. Бунда тегишли ҳужжат (чипта) тақдим қилиниши керак ва “эконом” тарифи бўйича ҳаражатларнинг 100 фоизи, “бизнес” тарифи бўйича ҳаражатларнинг 70 фоизи қоплаб берилади. Самолётда учиш бундан мустасно. Самолётда учиш учун компенсация агар республика вакили Қорақалпоғистон, Хоразм ва Сурхондарёга бориб келса тўланади;
7. Йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган республика вакилларига ва ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити олиши учун уй-жой қийматининг 50 фоизигача (лекин 150 миллион сўмдан ошмаган миқдорда) субсидиялар;
8. “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМ (270.000 сўм)нинг 5 баробари миқдорида бир йўла тўланадиган мукофот;
9. Шунингдек, заруратга кўра, эксперт гуруҳи таркибига кирган мутахассисларга алоҳида тасдиқланган тартибга асосан қўшимча тўловлар.

Яна 4 та судья ишдан кетди.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати яна 4 нафар судья лавозимидан озод этилганлигини маълум қилди.
Демак, Судьялар олий кенгашининг қарори билан:
➖Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг раиси Ўктам Холиқов;
➖Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Хилола Бегалиева;
➖Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг раиси Исоқбой Эргашев;
➖Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси Маъруф Саидов ўз аризаларига кўра, лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
P/S: Ҳозир мана 2022 йилнинг февраль ойи. Йилнинг бир ярим ойи энди ўтмоқда. 2022 йил бошидан ҳисобласак, мана шу бир ярим ой ичида вазифасидан озод этилган судьяларнинг сони 12 нафарга етди.

Шунақаси ҳам бўлиши мумкинми?
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Қ.Собиров номидан “кимдир” раиснинг ўрнига чизиқча билан имзо қўйиб, фуқарога жавоб хати қайтарган.
Одатда, касаба уюшмалари ходимнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Бу хатдаги шахси номаълум имзо эгаси эса бутун бошли касаба уюшмаси Республика кенгаши номидан ишдан бўшатиб юборилган ходимга “тўғри тушунтириб” юборган.
Иш юритиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби деган нарса борми бу ташкилотда?

Шунақаси ҳам бўлиши мумкинми? Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Қ.Собиров номидан “кимдир” раиснинг ўрнига чизиқча билан имзо қўйиб, фуқарога жавоб хати қайтарган. Одатда, касаба уюшмалари ходимнинг…
Мен амалиётда 2-3 марта дуч келганман. Ходимни низоли ишдан бўшатиш вақтида ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруққа раҳбар ўринбосари раҳбарнинг ўрнига қия чизиқ – “/” билан имзо қўйиб, ходимни бўшатиб юборган. Биринчи қадамдаёқ бош деворга урилган. Буйруқ суд томонидан ноқонуний деб топилиб, ходим қайтадан ишга тикланган. Ҳалиги ўринбосар эса, маъмурий жавобгарликка тортилган.
Яна битта ҳолатда, банк кредит комиссияси қарорига кредит бўлими бошлиғи ўрнига, бўлимдаги бошқа ходим ана шундай чизиқча билан имзо қўйиб юборган. Шу қарорга таяниб бир мижозга катта миқдорда кредит ажратишган, кейинчалик, кредит "еб юборилиб" қайтарилмаганда, тирноқни тагидан кир қидирилган ва анави имзогарчилик (ва бошқа камчиликлар) ортидан айбсиз банк ходимлари жавобгар бўлиб кетган.
Шунга айтамизки, ҳужжатлар масаласига келганда, ҳамма ўзиники билан (ФИШси билан) ҳал қилсин муаммоларини. Қолганлар ҳам ҳушёрроқ бўлорсин.

Спорт ўйинларидаги каби “копток” қилинган спорт бошқаруви ҳақида.
Куни кеча, Туризм ва спорт вазирлиги яна иккига ажралиб, унинг ўрнига Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирликлари ташкил этилди.
Бу соҳада 5 йил ичида юз берган 4-ўзгариш бўлди.
Дастлаб, 2017 йилда Маданият ва спорт вазирлиги иккига ажраб, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди. Ундан кейин, қўмита Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги сифатида ташкил этилди. Ўтган 2021 йилда эса, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қўшилиб, Туризм ва спорт вазирлиги бўлди.
Мана энди, яна ажралиш. Алоҳида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва алоҳида Спортни ривожлантириш вазирлиги пайдо бўлди.
Бу ерда эътибор берган бўлсангиз, аксарият спорт ўйинларидаги копток каби у ёқдан бу ёққа, бу ёқдан у ёққа оширилган тизим шу, спорт соҳасининг ўзи бўлди. Спорт соҳаси ўз номини “оқлади”, ҳа, бу соҳа ҳақиқатдан ҳам копток қилинди.
Ҳаммадан ҳам ходимларга қийин. Дастлаб, спорт бошқаруви Маданият вазирлигидан ажралиб қўмита бўлганида, “ташкилот тугатилди” деб ҳаммани ишдан бўшатиш бошланди. Ундан кейин вазирлик бўлганида, яна бўшатишлар. Туризмга қўшилганида, яна ўша боши балога қолган ходимлар бўлди. Эндичи? Энди Адхам Ильхамович (янги спорт вазири) ҳам “мен ўзимни командамни тузаман” деб, ходимларни кўчага хайдайдими?
Бу ёқда федерацияларни айтмаса ҳам бўлади, нималар бўлаётганини улар ҳам тушунмаётган бўлса керак.
Адашмасам, ўтган 18 февраль куни Туризм ва спорт вазирлиги тизимидаги раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказиш тугалланган эди. Ишқилиб, яна қайтадан аттестация бошлаб юборилмаса бўлди.
Энг асосийси, спортчиларимизда, бўлажак чемпионларимизда шашт тушмасин. Муҳими шу.

Forwarded from Alimoff
Президент ану куни Гаиларни шарманда қилаётганлар ҳақида атганди, сразу салла деган ерида калла бўбкетибди дойимгидай.
Ички ишлар ходимлари томонидан ўлдирворилган одамларни ҳам кўрдик, судда исботланиб, қамалибам кетишди. Шундаям видеога олмаслик керакми? Ҳар қандай қонунбузарлик видеога олиниши керак. Кейин судлашилинса ҳам кўрилсин ўша видеолар.
Агар ану терпилага ўхшаган вой дод ёрдам беринглар дейдиган шарлатан, ёки атай гаини ерга уришга қаратилган провакатор бўлса марҳамат жавобгарлик белгиланг.
А так видеога олиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш бу тотал контрол ва сизларнинг билган ишингизни қилишингизга йўл очади. Билганингизни қилманг, қонунга қаранг.
@nurbekalimov

Харид чеклари масаласида.
Харид чеки — харид қилинган товарлар ёки хизматлар учун тўлов амалга оширилганда онлайн-НКМ ёки виртуал кассада амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ шакллантирилган ва электрон шаклда ёки қоғозда чоп этилган, ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатдир.
Гап шундаки, назорат касса аппаратлари ва ҳисоб-китоб терминалларини тутиш мажбурий бўлган ҳолларда уларни қўлламасдан савдо қилинса ва хизмат қилинса, ёки харидорларга чек ва уларга тенглаштирилган ҳужжатлар берилмаса, бунинг учун тадбиркорга каттагина жарима бор. Солиқ кодексининг 221-моддасига асосан 5 миллион сўмлик қатъий белгиланган жарима ундирилади.
Лекин бу ерда қонунбузарликни аниқлашда ва айб ҳамда айбсизлик ўртасида жуда нозик бир чегара бор. Кўпинча босиб ўтиладиган.
Биринчи ҳолат. Ҳаридор сотиб олинаётган маҳсулотга пул тўлаш учун албатта хизмат кўрсатувчининг кассасига ўтиши лозим ва у пулни кассага тўлайди. Тўлов вақтида кассага бириктирилган ходим (оператор ёки кассир) пулни қабул қилиб олиб, харид чекини чиқариб харидорга тақдим этади (яъни беради). Айнан мана шу вақтда айрим харидорлар чекни олмаслиги ёки турли сабабларни рўкач қилиб олишни рад этиши ҳолатлари учраб туради. Бу ҳолат тадбиркорга нисбатан қонунбузарлик сифатида баҳоланмаслиги керак. Негаки, бу вазиятда тадбиркор ўрнатилган қоиданинг ўзига тегишли бўлган қисмини бажарган бўлади чекни чиқариб харидорга тақдим этган.
Амалиётда кўряпмизда, баъзи ёлланган “харидорлар” пулни тўлаб, харид чекини кутмасдан ёки атайлабдан олмасдан жуфтакни ростлаб қоляпти, орқадан солиқчилар келиб, “чек бермадиз” деб тадбиркорга 5 млн. сўмлик жарима солиб ташлаяпти. Лекин, бу вазиятда аслида ким айбдор? Ҳақли саволми?
Иккинчи ҳолат. Баъзи савдо объектларида, масалан, АЁҚШ каби автомобилларга бензин ёки газ қуювчи шохобчаларда кузатилаётган вазият: баъзи харидорлар ўз автомашинасидан тушмасдан ҳисоб-китоб қилишга ҳаракат қиладилар. Шохобча ходими харидор айтган миқдордаги ёқилғини қуйганидан сўнг, пул унга берилади, ходим кассага пулни топшириб, чекни олиб қайтгунигача, харидор кетиб қолади. Бироқ, ўртада яна, корхона айбдор бўлиб қолади. Яна 5 миллион жарима.
Талабаликдаги бир воқеа ёдимга тушиб кетди. Бир шеригимиз бўларди, ерга урса осмонга сакрайдиган. Ҳар хафтада шанба кунлари кўчага чиқиб кетардида, кечга томон яхши пул билан қайтиб келарди. Бир куни “қаердан шунча пул” деб сўрасам айтиб берди: орган ходимлари билан бирга рейдга чиқаркан, унга пул беришар, у эса хар хил магазинлар ва дорихоналарга кириб, нимадир сотиб оларкан. Шу вақтда чек берилмайдиган ҳолатлар бўладику, шунда бирдан “акалари” кириб, тадбиркор яхшилаб обориб-олиб келаркан. Кейин яхшигина “груз” қўйиларкан. Ана шундан бир чети шеригимга ҳам тегаркан. Соққа келиши шундан экан. Албатта, бу воқеалар олдинги даврда оддий ҳолат эди. Ҳозир, назорат олдингига қараганда анча қаттиқ.
Фақат бир жиҳат бор: мақсад ва натижа ўша давр билан ўхшашдек кўринмоқда. Сомсага пулни еса-емаса барибир ўша тадбиркор тўламоқда.

Суд ижро ҳужжатини қайтариб юборишга доир мантиқсиз ва зарарли амалиёт ҳақида.
Билганлар билади, суддан қарор чиқартириш “бўлди, ҳаммаси ҳал” дегани эмас. Бу жараён ишнинг бор-йўғи 50-60 фоизини ташкил қилади. Бирор-бир суммани ундириш ҳақида суд қарори чиққани билан, у қонуний кучга кирмаса, суд ундирув бўйича алоҳида ижро варақаси бермаса, муаммо ечилмасдан тураверади. Суд ўзи қабул қилган қарордан келиб чиқиб, ижро варақаси деган ҳужжатни ёзиб беради ва одатда МИБ ижрочиларига юборади, МИБдагилар эса ундирувчига шу ҳужжат асосида қарздорлардан пул ёки мулкларини ундириб беради. Лекин, суд ижро варақаси билан боғлиқ шунақанги бир мантиқсиз ишлар борки, кўриб томинг кетиб қолади.
Қаранг, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига асосан давлат ижрочиси суд томонидан берилган ижро ҳужжатини ижро учун қабул қилмасдан, аксинча, ўша суднинг ўзига қайтариб юбориши мумкин. Ҳа, шундай. “Кечирасиз, қози бува, дамиззи олинг” деб қайтарвороради. Бу ёқда минг сарсон бўлиб, фойдасига суд қарори чиққан ва ижро варақаси берилган даъвогар тараф бошини чангаллаб қолаверади. Чунки, МИБ давлат ижрочиси ижро варақани қайтариб юборди дегани, пул ундириб берилмайди, муаммо ҳал қилинмайди деганида.
Шахсан мен суд берган ижро ҳужжатини давлат ижрочиси томонидан шу судга қайтариб юборилишини нотўғри ва суднинг мустақиллигига ҳамда ҳақдорларнинг қонуний манфаатларига зарба берувчи амалиёт деб биламан.
Қарангки, давлат ижрочиси агар судья томонидан берилган ижро варақасида арзимаган хато ва камчиликлар, масалан Қонуннинг 8-моддасида кўрсатилган мана бу маълумотлар: ➖ундирувчи ва қарздорнинг номи, манзиллари, улар жисмоний шахс бўлса, туғилган санаси ва жойи, иш жойи, қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, қарздор юридик шахс бўлса, унинг солиқ тўловчи сифатида идентификация рақамлари кабилар кўрсатилмаган, ёки хато кўратилган, ёҳуд тўлиқ кўрсатилмаган бўлса, бу ижро варақани ижро қилмайди. Аксинча, юқоридаги 24-моддага асосланиб, судьяга қайтариб юборади.
Амалиётда бу жуда кўп учраяпти. Масалан, сиз бир фуқарога 50 миллион сўм қарз бергансиз. Қарздор пулни қайтармаган. Суд бу пулни сизга ундириб бериш ҳақида қарор чиқариб берган, шунгача сиз 4 ой судма-суд тентираб юргансиз. Ниҳоят ижро варақаси ҳам МИБга берилди. Сиз, ҳайрият ана энди иш бошланди деб турсангиз, ижрочи ижро варақасини судга қайтариб юбориб ўтирибдию. Сиз жон куйдириб, йиғлагудек бўлиб “нега, нега ундай қиласиз!” десангиз, ижрочи “ижро варақасида сизни туғилган жойиз кўрсатилмаган экан, шунга қайтардим, бунга ҳаққим бор” деябтию. Шу мантиқданми? Ахир сиз давлат ижрочисини ёнида турибсизку! Шундоқ паспортингизни кўрсатсангиз, ҳаммаси маълумку. Ижро ҳужжатида туғилган жойингиз кўрсатилмаслиги, ундирувга ҳалақит қиладиган нарсами? Аслида тарафларнинг шахсига оид маълумотларга эҳтиёж туғилса, бугунги технология ривожланган даврда уларни турли маълумотлар базасидан олишга МИБда тўлиқ ваколат борку. Тушуняпсизми, гап нимадалигини?
Худди шунга ўхшаш, бошқа жузъий камчиликларни баҳона қилиб, йўқ жойдан ижро варақаларини қайтариб юборилиши ортидан, ундирувлар ўз вақтида бажарилмаяпти, натижада, ҳақдор фуқаро ва тадбиркорларга етаётган зарар хажми борган сари ортиб бормоқда. Кейин, тизимнинг ўзига ҳам эътирозлар ортмоқда. Буни суддагилар ҳам, МИБдагилар кўр кўриб турибди.
▪️Шундай экан, қонунчиликдаги давлат ижрочилари томонидан ижро варақаларини судларга қайтариб юбориш ҳақидаги нормаларни қайтадан кўриб чиқиш ва мантиқсиз нормаларга бутунлай барҳам бериш керак, деб ҳисоблаймиз.

Юқоридаги постимиз юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судда фаолият юритадиган бир судья акамиз ёзяпти.
Ассалому алайкум. МИБ ижрочилари томонидан яна бир мантиқсиз ва қонунни очиқдан-очиқ бузадиган ҳаракатлари бор.
ФПК, ИПК, ҳатто МИБнинг ўзини қонунида ҳам яшаш манзили деган нарса бор, суд ижро варақасида даъвогар ва жавобгарнинг у кўрсатган амалда яшаб турган манзилини ёзади.
Лекин ижрочилар ҳозир ўйин қиляпти: Ф-1 ни текшириб пропискасини кўриб, бу бошқа жойда яшаркан деб қайтариб юборяпти, ижро ишини қўзғатмасдан. Аслида ишни қўзғатиб агар фуқаро бошқа жойда яшашини аниқласа тегишли далолатнома тузиши керак. Шунда ҳам қайтаришга ҳаққи йўқ, ижрочи буни бошқа туман (фуқаронинг охирги яшаш жойи)даги МИБга ўтказиши керак.
Арзимаган паспорт серияси нотўғри экан деб, қайтараётган ҳолатлар ҳам бор. Буни МИБдагиларга тушунтириб бўлмаяпти. Кунига 10 талаб ижро варақалари қайтиб келади.
Ҳозир МИБдагилар ижро варақаси бўйича иш қўзғатиб, улар билан шуғулланишг ўрнига хонасидан чиқмай ўтириб, қайтариб ўтирибди. Неча марта семинар қилдик улар билан, барибир фойдаси бўлмаяпти. Бу ёқда оддий фуқароларда йўқ жойдан судларга ишончсизлик кўпайиб кетяпти.
P/S: Наҳотки, бу муаммонинг техник жиҳатлари Олий суд ва Республика МИБ доирасида ўзаро ҳал қилиб олинмаган? Ахир бу икки орган ҳам бир республика ва бир давлат ичидаги тузилмалар шекилли. Битта қўшма хат, ёки битта қўшма қарор билан тўхтатиш мумкинку бундай номаъқулчиликларни.
Кунига ўнлаб ижро варақалари қайтмоқда дегани бу дахшат. Бу битта ФИБ туманлараро суди бўйича. Бизда 80 та ФИБ туманлараро судлари, 68 та иқтисодий ишлар бўйича туманлараро судлари, 204 та жиноят судлари ва 14 та туманлараро маъмурий судлар бор. Демак, бир кунда юзлаб, агар бошқа судларни қўшсак, хатто минглаб ижро варақалари қайтарилаётган бўлиши мумкин деган ҳулосалар бўлмоқда.
Олий суд ва Республика МИБ раҳбариятидан бу муаммога (ижро варақаларини асоссиз қайтарилишига) жиддийроқ эътибор қаратишларини, иложи бўлса, нуқта қўйиладиган жойларига ўша нуқтани тезроқ қўйишларини сўраб қоламиз.

Божхона қўмитаси раисининг фуқароларни шахсий қабул қилиш куни қайси кунга белгиланган биласизми? Хафтанинг шанба кунларига.
Бу қўмитада шанба куни ҳам расман иш куни эканда десангиз адашасиз. Шанба куни ҳамма қатори бу ерда ҳам дам олиш куни.
Яъни, бошқа ҳудудлардаги фуқаролар шанба қўмитада дам олиш куни эканлигини яхши билади ва шунинг учун ҳам бу куни қўмита раҳбарига дарди ва муаммосини айтиш учун пойтахтга келиб ўтирмайди. Буни қўмитадагилар ҳам билишади албатта.
Услуб зўр-а? Шанба куни ҳеч ким келмаслигини яхши биласан ва қабулни шу кунга белгилаб қўясан, бўлди. Шу билан ҳаммаёқ тинч.

Яна 2 та судья кетди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун:
➖Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг раиси Бахтиёр Таваккалов;
➖Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси Камолиддин Холмухамедовнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинди.